Расмий хабарлар I Официальные новости
27.6K subscribers
32K photos
7.23K videos
53 files
30.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Вазирликларнинг бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади

Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3403, 19.12.2022 й.)

🔰 Мазкур Низом вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган, 3 ойдан ортиқ муддат давомида фойдаланилмасдан бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини (бундан ижтимоий соҳа объектлари мустасно) уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартибини белгилайди.

☑️ Ижарага берувчи томонидан объектларни аниқлаш мақсадида доимий равишда хатлов ўтказилади.

📁 Хатлов давомида аниқланган объект 1 иш куни ичида ахборот тизимига киритилади.

🔢 Ижарага берувчи объект ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритган кундан бошлаб 3 иш куни ичида объектнинг балансда сақловчисига огоҳлантириш хати юборади.

🗓 Унда балансда сақловчи томонидан объектдан 3 ой муддатда самарали фойдаланилиши ҳамда бу ҳақда ижарага берувчига маълумот тақдим этилиши, шунингдек ушбу талабга риоя қилинмаган тақдирда, объект белгиланган муддат ўтганидан сўнг ижарага бериш ёки сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши кўрсатилади.

🏢 Объектни сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги қарор қуйидагилар томонидан қабул қилинади:

🔹 бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метргача бўлган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган объектлар бўйича – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари;

🔹 бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, аммо 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган объектлар бўйича – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари;

🔹 бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 5 000 квадрат метрдан ортиқ ва стратегик аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича – Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📝 АТБ Қишлоқ қурилиш банк: 2022 йилда эришилган натижалар ва янги вазифалар

АОКАда Банк раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Қозоғистон етакчиси «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Қасим-Жомарт Тоқаев мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💰АТБ Қишлоқ қурилиш банк томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 10 401 нафар фуқарога 2 трлн 200 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган

📈 Республика тижорат банклари томонидан 2022 йилнинг 11 ойида жами ажратилган ипотека кредитларининг 23,7 фоизи “Қишлоқ қурилиш банк” ҳиссасига тўғри келади.

➡️Банк кредит портфелининг тармоқлар кесимида таҳлили:

саноат соҳасига – 2 трлн. 400 млрд. сўм;

қишлоқ хўжалигига – 982 млрд. сўм;

қурилиш соҳасига – 1 трлн. 595 млрд. сўм;

савдо ва умумий хизматга – 1 трлн. 872 млрд. сўм;

транспорт ва коммуникация соҳаси – 0 425 млрд. сўм;

уй-жой коммунал хизматларига – 92 млрд. сўм;

бошқа соҳаларга – 2 трлн. 410 млрд. сўм;

жисмоний шахсларга – 11 трлн.сўм.
〰️〰️〰️

АОКАда Қишлоқ қурилиш банк раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2022 йилда эришилган натижалар ва янги вазифалар ҳақида маълумот берилди:

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратура қишки қабулидаги енгиллик тизимдаги ислоҳотлардан қайтиш эмас, балки абитуриентларга берилган қўшимча имконият

📣Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022/2023-ўқув йили магистратура қишки қабули юзасидан расмий баёноти

📝 Баёнотнинг матн шакли

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фанлар мажмуа 2023-2024.pdf
445.3 KB
⚡️2023/2024 ўқув йили бакалавриат қабули учун фанлар мажмуаси тасдиқланди

Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси белгиланган тартибда қабул бошланишидан 6 ой олдин тасдиқланди.

2023/2024 ўқув йили қабул параметрлари тасдиқланганда янги ташкил этилган таълим йўналишлари фан мажмуалари қўшимча тасдиқланади.

Маълумот ўрнида, Президентнинг 279-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи имтиҳон фанлари мажмуасини тасдиқлаш ваколати берилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 22 декабрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Йўл қурилиши соҳасида аниқланган қоидабузарликлар ва кўрилган қонуний чоралар
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Комилжон Шамсиддинов, “Ўзйўлинспекция” ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Адлия тизимида коррупцияга карши кураш ишлари таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Йўл инфратузилмасини ривожлантириш йўналишидаги ишлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Азизхон Муродов, ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📲 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Қаландаров Жамолиддин Бекмуҳамматович 1982 йил 22 декабрда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ж.Қаландаров 2006-2021 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида ва Қурилиш вазирлигида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔹Йўл қурилиши соҳасида аниқланган қоидабузарликлар ва кўрилган қонуний чоралар

АОКАда “Ўзйўлинспекция” ахборот хизмати раҳбари Комилжон Шамсиддинов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 26 декабридан бошлаб номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқарилишини маълум қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Ўтган 11 ойда 231 та ҳолат бўйича 12 млрд 249 минг сўмлик умуман сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича талабнома киритилган

Шундан 9 млрд. 210 млн. сўмдан ортиқ 210 та талабнома ижроси таъминланди.

Яъни шунча миқдорга баҳоланган, лекин амалда сифатсиз бажарилган қурилиш ва таъмир ишлари – пудратчи, яъни қурувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида қайта бажартирилди.

Шунингдек, “Ўзйўлинспекция” томонидан 168 та автомобиль йўлларидаги кўприк ва йўл ўтказгичларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектларида 1340 марта назорат ишлари ўтказилди. Жараёнда аниқланган мингдан ортиқ хато-камчиликлар жойида бартараф этилди.
〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзйўлинспекция” ахборот хизмати раҳбари Комилжон Шамсиддинов йўл қурилиши соҳасида аниқланган қоидабузарликлар ва кўрилган қонуний чоралар ҳақида маълумот берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк