Расмий хабарлар I Официальные новости
27.6K subscribers
32K photos
7.23K videos
53 files
30.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 21 декабрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Жамолиддин Қаландаров, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Қиш мавсумида пойтахт жамoaт транспортининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чоралар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Наврўз Ашурматов, Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
АТБ Қишлоқ қурилиш банк: 2022 йилда эришилган натижалар ва янги вазифалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Банк раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
📲 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Бугун, 21 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Тошкентга келади.

Икки кунлик ташриф давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📍Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари

АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚡️Хабарингиз бор, кеча Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига анъанавий Мурожаатномасини эълон қилди.

🎤 Шу муносабат билан Халқаро пресс-клуб “Президент Мурожаатномаси: сарҳисоб, таҳлил, миллий ривожланишнинг янги даври” мавзусида ўзининг навбатдаги махсус сессиясини ташкил қилмоқда.

🔎 Президент Мурожаатномасини тарихий аҳамияти нимада? У келажакка қандай муждалар беради? Қандай истиқболларни очади? Давлат раҳбарининг бу галги Мурожаатномаси аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилди?

🎬 Халқаро пресс-клуб сессиясида шу каби саволларга жавоб олишингиз мумкин. Жонли эфирни бугун, 21 декабрь соат 11:15 да «Ўзбекистон 24», «УзРепорт» ва «Ренессанс» телеканаллари орқали томоша қилинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧹20 декабрь куни 84 та маҳалла ҳудудидаги 1 152 та кўп қаватли уйларда ободонлаштириш тадбирлари амалга оширилди

🚡212 та уйнинг ертўласи, 560 та кириш йўлаклари тозаланиб, 150 та электр шитлар тартибга келтирилди. 49 та фрамуга ойналари бутланиб, 257 та кириш йўлакларига ҳаракат датчикли чироқлар ўрнатилди. 77 та болалар ва спорт майдончалари тартибга келтирилиб, ҳудудлардаги 20 497 п/м лотоклар чиқиндилардан тозаланди.

🚍 Тадбирга 209 та махсус техника, 2 708 нафар ишчи-ҳодим жалб этилиб, 322 минг кв.метр майдон ободонлаштирилди. Ҳудуддан 156 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди.

📌 Ободошлаштириш ишларининг Тошкент шаҳар туманлари кесимида таҳлили
〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🚌🚇 Қиш мавсумида пойтахт жамoaт транспортининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чоралар

АОКАда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ИИВ: Машҳур брендлар ҳамда инсонлар номи ортида яширинган фирибгарликдан огоҳ бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ахборот соҳаси учун муҳим ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”га асосан Ўзбекистон Республикасининг Ахборот кодекси лойиҳаси биринчи таҳрири тайёрланди ва Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

АОКА ҳамда мутахассислар томонидан тайёрланган ушбу кодексда ахборот соҳасига тааллуқли саккизта қонуннинг мавжуд нормалари ўзаро тизимлаштирилган ҳолда унификация қилинмоқда.

Мазкур Қонун ҳамда Кодекс лойиҳаси бўйича билдирилган фикрлар Агентлик томонидан синчковлик билан ўрганилади ва инобатга олинади. Шу боис ахборот соҳаси вакиллари, шу жумладан, ОАВ ходимлари, журналист ва блогерларни муҳокамалар жараёнида фаол иштирок этишга чақирамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚌 850-870 та қатнов йўналишидаги автобуслар сони 1050-1090 тага кўпайтирилди

Натижада, йўналишдаги автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25-30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқартиришга эришилди.

📍Йўналишларда ҳаракатланаётган автобуслар сонининг кўпайтирилиши, оралиқ вақтининг қисқартирилиши сабаб йўловчилар сони ҳам сезиларли даражада ортишига сабаб бўлмоқда.

👨‍👩‍👧‍👧 Хусусан, 12 декабрь куни йўловчилар 501 863 нафарни ташкил этган бўлса, 19 декабрь куни бу кўрсаткич сезиларли ошиб, тегишлича 567 535 нафарни ташкил этди.

〰️〰️〰️
АОКАда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида қиш мавсумида пойтахт жамoaт транспортининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш чоралари юзасидан ўтказилган брифинг тафсилотлари:

📝 Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Вазирликларнинг бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади

Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3403, 19.12.2022 й.)

🔰 Мазкур Низом вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган, 3 ойдан ортиқ муддат давомида фойдаланилмасдан бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини (бундан ижтимоий соҳа объектлари мустасно) уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартибини белгилайди.

☑️ Ижарага берувчи томонидан объектларни аниқлаш мақсадида доимий равишда хатлов ўтказилади.

📁 Хатлов давомида аниқланган объект 1 иш куни ичида ахборот тизимига киритилади.

🔢 Ижарага берувчи объект ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритган кундан бошлаб 3 иш куни ичида объектнинг балансда сақловчисига огоҳлантириш хати юборади.

🗓 Унда балансда сақловчи томонидан объектдан 3 ой муддатда самарали фойдаланилиши ҳамда бу ҳақда ижарага берувчига маълумот тақдим этилиши, шунингдек ушбу талабга риоя қилинмаган тақдирда, объект белгиланган муддат ўтганидан сўнг ижарага бериш ёки сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши кўрсатилади.

🏢 Объектни сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги қарор қуйидагилар томонидан қабул қилинади:

🔹 бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метргача бўлган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган объектлар бўйича – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари;

🔹 бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, аммо 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган объектлар бўйича – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари;

🔹 бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 5 000 квадрат метрдан ортиқ ва стратегик аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича – Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📝 АТБ Қишлоқ қурилиш банк: 2022 йилда эришилган натижалар ва янги вазифалар

АОКАда Банк раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Қозоғистон етакчиси «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Қасим-Жомарт Тоқаев мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💰АТБ Қишлоқ қурилиш банк томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 10 401 нафар фуқарога 2 трлн 200 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган

📈 Республика тижорат банклари томонидан 2022 йилнинг 11 ойида жами ажратилган ипотека кредитларининг 23,7 фоизи “Қишлоқ қурилиш банк” ҳиссасига тўғри келади.

➡️Банк кредит портфелининг тармоқлар кесимида таҳлили:

саноат соҳасига – 2 трлн. 400 млрд. сўм;

қишлоқ хўжалигига – 982 млрд. сўм;

қурилиш соҳасига – 1 трлн. 595 млрд. сўм;

савдо ва умумий хизматга – 1 трлн. 872 млрд. сўм;

транспорт ва коммуникация соҳаси – 0 425 млрд. сўм;

уй-жой коммунал хизматларига – 92 млрд. сўм;

бошқа соҳаларга – 2 трлн. 410 млрд. сўм;

жисмоний шахсларга – 11 трлн.сўм.
〰️〰️〰️

АОКАда Қишлоқ қурилиш банк раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2022 йилда эришилган натижалар ва янги вазифалар ҳақида маълумот берилди:

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратура қишки қабулидаги енгиллик тизимдаги ислоҳотлардан қайтиш эмас, балки абитуриентларга берилган қўшимча имконият

📣Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022/2023-ўқув йили магистратура қишки қабули юзасидан расмий баёноти

📝 Баёнотнинг матн шакли

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фанлар мажмуа 2023-2024.pdf
445.3 KB
⚡️2023/2024 ўқув йили бакалавриат қабули учун фанлар мажмуаси тасдиқланди

Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси белгиланган тартибда қабул бошланишидан 6 ой олдин тасдиқланди.

2023/2024 ўқув йили қабул параметрлари тасдиқланганда янги ташкил этилган таълим йўналишлари фан мажмуалари қўшимча тасдиқланади.

Маълумот ўрнида, Президентнинг 279-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи имтиҳон фанлари мажмуасини тасдиқлаш ваколати берилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк