Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Яшнободда дарахт кесганлардан 3 млрд 514 млн 200 минг сўм маблағ ундирилди

Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан Яшнобод тумани, Илтифот кўчаси 29 уй манзилида 105 та дарахтни ноқонуний кесиб ташлаган "Янги замон бино" МЧЖдан етказилган зарар ҳамда молиявий жарима сифатида ҳисобланган жами 3 млрд 514 млн 200 минг сўм миқдоридаги маблағ нақд пул шаклида ундирилди.

Шунингдек, прокуратура талаби билан дарахтлар кесиб ташланган ушбу қурилиш майдони ўрнида МЧЖ томонидан 200 туп ноёб ва қимматбаҳо манзарали дарахтлар келтирилиб эктирилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов:
-Ҳоким нима учун ҳоким, халқ борлиги учун ҳоким

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Сирдарё вилоятида янги иссиқлик электр станция ишга туширилди

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қурилган, қуввати 220 МВт бўлган янги газ-поршенли иссиқлик электр станцияси бугун, 20 ноябрь куни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Мазкур электр станция йилига 1,7 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Станцияда ўрнатилган қурилмаларнинг фойдали иш коэффициенти юқорилиги ҳисобига йилига 150 млн метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ билан қўшимча 685 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Аҳамиятлиси, станция қурилиши давомида 700 нафаргача, ишга тушгандан кейин эса 100 нафар янги иш ўрни яратилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон ва Туркия Президентлари томонидан мазкур электр станция қурилишига старт берилган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 21 ноябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Суд буйруғи институтининг иқтисодий суд ишларида қўлланиши таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Концерт-томоша соҳаси фаолияти таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Аббосжон Эргашев, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: "Ўзархив" агентлигида амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Анваржон Алиев, Агентлик ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📲 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🇺🇿🇰🇿 Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон Президенти умумхалқ сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан табриклади

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📍Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияга жўнаб кетди

Ташриф дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан ҳам учрашув ўтказади.

Лувр музейи ва Араб дунёси институтига ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий меросига бағишланган «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» ва «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмалари билан танишиш мўлжалланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

Имтиҳонда барча иштирок этиши мумкин.

📝 Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (15 ноябрдан 25 ноябрь 23:59 гача).

🔰 Танлов қуйидаги 2 босқичда 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:

1️⃣-босқич – тест синовлари:

▫️ умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари учун – 26 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун – 27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ бошқа барча фуқаролар учун – 28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;

2️⃣-босқич – суҳбат.

➡️ Тест синовида 8-dekabr.adliya.uz сайти орқали онлайн тарзда иштирок этилади.

☑️ Тест синови 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат. Тест саволларига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 30 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари кўриб чиқилади.

Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи кейинги босқичга ўтади.

Иккинчи босқич (суҳбат) 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилади.

🖥 Суҳбат жараёнлари онлайн трансляция қилинади.

🎁 Ғолиблар диплом ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

▫️1-ўрин – ноутбук;
▫️2-ўрин – телевизор;
▫️3-ўрин – микротўлқинли печ.

⚠️ Танловда фақат битта аккаунтдан иштирок этишга рухсат этилади.

❗️Иштирокчи кейинги босқичга ўтиш вақтида турли аккаунтлардан қатнашган ҳолатлар аниқланган тақдирда, натижасидан қатъи назар, имтиҳондан четлаштирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚖️ Суд буйруғи институтининг иқтисодий суд ишларида қўлланиши таҳлили

АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🏛 Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти “Бекобод цемент АЖ”га қарашли бўлган “Бекобод цемент маданият уйи” биносининг ташқи кўриниши ўзгартирилгани муҳокама қилинмоқда.

☑️ Маданий мерос агентлиги ушбу бино маданий мерос объекти сифатида қайд этилмаганини маълум қилади. Тошкент вилояти “Бекобод цемент АЖ”га қарашли бўлган “Бекобод цемент маданият уйи” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019 йилдаги 846-сонли қарори билан архитектура ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинмаган.

Маълумот учун: Маданий мерос агентлиги ўз тизимидаги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, музейлар соҳасида давлат назоратини амалга ошириш, археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, ҳудудлардаги маданий бойликларни аниқлаш, муҳофаза қилиш ва тўлиқ маълумотлар базасини яратиш каби вазифаларни амалга оширади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💊 «Сирдарё Дори-Дармон»га қарашли 11 та дорихона Реимбурсация дастурига уланди

Реимбурсация дастури беморга оилавий шифокор ёзган электрон рецепт асосида дорихонадан дори воситаларини бепул олиш имконини беради.

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Концерт-томоша соҳаси фаолияти таҳлили

АОКАда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ахборот хизмати раҳбари Аббосжон Эргашев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚖️ Суд буйруғи институтининг иқтисодий суд ишларида қўлланиши таҳлили АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️ Telegram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📝 Суд буйруғи институти иқтисодий суд ишларида самарали қўлланилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

〰️〰️〰️
Суд буйруғи беришда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш зарур — Иқтисодий процессуал кодекснинг 135-моддасида қайд этилганидек, суд буйруғи:

● биринчидан, солиқ қарзини ундиришни юридик шахслар ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш;

● иккинчидан, коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари тўлови бўйича қарздорликни ундириш;

● учинчидан, ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзини ундириш;

● тўртинчидан, талаб тўланмаган, акцептланмаган ва акцептга сана қўйилмаган вексель нотариус томонидан протест қилинишига асосланган;

● бешинчидан, ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб билдирилган бўлса, якка тартибда берилади.

🗣Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗄 «Ўзархив» агентлигида амалга оширилган ишлар таҳлили

АОКАда мазкур Агентлик ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Концерт-томоша соҳаси фаолияти таҳлили АОКАда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ахборот хизмати раҳбари Аббосжон Эргашев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️ Telegram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🪩 Жорий йил уч чорагида концерт-томоша фаолияти бўйича берилган ва узайтирилган лицензиялар сони 1313 донани ташкил этди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ахборот хизмати раҳбари Аббосжон Эргашев маълум қилди:

〰️〰️〰️
Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш ва ижодкор ёшлар билан ишлаш йўналишида 2022 йилнинг тўққиз ойи давомида жами 86 та турли даражадаги тадбирлар ташкил этилди, шундан 9 таси — давлат тадбирлари, 10 таси — ҳукумат номидан қабул маросимлари ва концерт дастурлари, 67 таси — ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган турли тадбирлар.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ҳамда манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида шу вақтга қадар 8 та ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё, Фарғона ва Наманган) «Маданият карвони» номли фестиваллар ўтказилди.

🗣Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🗄 «Ўзархив» агентлигида амалга оширилган ишлар таҳлили АОКАда мазкур Агентлик ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️ Telegram |…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📚 Ўзбекистон миллий архивлари ва давлат архивлари томонидан тизимда жами 44 949 та фонд, 35 163 та рўйхат, 254 924 сақлов бирлиги ва 25 628 та ҳужжат яратилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев маълум қилди.

〰️〰️〰️
Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома паспорти тасдиқланган.

Ушбу рухсатномани олиш учун «Ўзархив» агентлигига https://license.gov.uz/ ахборот тизими орқали ариза юбориш ва натижаларни олиш имкони яратилди. Мазкур рухсатнома 3 ой муддатга «Ўзархив» агентлиги томонидан ўрнатилган тартибда берилади.

🗣Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги Матбуот штаби ис газидан заҳарланиш ва газдан фойдаланишда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантиради

Ҳурматли ватандошлар, газ жиҳозларидан фойдаланишда қуйидагиларга риоя қилишингизни сўраймиз:

иситиш мавсуми бошланишидан олдин бинонинг мўри ва ҳаво алмашиш йўлакларини мутахассислар томонидан техник кўрикдан ўтказилишини таъминланг;

газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан тармоққа уламанг ва жойини ўзгартирманг;

носоз истиш қурилмалари ва газ жиҳозларидан фойдаланманг, мутахассис иштирокисиз газ жиҳоларини таъмирлашга йўл қўйманг;

газ жиҳозлари ва иситиш қурилмалари жойлашган биноларда ҳаво алмашиш каналларининг доимий очиқ ҳолатда бўлишини таъминланг;

мўри ва ҳаво алмашиш йўлларинининг техник жиҳатдан соз бўлишини таъминланг, газ жиҳозлари ва иситиш қурилмаларини қаровсиз қолдирманг;

ёш болаларнинг газ жиҳозларидан фойдаланишига йўл қўйманг;

газ жиҳозлари жойлашган хонадан дам олиш ва ухлаш мақсадида фойдаланманг;

табиий газ сизиб чиқиши ҳолатини аниқлаш учун очиқ оловдан фойдаланманг;

газ қувурларига ҳар хил сўрғичлар ўрнатилишига йўл қўйманг;

газ плитасидан кийимларни қуритиш ва бошқа мақсадларда фойдаланманг;

бино ичида газ ҳидини сезсангиз электр жиҳозларини ёқиб ўчирманг, гугурт ёқманг, хонани зудлик билан шамоллатинг ҳамда тумангаз таъминоти бўлимига (104) қўнғироқ қилинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📍Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияга жўнаб кетди Ташриф дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари Франциянинг етакчи…
Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Парижга келди.

«Париж-Орли» аэропортида давлатимиз раҳбарининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Мамлакатимиз етакчисини Франция маданият вазири Рима Абдул-Малак ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун давлатимиз раҳбари етакчи компаниялар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 22 ноябрь кунига мўлжалланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк