Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
«Ислоҳотлар нафақат барқарор иқтисодий ўсиш нуқтаи назаридан ижобий таъсир кўрсатди, балки турли тармоқларни модернизация қилишга ҳам туртки бўлди» — Оливер Бешт

Франция Савдо вазири-делегати, Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси Оливер Бешт Ўзбекистон-Франция бизнес-форумининг очилишида сўзлаган нутқида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади.

– Бугун Ўзбекистон пухта ўйланган ривожланиш стратегияси билан машҳур бўлиб, унинг самарадорлиги турли соҳа ва тармоқлардаги компаниялар эътиборини тортмоқда. Айтишим керакки, бу ерда имкониятлардан кўра кўпроқ – сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётни дунёга очиш ва уни хорижий инвесторлар учун янада жозибадор қилиш имконини берди. Бу ислоҳотлар иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда нафақат ижобий самара берди, балки саноатнинг турли тармоқларини модернизация қилишга ҳам туртки бўлди.

Бошқача айтганда, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг мавжуд салоҳияти икки мамлакат аҳолиси манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётнинг барча муҳим тармоқларини қамраб олиши мумкин.

Бизнинг мақсадимиз – саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва янги лойиҳалар яратиш, бизнесни янада ривожлантириш масаласига конструктив ечим топишга қаратилган мулоқотни рағбатлантиришдир” – Оливер Бешт.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️🌳 Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги «Илтифот» маҳалласи ҳудудидаги қурилиш объекти ҳудуди кўздан кечирилганда 16 туп турли қимматбаҳо бўлган дарахтларнинг ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташлангани аниқланди.

💰 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 3 млрд 514 млн 200 минг сўмни ташкил этмоқда.

Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган материаллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, туман прокуратурасига тақдим этилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🦠 Коронавирус: кеча 8 та ҳудудда яна 92 кишида касаллик аниқланди (71 нафари — Тошкент шаҳрида)

ССВ ахборот хизмати:

🔍 18 ноябрдаги бошқа янги ҳолатларнинг 3 таси — Бухоро, 1 таси — Қашқадарё, 2 таси — Наманган, 2 таси — Самарқанд, 1 таси — Сурхондарё, 2 таси — Хоразм, 10 таси — Тошкент вилоятида қайд этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«GovTech» натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳукумат ва давлат хизматлари сектори бўйича 37 поғона, рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар бўйича 65 поғона юқорилади

Жаҳон банкининг “GovTech Maturity Index” натижаларига кўра, ҳукумат ва давлат хизматлари сектори бўйича Ўзбекистон 37 поғона юқорилаб, 198 мамлакат ичида 43-ўринни эгаллади ва рақамли трансформация соҳасида етакчи мамлакатларнинг «А» гуруҳига кирди.

Шунингдек, “GovTech Enablers” индексига кўра, рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар бўйича мамлакат дунёда 4-ўринни эгаллаб, 2020 йилга нисбатан 65 поғона юқорилади.

Маълумот учун: Индекс тўртта кўрсаткич маълумотларига асосланади:

1. Давлат тизимлари индекси.
2. Давлат хизматларини кўрсатиш индекси.
3. Фуқаролар иштироки индекси.
4. The GovTech Enablers индекси.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Эндиликда республиканинг барча туман (шаҳар) адлия бўлимларида “Ҳуқуқий кўмак дарчалари” фаолияти кўрсатади.

Мана шундай “ҳуқуқий кўмак дарча"ларидан бири Самарқанддаги адлия бўлимларида фаолият кўрсата бошлади.

Таъкидлаш керакки, “Ҳуқуқий кўмак дарчалари” суд, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда қонунчиликдаги судлар фаолияти билан боғлиқ ҳамда суд-процессуал тартиблар ҳақида фуқароларга оғзаки ҳуқуқий тушунтиришлар ҳамда маслаҳатлар бериш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширади.

Мурожаат қилувчи шахсларга улар билан суҳбат давомида бериладиган ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар тавсиявий характерга эга ҳисобланади. Бундан ташқари, мурожаат этган шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш қонунчиликда белгиланган асосларга кўра рад этилиши ҳам мумкин.

Мазкур дарчаларга суд билан боғлиқ ҳамда суд-процессуал тартибдаги масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдам олмоқчи бўлган фуқаролар белгиланган қабул соатлари доирасида мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Хизмат кўрсатиш қонунийлик, холислик, суд органларининг фаолиятига аралашмаслик, бюрократизм ва сансалорликка йўл қўйилмаслик, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, шахсий масъулият принсиплари асосида кўрсатилади.

Қайд этиш жоизки, вилоятдаги барча туман (шаҳар) адлия бўлимларида “Ҳуқуқий кўмак дарчаси” фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бундан кўзланган мақсад фуқароларга ҳуқуқий кўмак кўрсатилишини таъминлаш, шунингдек, аҳолида суд органларига мурожаат қилишда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳисса қўшишдир.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
9 ойда “Афросиёб” поезди хизматидан қарийб 1 млн. йўловчи фойдаланган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига барча қатнов турлари бўйича жами темир йўл транспортида ташилган йўловчиларнинг 14,2 % ёки 959,1 мингтаси “Афросиёб” тезюрар поездида ташилган.

Бу эса бир кунда ўртача 3,5 минг йўловчи ушбу транспорт туридан фойдаланганини кўрсатмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Атамуратов Неъматжон Ахмеджанович 1988 йил 20 ноябрда Хоразм вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Н.Атамуратов 2011-2020 йилларда Марказий давлат архиви (хозирги – “Ўзархив” агентлиги), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Яшнободда дарахт кесганлардан 3 млрд 514 млн 200 минг сўм маблағ ундирилди

Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан Яшнобод тумани, Илтифот кўчаси 29 уй манзилида 105 та дарахтни ноқонуний кесиб ташлаган "Янги замон бино" МЧЖдан етказилган зарар ҳамда молиявий жарима сифатида ҳисобланган жами 3 млрд 514 млн 200 минг сўм миқдоридаги маблағ нақд пул шаклида ундирилди.

Шунингдек, прокуратура талаби билан дарахтлар кесиб ташланган ушбу қурилиш майдони ўрнида МЧЖ томонидан 200 туп ноёб ва қимматбаҳо манзарали дарахтлар келтирилиб эктирилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов:
-Ҳоким нима учун ҳоким, халқ борлиги учун ҳоким

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Сирдарё вилоятида янги иссиқлик электр станция ишга туширилди

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қурилган, қуввати 220 МВт бўлган янги газ-поршенли иссиқлик электр станцияси бугун, 20 ноябрь куни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Мазкур электр станция йилига 1,7 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Станцияда ўрнатилган қурилмаларнинг фойдали иш коэффициенти юқорилиги ҳисобига йилига 150 млн метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ билан қўшимча 685 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Аҳамиятлиси, станция қурилиши давомида 700 нафаргача, ишга тушгандан кейин эса 100 нафар янги иш ўрни яратилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон ва Туркия Президентлари томонидан мазкур электр станция қурилишига старт берилган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 21 ноябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Суд буйруғи институтининг иқтисодий суд ишларида қўлланиши таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Концерт-томоша соҳаси фаолияти таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Аббосжон Эргашев, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: "Ўзархив" агентлигида амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Анваржон Алиев, Агентлик ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📲 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🇺🇿🇰🇿 Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон Президенти умумхалқ сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан табриклади

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📍Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияга жўнаб кетди

Ташриф дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан ҳам учрашув ўтказади.

Лувр музейи ва Араб дунёси институтига ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий меросига бағишланган «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» ва «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмалари билан танишиш мўлжалланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

Имтиҳонда барча иштирок этиши мумкин.

📝 Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (15 ноябрдан 25 ноябрь 23:59 гача).

🔰 Танлов қуйидаги 2 босқичда 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:

1️⃣-босқич – тест синовлари:

▫️ умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари учун – 26 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун – 27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ бошқа барча фуқаролар учун – 28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;

2️⃣-босқич – суҳбат.

➡️ Тест синовида 8-dekabr.adliya.uz сайти орқали онлайн тарзда иштирок этилади.

☑️ Тест синови 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат. Тест саволларига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 30 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари кўриб чиқилади.

Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи кейинги босқичга ўтади.

Иккинчи босқич (суҳбат) 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилади.

🖥 Суҳбат жараёнлари онлайн трансляция қилинади.

🎁 Ғолиблар диплом ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

▫️1-ўрин – ноутбук;
▫️2-ўрин – телевизор;
▫️3-ўрин – микротўлқинли печ.

⚠️ Танловда фақат битта аккаунтдан иштирок этишга рухсат этилади.

❗️Иштирокчи кейинги босқичга ўтиш вақтида турли аккаунтлардан қатнашган ҳолатлар аниқланган тақдирда, натижасидан қатъи назар, имтиҳондан четлаштирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚖️ Суд буйруғи институтининг иқтисодий суд ишларида қўлланиши таҳлили

АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк