Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият жиддий эканлигини хар биримиз ҳис қилишимиз керак!
Нурмат Атабеков — Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи,Республика бош давлат санитария инспектори
(03.04.2020 10:00)
Яқинларингизга ҳам жўнатинг, уларни бугунги вазият билан огоҳ этинг! Уйда қолинг!

Forwarded from UzTextile-News | Rasmiy kanal
Ҳимоя ниқоблари ва тиббиёт халатлари ишлаб чиқарувчилар сони ошмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида жорий йилнинг 27 март куни ўтган видеоселектор йиғилиши мобайнида коронавируснинг аҳоли орасида кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида тиббиёт ниқоблари ва халатларини (комбинезонлар) ишлаб чиқариш кунига 5 млн.донага етказиш бўйича бир қатор топшириқлар берилган эди.
“Ўзтўқимачиликсаноат“ уюшмаси томонидан республика ҳудудида жойлашган тўқимачилик корхоналари ўрганилмоқда ва мавжуд қувватларни ошириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
🔗https://uzts.uz/?p=4632
*-*-*-*-*-*-*-*-*-*-*-*-*-*-*-*-*-*-
📱Подписывайтесь на нас:
Telegram | Instagram | Facebook
tarmoqlarida bizni kuzatib boring

Forwarded from QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
14 кунлик тиббий кузатувда бўлган 250 нафар юртдошларимизда Коронавирус аниқланмади, уларга уйларига қайтишга рухсат берилди
Батафсил:
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

Telegraph
14 кунлик тиббий кузатувда бўлган 250 нафар юртдошларимизда Коронавирус аниқланмади, уларга уйларига қайтишга рухсат берилди
COVID-19 Коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ватандошларимиз хориждан қайтарилмоқда. Хусусан, “УФА-Андижон” 372-сонли поездида Россиянинг Москва, Оренбург, Санкт-Петербург ва бошқа жойларидан Ватанга…
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.
➖ Ҳурматли фуқаролар, ҳозир ҳаммага ҳам осон эмас, ҳукумат қарорларидан ёки ходимларнинг хатти-ҳаракатларидан камчилик қидирманг. Барча амалга киритилган чекловлар Сизни ҳимоялаш учун белгиланган.
Билиб қўйинг, кўчага транспортда чиқдингизми, йўлингизда 10 та йўл-патруль хизмати ходимлари учраса, 10 таси ҳам Сизни тўхтатади, 10 марта — нима учун кўчага чиққанингизни сўрайди. Велосипедда ёки пиёда юрсангиз ҳам, Сизни тўхтатади ва кўчада юришингиз сабабини сўрайди. Ҳозирги вақтда бошқача бўлиши мумкин эмас.
Алоҳида равишда уйда ўтирган, чекловларни тўғри тушуниб уларга риоя этаётган фуқароларимизга раҳмат айтмоқчиман. Сиз уйда ўтириб, бизнинг ва тиббиёт ходимларининг ишини қанчалик енгиллаштираётганингизни ҳатто тассавур қилмаяпсиз.
Сизнинг интизомга риоя этишингиз — давлат олдидаги бурчингизни бажариш билан тенг. Бошқалар учун ўрнак бўлаётган, вазиятни тўғри баҳолаб, уйда ўтирган, турли ғийбатлардан, нолишлардан, тирноқ орасидан кир қидиришдан йироқ бўлган ота-оналаримизга, ака-ука ва опа-сингилларимизга катта раҳмат айтмоқчиман.
Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA

Forwarded from Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Бозордан маҳаллаларга арзонлаштирилган маҳсулотлар етказилмоқда
Карантин даврида аҳолимизнинг кундалик муҳим озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда деҳқон бозорларидан узоқда жойлашган аҳоли ҳудудларига гўшт, картошка, пиёз, сабзи, ун, ёғ, макарон каби рўзғор учун зарур маҳсулотлар етказилиб, савдоси ташкил этилмоқда.
Бугун ана шундай арзонлаштирилган ярамакалар:
📍Бектемир туманининг “Мажнунтол”
📍Яккасарой “Бошлиқ” маҳалларида ташкил этилди.
Азиз ҳамшаҳарлар, зарурат бўлмаганда кўчага чиқманг, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.
Ҳаммамиз биргаликда ва ҳамжиҳатликда коронавирусни енгамиз!
🌐 Web-site 🌏 Facebook

Forwarded from O‘zkomnazorat
ЎЗКОМНАЗОРАТ: Карантин шароитида мобил иловаларни юклаб олиш ва ўрнатишда эътиборли бўлинг!
Бутун дунёда коронавирус тарқалишига қарши карантин эълон қилингани туфайли хориж ОАВнинг қайд этишича охирги икки ҳафта ичида Интернетдан фойдаланиш кўрсаткичи 35 фоизга ўсган. Уйда ўтирган фойдаланувчиларнинг кўпчилик қисми ижтимоий тармоқларга эътибор қаратиши интернет-фирибгарлар фаоллашувига олиб келди.
Одатда мобил қурилмага иловани юклаб ўрнатиб олаётганда унинг ишлаши учун талаб этиладиган шартларга эътибор қилмаймиз ва тезда рухсат бериб юборамиз, баъзида биз оддий деб ҳисоблаган дастур қурилма ички хотирасига кириб у ердаги маълумотлар: мультимедиа файллари, геожойлашув, контактлар, Wi-Fi тармоғи ахборотларларини ва бошқа материалларни тўплаши мумкин. Масалан, “Гапирувчи Том 2” ўйинининг оригинал версияси фақат микрофондан фойдаланиш учун рухсат сўрайди, лекин ноаниқ жойдан юклаб олинган сохта версияси эса SMS-хабарларини юбориш ва ўқиш учун рухсат беришингизни сўрайди, шу тариқа пароллар ва банк карталарига кириш кодлари учинчи шахслар ихтиёрига ўтиши кузатилади.
“Ўзкомназорат” ДИ фойдаланувчилардан мобил иловаларни юклаш ва ўрнатишда дастурнинг қайси операцияларни амалга оширишга рухсат сўраётганига эътибор беришни, агар бу каби рухсатлар сони асоссиз равишда кўп бўлса ушбу программани ишлатишдан воз кечишни тавсия қилади.
Google Play Market’да мобил иловалар кўп, Google компанияси даврий равишда уларнинг зарарли функцияларини текшириб, бу каби жосус дастурларни тизимидан ўчириб боради. Таниқли сервис орқали хавфли дастурларнинг тарқалиши қийин кечиши туфайли, фирибгарлар бу каби иловаларни тарқатишнинг бошқа усулларидан фойдаланмоқда.
Коронавирус тарқалиши оқибатида юзага келган вазиятдан унумли фойдаланаётган интернет фирибгарлар ижтимоий тармоқларда ўз иловалари орқали банк ҳисоб рақамлари, шахсий фотосуратлар, почта хабарлари ва бошқаларни ўғирлашга уринмоқда.
“Ўзкомназорат” ДИ, Google компанияси ҳам ижтимоий тармоқларда АПК-файл шаклида тарқалаётган иловаларни юклаб олмасликни тавсия этганини эслатади. Агар Google Плай Маркетда ёки бошқа расмий интернет дўконларда керакли мобил дастурни топа олмасангиз, иловани ишлаб чиқарган компаниянинг расмий сайтига киринг ва у ердан АПК-файлни юклаб олинг.
@koronavirusinfouz
coronavirus.uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Forwarded from Олий суд | Расмий канал
#ахборот
ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ АХБОРОТИ
Бугун Юқоричирчиқ туман маъмурий судида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш), 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир этган Ш. Умматов (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган), К. Арипов (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган), И. Камилов (1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган), Д. Мавлянова (1986 йилда Сирдарё вилоятида туғилган), Ш. Тошмаматова (1994 йилда Наманган вилоятида туғилган), Ф. Низамова (1988 йилда Наманган шаҳрида туғилган), П. Рустамова (1990 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган) ларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилди.
Батафсил ўқиш 👉 https://telegra.ph/OLIJ-SUD-MATBUOT-HIZMATINING-AHBOROTI-04-03
Каналга уланиш 👉@oliysuduz

Forwarded from Central Bank of Uzbekistan
Марказий банкнинг веб-сайти янгиланди
🌐Марказий банкнинг янги веб-сайти инфографика ва мослашув функциясидан фойдаланган ҳолда, замонавий кўринишда ва барча учун қулай тарзда ишлаб чиқилди ва ишга туширилди. Веб-сайт кенг доирадаги фойдаланувчиларнинг барча эҳтиёжларини, шу жумладан, интерактив хизматларни ҳам қамраб олиб, давлат органларининг расмий саҳифаларида маълумотларни жойлаштириш учун қўйиладиган талабларга мос келади.
🔹Ахборот-таҳлил материалларининг катта қисми бўлимларга ажратилган ҳолда тақдим этилиб, уларда пул-кредит сиёсатининг асосий иқтисодий кўрсаткичларини ва валюталар курси хабарномасини интерактив усулда, ҳар бир валюта курси тўғрисидаги маълумотларни диаграммалар ёрдамида кўриш имконияти мавжуд.
🔹Биринчи навбатда, бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга бўлган ва доимий янгиланиб турувчи “Матбуот маркази”, “Интерактив хизматлар” ва “Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” бўлимлари сайтнинг юқори қисмида келтирилган бўлиб, айнан ушбу бўлимлар ҳозирда фойдаланувчи учун фойдали ва зарур манбага айланган. Шу билан бирга, сайтда молиявий саводхонлик бўйича алоҳида саҳифа қўшилиб, айни пайтда ушбу саҳифани мукаммал ҳолатда яратиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Буларнинг барчаси сайт имкониятларининг кенгайишига, фойдаланувчилар учун ҳар томонлама фойдали ва кўп функцияли ресурс сифатида тақдим этилишига хизмат қилмоқда.
🔹Фойдаланувчилар учун ўзларининг виртуал мурожаатларини Марказий банкка тўғридан-тўғри сайтнинг асосий саҳифаси орқали юбориш ва мурожаатнинг ҳолатини тезкорлик билан кўриш имконияти тақдим этилади.
🔹Сайтнинг яна бир афзал жиҳати, уни объектларнинг Интерактив харитаси сифатида аташ мумкинлиги билан боғлиқ. Бу эса фойдаланувчига бир нечта тоифаларда керакли маълумотни излаш имконини беради: Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари, кредит ташкилотлари ва уларнинг филиаллари, банкоматлар, айирбошлаш шохобчалари ва банк инфратузилмалари ҳамда улар билан боғланиш маълумотлари мавжуд.
🔹Маълумотлар базаси билан ишлашнинг қулай механизми жорий қилинган ва улар турли ҳил тоифаларга бўлинган. Мисол учун валюта курслари ёки “Банкноталар ва тангалар” бўлими. Ҳар бир банкнот ва танга анимацион фотосуратда батафсил тақдим этилган. Бу бўлим аввалгидан кўра қулайроқ ҳолда намоён бўлиб, банкнотнинг олд ва орқа томонини бир зумда кўриш имконини беради.
🔹Сайтнинг ички саҳифалари дизайни ўзгартирилди, қулай навигация жорий этилди, ҳар бир материал осонгина юклаб олиниши ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилиши мумкин.
#регулятор

Forwarded from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal (Пенсионный Фонд)
#cавол-жавоб
❓Савол: Ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ишлаётган жойимдан нафақага чиқишимга 4 ой қолган. Карантин эълон қилинди. Ҳозирда ишламаётганим, келажакда менга пенсия тайинлашда иш стажимни ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади?
Фуқаролардан келиб тушаётган саволларга мутахассис жавоби
🔹 Каналга уланинг: https://t.iss.one/PensionFundRUz

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда ФВВ Қутқарув кучлари хизмати ва фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш Бош бошқармаси бошлиғи, полковник Санжар Зупаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.
Брифингдан муҳим маълуотмлар:
Жойларда ташкил этилган 397 та блок постга ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларидан бириктирилган 480 нафар ходим томонидан кунига ўртача ҳисобда 40 мингдан зиёд автотранспорт воситалари дезинфекция қилинмоқда.
Карантин учун мўлжалланган 177 та махсус жойларда 411 нафар шахсий таркиб суткалик хизматга, яшаш манзили бўйича карантинга олинганларда 488 нафар ходим кунлик хизматга жалб этилган бўлиб, улар томонидан уй карантинидаги фуқароларга зарурат юзасидан тегишли идораларни жалб этган ҳолда амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Мудофаа, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Миллий гвардия билан олиб борилаётган тадбирларга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 3 272 нафар ходими ва 190 та махсус техникаси жалб этилиб, карантин объектлари, аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, савдо мажмуалари, марказий кўчаларда, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларини дезинфекция ва зарарсизлантириш ишларида ҳамкорлик қилмоқда.
Шу кунга қадар республика бўйича жами 172 та махсус карантин объектларини тайёрлаш, 30 дан ортиқ чартер авиарейслар ва 20 дан ортиқ темир йўл билан чет давлатлардан олиб келинган юртдошларимизни карантинга жойлаштириш, эпидемик вазиятдан келиб чиқиб чегара ўтказиш пунктларида қатновларни тартибга солиш чоралари кўрилмоқда.

Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (SEO agentligi)
#Коронавирус
🔅 COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича 2020 йил 3 апрел соат 16.30 ҳолатига дунёдаги вазият
🗓 3 апрел соат 16.30 ҳолатига дунёнинг 204 давлатида жами 1 030 570 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 220 031 нафари соғайган, 54 226 нафари вафот этган, 38 178 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.
🕒 соат 16.30га қадар дунё бўйлаб 15 505та янги касалланиш ҳолати қайд этилди, 1 059 нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этди.
📈Касаллик энг кўп қайд этилган давлатлар
🇺🇸АҚШ:
Касалланганлар – 245 380 (+503)
Соғайиб кетганлар – 10 411
Вафот этганлар – 6 095 (+25)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5 421
🇪🇸Испания:
Касалланганлар – 117 710 (+5 645)
Соғайиб кетганлар – 30 513
Вафот этганлар – 10 935 (+587)
Оғир аҳволдаги беморлар – 6 416
🇮🇹Италия:
Касалланганлар – 115 242
Соғайиб кетганлар – 18 278
Вафот этганлар – 13 915
Оғир аҳволдаги беморлар – 4 053
🇩🇪Германия:
Касалланганлар – 85 063 (+269)
Соғайиб кетганлар – 22 440
Вафот этганлар – 1 111 (+4)
Оғир аҳволдаги беморлар – 3 936
🇨🇳Хитой:
Касалланганлар – 81 620 (+31)
Соғайиб кетганлар – 76 571
Вафот этганлар – 3 322 (+4)
Оғир аҳволдаги беморлар – 379
Қўшни республикаларда:
🇰🇿Қозоғистон:
Касалланганлар – 453 (+18)
Соғайиб кетганлар – 29
Вафот этганлар – 3
Оғир аҳволдаги беморлар – 6
🇦🇫Афғонистон:
Касалланганлар – 273
Соғайиб кетганлар – 10
Вафот этганлар – 6
🇰🇬Қирғизистон:
Касалланганлар – 130 (+14)
Соғайиб кетганлар – 5
Вафот этганлар – 1 (+1)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5
(Worldometer маълумотлари асосида тайёрланди)
Агентлик матбуот котиби
---------------------------------------------------
Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽
@seo_agentligi
www.rses.uz
Facebook|Instagram|Twitter|Youtube

Тошкент ҳавоси карантин туфайли тозаланади
Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассисларининг маълум қилишича, пойтахтда автомобиллар ҳаракатланишига чеклов апрель ойида ҳам давом этадиган бўлса ой сўнгига қадар автоуловлардан атмосферага чиқаётган зарарли газлар миқдори 32,5 минг тоннага камайиши кутилмоқда.
Аввал вазият қандай эди?
Жорий йил бошида Тошкент шаҳрида умумий 460 441 дона транспорт воситалари рўйхатдан ўтган бўлса, шундан 396 012 таси хусусий секторлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Ушбу транспортлар бир йилда ўртача 400,0 минг тонна ташланмалар билан атмосфера ҳавосини заҳарлайди.
Агар 1 апрель санасидан жорий этилган карантин (чекловчи тадбирлар) даврида 100 мингга яқин транспортларнинг ҳаракатланишини тахмин қилсак, қолган 300 мингга яқини вақтинчалик юришдан тўхтаса, табиий равишда апрель ойининг ўзида атмосфера чиқаётган заҳарли газлар 80 фоизга камаяди.
Шундай экан, агар сизнинг уловингизга ДХА томонидан руҳсатнома беришмаган бўлса ҳеч ҳам сиқилманг. Бу ҳам яхшиликка албатта. Балки табиатга ҳам бироз эркин нафас олиши учун имкон беришимиз керакдир.
Демак «Уйда колинг!»

❓Карантин даврида пластик картанинг муддати тугаб қолса, уни банкка бормасдан узайтириш имконияти борми?
✅Мижозларнинг банк картаси 💳 йўқотилганда ёки банк картасининг амал килиш муддати тугаётганда янгисига алмаштириш ёхуд янги банк карталарини очиш борасида тижорат банклари томонидан ушбу масалалардаги мурожаатларни масофадан туриб (онлайн) қабул қилиш имконияти яратилган.
Бунда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар лойиҳаси доирасидаги банк карталари бўйича корхона ёки ташкилотларнинг бош ҳисобчиси ёки корхонанинг ишончли вакили тегишли маълумотлар билан хизмат кўрсатувчи банк филиалига 🏦 мурожаат қилади.
Аҳолининг шахсий банк карталари бўйича эса, мижоз ахборот коммуникация тизимлари орқали💻 тегишли банкка мурожаат этади.
Тижорат банклари тўловларни амалга ошириш учун мижознинг банк картасини мобиль телефон рақамига 📲 бириктиради.
Картани эмиссия қилган (чиқарган) банк мижозларга етказиб бериш учун почта ёки инкассация хизмати ёхуд бошқа имкониятлардан фойдаланиши мумкин.
#cавол_жавоб
Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk

Тошкент шаҳрида тиббиёт чиқиндилари утилизацияси учун мўлжалланган махсус қутилар ўрнатилмоқда!
Бугун коронавирус пандемияси сабаб тиббиёт чиқиндилари мисли кўрилмаган даражада кўп ҳосил бўлмоқда. Мамлакатимизда ҳеч қачон бу қадар кўп дока ниқоблар, резина қўлқоплар, ҳимоя воситалари ишлатилмаган. Уларни ишлатиб бўлгандан кейин машиий чиқиндиларга аралаштириш, асло мумкин эмас.
Хўш, тиббиёт чиқиндилари ва ниқобларни нима қилиш керак? Тошкент шаҳрида муқобил санитар тозалаш хусусий корхоналари томонидан янги лойиҳа амалга оширилмоқда.
Хусусан, пойтахтнинг Миробод туманида фаолият юритаётган «Мироншоҳ» ва «Раҳнамо» муқобил санитар тозалаш хусусий корхонаси hasher week лойиҳаси билан ҳамкорликда янги лойиҳага қўл урди. Корхоналар ўз тасарруфидаги чиқинди йиғиш майдончаларига (улар жами 14 тани ташкил этади) ишлатилган ниқоблар, резина қўлқоплар, турли хилдаги тиббий ҳимоя воситаларини ташлаш учун мўлжалланган замонавий чиқинди қутиларини ўрнатмоқда.

Баходир ака Қурбанов Тошкент шаҳрида 77-сонли ихтисослаштирилган кўзи ожиз болалар мактаб интернатида жойлашган 17-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг филиалида ишлайдилар.
Баходир аканинг кўриш бўйича нуқсонлари мавжуд. Баходир ака юртимизга келган синовли кунларда жамиятдан бир четда ажралиб қолмаслик учун “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондини моддий қўллаб-қувватлаб юбордилар. Баходир ака қилган саховатини ижтимоий тармоқда ёритишимга рухсат бермадилар.
Риё мақсадида бу ишни амалга оширмаганликларини қайта қайта таъкидладилар. Лекин юрт бошига иш тушганда бошқа инсонларга ИБРАТ бўлиши учун ижтимоий тармоқларда ёритишга қарор қилдим.
Зеро имконияти ва етарли маблағи бўлиб четда қўл қовуштириб турган инсонларнинг кўнгил кўзи очилсин!!! #ибрат