Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Маҳаллаларда ярмаркалар давом этмоқда🚚

Аҳолининг узоғини яқин қилиш мақсадида деҳқон бозорларидан узоқда жойлашган аҳоли учун маҳаллаларда савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Бугун ҳам пойтахтимиздаги ўнлаб маҳаллаларда шундай ярмаркалар ташкил этилди:
📍 Бектемир туманининг “Бектемир”, “Бинокор” ва Абай;
📍 Миробод туманининг “Янги Қуйлиқ”, “Фаровон” ва “Банокатий”;
📍 Олмазор туманининг “Олтинсой” ва “Қичқириқ”;
📍 Шайхонтоҳур туманининг “Янги Белтепа” маҳаллаларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди ва бундай тадбирлар давом этмоқда.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, Сиз учун яратилаётган шароит ва қулайликлардан фойдаланинг, уйда қолинг, карантин тартиби ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг ҳамда ўзингиз ва яқинларинингизни асранг!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Жиззахда карантин билан боғлиқ қоидаларни бузиб, ИИБ ходимига қаршилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2020 йил 1 апрель куни фуқаро С.У. (1988 .т., судланган, ишсиз) “Lacetti” русумли автомашинасини карантинли шароитда рухсат берувчи махсус рухсатнома (стикер) сиз бошқариб, “Самарқанд-Тошкент” йўналишининг Ғаллаорол тумани ҳудудига етганда шу ердаги йўл-патруль хизмати маскани хизмат вазифларини бажараётган Миллий гвардия ва санитария эпидемиология ходимлари томонидан тўхтатилган.

Айни жараёнда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан С.У.дан тегишли ҳужжатларни тақдим этиши сўралганда, у инспекторнинг қонуний талабларини бажаришдан бош тортиб, унинг кўкрак қисмига зарб билан уриб, қочиш мақсадида автоуловини Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, машинанинг чап томон олд эшигига осилиб қолган ЙПХ инспекторини 600 м. масофагача судраб кетади.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Ғаллаорол тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 257-1-моддаси (санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳайдовчи С.У. процессуал тартибда ушланган.

Бош прокуратура карантин ва чеклов тадбирларини бузиш, касаллик ўчоғига борганлик ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлганлик ҳақидаги маълумотларни яширганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!

Каналга уланиш 👉🏻
@HShamsutdinov
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ХОДИМЛАРИ ЎЗ ИШ ҲАҚЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ “ЎЗБЕКИСТОН МЕҲР-ШАФҚАТ ВА САЛОМАТЛИК” ЖАМОАТ ФОНДИГА ЎТКАЗИБ БЕРДИ

Айни кунларда мамлакатимиз ва бутун дунё ҳамжамияти таҳликали ва синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Барча бирдамликда коронавирус инфекциясининг тарқалишигақарши кураш олиб бормоқда.

Ўзбекистонда ҳам халқимизни бу офатдан асраш, вирус аниқланган беморларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида самарали иш олиб бориляпти.

👉 https://elections.uz/uz/lists/view/2412

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:👇👇👇
Telegram | Facebook | Elections
Forwarded from Uzpharmagency (Lochinbek Erkinovich)
АОКА ҳузуридаги штабда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Аагентлиги директори Сардор Кариев иштирокида брифинг ўтказилди.

Жорий йилнинг 1 март ҳолатига кўра жами 15та тиббий ниқоб ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд эди ва уларнинг кунлик ишлаб чиқариш қувватлари 450-500 минг донани ташкил этган. 1 апрельга келиб тиббий ниқоб ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг сони 190 тага етди ва уларнинг умумий ишлаб чиқариш қувватлари 4,3 млн. донага кўтарилди.

❗️ССВнинг буйруғи билан ниқоблар тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди. Шу боис ҳозирги кунда уларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун алоҳида лицензия талаб этилмайди.

#uydaqoling

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
Forwarded from Digital.uz
❗️Bugun, 2 aprel kuni Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida O‘zbekistonda koronavirus bo‘yicha e’lon qilingan karantin rejimi vaqtida fuqarolarimiz va ijtimoiy tarmoq foydalanuvchilari tomonidan AKT sohasiga oid eng ko‘p berilayotgan savollar va murojaatlar bo‘yicha uchinchi brifing o‘tkazildi.

Tadbirda Vazirlikning Matbuot xizmati rahbari Sherzod Axmatov ijtimoiy tarmoqlarda berilayotgan savollar va murojaatlarga javob berdi.

Batafsil: 👉 https://mitc.uz/uz/news/view/1302

🔹🔹🔹

❗️Сегодня, 2 апреля в Агентстве информации и массовых коммуникаций прошёл третий брифинг, посвящённый поступившим от граждан и пользователей сетей наиболее частым вопросам и обращениям, связанными с информационно-коммуникационными технологиями в период карантина в связи с коронавирусом в Узбекистане.

В мероприятии принял участие руководитель пресс-службы Министерства Шерзод Ахматов, который дал ответы на наиболее интересующие их вопросы.

Подробно: 👉 https://mitc.uz/ru/news/view/1302
Forwarded from NBU_official
​​📣 Смягчение кредитных условий!

☝🏼 В связи с объявлением карантина на территории Узбекистана NBU принял лучшие решения для своих клиентов:

Основной долг по всем видам кредитов физических лиц за апрель-май-июнь (неоплаченная часть за март) будет равномерно распределён на оставшийся период погашения;

Пени за несвоевременную выплату процентов начисляться не будут;

Возможно досрочное погашение кредита без дополнительных выплат.

📞 Для подробной информации позвоните по номерам, указанным тут.

———

📣 Кредит шартларига енгиллик киритиш!

☝🏼 Ўзбекистон ҳудудида карантин эълон қилинганлиги сабабли Миллий банк ўз мижозлари учун энг яхши шартларни жорий этди:

Жисмоний шахсларнинг барча кредит турлари бўйича апрель-май-июнь ойларининг асосий қарз миқдори (ҳамда, март ойининг тўланмаган қисми ҳам) қолган тўлов муддатига тенг тақсимланади;

Фоизлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун жарима (пеня) ҳисобланмайди;

Кредитни муддатидан аввал қўшимча тўловларсиз сўндириш имкони мавжуд.

📞 Батафсил маълумот олиш учун кўрсатилган рақамларга қўнғироқ қилинг.
#Коронавирус

🔅 COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича 2020 йил 2 апрел соат 15.30 ҳолатига дунёдаги вазият

🗓 2 апрел соат 15.30 ҳолатига дунёнинг 203 давлатида жами 950 430 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 202 627 нафари соғайган, 48 276 нафари вафот этган, 36 154 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.

🕒соат 15.30га қадар дунё бўйлаб 15 233та янги касалланиш ҳолати қайд этилди, 1 084 нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этди.

📈Касаллик кўп қайд этилган давлатлар

🇺🇸АҚШ:
Касалланганлар – 215 344 (+341)
Соғайиб кетганлар – 8 878
Вафот этганлар – 5 112 (+10)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5 005

🇮🇹Италия:
Касалланганлар – 110 574
Соғайиб кетганлар – 16 847
Вафот этганлар – 13 155
Оғир аҳволдаги беморлар – 4 035

🇪🇸Испания:
Касалланганлар – 110 238 (+6 120)
Соғайиб кетганлар – 26 473
Вафот этганлар – 10 003 (+616)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5 872

🇨🇳Хитой:
Касалланганлар – 81 589 (+35)
Соғайиб кетганлар – 76 408
Вафот этганлар – 3 318 (+6)
Оғир аҳволдаги беморлар – 429

🇩🇪Германия:
Касалланганлар – 77 981
Соғайиб кетганлар – 19 175
Вафот этганлар – 931
Оғир аҳволдаги беморлар – 3 408

Қўшни республикаларда:

🇰🇿Қозоғистон:
Касалланганлар – 402 (+22)
Соғайиб кетганлар – 27
Вафот этганлар – 3
Оғир аҳволдаги беморлар – 7

🇦🇫Афғонистон:
Касалланганлар – 239 (+2)
Соғайиб кетганлар – 5
Вафот этганлар – 4

🇰🇬Қирғизистон:
Касалланганлар – 116 (+5)
Соғайиб кетганлар – 5
Оғир аҳволдаги беморлар – 5

Worldometer маълумотлари асосида тайёрланди.
Forwarded from Bank va Mijoz
⚡️Жисмоний шахсларга кредит таътили берилишини маълум қилган банклар 9 тага етди

Улар
1. Ўзсаноатқурилишбанк - батафсил;
2. Асакабанк - батафсил;
3. Туронбанк - батафсил;
4. Алоқабанк - батафсил;
5. Ҳамкорбанк - батафсил;
6. Миллийбанк - батафсил;
7. Агробанк - батафсил;
8. Микрокредитбанк - батафсил;
9. ZiraatBank - батафсил.

Ушбу банклар жисмоний шахслар учун кредит шартномасига бир томонлама ўзгартириш киритишмоқда ва кредитлар бўйича 2-3 ойлик имтиёзли давр беришмоқда. Фоиз тўловлари вақтида амалга оширилмаганлиги учун пеня ва жарима ҳисобланмайди.

#stayhome #уйдақолинг

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
“British Amerikan Tobacco" коронавирусга қарши вакцина яратиш устида иш олиб бормоқда

"British Amerikan Tobacco" компанияси (БАТ)нинг АҚШдаги биотехнология шўъба корхонаси коронавирус (COVID-19)га қарши вакцина ишлаб чиқиш ишларини бошлаб юборган.

Тамаки хом ашёсидан фойдаланган ҳолда тез ривожланаётган янги технологиялар ёрдамида яратилаётган вакцинасининг клиник синовлари ҳам бошланган.

Синовлар муваффақиятли ўтса ва ҳукумат томонидан зарур ёрдамлар кўрсатилса, БАТ июнь ойидан бошлаб ҳафтисига миллиондан 3 миллионгача вакцина ишлаб чиқариши мумкин.

БАТ шўъба корхонаси томонидан ишлаб чиқилаётган вакцина анъанавий вакциналардан фарқли ўлароқ, хона ҳароратида ўзгаришсиз қолади, уни паст ҳароратларда ҳам сақлаш мумкин.

👉Манба

https://t.iss.one/uzboziqovqat
АОКА ҳузуридаги штабда Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасига импорт тарзида олиб келинаётган товарларга қандай чекловлар мавжуд ҳамда карантин билан боғлиқ чекловлар озиқ-овқат маҳсулотларининг кириб келишига таъсир этмайдими?

❗️Ўрнатилган чекловлар ташқи савдо юкларига тааллуқли эмас.

Январь-март ойларида республикамизга автотранспорт орқали 698,2 минг тонна товар, темир йўл орқали эса 4 миллион 875,0 минг тонна товар олиб келинди.

✔️ Озиқ-овқат маҳсулотлари республикамизга куну-тун тўхтовсиз кириб келмоқда. Бу борада фуқароларимизнинг асло хавотирга тушишларига ўрин йўқ.

Олиб кирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий қисмини қуйидаги маҳсулотлар ташкил этмоқда:
23,03 минг тонна картошка,
12,54 минг тонна ун,
11,5 минг тонна ўсимлик ёғи,
26,6 минг тонна шакар,
1,8 минг тонна гўшт,
1,7 минг тонна қандолат маҳсулотлари,
1,3 минг тонна гуруч.

💰 Жорий йил 16-31 март кунлари товарларнинг ташқи савдо ҳажми — 943,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
"Ўздонмаҳсулот" АК томонидан "Ўзбекистон Меҳр шафқат ва саломатлик" жамоат фондига 430 миллион сўм маблағ ўтказилди

Бугунги кунда дунё ҳамжамияти коронавирус пандемиясига қарши курашмоқда. Кўплаб давлатлар қатори юртимизда ҳам коронавирусни олдини олиш тадбирлари кенг миқёсда олиб борилмоқда. Ушбу даврни уюшқоқлик билан енгиб ўтиш учун барча бир бўлиб ҳаракат қилиши лозим.

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги корхоналар томонидан коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича барча чоралар кўрилди.

Жамиятда инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва ўзаро холис ёрдам сингари эзгу ғояларни, халқимиз табиатига хос бўлган юксак одамийлик фазилатларни "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ҳам қўллаб қувватлаб "Ўзбекистон Меҳр шафқат ва саломатлик" жамоат фондига 430 млн. сўм ўтказди.

Компания ва тизим корхоналари томонидан ушбу йўналишдаги хайрли ишларни амалга ошириш давом эттирилмоқда.

Умид қиламизки, бу бизни коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олишга қарши курашаётганларга “Биз биргамиз” шиори остида амалий ёрдам кўрсатилаётганлиги халқ саломатлиги йўлида қаҳрамонлик кўрсатаётган инсонлардан ўрнак олишга ундайди.

Азиз юртдошлар, халқимиз саломатлиги йўлида биргаликда курашайлик! Зеро ҳамжиҳатлик ва меҳр-мурувват ҳар қандай ҳатар ва синовни енгишга ёрдам беради.

Ўзингизга ва яқинларингизга ғамхўрлик қилинг!

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси
Forwarded from MINENERGY.UZ
ЎЗБЕКИСТОНДА ДИЗЕЛ ЁНИЛҒИСИНИНГ НАРХИ АРЗОНЛАДИ

Эртага, 3 апрель кунидан эътиборан, дизел ёнилғиси нархи 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилади.

@minenergy_uz
"Ўзэкспомарказ"да ташкил қилинган Ягона мувофиқлаштириш марказининг илк иш кунидан фотолавҳалар.

***

Фотосюжеты с первого рабочего дня Единого координационного центра в «Узэкспоцентре»

#birgayengamiz #вместепобедим

🌐 Web-site 🌏 Facebook