Расмий хабарлар I Официальные новости
27.5K subscribers
31.8K photos
7.1K videos
53 files
29.8K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни.

🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📺 Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижондан Урганч ва Хивага поезд қатновлари йўлга қўйилди

28 сентябрдан «Андижон — Хива — Андижон», 29 сентябрдан эса «Андижон — Урганч — Андижон» йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди.

Шавкат Мирзиёев расилигида 19 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда Фарғона водийсидан Тошкент шаҳри ҳамда бошқа вилоят марказларига темир йўллар сони ва сифати талаб даражасида эмаслиги танқид қилинганди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, президент топшириғини бажариш мақсадида қўшимча 651/652-сонли «Андижон — Хива — Андижон» йўловчи поезди қатнови 28 сентябрдан йўлга қўйилди.

Шунингдек, 29 сентябридан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Андижондан ҳаракатланаётган «Андижон — Бухоро» йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Ургенч бекатигача узайтирилди.

🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📺 Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли юртдошлар!

«Тараққиёт стратегияси» маркази Сиз, азиз халқимиздан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ лойиҳасини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиб, таклифларингизни қуйидаги портал, веб-сайт ва телеграм каналлар орқали юборишингизни сўрайди:

🔹https://davlatdasturi.uz/uz
🔹https://strategy.uz/
🔹https://t.iss.one/dscuzbekistan
🔹https://t.iss.one/YangiTaraqqiyotStrategiyasi

Азиз ватандошлар! Ўз ҳудудингиз, жамиятимиз ва давлатимиз равнақи учун таклифларингиз билан фаол иштирок этинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🖇"Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони мазмун-моҳияти

АОКАда Олий суди ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингини ўтказди. Унда 19-23 сентябрь кунлари бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Жорий ҳафтада давлат раҳбари ҳузурида қатор муҳокамалар ўтказиш режалаштирилган, улар орасида қуйидагилар алоҳида аҳамиятга эга:

электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан соҳа раҳбарларининг ҳисоботи;

архитектура-қурилиш олийгоҳлари трансформациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот.

Шунингдек, Президентимиз Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьердени қабул қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда "Хабеас корпус" институтини жорий қилиш нимани англатади?

⚖️ Хорижий тажрибада шахсни қамоққа олишга санкция бериш, унинг мулкини хатлаб қўйиш судлар ваколатига берилган.

✔️ Шунга асосан, "Хабеас корпус" институтини янада кенг жорий этиш орқали cуриштирувчи ва терговчининг мол-мулкни хатлаш билан боғлиқ қарорларини судда кўриб чиқиш тартиби белгиланди.

🔘Шунингдек, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кенгроқ имконият бериш, уларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида судда ўз мулкини ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволарини давлат божидан озод қилиш белгиланди.

⬇️ Бу даъво рад этилганда, давлат божи даъвогардан ундириб олинади.
〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий суди ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов "Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📌 Миллий кадрлар захирасини шакллантириш йўналишидаги ишлар таҳлили

АОКАда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📌 Миллий кадрлар захирасини шакллантириш йўналишидаги ишлар таҳлили АОКАда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

💼 2023 йил январь ойидан раҳбар лавозимига захира кадрлар вазирлик ва идораларда амалиёт ўташ (дублёрлик) учун юборилади

Бугун АОКАда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида ўтказилган брифингда Миллий кадрлар захирасини шакллантириш йўналишидаги ишлар ҳақида маълумот берилди:

〰️〰️〰️
Ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган 1 000 нафар шахсни Миллий кадрлар захирасига киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунгача давлат ва нодавлат секторларида фаолият юритаётган 611 нафар номзод рўйхати шакллантирилиб, уларнинг компетенциялари Ёш раҳбар кадрлар захирасига киритиш учун тест синовлари ва суҳбат орқали баҳоланмоқда.

Раҳбарлик лавозимлари учун жами 970 нафар номзод Миллий кадрлар захирасига киритилган.

Муносиб деб топилган номзодларни раҳбарлик лавозимига тайёрлаш мақсадида Агентлик томонидан Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида махсус тайёрлаш дастури ишлаб чиқилди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда Бухорода аёлни поезд босиб кетганлиги ҳақида хабар эълон қилинган.

Бош прокуратура ахборот хизмати хабарига кўра, 2022 йил 26 сентябрь куни соат 06:00 да Когон шаҳрида яшаган 38 ёшли аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида поезд тагига ўзини ташлаган ва олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирги вақтда юқорида қайд қилинган ҳолат юзасидан Бухоро транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📝 "Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти таҳлили ва 2022 йилги 3-стипендия танлови тўғрисида

АОКАда "Эл юрт умиди" жамғармаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Огоҳ бўлинг: Банк пластик карта фирибгарлари

Сўнгги вақтларда фуқаролар номидаги банк пластик карталаридан ноқонуний пул ечиб олиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар кўплаб учрамоқда. Ўзларини гўёки IT-компания, банк ёки хайрия ташкилоти ходими дея таништириб, яширин кодларни билишга ҳаракат қилган кимса картадаги маблағни ўмаради.

Бундан ташқари ўтказилган ўрганишларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтларига ўхшаш бўлган сохта веб-ресурслар орқали жиноятчилар ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда, фуқаролардан банк пластик карта маълумотлари тақдим этилишига эришиб, ундаги маблағларни ўзлаштириб келаётгани аниқланди.

Шу нуқтаи назардан барча интернет фойдаланувчиларини «фейк» веб-ресурсларнинг ноқонуний фаолияти тўғрисида огоҳ бўлишларини, тўлов тизимларидан фойдаланаётганда эса уларнинг расмий веб-сайтларида тақдим этилган хизматларга мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

Катта миқдордаги маблағга эга бўлиш истагида, Сизга смс-хабарнома орқали келган тасдиқлаш кодини «фейк» ресурсга киритишингиз билан интернет-фирибгари томонидан банк пластик картангизни бошқариш ҳуқуқи қўлга киритилишига ва ундаги маблағларни ноқонуний равишда эгалланишига шарт-шароит яратган бўласиз. Огоҳ бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳада эришилган натижаларга тўхталди.

📈 Охирги 5 йилда электротехника саноатида ишлаб чиқариш — 4,5 бараварга (4 триллиондан 17 триллион сўмга), экспорт — 5 бараварга (117 миллиондан 563 миллион долларга) ошди.

Йил якунигача экспорт 750 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

📍Экспортбоп маҳсулотлар сони 200 тага етди, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги 11 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқди.

💰 Бугунги кунда соҳада 1 миллиард 200 миллион долларлик 205 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Тармоқда юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни 2 бараварга, экспортни янада ошириш режа қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент тармоқдаги ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларни кўрсатиб ўтди.

Жаҳон бозорларидаги вазият икки йилда экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ички бозорда ҳам 1 миллиард 300 миллион долларлик импорт бозори бор.

Бундан ташқари, ички ва атрофимиздаги бозорларда ярим ўтказгич ва электрон платаларга талаб 6 миллиард долларни ташкил этади.

Масалан, электромобиль саноати учун зарур литий-темир-фосфатли батареялар ишлаб чиқаришга барча хом-ашё заҳираси мавжуд.

Бу борада ҳудудларда барча имкониятлар яратиб берилган. Лекин, ҳудуд раҳбарлари бу имкониятларни ҳисоб-китоб қилиб, фойдаланмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда қолган ҳудудларга нисбатан 2-3 баравар паст (200 миллиард сўмга етмайди).

Бугунги кунда экспорт бозорига битта-иккита маҳаллий бренд чиқа олди, холос. Экспортнинг 80 фоизи шу брендларга тўғри келмоқда.

Экспортни 1,5 миллиард долларга олиб чиқиш учун эса камида 3-4 та янги бренд яратиш зарурлиги таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Яқинда Президент томонидан тасдиқланган қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича дастурда:

- 34 мингта хонадон, вазирлик ва идораларнинг 6 мингта объектида бундай қурилмалар ўрнатилиши белгиланди;

- аҳолига компенсация олиш, кредитни 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди.

Келгуси уч йилда мисни чуқур қайта ишлашни камида 2 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Оҳангарондаги мис кластерининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, хорижий бошқарувни йўлга қўйиб, чуқур қайта ишлаш лойиҳалари, илм ва инновацияни олиб кириш муҳимлиги таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📝 "Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти таҳлили ва 2022 йилги 3-стипендия танлови тўғрисида АОКАда "Эл юрт умиди" жамғармаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз…
#матбуот_анжумани

«Эл-юрт умиди» жамғармаси жорий йилги 3-стипендия танловини ташкил этиш жараёнлари, унда иштирок этиш истагидаги номзодларга қўйилган талаблар ҳақида маълумот берди

2018 йил давомида 378 нафар, 2019 йил давомида 600 нафар, 2020 йил давомида 15 нафар (пандемия даври), 2021 йил давомида 266 нафар ҳамда 2022 йил давомида 480 нафар (20 сентябрь ҳолатига 206 нафар танлаб олинди), жами 1465 нафар иқтидорли ёшлар ҳамда соҳа мутахассисларининг «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиати сифатида хориждаги ривожланган давлатларнинг таълим муассасалари ва илғор компанияларида таълим олиши ва стажировка ўташи ташкил этилди.

Стипендиатлар дунёнинг жами 40 га яқин давлатида, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия каби илғор мамлакатларнинг 280 дан зиёд университетлари, илмий марказлари ва нуфузли компанияларида таълим олиб, бугунги кунда 1044 нафари мамлакатимизга қайтиб келиб, турли соҳаларда, хусусан таълим, илмий-тадқиқот, соғлиқни сақлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларида самарали фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилги очиқ стипендия танловини ўтказиш уч босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда қабул қилинган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мослиги юзасидан саралаш ўтказилади. Иккинчи босқичда номзоднинг дунёқараши, билимини аниқлашга қаратилган тест синовлари ўтказилади. Учинчи босқичда эса аввалги босқичлардан муваффақиятли ўтган номзодлар билан суҳбат ўтказилади.

Стипендия танлови номзодларига қандай талаблар қўйилган? Қанақа ҳужжатлар топшириш керак? Стипендиатнинг қайси харажатлари қоплаб берилади?

АОКАда ўтказилган матбуот анжумани тафсилотлари:

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк