Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 2024 йилда суюлтирилган газ ҳажмининг ойлик фонди босқичма-босқич 56 минг тоннагача, хонадонларга суюлтирилган газ ташиш ҳажмини ойига ўртача 1,9 минг тоннага оширилади

АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарма бошлиғи Раҳматулла Маннонов истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб беришда коррупцион ҳолатлар ва ўғирлашнинг олдини олиш, ноқонуний сотишга қарши курашиш ҳақида маълумот берди.

📌Сўнгги уч йилда истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш соҳаси модернизация қилинди. Жумладан, аҳолига газ баллонларини “айланма” усулда етказиб бериш йўлга қўйилди, автотранспорт воситалари парки сезиларли даражада кенгайтирилди, темир йўллари бўйлаб ёқилғини ташиш учун вагон-цистерналари сотиб олинди.

Шунингдек, давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида “Е-Gaz” дастури ишлаб чиқилиб, унда истеъмолчиларга газ етказиб беришда нақд пул муомаласидан, нақд пулсиз шаклга ўтказилди.

Бунда 3,7 млндан ортиқ истеъмолчи махсус ID-карталар билан таъминланди ҳамда фойдаланишдаги 4,7 млн маиший газ баллонга махсус бар-кодли ёрлиқлар бириктирилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌀Ўзбекистон суғурта бозорида 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар таҳлили

АОКАда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ва суғурта компаниялари раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Ўзбекистон Саудия Арабистонининг энг йирик — Қирол Абдулазиз университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига амалга оширган икки кунлик давлат ташрифи давомида икки давлат олимлари ҳамкорлигида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, олимларни стажировкаларга юбориш ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари бўйича келишиб олинди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔘 АМАЛДАГИ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИДАН БИРИ БЎЛГАН АРМАТУРАЛАР БЕЛГИЛАНГАН СТАНДАРТ ВА ТЕХНИК ШАРТЛАРГА ЖАВОБ БЕРАДИМИ?

🏗 Агентлик томонидан арматуранинг механик хусусиятлари ва кимёвий таркиби сифатини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказилди.

🏗 ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ – АЧИНАРЛИ, стандарт талабларига номувофиқлигини кўрсатди.
🏗 Яъни Металл прокати – арматура намуналари механик ҳамда кимёвий хоссалари белгиланган меъёрларига жавоб бермади.

👉 Экспертиза натижалари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📎 Ўзбекистонда суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга суғурта ташкилотлари сони 127 фоизга кўпайди

Бу ҳақда АОКАда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ва суғурта компаниялари раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

📌 Ўзбекистонда 2022 йил 1 июль ҳолатига суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган жами 42 та суғурта ташкилоти мавжуд. (2019 йил 1-ярим йиллигига нисбатан 127 фоизга ўсган). Шулардан, 34 таси – умумий суғурта ва 8 таси – ҳаётни суғурта қилиш соҳасида фаолият юритмоқда.

💰Ўзбекистон суғурта бозори кўрсаткичлари кўра, 2022 йил 1-ярим йиллигида 7,0 млндан ортиқ суғурта шартномалари тузилган бўлиб, (2019 йил 1-ярим йиллигига нисбатан 106 фоиз), улар бўйича 2 771 млрд. сўм суғурта мукофотлари йиғилган, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мазкур даврига нисбатан 63,2 фоизга ошган (2019 йил 1-ярим йиллигига нисбатан 2,2 баробарга ўсган).

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти хотин-қизлар форуми муносабати билан ўзининг навбатдаги сайёр сессияси бўлиб ўтмоқда.

🎥 Жонли эфирни сиз тўғридан-тўғри "Ўзбекистон 24", "УзРепорт" ва "Ренессанс" телеканаллари орқали томоша қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📊#Инфографика: 2017-2021 йилларда Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш

📍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланиш даражасини баҳолади.

🔺Пандемия даврида кичик бизнес дуч келган қийинчиликларга қарамай, тадбиркорлик таъсирчан ўсиш суръатларини кўрсатмоқда.
▫️2021 йилда 529 мингтага етди (2016 йилда - 268 мингта)ўсиш 2 баравар
▫️2021 йилда уларнинг сони 103 мингтадан ошди (2016 йилда - 33 мингта)ўсиш 3,1 баравар
▫️сўнгги 5 йил ичида тадбиркорлар сони кўпайди (1,5 млн. киши)
▫️хусусий сектор корхоналарида эса 5 миллионга яқин киши меҳнат қилади
▫️5 йил давомида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 24%га ўсди
▫️саноат ишлаб чиқариш ҳажми эса 34%га ўсди

📈2021 йилда кичик бизнеснинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши:

▪️ саноат (27%)
▪️ қурилиш (72%)
▪️ ЯИМ (55%)
▪️ бандлик (74%)
▪️ экспорт (22%)

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Кейинги йилдан 14 та педагогик йўналиш сиртқи таълим шаклига қабул бўлмайди

Президент қарорига мувофиқ 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг иловада кўрсатилган 14 та таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.

Ушбу рўйхатда кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Бунда, педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#«Wiki-журналистика»_лойиҳаси_қандай_кетмоқда?
〰️〰️〰️〰️〰️

АОКА томонидан эълон қилинган «Wiki-журналистика» лойиҳаси доирасида ҳозирги вақтда соҳага оид мақолалар сони 500 га яқинлашди. Мақолалар орасида Ахборот субсидияси, Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Махсус репортаж каби мавзулар долзарблиги ҳамда журналистлар учун керакли ахборотни етказиши билан муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳада фаол қатнашаётган ҳар бир иштирокчига миннатдорчилик билдирамиз. Шу жумладан, Wiki-Журналистикани изланишлари ва мақолалари билан бойитиб келаётган Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар Унверситетининг Олий Журналистика магистранти Жаҳонгир Хўжамбердиевни эътироф этишни лозим топдик. Унинг Шарҳловчи журналистика, Матбуот қонунлари, Леактивизм, шунингдек, таниқли журналистлар ҳақидаги мақолаларини алоҳида таъкидлаш мумкин.

✍️ Сиз ҳам Википедияда журналистикага оид мақолалар яратинг ва лойиҳада фаол иштирок этинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрида куйдирги касаллиги қайд этилмаган

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Юнусобод туманида куйдирги касаллиги аниқланди, деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Шу йил 16 август куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 26-сонли оилавий поликлиникада “Куйдирги касаллигининг табиий ўчоқларидан келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилган.

Унда эпидемиолог мутахассис томонидан интервьюда 2022 йил давомида Юнусобод туманида яшовчи бир нафар фуқарода мазкур хасталик аниқланганига доир тасдиқланмаган маълумот берилган.

Ваҳоланки, жорий йил 2 февраль куни куйдирги касаллигига гумонланиб тиббиёт муассасасига мурожаат қилган Юнусобод туманида яшовчи фуқарода чуқурлаштирилган лаборатор текширувлар натижасида хасталик ўз тасдиғини топмаган.

‼️Умуман, жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрида бирорта куйдирги касаллигига чалиниш ҳолати қайд этилмади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистонда BYD автомобиллари ишлаб чиқарилади

Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» компанияси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, куни кеча Ўзбекистонда BYD ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланган.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги гувоҳнома ҳақида баллада

Инсон олдинга интилмаса, жамият орқага кетади!

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини вақтида янгиланг!

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркиянинг Кўнё шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига табриги.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Туркиянинг Кўнё шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси Тошкент шаҳрида тантанали кутиб олинди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг спортчиларимизга йўллаган табригини ўқиб эшиттирдим.

Давлатимиз раҳбари ўз табригида 56 та давлатдан 4200 нафар спортчи иштирок этган ушбу мусобақаларда 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалини қўлга киритган миллий терма жамоамиз аъзолари улкан маҳорат, ғайрат ва матонатини, ғалабага бўлган юксак интилиш ва иродасини намоён этганини алоҳида таъкидладилар.
Шундай ватанпарвар ва салоҳиятли йигит-қизларни тарбиялагани учун уларнинг ота-оналарига, устоз ва мураббийларига ўз номидан ва бутун халқимиз номидан миннатдорчилик билдирдилар.

Эслатиб ўтамиз, кеча Президентимиз ушбу ўйинларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида қарорни имзоладилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк