Forwarded from Давлат активларини бошқариш агентлиги
Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чоралари
Коронавирус пандемияси сабабли тадбиркорларга ижара тўловларини тўлаш, хусусийлаштириш ва инвестиция мажбуриятларини бажаришда имтиёзлар берилмоқда
Батафсил маълумот: https://davaktiv.uz/t/?643fa
Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇
Telegram | Facebook | Instagram

Бугун соат 13:40да АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилади.
Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ва "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Бетоб маҳалда чой ва каҳва ичиш зарарли(ми?)
Касалликни енгишда ҳар қандай қайноқ ичимлик ҳам ёрдам бермайди. Улар ичида соғайишни секинлаштирадиганлари ҳам бор экан. Масалан чой ва қаҳва. Улар таркибида
кофеин миқдори юқорилиги соғайишни секинлаштириши мумкин.
Шифокор Ольга Кабушинага кўра, шамоллаш даврида чой ва каҳва ичмаслик тавсия қилинади. Иситма пайтида сув, шарбат, морс ва бошқа ичимликларни ичиш зарур. Ўз таркибида кофеин бўлмаган ичимлик хотиржам ухлашга ёрдам беради. Уйқу эса ортиқча харажат талаб этмайдиган энг яхши дори воситасидир.
Ичимлик таркибидан ташқари унинг ҳарорати ҳам муҳим ҳисобланади. Кашубина уни қайноқ ҳолда учиш мажбурий эмас деб ҳисоблайди. Чунки касалланган организмга ичимликнинг ҳарорати таъсир қилади. Тумовни бошидан ўтказаётган бемор яхна эмас салқин ичимлик ичса тана ҳарорати ҳам тушишни бошлайди.
Умуман олганда, сув, чой қаҳва ва бошқа ичимликлар дорининг ўрнини боса олмайди. Улар фақатгина саломатлик тикланишини тезлаштиради ёки секишлаштиради. Юқоридаги ичимликлардан дори сифатида фойдаланиш бу хато, дорини дорихонадан излаш зарур.
➡️"Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
https://t.iss.one/uzboziqovqat
https://www.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.instagram.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.youtube.com/channel/UCXbayCxcLfPKsDWBpA1TahQ

РИА Новости
Чай и кофе признали вредными во время болезни
Чай и кофе могут опосредованно замедлить процесс выздоровления человека от простуды или гриппа из-за обилия кофеина. О том, как именно он мешает организму... РИА Новости, 31.03.2020
Forwarded from Edu.uz
#Хайрия
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоаси ташаббус билан чиқиб, бир кунлик иш ҳақларини коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.
Ўзингиз ва оила аьзоларингиз соғлиги учун уйда қолинг!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНИБ ПОЙТАХТИМИЗДА ДАВОЛАНАЁТГАН БЕМОРЛАР ЮРТИМИЗНИНГ ҚАЙСИ ҲУДУДЛАРИДАН?
Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан хасталанганлар 158 нафарни ташкил этмоқда. Уларга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида, халқаро стандартлар бўйича тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Шунингдек, беморлар билан яқин мулоқот қилган фуқаролар ҳам зудлик билан аниқланиб, улар саломатлиги устидан 14 кунлик стационар карантин кузатуви ҳам ўрнатилган.
Беморларнинг 73 нафари эркак, 85 нафари аёллар бўлса, шундан 5 нафари вояга етмаган болалардир.
Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аксарияти пойтахтимизда муолажа олишмоқда ва улар орасида юртимизнинг турли ҳудудларидан бўлган фуқароларимиз ҳам бор.
Жумладан, ҳозирда Тошкент шаҳрида юртимиз бўйича энг кўп бемор, яъни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида жами даволанаётган 92 нафар бемордан 7 нафари соғайган бўлса, 1 нафари вафот этган.
Ҳудудлар кесими бўйича: Тошкент шаҳридан 73, Бухородан 2, Қашқадарёдан 2, Навоийдан 2, Самарқанддан 7, Сирдарёдан 1 ҳамда Тошкент вилоятидан 5 нафар бемор пойтахтимиздаги ушбу тиббиёт муассасасида даволанмоқда.
Қолган 66 нафар бемор (шундан бир нафари вафот этган) мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. Бу ҳақда кейинги материалимизда батафсил маълумот берамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Шохруҳ Ғиёсов, Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:
Ҳозирга қадар Республика бўйлаб 8 нафар фуқаро ижтимоий тармоқларда ваҳима уйғотганлиги ва бошқа ахборот билан боғлиқ бўлган қоидаларни бузганлиги қайд этилди.
Республика бўйлаб 16 мартдан бугунги кунга қадар 14 минг 986 нафар фуқаро санитария талабларини бузганлиги қайд этилган.
Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA

Forwarded from Uzpharmagency (Lochinbek Erkinovich)
Этил спиртидан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари диққатига!
👉🏻 Батафсил кўриш
⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Telegraph
Диққат эълон
Ўзбекистонда коронавирус касаллигининг олдини олиш, унга қарши курашиш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича мухим тадбирлар амалга оширилмоқда. Фуқароларнинг антисептик воситаларига бўлган талабини ошиши ҳамда ушбу воситалар тақчилигига…
Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Адлия_хабари
Автотранспорт воситаларининг тегишли тоифалари бўйича изоҳ
🔹 М1 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари (оддий енгил машина).
🔹 М2 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 т дан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари.
🔹 М3 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари
🔹 N1 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари;
🔹 N2 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ортиқ, лекин 12 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари;
🔹 N3 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.
__________________________________
#Сообщение_юстиции
Пояснение по классификации автотранспортных средств
🔹 Категория М1 — автотранспортные средства, используемые для перевозки пассажиров, имеющие кроме места водителя не более 8 мест для сидения (простая легкая машина).
🔹 Категория М2 — автотранспортные средства, используемые для перевозки пассажиров, имеющие кроме места водителя более 8 мест для сидения, максимальная масса которых не превышает 5 т.
🔹 Категория М3 — автотранспортные средства, используемые для перевозки пассажиров, имеющие кроме места водителя более 8 мест для сидения, максимальная масса которых превышает 5 т.
🔹 Категория N1 — автотранспортные средства, предназначенные для перевозки грузов, максимальная масса которых не превышает 3,5 т.
🔹 Категория N2 — автотранспортные средства, предназначенные для перевозки грузов, максимальная масса которых превышает 3,5 т, но не превышает 12 т.
🔹 Категория N3 — автотранспортные средства, предназначенные для перевозки грузов, максимальная масса которых превышает 12 т.
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ @adliyangiliklari

Автотранспорт воситаларининг тегишли тоифалари
Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
МАМЛАКАТИМИЗНИНГ ҚАЙСИ ҲУДУДЛАРИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР ДАВОЛАНИШМОҚДА, УЛАР ҚАЙСИ ҲУДУДЛАРДАН?
Аввал хабар қилганимиздек, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан хасталанганлар 158 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 92 нафари (шундан 7 нафари соғайган, бир нафари вафот этган) пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида, қолган 66 нафари (шундан бир нафари вафот этган) эса қатор вилоятлардаги шифохоналарда муолажа олишмоқда.
Жумладан, Фарғона вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 26 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Фарғона ушбу кўрсаткич билан Тошкент шаҳридан кейинги ўринда туради. Уларнинг 9 нафари фарғоналик. Қолган 4 нафари андижонлик, 1 нафари жиззахлик, 3 нафари самарқандлик,7 нафари пойтахтлик, 2 нафари Тошкент вилоятидан. Касалликка чалинганларнинг 17 нафари шу йилнинг 25 март куни битта рейсда Туркиядан Фарғонага чартер рейсда келишган йўловчилар орасида аниқланган. Шу куниёқ улар стационар карантинга олиниб, касаллик тасдиқлангач ихтисослашган тиббиёт муассасасига ўтказилган.
Наманган вилоятида эса 15 ҳолатда ушбу инфекция аниқланган. Уларнинг 13 нафари 12 ва 13 март кунлари Туркия сафарида бўлиб қайтишган икки нафар коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқародан юқтириб олишган. Айни пайтда беморлар вилоят юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада даволанишмоқда. Илгари хабар берганимиздек, бир нафар бемор вафот этган.
Андижон вилоятида 8 нафар бемор бор ва уларнинг барчаси андижонликлар. Бундан ташқари бошқа вилоятларда яна 6 нафар андижонлик бемор бор — 2 нафари Бухорода, 4 нафари Фарғонада вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанишмоқда.
Ҳозирда бир нафар хоразмликда ушбу инфекция тасдиқланган. Аммо вилоят юқумли касалликлар шифохонасида бундан ташқари, яна 5 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 2 нафари сурхондарёлик, 1 нафари бухоролик, 1 нафари қорақалпоғистонлик, 1 нафари эса фарғоналик ҳисобланади.
Бухоро вилоятида 8 нафар, жумладан, Андижон ва Самарқанд вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилояти ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан 1 нафардан бемор даволанмоқда. Уларнинг 4 нафари 22 март куни Истанбул – Бухоро чартер рейсида ва яна 4 нафари эса 24 март куни Москва – Бухоро чартер рейсида келган ва карантинга олинган, касаллиги тасдиқланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанишмоқда.
Бундан ташқари, юқорида таъкидлаганимиздек, Москвадан чартер рейсида келиб, касаллиги тасдиқланган 2 нафар бухоролик пойтахтимизда ва 22 мартда Москвадан чартер рейсида Урганчга учган бир нафар ушбу вилоят фуқароси Хоразм юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Айни вақтгача уч нафар қашқадарёликда ушбу инфекция аниқланган. Шундан бемор билан мулоқот орқали ушбу инфекцияга чалиниб бир нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган бўлса, қолган 2 нафари 21 март ва 28 март кунлари Москвадан келган шаҳрисабзлик ва яккабоғлик фуқароларда аниқланган. Улар пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида муолажа олишмоқда.
Навоий вилоятидан ҳам 2 нафар асли ушбу ҳудуддан бўлган ва касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлган фуқарода инфекция аниқланиб, вилоят юқумли касалликларга ихтисослашган муассасада даволанишмоқда.
Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ҳақида батафсил маълумот бериб боришда давом этамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчиликбилан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz

Forwarded from Toshkent shahar IIBB I Rasmiy kanal
Telegraph
Тошкент кўчалари махсус автотехника ёрдамида дезинфекция қилинмоқда
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳримиз кўчалари махсус техника ёрдамида дезинфекция қилинмоқда. Тонгда Тошкент шаҳар ИИББ АВБСО автомобиллари санитария-эпидемиология хизмати ишчилари томонидан махсус эритма билан (ҳайвонлар учун зарарсиз)…
Forwarded from Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (Navr.uz)
Карантин муддати тугаган юртдошларимиз махсус йўловчи поездида ўз манзилларига этказиб қўйилмоқда
Аввал хабар қилинганидек, янги турдаги коронавирус инфекцияси COVID-19 нинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ватандошларимиз хориждан қайтарилган эди. Жумладан, Эрондан олиб келинган 37 нафар ва Латвия давлатидан қайтган 175 нафар киши Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда “Косонсой” сиҳатгоҳида карантин кузатувига олинган эдилар. Бугун улар карантин муддатини тамомладилар.
14 кун мобайнида карантин кузатувида бўлган 212 нафар юртдошларимиздан 187 нафари республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилишлари инобатга олиниб, улар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Наманган-Тошкент-Ургенч” йўналишида ҳаракати йўлга қўйилган 901-сонли махсус йўловчи поездида ўз яшаш манзилларига етказиб қўйилади.
Тўлиқ дeзинфекцияланган вагонлардан ташкил топган мазкур йўловчи пойезди 31 март куни соат 09: 00 да Наманган темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлади, ҳаракат жадвалига кўра 1 апрел куни соат 14: 57 да Урганч вокзалига кириб боради.
____________
Организован специальный поезд для доставки наших соотечественников
Как известно, в целях предотвращения проникновения и распространения в нашу страну нового вида коронавирусной инфекции – COVID-19 наши соотечественники, прибывающие из-за рубежа помещаются на карантин и находятся под строгим наблюдением врачей.
В частности, 37 человек, прибывших из Ирана и 175 человек, вернувшихся из Латвии, были взяты под карантинный надзор в инфекционной больнице Туракурганского района Наманганской области и в санатории “Касансай”. Сегодня их 14-дневный срок карантина истёк и с учетом того, что из 212 наших соотечественников 187 человек проживают в различных регионах нашей страны, АО “Узбекистон темир йуллари” организовало для них специальный пассажирский поезд №901 сообщением “Наманган – Ташкент – Ургенч”.
Данный пассажирский поезд, прошедший обязательную тщательную дезинфекционную процедуру отправился сегодня, 31 марта в 09:00 с железнодорожного вокзала “Наманган”. 1 апреля в 14:57 он прибудет на железнодорожный вокзал “Ургенч”.

⚡️Давлат хизматлари агентлиги директори Халилулло Турахужаев BMW X7, Mercedes, Leksus, Hyundai, Captiva, Malibu-2, Tracker автомобилларида «курьерлик» учун стикер сўраётганларга мурожаат ёзди.
Айтилишича, ушбу аризаларга илова қилинган ҳужжатларда мазкур тоифадаги автомашиналарни ҳайдовчилари курьер сифатида расмийлаштирилган иш берувчининг буйруғини тақдим қилмоқда.
«Мамлакатимизда ҳукм сураётган ушбу оғир кунларда бундай ишларни амалга оширишга “уддабурон” тадбиркорларимизнинг виждонлари қандай қилиб йўл қўймоқда экан?
Айнан ушбу “премиум-класс” машиналар эгалари вирус тарқатувчи бўлиб чиқса-чи? Майли, пул учун ҳамма нарсага тайёр экансиз, ҳеч бўлмаса, яқинларингиз соғлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Ахир бу вирус “домино” эффекти орқали тарқалади-ку?
❗️Айнан Сиздек “ҳурматли”лар туфайли, ҳақиқатдан ҳам озиқ-овқат, дори-дармон, дон маҳсулотларини етказиб берувчилар тегишли рухсатномасини ўз вақтида ололмаяпти!
Балки Сизда уят, виждон каби ҳис-туйғулар камроқ, худбинлик эса кўпроқдир, лекин Сизни жиноят кодексидаги жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи нормалари ҳам қўрқита олмайдими? Инсонийлик ҳис туйғулари ҳам шундай вазиятда уйғонмайдими?
❗️Бироқ битта нарсани аниқ билишингизни ҳоҳлаймиз, ғаразли мақсадингиз йўлида ҳужжатларни сохталаштиришга жиноий жавобгарлик муқаррардир», — деб ёзган ДХА раҳбари.

Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (SEO agentligi)
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари сони 9 тага ошиб, 167 нафарни ташкил этмоқда.
---------------------------------------------------
На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией увеличилось на 9 и составляет 167.

Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽
@seo_agentligi
www.rses.uz
Facebook|Instagram|Twitter|Youtube

⚡️Хатирчида қишлоқ поликлиникаси шифокори 2 ёшли болани клиник ўлим ҳолатидан ҳаётга қайтарди
Воқеа гувоҳларининг kun.uzга хабар беришларича, 27 март куни Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 33-қишлоқ оилавий поликлиникасига, ариқдаги сув оқиб ўтаётган қувурга 10 дақиқа давомида тиқилиб қолиб, сув ютган 2 ёшли Азизбек Шуҳратов клиник ўлим аломатлари билан олиб келинади.
Поликлиника шифокори, жарроҳ Комил Райимов ҳамда бошқа шифокорлар иштирокида бола ҳаёти қутқариб қолиниб, Хатирчи туман тиббиёт марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳозир боланинг аҳволи қониқарли ва унга уйига жавоб бериб юборилган.

Forwarded from O‘zkomnazorat
O‘zkomnazorat: firibgarlar faolligi tufayli shoshilinch qarorlar qabul qilmang!
O‘zbekiston Markaziy bankining koronavirus pandemiyasi oqibatida tijorat banklari tomonidan kreditlarning to‘lov muddatlarini uzaytirish tartibi xamda plastik kartalar muddati bo‘yicha bayonoti e’lon qilindi.
Firibgarlar ushbu vaziyatdan foydalanib kredit olgan fuqarolar hamda tadbirkorlik subyektlari vakillariga, plastik kartalar egalariga qo‘ng‘iroqlar qilishi, messenjerlar va elektron pochta orqali xabarlar jo‘natishi kabi holatlar kuzatilyapti.
Bunday xabarlarda foydalanuvchilarga ularning kreditlar muddatini ma’lum bir foiz hisobiga uzaytirish hamda muddatlari tugayotgan plastik kartalarni to‘lov rekvizitlarini xamda kodlarini so‘rab uni evaziga yangi plastik kartalarni kuryer orqali yetkazish kabi xizmatlarni taklif qilish holatlari kuzatilmoqda.
“O‘zkomnazorat” davlat inspeksiyasi bu kabi holatlar kuzatilganda fuqarolardan albatta xushyor bo‘lish, plastik karta bo‘yicha ma’lumotlarni oshkor etmaslik, telefonda so‘zlashayotganda suhbatdoshni diqqat bilan tinglash, xulosa qilishga shoshilmaslik, qo‘ng‘iroq qilgan odamning kimligini surishtirish, kichik bo‘lsa-da shubha uyg‘onganda ham suhbatni davom ettirmaslikni tavsiya qiladi. Kredit to‘lovi boshqa hisob raqamidan amalga oshirilishi haqida yoki yana boshqa shunga o‘xshash yolg‘on axborotlarga ishonib firibgarlarga aldanib qolmang.
“O‘zkomnazorat” DI plastik kartalar egalari, kredit to‘lovchi fuqarolar hamda tadbirkorlik sub’ektlari vakillariga bugungi kunda tijorat banklari tomonidan yaratilayotgan murojaatlarni masofaviy qabul qilish tizimlari, banklarning veb-saytlaridagi interaktiv xizmatlardan foydalanish, rasmiy manbalar, ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari orqali qo‘shimcha ma’lumotlar olish mumkinligini eslatib o‘tadi.
@koronavirusinfouz
coronavirus.uz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki

❗️Президент топшириғи билан Хитойдан зарур тиббий техника ва ҳимоя воситалари олиб келинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ жорий йилнинг 28 март куни республикада коронавирусни кенг тарқалишини бартараф этиш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг коронавирусга қарши курашиш учун ажратган маблағлари ҳисобига (27,8 млрд сўм) вирусни аниқлайдиган 200 мингта тест-системаси ҳамда 50 мингта бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинезони сотиб олинди ва ҳарбий ҳаво кемасида олиб келинди.
Олиб келинган юкнинг умумий оғирлиги 20 га якин тоннани ташкил этади.
Ушбу махсус рейсда Хитой Халқ Рспубликаси томонидан берилган 2,5 млрд сўмлик ҳар ҳил турдаги тиббий буюмлар шаклидаги инсонпарварлик ёрдами ҳам келтирилган.
Бундан ташқари, 31 март куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан 16 млрд сўмлик, 3 апрелда эса қўшимча 45 млрд сўмлик тиббий техника ва ҳимоя воситалари коронавирусга қарши курашиш учун ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинади ва ҳарбий ҳаво кемасида олиб келтирилади.
❗️❗️Хорижий тажрибани кенг ўрганган ҳолда соғлиқни сақлаш ходимлари учун алоҳида 2 даражали яъни, қизил зонага мўлжалланган махсус комбинезонларни харид қилишга ҳам эътибор қаратилган.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Францияда яшайдиган ҳамюртларимиз СOVID-2019 билан курашишга ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр.
Францияда яшовчи ташаббускор ватандошларимиз «O’zbekiston bilan birdamlik» шиори остида Ўзбекистоннинг ҳимояга муҳтож қатламига пандемияга қарши курашишда кўмаклашиш учун хайрия маблағини йиғишмоқда. Ушбу маблағлар фуқароларимизнинг тиббий ва ижтимоий эҳтиёжлари учун сарфланади.
Бу гуманитар лойиҳада иштирок этишни истаганлар пул маблағларини https://www.lepotsolidaire.fr/pot/keds67ys ҳаволаси орқали махсус ҳисоб рақамига ўтказишлари таклиф этилмоқда.
Ўзбекистонлик фуқароларни қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлганларни кенг хабардор қилиш мақсадида ижтимоий тармоқларда қуйидаги гуруҳлар тузилган:
Facebook - www.facebook.com/groups/covid19uz;
Telegram - https://t.iss.one/covid19uz_fr | @covid19uz_fr.
Ватандошларимизнинг таъкидлашича, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар аҳолининг ҳимояга муҳтож қатлами ва эпидемияга қарши курашиш жараёнига жалб этилган тиббий ходимларга қийинчиликларни енгиб ўтишлари ва одатий ҳаётга қайтишларига ёрдам беради.
Манба - "Дунё" АА, ТИВ

Le pot commun
La Cagnotte en Ligne pour un Cadeau Commun d'Anniversaire, Pot de Départ..
Note 4.2/5 - 22 975 avis. Créez un Pot Commun : 100 % Gratuit ! Il n’y a pas plus simple pour vos Cadeaux Communs d’anniversaire, Pots de départ, naissance, Vacances, Activités de Groupe. Créez votre Pot Commun en quelques secondes, invitez les personnes…
Forwarded from Komil Allamjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Карантин пайтида уйда ўтиришимиз нима учун жуда муҳим?
Нима учун Давлат ҳаммани уйда ўтиришга чақиряпти?
Уйда ўтиришимиз бизга нима беради?
⠀
Ушбу саволларга янада кўргазмали, содда тилда жавоб беришга ҳаракат қилдик.
⠀
_
⠀
Почему так важно находиться дома во время карантина?
Почему государство призывает всех оставаться дома?
Как нахождение дома нам поможет?
⠀
В данном видео мы постарались максимально просто и наглядно ответить на эти вопросы.
#vahimasizkarantin #sinovdavri #bizyengamiz
@allamjonov_ki

Forwarded from Gazetalar sharhi
UZ: Шифокорлар бошлаб берган челленжга Koronavirus Info канали ижодкорлари ҳам қўшилди:
«Биз Сиз учун ишдамиз, Сиз биз учун уйда қолинг!»
Суратда: Муҳаррир Аҳмаджон Юсупов, таржимон Дилноза Қурбонова, видеомуҳандис Обиджон Зоҳиджонов, тасвирчи Тўраҳмет Тўраҳметов.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
«Биз Сиз учун ишдамиз, Сиз биз учун уйда қолинг!»
Суратда: Муҳаррир Аҳмаджон Юсупов, таржимон Дилноза Қурбонова, видеомуҳандис Обиджон Зоҳиджонов, тасвирчи Тўраҳмет Тўраҳметов.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (SEO agentligi)
#Коронавирус
Коронавирусни даволашга йўналтирилган ҳар қандай муолажалар бўйича таклифлар илмий аслосланган бўлиши керак. Акс ҳолда...
Коронавирусни даволашга йўналтирилган ҳар қандай муолажалар бўйича таклифлар илмий аслосланган бўлиши керак. Аксинча синов ва тажрибалардан ўтмаган ҳолда, муолажалар қилиш турли асоратларга сабаб бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг виртуал қабулхонаси ва 10-03 ишонч телефонларига йўлланаётган “Коронавирус инфекциясини юқтириб олганларни даволаш борасида”ги мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқда. Халқимиз Ибн Сино таълимотининг давомчилари сифатида халқ табобатига асосланган даволаш амаллари тўғрисида таклиф-мулоҳазаларни кўплаб йўлламоқдалар. Ушбу ҳолатнинг инсонни қувонтирадиган жиҳати шундаки, юртдошларимиз ўз саломатликларига бефарқ эмаслиги, тиббий билим саводхонлиги борасидаги қарашлари ва саъй-ҳаракатлари ўз натижасини бераётганлигидан, умуман олганда саломатлик тушунчасига эътиборли эканликларидан далолат бермоқда.
Аҳоли мурожаатлари фуқароларни қийнаб турган муаммоли масалалар ечимига йўналтирилади.
Коронавирус инфекциясини даволаш амалиёти билан боғлиқ таклифлар аслида мурожаат шаклида эмас, балки Соғлиқни сақлаш вазирлигига илмий жиҳатдан ўрганиб чиқиш учун таклифлар кўринишида юборилса мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бу таклифларни ўрганиб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот институтлари, фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва бошқа мутасадди марказлар фаолият кўрсатади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига аҳоли томонидан йўлланган даволаш амаллари бўйича таклифлари умумлаштирилган ҳолда, соҳа олимлари томонидан узоқ муддатли илмий тадқиқотлар орқали асослантирилади. Эришиладиган илмий асосланган натижалар 70 %дан кам бўлмаган тақдирда, амалиётга тадбиқ этилади.
Кўриниб турибдики, таклифларни ўрганиш узоқ муддат талаб этишини, жисмоний ҳамда юридик шахслар мурожаатлари кўпи билан 1 ой муддатда кўриб чиқилишини эътиборга олган ҳолда, аҳолидан йўлланадиган коронавирус инфекциясини даволашга йўналтирилган таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига, табобат амаллари Ўзбекистон халқ табобати ассоциациясига юборилса мақсадга мувофиқ бўлар эди деб ҳисоблаймиз. Бу билан инсон ҳуқуқларини чеклаш ниятимиз йўқ, аксинча Сиз томонингиздан бўлаётган таклифларга эътиборли эканлигимизни ҳамда мазкур таклифларни ўрганиш учун манзилли йўналтириш ниятида эканлигимизни маълум қилмоқчимиз.
Бу орқали ҳар бир инсонни фойдали маслаҳатлари, таклиф ва мулоҳазаларига чуқур ёндошиш ва илмий асослаш имкони яратилади, бундан кўп миллатли халқимиз саломатликларини тиклаш йўлида фақат фойда кўради деб ҳисоблаймиз.
Шу ўринда яна бир жиҳатга эътиборларингизни қаратмоқчимиз. Коронавирус инфекциясини уй шароитида ўз билганча даволашга уриниш жиддий оқибатларга ва оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун, касалликнинг илк белгиларини сезганда шифокорга эрта мурожаат қилиш, турли асоратларни олдини олиш ва даволаш жараёнларини қисқартирилишига олиб келишини асло унутмасликларингизни сўраймиз.
Нуриддин ТАШБАЕВ
Тиббиёт фанлари номзоди,
Санитария-эпидемиологик осойишталик
агентлиги ахборот таҳлил бўлими бошлиғи
👉@seo_agentligi