Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.
Учрашувда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва натижадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Маслаҳатчи Чакрабарти бундан буён ҳам янги ўсиш нуқталарини топиш ва рўёбга чиқаришда Ўзбекистон Ҳукуматига кўмаклашишга бор саъй-ҳаракатини йўналтиришга тайёрлигини билдирди.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

📊 Ўзбекистоннинг 2022 йил II чорагидаги энг фаол банклари аниқланди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг 31 та тижорат банки учун «Банк фаоллик индекси»ни ишлаб чиқди. Марказ мазкур индексга асосан, ҳар чоракда банклар рейтинги янгилаб бормоқда.
📈 Энг катта ўсишни «Миллий банк» ва «Инфинбанк» кўрсатиб, улар мос равишда 4 ва 3 поғонага кўтарилди.
🔎 17 та йирик банклар учун тузилган ТОП-3 ликни «Капитал банк», «Траст банк» ва «Ҳамкор банк» эгаллади.
📉 «Ипотекабанк» кучли учликдан тушиб кетди ва «Ўзсаноатқурилишбанк» умумий рейтингда энг катта пасайишни кўрсатди.
Батафсил
〰️〰️〰️〰️

🇺🇿🇹🇷 2022 йи 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норовнинг Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
▪️Суҳбат аввалида М.Чавушўғли Ўзбекистон томонидан Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, хавфсизлик ва жамоат осойишталигини таъминлаш, ушбу ҳудуднинг барқарор ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган қатъий чора-тадбирларни Туркия қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Икки ва кўп томонлама шаклдаги режалаштирилган тадбирларнининг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди. Шу жумладан, Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилаётган ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул идоралар раҳбарлари даражасидаги «Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия» уч томонлама учрашувига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.

📢 5 июль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
📍Брифинг
● Мавзу: Йод танқислиги касалликлари бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари
〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани
● Мавзу: Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари

❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 59,5 миллион дозадан ошди.
🔺4 июль мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 201 740 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
✅ 1-босқич эмланганлар 9 479 нафарни,
✅ 2-босқич эмланганлар 13 865 нафарни,
✅ 3-босқич эмланганлар 11 055 нафарни,
✅ Бустер доза билан эмланганлар 167 341 нафарни ташкил қилди.
🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 59 553 703 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
✅ 1-босқич эмланганлар 20 659 236 нафарни,
✅ 2-босқичда эмланганлар 16 994 895 нафарни,
✅ 3-босқич эмланганлар 9 924 335 нафарни,
✅ Бустер доза билан эмланганлар 11 975 237 нафарни ташкил қилди.
🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Тошкент вилояти (43 374 доза),
🔹Андижон вилояти (23 427 доза),
🔹Наманган вилояти (18 111 доза) банд қилди.
❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 96,3 фоизни ташкил қилмоқда.
🔺12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 1 704 464 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
✅ 1-босқич эмланганлар 907 898 нафарни,
✅ 2-босқичда эмланганлар 693 902 нафарни,
✅ 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 102 664 нафарни ташкил қилди.
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

🦠Коронавирус кўрсаткичи яна пасайди — 74 кишида инфекция аниқланди
😷2022 йил 4 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241196 нафарни ташкил этмоқда.
📍Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Қорақалпоғистон, 4 нафари Андижон, 5 нафари Бухоро, 7 нафари Жиззах, 2 нафари Қашқадарё, 4 нафари Навоий, 4 нафари Наманган, 6 нафари Самарқанд, 4 нафари Сирдарё, 5 нафари Сурхондарё, 4 нафари Фарғона, 7 нафари Хоразм, 3 нафари Тошкент вилояти, 14 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
✔️Кеча кун давомида 62 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238292 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонлик таэквондочи қиз илк бор жаҳон рейтинги пешқадамига айланди
Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унда Чарос Қаюмова -53 кг вазнда 126.84 балл билан аёллар тасниф жадвалида пешқадам бўлган биринчи Ўзбекистонлик таэквондочи қизга айланди.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унда Чарос Қаюмова -53 кг вазнда 126.84 балл билан аёллар тасниф жадвалида пешқадам бўлган биринчи Ўзбекистонлик таэквондочи қизга айланди.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
АҚШ фуқаролари Регистонда никоҳдан ўтди
Жорий йилнинг 4-июл куни Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида АҚШ фуқаролари Маршалл Маер ва Эбру Саннинг никоҳ маросими бўлиб ўтди. Уларнинг никоҳи Самарқанд шаҳар Никоҳ уйи томонидан тантанали қайд этилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Жорий йилнинг 4-июл куни Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида АҚШ фуқаролари Маршалл Маер ва Эбру Саннинг никоҳ маросими бўлиб ўтди. Уларнинг никоҳи Самарқанд шаҳар Никоҳ уйи томонидан тантанали қайд этилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекча Википедияда мақолалар сони 150 мингтадан ошди
Май ойидаги «WikiStipendiya» лойиҳаси бошлангандан бери 3 июль ҳолатига кўра, ўзбекча Wikipedia`да яратилган мақолалар сони 150 000 тага етди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Ўзбекча Wikipedia айни пайтда 150 082 та мақола билан барча тиллардаги Wikipedia`лар орасида 58 ўринда бормоқда. Бунга қадар эса хаттоки ўлик тиллардан ҳам пастроқ, 62 ўринда бўлган.
«Вики-стипендия» лойиҳаси ишга тушгач, аввал ўзбекча Википедияда мавжуд бўлмаган жуда кўплаб мақоалалар жойланди. Масалан, «Янги Ўзбекистон боғи», «Заковат» интеллектуал ўйини, Самарқанд нони, Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова ҳақидаги мақолалар шулар жумласидандир.
Маълумот учун, лойиҳада иштирок этиш учун @Wikistipendiya_bot орқали рўйхатдан ўтиш ва Википедияда ўзбек тилидаги мақолаларни бойитишда фаол иштирок этиш мумкин. Лойиҳа АОКА, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбек тилида сўзлашувчи викимедиачилар фойдаланувчи гуруҳи билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган.
Мақолалар яратиш бўйича WikiStipendiya марафони 2022 йилнинг 12 декабрига қадар давом этади. Унда рўйхатдан ўтган ҳар қандай иштирокчи қатнашиши мумкин. Ғолиблар бир марталик стипендия билан тақдирланади:
1-ўринга — 50 000 000 сўм;
2-ўринга — 40 000 000 сўм;
3-ўринга — 30 000 000 сўм;
4−8-ўринларнинг ҳар бирига — 20 000 000 сўмдан;
9−18-ўринларнинг ҳар бирига — 10 000 000 сўмдан;

🧂Йод танқислиги касалликлари бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар
АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🧂Йод танқислиги касалликлари бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг барча ҳудудида йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга чалиниш мумкин — аҳоли рационида йод танқислиги мавжуд
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
📈 Йод танқислиги касалликлари - патологик ҳолат бўлиб, қалқонсимон безнинг дисфункцияси билан боғлиқ ҳолда организмда йоднинг етарли даражада истеъмол қилинмаслиги билан боғлиқ жараён ҳисобланади.
❗️Йод танқислигига қарши кўп йиллик кураш олиб борилаётганига қарамасдан, ҳанузгача дунёнинг кўплаб мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам йод танқислиги муаммоси тўлиқ ҳал этилмаган.
♻️ Ҳозирга келиб, Ўзбекистон шароитида аҳолиси йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга чалиниш хавфи бўлмаган ҳудуд йўқ, негаки республиканинг шу кунгача ўрганилган барча ҳудудларида аҳоли рационида йод танқислиги мавжудлиги кузатилган.
▪️Батафсил

🔘Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар
АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐓 Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Товуқ гўштлари қандай тайёрланиши ҳақида видео экан” сарлавҳали видео юзасидан “Паррандасаноат” уюшмаси ахборот хизматининг расмий муносабати
Видеодаги ҳолат “Паррандасаноат” уюшмаси ходимлари томонидан ўрганилганида, Самарқанд вилоятида бир ой аввал содир этилганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик назорати бошқармаси томонидан аниқланиб, 27 июнь куни жаримага тортиш бўйича далолатнома тузилган. Тегишли ҳужжатлар ҳозирда ҳуқуқий баҳо бериш учун судга тақдим этилган. Ҳолат айни пайтда назоратга олинган.
Жамоатчиликка шуни маълум қиламизки, республикамизда сотиладиган парранда гўштининг асосий қисми саноатлашган кушхоналар ҳиссасига тўғри келади. Айни пайтда 30 дан ортиқ йирик қувватли, тўлиқ автоматлаштирилган, замонавий технологиялар билан жиҳозланган кушхоналар фаолият юритмоқда.
Шунингдек, “Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 14 июндаги Президент Қарори асосида замонавий кушхона ва музлаткичларни ўз ичига олган, паррандаларни сўйишга мўлжалланган 14 та намунавий лойиҳадаги замонавий комплекслар қурилмоқда. Ушбу лойиҳалар кейинги йилда янада кўпроқ гўштни қайта ишлаш имконини беради.
Айни пайтда фаолият юритаётган кушхоналлардан бири 2018 йилда ташкил этилган “AZIUZ GROUP” МЧЖ бўлиб, йилига 20 минг тонна парранда гўштини қайта ишлашга мўлжалланган. Корхона директори Саидазиз Юсуповнинг маълум қилишича, Полшадан олиб келинган технология паррандани сўйиш, тозалаш, гўштини қисмларга ажратиш жараёнида инсон иштирокини минимал даражага келтиришга имкон бермоқда. Қолаверса, санитария талаблари доирасида.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда “Паррандасаноат” уюшмаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан видеода акс этган ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кенг миқёсли амалий ишлар олиб борилмоқда.

🌀Ўзбекистонда ишга муҳтожлар сони 1,4 млн кишини ташкил этади (1.04.2022 ҳолатига кўра)
АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида "Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
〰️〰️〰️
Зоҳид Аскаров, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи:
➖ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан хусусий бандлик агентликлари реестридан ўтган 80 та юридик шахсга хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган.
Ўтган давр мобайнида 71 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинган (шундан 59 таси корхонанинг аризасига мувофиқ, 12 тасига нисбатан жиноят иши очилган). Ҳозирги вақтда лицензияга эга 6 та хусусий бандлик агентлиги фаолият юритмоқда.
📌 Батафсил
〰️〰️〰️
🌀Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги EPS-Topik тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Кореяда ишлашини кафолатламайди
labormigration.uz дастурий мажмуаси орқали Корея Республикасида ишлаш истагидаги 16 601 нафар номзод рўйхатдан ўтган. Уларнинг 1391 нафари талабларга мос келмагани сабабли қабул қилинмаган.
‼️Корейс тилидан EPS-Topik тест имтиҳони 15 июлгача давом этади. Тест имтиҳонлари Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан ўтказилмоқда ва баҳоланади.
📌 Батафсил
〰️〰️〰️
💰Жорий йилнинг 5 ойида жисмоний шахсларнинг хориждан пул ўтказмалари 4,19 млрд. АҚШ долларини ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга кўп
Маълумотларга кўра, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантлари сони 2022 йил 1 март ҳолатига ўртача 2,4 млн кишини (2.356.954 киши) уларнинг 568,5 минг (24,1%) нафарини хотин-қизларни, 827,1 минг (35,1%) нафарини ёшлар ташкил этади.
Уларнинг 1,5 млн нафари Россия, 366,3 минг нафари Қозоғистон, 144,7 минг нафари Туркия, 47,4 минг нафари Жанубий Корея, ва 348,1 минг нафари бошқа давлатлар ҳисобига тўғри келади.

⚡️Хоразмда марҳум судга чақирилдими? Судялар олий кенгаши ахборот хизмати воқеа юзасидан раддия берди
Ижтимоий тармоқларда “Хоразмда судья марҳумни судга чақиртирди" мазмунида хабарлар тарқалган эди. Судялар олий олий кенгаши ахборот хизмати ҳолат юзасидан раддия эълон қилди.
🔰Маълум бўлишича, хоразмлик Комил Матчанов 2018 йилда маъмурий судга ариза билан мурожаат қилган. Ўша йили суднинг тегишли қарори чиққан. 2022 йилнинг май ойига келиб Б.Эгамбердиев (2018 йилдаги судда иккинчи тараф сифатида иштирок этган) давлат органига мажбурият юклашни сўраб судга мурожаат қилади. Аризага 2018 йилда ўзи тараф сифатида иштирок этган суд қарори ва бошқа ҳужжатлар илова қилинади.
📨 Судья ариза ва унга илова қилган ҳужжатлар билан танишиб, ишни суд мажлисида кўришга тайинлайди ҳамда вақти ва санаси ҳақида тарафларга маълум қилади. Бироқ бу пайтга келиб К.Матчанов вафот этган эди.
❗️2022 йил 18 май куни суд ажрими билан марҳум К.Матчановнинг ўғли Н. Матчанов ҳуқуқий ворис деб топилиб, низо предметига нисбатан манфаатдор шахс сифатида ишга жалб қилинган.

Режеп Таййип Эрдоған давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Туркия Президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуниация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот давомида, шунингдек, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги тадбирлар кўриб чиқилди.