Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.74K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🌙 "ҲАЖ ҚЎЛЛАНМАСИ" НОМЛИ МОБИЛ ИЛОВА ИШГА ТУШДИ

🕋 Ҳаж сафари зиёратчилари учун “Ҳаж қўлланмаси” мобил иловаси ишлаб чиқилди.
Унда ҳаж зиёрати одоблари, унинг фарз амалларини бажариш тартиб-қоидалари, дуолар, Саудия Арабистонида жорий этилган янги тартиб-қоидалар, аэропорт, меҳмонхоналарда нималарга эътиборли бўлиш кераклиги каби масалалар батафсил баён этилган.

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Илова қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:
“Ҳаж қўлланмаси”
“Ҳаж дуолари”
“Сафарга тайёргарлик”
“Ислом тарихига оид жойлар”

📲 Юклаб олиш учун линклар:

🔹GooglePlay:
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.devteam.hajguide

🔸AppStore:
https://apps.apple.com/uz/app/haj-qollanmasi/id1629805267


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔹Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги «Оила ва хотин-қизлар» илмий тадқиқот институт фаолияти таҳлили

АОКАда қўмита ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔹Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги «Оила ва хотин-қизлар» илмий тадқиқот институт фаолияти таҳлили АОКАда қўмита ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👨‍👩‍👦 Ўзбекистонда илк бор оилаларнинг бахтлилик индекси ва унинг назарий-методологик асослари яратилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.

🔹“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан “Оила, маҳалла ва гендер тенглиги” мавзусида бадиий асарларнинг электрон корпуси яратилди.

🔹“Бахтиёр оила” веб-портали ишга туширилди, унда оила институтини мустаҳкамлашга оид маълумотлар ва тарғибот материаллари, соғлом авлодни тарбиялаш, оилаларнинг демографик хулқ-атворига хос хизматлар ҳақида маълумотлар жойлаштирилди.

🔹Ўзбекистонда илк маротаба оилаларнинг бахтлилик индекси ва унинг назарий-методологик асослари яратилди.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти чеварлари мактаб либосларини тикмоқда

Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати таъкидлашича, янги ўқув йили олдидан ота-оналарнинг асосий ташвиши фарзандига замонавий ва ҳамёнбоп мактаб либосини олишдан иборат бўлади. Текстиль фабрикалари бу муаммони ечиш учун ишлашмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌳 Тошкентда дарахтларни сунъий равишда қуритишга уриниш ҳолати қайд этилди

Тошкент шаҳри Миробод тумани Катта Миробод маҳалласи ҳудудида "Дарахтлар ваҳшийларча ўлдирилмоқда" сарлавҳаси остидаги мурожаат юзасидан тезкорлик билан ишчи гуруҳи тузилиб қайд этилган манзилда атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасига кўра, мавжуд дарахтларни сунъий равишда қуритишга уриниш ўз тасдиғини топиб, дастлабки суриштирув ишлари бошлаб юборилди.

Ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилиши маълум қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💊 Дори воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлар диққатига!

Эндиликда дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар 2022 йил 31 декабрга қадар ўз корхоналарда биринчи маротаба “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GМР” давлат стандарти талабларини жорий қилса, мазкур талабларни жорий қилишда кетган харажатлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📹 Ижтимоий тармоқлар ва телеграм каналларда Тўполанг ГЭС иншоотида юқори босимдаги сув ташламаси акс этган видеоматериал тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бу — юқори сув босимли ташлама, Тўполанг ГЭС иншооти эмас.

Тўполанг ГЭС иншоотида техник носозлик тўлиқ бартараф этилган. Вазият барқарор. «Ўзбекгидроенерго» АЖ бу ҳолатда аҳолидан саросимага тушмаслик ва ваҳимага берилмасликни сўрамоқда.

〰️〰️〰️
🔎 Тўполанг ГЭС иншоотининг ён қисмида фаввора кўринишида акс этаётган сувнинг чиқиши — ГЭСнинг босимли сув қувури орқали меъёрий қўшимча сув сальт ташламаси иншооти ҳисобланади.

💦 Ҳозирда сув сальт ташламаси орқали дарё ўзанига йўналтирилмоқда. Мазкур иншоот орқали ортиқча сув дарё ўзанига йўналтирилиши сальт ташлама иншооти учун нормал ҳолат ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электр энергетикаси корхоналари фаолиятини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан тор доирадаги йиғилиш ўтказилади.

Унда Энергетика вазирлиги раҳбариятининг ҳисоботи ва истиқболдаги режалари кўриб чиқилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❇️Бизнес-омбудсман девони томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29 июнь куни “Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга комплекс ёндашув: бизнеснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва давлат назоратини ислоҳ қилиш” мавзусида форум ўтказилиши режалаштирилган.

Форум доирасида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашнинг самарали механизмларини, тадбиркорлик фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги ислоҳотларни, шунингдек, давлат назоратини мувофиқлаштиришнинг замонавий механизмларини босқичма-босқич жорий этишни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш назарда тутилган.


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
«Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон» мавзусидаги II миллий конференция ўз ишини бошлади

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк