Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.85K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон Президентининг матбуот котиби Хоразмда хизматдош дўстини учратди

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Маълум бўлишича, Озарбайжон Президентининг матбуот котиби Азер Гасимов ва хоразмлик юртдошимиз Улуғбек Матниёзов 35 йил олдин ҳарбий хизматни бирга ўтаган.

«Озарбайжонлик ҳамкасбимнинг ўзбекистонлик дўсти билан учрашиш орзусини рўёбга чиқара олганимиздан, ушбу учрашувни унинг таваллуд кунида ташкиллаштира олганимиздан хурсандмиз», — деб ёзган Президент Матбуот котиби ўз саҳифасида.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Бугун соат 15:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ва Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтади. ❗️Қўшма…
✍️ «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасига кўра, таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар Конституциянинг 66 та моддасини қамраб олади.

Бу ўзгартириш ва қўшимчалар Янги Ўзбекистонни ривожлантириш Стратегиясида белгиланган вазифалар, фуқаролар ва жамоавий таклифлар ҳамда жаҳон конституциявий тажрибасини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш асосида шакллантирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 «Буғдойдан бўшаган майдонларни ёқманг!» — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мурожаат билан чиқди

🌾 Айни кунларда юртимиз бўйлаб ғалла ўрим-йиғими жадал кетмоқда. Ўз навбатида ғалла ҳосилидан бўшаган майдонлар пешма-пеш шудгорланиб, ўрнига такрорий экинларни экиш ишлари бошлаб юборилган.

Шунингдек, ғалладан бўшаган ерлар кам таъминланган оилаларга ҳам бўлиб берилмоқда. Бу республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, қишлоқлар аҳолиси бандлигини ва моддий манфаатдорлигини оширишга кўмаклашади.

Бироқ айрим шахслар бу имкониятдан самарали фойдаланиш ўрнига шошма-шошарликка йўл қўймоқда. Яъни пайкалларни ҳайдашдан олдин буғдой поялари, сомон ва ёввойи ўсимликлар қолдиқларидан тозалашга эриниб, осонгина ёқиб юбориш усулини қўлламоқда.

⚠️ Афсуски, бунинг жуда кўп салбий оқибатлари бор.

Бошоқли дон поясини ёқиб юборишнинг салбий оқибатлари қандай?

Буғдойдан кейинги илдиз ва анғиз қолдиқлари қимматли озуқа манбаими?

📄 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи якунланди.

Президентларнинг мулоқоти жуда самарали бўлди. Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида декларация ҳамда кўплаб бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти Хоразмда давом этди.

Олий мартабали меҳмонни аэропортда давлатимиз раҳбари кузатиб қўйди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” халқаро компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулоса берилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, жаҳондаги йирик аудитор-консалтинг компанияларидан бири ҳисобланган, “Ernst & Young” компанияси томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2016–2020 йиллардаги ҳисоботи учун ижобий аудиторлик хулосалари берилган эди.

Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида 2021 йил учун консолидациялашган молиявий ҳисоботи учун “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси мавжудлиги “Ўзбекнефтегаз” АЖ томонидан кейинги ютуқларга эришиш, шу жумладан халқаро фонд бозорларида ўз акцияларини жойлаштириш муҳим туртки бўлиб хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

🇦🇫 Афғонистоннинг Пактика ва Хост провинсияларида рўй берган зилзиза оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳатлангани, шунингдек, жиддий вайронгарчиликлар келиб чиққани ҳақидаги хабарлар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди.

Ҳалок бўлганларнинг оилаларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

Ўзбекистон ҳукумати табиий офатнинг фожиали оқибатларини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг йиғилиши якуни бўйича брифинг қисқа репортажда

〰️〰️〰️
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун билан Конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддаларига 170 дан ортиқ тузатишлар киритиш назарда тутилмоқда.

Бугун ўтказилган йиғилишда Конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун қабул қилиш мумкин деган хулосага келинди.

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг биринчи ўқишида концептуал жиҳатдан муҳокама этилади. Ялпи мажлисда ҳар бир сиёсий партия фракциясининг фикр ва таклифлари ҳар томонлама муҳокама қилинади.

Қонун лойиҳаси Парламент қуйи палатаси ялпи мажлисида депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан кўриб чиқилганидан сўнг Қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига чиқариш бўйича таклифлар тайёрланмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔘 Мавзуни яхши тушуниш нохолис ахборотларнинг олдини олади

Бугун Марказий банкда cоҳавий медиа-мактаблар доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун “Пул, бозор, нархлар ва инфляция. Мамлакат пул-кредит сиёсати ва банк тизимидаги муҳим йўналишлар” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

✔️ Тадбир кун тартибидан пул-кредит сиёсатидаги ўзгаришларни кенг жамоатчиликка етказиш бўйича жаҳон тажрибаси, банк тизимидаги энг муҳим йўналишларига оид тақдимотлар, таҳлиллар ва изоҳлар, интеллектуал ўйинлар ва қизиқарли викториналар ўрин олди.

📹 Шунингдек, халқаро иқтисодий нашрлар, ривожланган давлатлар марказий банклари матбуот анжуманларидан лавҳалар орқали халқаро иқтисодий журналистлар маҳорати кўрсатиб берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР ҲОЗИР ҚАЙСИ БОСҚИЧДА?

Бу саволга Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев жавоб берди.

Конституциявий комиссия ўз низомига мувофиқ, фаолиятини давом эттирмоқда.

Конституциявий комиссия фаолиятининг
босқичлари
:

Биринчи босқич – Конституцияни ўзгартириш бўйича таклифларни қабул қилиш, жамлаш ва таҳлил қилишни ташкиллаштириш;

Айни пайтда Конституциявий комиссия фаолиятининг биринчи босқичи якунига етди.

Иккинчи босқич –
Парламент томонидан ишлаб чиқилган Янгиланган Конституция лойиҳасини умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиш.

Айни пайтда шу босқичдамиз ва умумхалқ муҳокамаси жараёни шу кунларда бошланади.

Учинчи босқич – умумхалқ муҳокамаси натижасида маромига етказилган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиш.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 23 июнь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Сув таъминоти бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш ишлари тўғрисида
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институт фаолияти таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📹 Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев икки мамлакат делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди:

«Мен Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат инвестицион муҳити жозибадорлигини ҳамда саноат салоҳиятини ошириш, ижтимоий масалаларни ҳал қилиш йўлида олиб бораётган ислоҳотларини юксак баҳолайман. Дўст ва биродор халқ сифатида Ўзбекистон эришаётган ютуқлардан доим хурсанд эканлигимизни айтиб ўтмоқчиман».

〰️〰️〰️
📹 Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтказилган брифингда қисқа давр ичида Ўзбекистон эришган ютуқларни эътироф этди:

«Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатнинг қисқа вақт ичида эришган ютуқларни давлат раҳбарининг иродаси, халқнинг қўллаб-қувватлови ҳамда қўлга киритилган натижалардан кўришимиз мумкин».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠Коронавирус билан боғлиқ яна жиддийлашмоқда: кеча Ўзбекистонда 98 кишида инфекция аниқланди

📍Янги касалланиш ҳолатлари 4 нафари Қорақалпоғистон, 4 нафари Андижон, 7 нафари Бухоро, 2 нафари Жиззах, 6 нафари Қашқадарё, 2 нафари Навоий, 3 нафари Наманган, 5 нафари Самарқанд, 1 нафари Сурхондарё, 2 нафари Фарғона, 5 нафари Хоразм, 8 нафари Тошкент вилояти ва 49 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237811 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚙️ Сув таъминоти борасидаги йирик лойиҳаларнинг бориши

АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚙️ Сув таъминоти борасидаги йирик лойиҳаларнинг бориши АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️ Telegram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

💧«Тўпаланг сув омбори сувидан фойдаланиш ҳисобига Сурхондарё вилоятининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш» лойиҳаси (қиймати 138 млн. доллар) амалга оширилмоқда

Лойиҳа доирасида 326,5 км магистрал ичимлик сув тармоғини, 22 та сув тозалаш иншоотларидан иборат комплексни, 8 та туманда жами 9 та ичимлик сув сақлаш ва тақсимлаш иншоотларини қуриш режалаштирилган.

Қашқадарё вилоятида «Оқсув-Деҳқонобод» сув қувурлари қурилиши орқали Деҳқонобод тумани аҳолисининг ичимлик сув таъминоти яхшилаш» лойиҳаси (қиймати 281,5 млрд. сўм) ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Тошкент вилоятида «Қодирия» сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш (қиймати 12,3 млн. доллар) лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж ишлари 99 фоизга бажарилди.

〰️〰️〰️
АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

📄 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк