Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔘 Жорий йилда секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими жорий этилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова маълум қилди.

🌀Эндиликда рейтингни 60 фоизини сектордаги иш фаолияти ҳамда 40 фоизини сектор раҳбарларининг юқори турувчи органлари томонидан уларнинг соҳавий фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра шакллантирилади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
‼️Банк тизими ва иқтисод йўналишида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун махсус семинар-тренинг

📢Марказий банк ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йил 22 июнь куни соат 9:30 дан 14:30 га қадар Марказий банк “А” биноси ОАВ вакиллари ва блогерлар учун “Пул, бозор, нархлар ва инфляция. Мамлакат пул-кредит сиёсати ва банк тизимидаги муҳим йўналишлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилмоқда.

📌Тренингда малакали иқтисодчилардан банк тизимидаги энг муҳим йўналишлар бўйича (маҳаллий ва жаҳон тажрибасига оид) тақдимотлар;

📌интеллектуал ўйинлар ва қизиқарли викториналар;

📌таниқли журналист ва блогерлардан маҳорат дарслари ва тавсиялар ўрин олган.

✍️ Иштирок этиш истагидаги журналист ва блогерлар 71-212-60-52, 71-212-73-32 рақамлари орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Андижонда икки нафар ёш болани қасддан ўлдирган аёл киши ушланди

Жиноятни фош қилишга қаратилган тезкор-тергов тадбирлар натижасида мазкур жиноят 1995 йилда туғилган, Избоскан туманида яшовчи аёл томонидан содир этилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, ушбу аёлнинг номида бўлган уйда 2022 йил апрель ойидан буён қариндоши (холаваччаси), 2 нафар вояга етмаган фарзанди (ўғли 10 ёш, қизи 7 ёш) ва бувиси билан яшаб келишган.

Аёл кўрсатувида, холаваччаси сабаб оиласи бузилиб кетганлиги учун юкларини ўз уйига олиб келмоқчи бўлганида, холаваччаси бунга қаршилик қилганлиги, унга уйни бўшатиб қўйиш ҳақида қўйган талабини ҳам рад қилиб келаётганлигини билдирган.

Шунда аёл холаваччасидан қасд олиш мақсадида уни уйда йўқлигидан фойдаланиб ҳамда бувиси кўз кўриш ва қулоғи эшитиш қобилияти пастлигини билган ҳолда 16 июнь куни уйга келиб, холаваччасининг 2 нафар фарзандини қасддан ўлдириб, жасадларини уйни айвон қисмидаги полни тагидаги ертўлага яширган.

Ҳозирда гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Конституциявий ислоҳотлар — халқимизнинг хоҳиш-иродасини намоён этади

Қодир Жўраев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Комиссия аъзоси:

«Конституциявий ислоҳотларнинг биринчи босқичига якун ясалди. Биринчи босқичда кўп ишлар амалга оширилди. Биринчи навбатда, халқимиздан 48,5 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди. Бу — аҳоли конституциявий ислоҳотларга бефарқ эмаслиги ва фаол иштирок этаётганини намоён этди.

Президентимиз ҳам кўплаб таклифларни илгари сурди. Хусусан, ижтимоий давлат тушунчасини Конституцияга киритиш бўйича муҳим таклифлар берилди. Бу жудаям тўғри, чунки ижтимоий давлат функцияларини, вазифаларини нормалар сифатида Конституцияга киритилиши халқимиз фаровонлиги учун алоҳида аҳамиятга эга.

Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар умумхалқ референдуми орқали ташкил қилиниши унинг халқчиллигини оширади, қолаверса, бу ўзгаришлар халқимизнинг хоҳиш-иродасини намоён этгани учун ҳам олий юридик кучга эга бўлади».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔰Янги таҳрирда қабул қилинган темирйўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидалари

АОКАда «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Фирдавс Хайриддинов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

«Барчамиз бу — менинг Конституция дея оламиз»

Мирафзал Миракулов - Комиссия аъзоси, йиғма ахборот таҳлил бўлими раҳбари:

Ижтимоий давлат — инсон қадри тамойилининг бир механизмидир.

Олдинлари ҳам конституциявий ислоҳотлар бўларди, лекин юрагимизга, ўзимизга, оиламизга яқин сўзларни эшитмасдик.

Президентимизнинг маърузаси инсон — жамият — давлат тамойилига қурилган. Яъни, инсоннинг яшаш ҳуқуқи, унинг уй-жойга эга бўлиши, оилаларни, ёшларни қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш ва ҳакозо.

Маърузада барча соҳа, барча қатлам ўз манфаатини топади. Барчаси бу сўзлар мен ҳақимда, бу менинг Конституциям дея олади».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Тошкентга Душанбе шаҳридан 30 йил ичида биринчи йўловчи поезди етиб келди.

Тошкент-Душанбе йўналишида йўловчи поездининг қатнови йўлга қўйилиши ҳақида президент Ш.Мирзиёев Тожикистон етакчиси Э.Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида маълум қилган эди.

Мазкур поезд Душанбедан ҳафтанинг душанба кунлари жўнаб, Тошкентга сешанба кунлари етиб келади. Тошкентдан ҳафтанинг ҳар сешанба куни жўнаб кетиб, Душанбега чоршанба куни етиб боради.

Маълумот учун, Тошкентдан Душанбегача темир ёл орқали бўлган масофа 916 кмни ташкил этади. Поезд 21 соат давомида ҳаракатланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Давлат ҳар қандай масалада фуқароларига кафиллиги илгари эътироф этилган бўлса, энди бу муҳрлаб қўйилмоқда

Борий Алихонов, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

Конституцияга ўзгартириш киритиш, балки ҳуқуқий назардан ёндашувдир, лекин бу ўзгартириш жамиятни ривожланишига пойдевор яратиши бутунлай бошқа масала. Ўзбекистондаги туб ўзгаришлар даврида Конституция ҳам даврга ҳамоҳанг, давр талабига жавоб берадиган равишда ўзгартирилишини бугун яна бир марта англаб етдик.

Ижтимоий давлат барпо қилиш дегани ҳамма баровар тенг ҳуқуқга эга эканлиги, ижтимоий нуқтаи назардан ҳеч ким бир-биридан кам бўлмайдиган давлатни яратиш ва бу давлат ҳар қандай масалада фуқароларга кафолат бериши олдин эътироф этилган бўлса, энди муҳрлаб қўйиляпти.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг давлат ташрифи Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев шарафига номланган кўча ва ҳиёбоннинг тантанали очилиш маросимидан бошланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚉 Поездлар ҳаракатининг тезлиги соатига 200 километрдан ортиқ бўлган темир йўл йўналишларида янги кесишмаларни лойиҳалаш ва очиш тақиқланади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Фирдавс Хайриддинов маълум қилди.

📎 Қайд этилишича, ушбу тартиб Транспорт вазирлигининг Адлия вазирлиги рўйхатга олган “Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 4-сон буйруғига кўра жорий этилди.

❗️Қоидаларда:

Темир йўл кесишмаларини комиссия техник кўригидан ўтказиш ҳамда янги темир йўл кесишмаларини очиш ва ёпиш, темир йўл кесишмаларининг таснифи ва тоифаларини аниқлаш билан боғлиқ нормалар;

Темир йўл кесишмаларининг тузилиши, жиҳозланиши ва улардан фойдаланишга қўйиладиган талаблар;

темир йўл кесишмаларида навбатчи ходимлар томонидан хизматни ташкил этилиши тартиби, уларнинг фавқулодда ҳаракатлари ва мажбуриятларига бўлган талаблар белгиланди.

Ҳужжат 2022 йил 20 июлдан кучга киради.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий давлат тушунчаси нега Конституцияга киритилмоқда?

Умид Обидхўжаев, Комиссия аъзоси, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори:

〰️〰️〰️
🎤 «Ижтимоий давлат тушунчасининг муҳим жиҳати шундаки, ҳар бир фуқаронинг ҳаёт даражасини оширишга қаратилган ижтимоий муҳофазани назарда тутади. Яъни, Конституцияда минимал истеъмол харажатларини тасдиқлаш тавсия этилмоқда.

Бу ниҳоятда муҳим тушунча. Хорижий давлатлар, хусусан, Франция, Испания, Бельгия, Грузия каби мамлакатлар конституцияларида ҳам минимал истеъмол харажатлари белгилаб қўйилган. Ижтимоий муҳофазани мустаҳкамлаш, уни конституцион кафолат кўринишида тасдиқлаш учун ҳам уни Асосий Қонунга киритиш бугунги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлади».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🗄 «Ўзархив» агентлиги томонидан мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ва амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🇺🇿🇦🇿 Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик салоҳияти Мамлакатимизнинг етакчи таҳлилий марказлари ва Озарбайжон халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази вакиллари иштирокидаги видеоконференцияда қатнашган Иқтисодий тадқиқотлар…
🇺🇿🇦🇿 Инфографика: Ўзбекистоннинг Озарбайжон билан савдоси

Озарбайжон Ўзбекистон билан ижобий савдо балансига эга бўлган кам сонли давлатлардан биридир. 2021 йилда бу кўрсаткич Озарбайжон билан 33 миллион долларни ташкил қилди.

2021 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 118,9 миллион долларни ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 35,1 миллион долларга кўпдир.

2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,1 фоизга ўсди ва 66,4 млн долларни ташкил этди. Шундан:

● экспорт — $48,1 млн. (ўсиш 70,7%)
● импорт — $18,3 млн. (ўсиш 11,9%)

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ўзаро савдо эркин савдо режимида амалга оширилмоқда.

📄 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг давлат ташрифи Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев шарафига номланган кўча ва ҳиёбоннинг тантанали очилиш маросимидан бошланди. Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📍Озарбайжон Президентининг давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ҳайдар Алиев хотирасига бағишлаб барпо этилган кўча ва ёдгорликнинг очилиши бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирок этди.

Шундан сўнг Озарбайжон Президенти давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк