Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
📍Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишди. Янги марказда ўринлар сони олдинги 85 тадан 160 тага етказилган. Бемор бола ва унинг ота-онаси учун алоҳида шарт-шароитлар яратилган. Чет…
Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишиб, марказда даволанаётган болалар ва уларнинг оналарига далда берди:

📹 Видео: «Бу ҳаммамизга Худо томонидан берилган синов. Келишимдан мақсад — шу синовда ота-оналарга малҳам бўлиб, дардига дармон бўлиб, ечимини топиш. Онанинг кўзига қараб, боланинг иммунитети ошади. Она хурсанд бўлса, бола хурсанд бўлади. Бола кулса, онанинг иммунитети кўтарилади».

〰️〰️〰️
📹 Видео: «Бугун келишимдан мақсад — ҳар бир бемор бўйича қандай даволаниши, қандай шароит яратилиши кераклигини ёзиб кетаман».

〰️〰️〰️
🎤 Видео: Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази директори Элдор Исхаков янги марказда яратилган шароитлар, жумладан замонавий жиҳозланиши, дори воситалари билан таъминлаш даражаси, даволаш услублари ҳақида гапириб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Адлия вазирлигидан халқ учун фойдали лойиҳа: Туғилганлик ва никоҳни қайд этишда ортиқча қоғозбозлик бартараф этилади

Ҳозирги вақтда туғилганлик, никоҳни қайд этишда ортиқча қоғозбозлик ва бюрократик ҳолатлар сақланиб қолмоқда.

❗️ФҲДЁ органлари ходимларининг фуқаролар билан бевосита мулоқотга киришиши туғилганлик, никоҳ ва никоҳдан ажралганликни қайд этишда коррупциявий хавф-хатарларни юзага келтириши мумкин.

Фуқаролар тиббиёт муассасаларидан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотномани олиб, ФҲДЁ бўлимларига туғилганликни қайд эттириш учун келмасликлари натижасида қайд қилинмаган туғилишлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Мазкур ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

☝🏻Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

- туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби белгиланмоқда. Бунда туғилганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан бериладиган QR-кодли маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади;

- никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун ФҲДЁ бўлимига ариза бериш эксперимент тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этилади;

- никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинмоқда;

- никоҳдан ажратиш ҳақида ариза берилганда эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг яшаш жойидаги оила ва хотин-қизлар бўлимларига электрон тизим орқали хабар бериш тартиби жорий этилади;

- ФҲДЁ органи раҳбари лавозимига адлия органлари ва муассасаларида бошқарув лавозимларда ишлаётган ходимларни тайинлаш мумкинлиги белгиланмоқда;

- фуқароларнинг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда текширув ўтказиш учун ички ишлар органига ахборот тизими орқали сўровнома юбориш ва хулоса олиш тартиби жорий этилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши туғилганлик ҳолатларини ўз вақтида қайд қилишга, туғилганлик, никоҳни қайд этишда ортиқча қоғозбозлик ва бюрократик ҳолатларга барҳам беришга, соҳа ходимлари ўртасида коррупциявий ҳолатлар содир этилишининг олдини олишга ҳамда ФҲДЁ соҳасида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишга хизмат қилади.

📌Қарор лойиҳаси билан https://regulation.gov.uz/oz/d/63232 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
#биласизми ✔️ Зўравонлик хатти-ҳаракатларини амалга оширишга ундайдиган ахборот маҳсулоти болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланади. ✔️Шафқатсизлик, жисмоний ва руҳий зўравонлик акс этган ахборот маҳсулотлари ёшга оид тоифаси белгиси (0+, 7+, 12+, 16+) билан…
Запрещена для распространения среди детей информационная продукция, оправдывающая допустимость насилия и жестокости.

✏️ Информационная продукция, в которой отражены жестокое обращение, физическое и(или) психическое насилие, маркируется знаком возрастной классификации (0+, 7+, 12+, 16+).

Право на изображение является неотъемлемым и неприкосновенным правом личности. Изображения людей, позволяющие их идентифицировать, в отдельных случаях, распространяются только с согласия субъекта.

🔘 Не допускается использовать СМИ в целях пропаганды войны, насилия и терроризма, а также идей религиозного экстремизма, сепаратизма и фундаментализма.

👨🏻‍💻 Владелец веб-сайта или информационного ресурса, в случае выявления данной информации обязан незамедлительно удалить её.

❗️Лицо, нарушившее законодательство, будет оштрафовано на сумму до 400 БРВ (120 млн. сум).

При повторном правонарушении:

штраф до 600 БРВ
обязательные общественные работы до 360 ч.
исправительные работы до 3 лет

Telegram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ш.М.Мирзиёев аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди;
- Президент Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишди;
- Давлат раҳбари раислигида оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди;
- Игна билан қудуқ қазиётган, тоқати тоғдек илм аҳлининг устахонасида меҳмонда.

Кўрсатувни бугун, 18 июнь куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 19 июнь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️19 июнь куни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида U-23 Осиё кубогининг финал босқичи ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларда соат 12.00 дан соат 24.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:

— Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
— Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
— Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

❗️Шунингдек, стадионга кирадиган мухлислардан ўзлари билан ёнувчан, кесувчан, ўткир тиғли буюмларни, шунингдек елим идишлардаги (баклажка) сувларни олиб кирмасликлари сўралди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
ФИНАЛ КУНИ!

🏆 U-23 Осиё кубоги

🇺🇿 Ўзбекистон – Саудия Арабистони 🇸🇦
📆 19.06.2022
🕰 18:00
🏟 “Бунёдкор” стадиони

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Инфографика

🏫🔝 2022 йил 1 сентябрдан барча туман (шаҳар)лар кесимида “Намунали мактаб” рейтинги жорий этилади.

💯 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактабларда Интернет тезлиги камида 40 Мбит/с.дан 100 Мбит/с.гача бўлиши таъминланади.

♻️📲 2022 йил 1 сентябрга қадар ўқитувчи ва мактаб директори лавозимига онлайн ариза топшириш учун махсус электрон портал яратилади.

⚠️☝️Батафсил юқоридаги инфографика орқали танишишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ННТга грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари амалий ёрдам кўрсатади

Ҳукумат қарори (328-сон, 13.06.2022 й.) билан Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Асосий мақсад ННТнинг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари томонидан юридик ва техник ёрдам кўрсатиш, лойиҳани аҳолининг ижтимоий муаммоларини самарали ҳал этишга йўналтиришда услубий кўмак кўрсатишдан иборат.

🔰 Низомга мувофиқ:

▫️нодавлат нотижорат ташкилотининг халқаро грант лойиҳасига тегишли соҳада ваколатли давлат органи миллий ҳамкор сифатида жалб этилади;

▫️миллий ҳамкор халқаро грант лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳани амалга оширишда вужудга келадиган муаммоларни тезкор ҳал этиш, лойиҳанинг мазмунидан келиб чиқиб уни амалга оширишда бошқа давлат органларини жалб қилиш ва бошқа вазифаларни бажаради;

▫️халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда ННТга давлатнинг кўмагини самарали ташкил этиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилоти билан келишилган ҳолда “йўл харитаси” тасдиқланади.

➡️ Низом билан давлат органлари зиммасига нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бирга ижтимоий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юклатилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#full_time 🏆 У-23 Осиё кубоги | ФИНАЛ

🇺🇿 Ўзбекистон 0:2 Саудия Арабистони 🇸🇦

90| Учрашув якунланди.

Голлар: Аҳмед ал-Ғамди 49, Феррас Албрикан 74.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бу ҳаракатни ҳеч қачон тўхтатмаймиз" - онкогематологик касалликлар билан хасталанган болалар Президентнинг доимий эътиборида

"Мы ни на миг не остановимся". Дети с онкогематологическими заболеваниями - под постоянным вниманием Президента

Facebook|Instagram|Twitter
📢 20 июнь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
“Uzbekistan Airways” АЖ томонидан «Ҳаж-2022» мавсумига тайёргарлик
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Камола Икромова, “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан пора олиш билан боғлиқ жиноятлар таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Дурдона Очилова, Агентлик ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
"Иссиқлик электр станциялари" АЖ томонидан маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, Акционерлик жамияти ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Қўриқлаш фаолияти тўғрисида"ги қонун мазмун-моҳияти
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Миллий гвардия қўмондони ўринбосари ва мутасаддилар

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк