Расмий хабарлар I Официальные новости
28.5K subscribers
31.2K photos
6.8K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Олий таълимга киришда берилган айрим имтиёзлардан воз кечилади Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов маълум қилди. «Бугун мактабни битирган ҳар 10 нафар ўқувчининг 4 нафари Ўзбекистондаги…
#матбуотанжумани

❗️Таълим муассасаларига ўқишга қабул, профессионал таълим тизимидаги ўзгаришлар

АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва масъул мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжумани тафсилотлари:

〰️〰️〰️
● 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 12 та ОТМ учун эксперимент тариқасида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилди.

● Олийгоҳларнинг магистратура босқичида таҳсил олувчи хотин-қизларнинг тўлов-контракти тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

● Лицей
ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрлари манфаатдор вазирликларнинг таклифи асосида Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.

● Магистратурага қабул
жараёнлари бир йилда 2 марта (август ва январь ойларида) абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича сертификат бали асосида амалга оширилади, қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

БАТАФСИЛ
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Медиабанк
📍17 июнь соат 10:00 да Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади

Йиғилишда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирлар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади. Конституциявий комиссия аъзолари томонидан таклифлар бирма-бир муҳокама қилиниб, асосли таклифлар бўйича аъзолар ўз хулосасини билдиради.

📺 Жараён тўғридан-тўғри «Ўзбекистон», «UzReport», «MY5», «RenessansTV» телеканаллари, шунингдек Конституциявий комиссиянинг Facebook'даги Bu mening konstitutsiyam расмий саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Комиссия йиғилишидаги муҳокамалар барча ҳамюртларимиз учун очиқ, шаффоф ҳолда ўтказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига шарҳ

🎤 Алишер Шукуров, Қишлоқ хўжалиги вазирининг иқтисод, инновацион ривожланиш ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Қарорда қандай ташаббуслар илгари сурилган? Бунинг учун қанча маблағ йўналтирилмоқда?

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Давлат хизматлари соҳасидаги янгиликлар

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари иштирокида Севара Ўринбоева шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимларга болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги эксперт мақоми берилади?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева давлат хизматлари соҳасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берди:

Болаларни МТМ жойлаш учун ота-онадан бошқа шахслар ҳам мурожаат қилиши мумкинми?

Бугунги кунда пенсия дафтарчасини қаердан ва қай тартибда олинади?

Биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштиришда Адлия вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Хорижий корхонани рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?
〰️〰️〰️〰️

📌 Саволларга жавоблар қуйидаги ҳаволада батафсил келтирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌐 Интернетдаги таҳдидлар ва жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар юзасидан

АОКАда ИИВ Киберхавфсизлик маркази мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқаро пресс-клуб “Конституциявий ислоҳотлар” мавзуидаги ўзининг навбатдаги сессиясини ташкил этди.

📌 С
ессия давомида янги Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар, уларнинг қонуний асослари экспертлар томонидан таҳлил қилинди.

🎥 Такрорий эфирни сиз бугун, 16 июнь 14:00 да “Менинг юртим", соат 18:00 - "Севимли" ва "Ренессанс", соат 22:30 да - "УзРепорт" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
«Сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетди», — ИИВ

Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

🔎 Ўзбекистонда 25 млн. нафардан ортиқ интернет фойдаланувчилари мавжуд. Ўтказилган таҳлил натижалари бугунги кунда мамлакатимизда кибержиноятчиликни ўсиш тенденцияси кузатилаётганлигидан далолат бермоқда.

❗️Сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетган. Жумладан, кибержиноятчиликнинг бир қатор турлари содир бўлаётганлиги кузатилмоқда.

👉 фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган СМС-хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ютуқни бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириш;

👉 шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиш (кибертовламачилик);

👉 ижтимоий тармоқда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, ҳақорат, суицид ҳолатлари (кибербуллинг) ва бошқалар.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
☑️ Вояга етмаган шахсни муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

▪️360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▪️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▪️2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
▪️5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#биласизми

✔️ Зўравонлик хатти-ҳаракатларини амалга оширишга ундайдиган ахборот маҳсулоти болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланади.

✔️Шафқатсизлик, жисмоний ва руҳий зўравонлик акс этган ахборот маҳсулотлари ёшга оид тоифаси белгиси (0+, 7+, 12+, 16+) билан маркировка қилинади.

✔️Шахснинг тасвирига бўлган ҳуқуқи узвий ва дахлсиздир. Шахсни идентификация қилиш имконини берадиган унинг тасвири айрим ҳолларда фақат шахснинг розилиги билан тарқатилади.

✔️ ОАВдан уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш мақсадида фойдаланилишига йўл қўйилмайди.

✔️ Веб-сайт (саҳифа) ёки ахборот ресурснинг эгаси мазкур ахборот аниқланган тақдирда, дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

❗️Қонунчиликни бузган шахс БҲМнинг 400 бараваригача миқдорда (120 млн.сўм) жаримага тортилади.

Такроран содир этилганда:

● БҲМнинг 600 бараваригача миқдорда жарима;
● 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
● 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Расмий хабарлар
2022-2023 ўқув йили учун қабул параметрлари тақсимоти тасдиқланди

2022/2023 ўқув йилида ОТМ бакалавриатининг кундузги, сиртқи, кечки, масофавий таълим шакллари бўйича ҳамда ОТМ магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари:

▫️кундузги юклаб олиш;

▫️сиртқи юклаб олиш;

▫️кечки юклаб олиш;

▫️масофавий юклаб олиш;

▫️магистратура – юклаб олиш.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Халқаро конференцияда Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этишмоқда

Жорий йилнинг 16-17-июн кунлари Рим (Италия) шаҳрида БМТ Европа Иқтисодий ташкилоти комиссиясининг “Барча ёшдагилар учун дунё: бирдамлик ва ҳаёт давомида имкониятлар учун кучларни бирлаштириш” мавзусидаги халқаро конференциясида Ўзбекистон Републикаси Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакиллари ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори Абдулазиз Хайдаров – делегация раҳбари сифатида иштирок этишмоқда.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇮🇹 «Ўзбеккосмос» агентлиги ва Италиянинг «Planetek» компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Мулоқот давомида компаниянинг «In-SAR» радар технологиялари асосида инфратузилма иншоотларини мониторинг қилиш ҳамда булутли технологияларга асосланган «Ritikus» платформаси билан яқиндан танишилди.

Ўзбекистон ҳудудида сув омборларини мониторинг қилиш бўйича синов лойиҳасини амалга оширишда ўзбек мутахассислари учун тренинглар ташкил этиш келишиб олинди.

Батафсил
〰️〰️〰️

🇵🇹«Ўзбеккосмос» агентлиги ҳамда Португалия космик агентлиги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ҳозирги кунда Португалия 2 та юқори аниқликдаги Ерни кузатиш сунъий йўлдошларига эга бўлиб, улардан фойдаланган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлиги, сув танқислиги, табиий бойликларни бошқариш, ер ресурсларидан фойдаланиш, океан ифлосланишини мониторинг қилиш каби йўланишларда муаммоларни ҳал этилмоқда.

Учрашув якуни бўйича Португалия космик агентлиги билан Ерни масофадан зондлаш бўйича илмий кўникмаларни орттириш мақсадида тренинглар ташкил этиш, қатор йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Англашув меморандуми ишлаб чиқиш келишиб олинди.

Батафсил
〰️〰️〰️

🇫🇷 «Ўзбеккосмос» агентлиги мутасаддилари Франциянинг «Preligens» компанияси вакиллари билан учрашди

Мулоқот давомида Агентлик вакиллари компания томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда 9 хилдаги сув, ҳаво ва қуруқлик объектларини аниқлаш имконига эга дастурий таъминот билан танишди.

Батафсил
〰️〰️〰️

🇷🇸 «Ўзбеккосмос» агентлиги ва Сербиянинг «Vekom Geo» компанияси вакиллари мулоқот ўтказди

Компания 30 йиллик фаолияти давомида амалга оширган лойиҳалари, жумладан, геология соҳасида геоахборот ва космик маъломотларни қўллаш, мамлакатнинг ортофото хариталари, глобал сунъий йўлдошли навигация соҳасидаги лойиҳалари, 3Д моделларни яратиш, учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш, миллий геоахборот маълумотлари инфратузилмаси каби йўналишлардаги лойиҳалар ҳақида маълумот тақдим этилди.

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 17 июнь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу: Деҳқон бозорларининг санитария-техник ҳолати бўйича ўтказилган текширувлар ва кўрилган чоралар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу: 2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул жараёнларини ташкил этиш тартиби
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу: Анъанавий каратэ-до спорт тури бўйича Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро мусобақалар ва ўқув-йиғин семинарлари тўғрисида
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Спортни ривожлантириш вазирлиги, Анъанавий каратэ-до федерацияси раҳбарияти, Халқаро спорт усталари
〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 Коронавирус: кеча 7 та ҳудудда яна 59 кишида касаллик аниқланди (45 нафари Тошкент шаҳрида)

ССВ ахборот хизмати:

● 16 июндаги янги ҳолатларнинг 2 таси — Андижон, 1 таси — Бухоро, 2 таси — Самарқанд, 4 таси — Сурхондарё, 1 таси — Фарғона, 4 таси — Тошкент вилоятида қайд этилган.

Кеча 37 нафар бемор соғайди (жами — 237 549 та). Касалланганлар — 239 435 та.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Айни пайтда Марказий Осиё халқаро институтида ШҲТ Хартиясининг 20 йиллигига бағишланган «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: Марказий Осиёдан Евроосиёгача» мавзусида конференция бошланди.

Анжуман Марказий Осиё халқаро институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

📍Халқаро конференцияда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари, ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси котибияти ва Ижроия қўмитаси ходимлари, Марказий Осиё давлатлари, Россия, Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Беларус, Озарбайжон таҳлил тузилмаларининг етакчи экспертлари ҳамда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🛒 Деҳқон бозорларининг санитария-техник ҳолати бўйича ўтказилган текширувлар ва кўрилган чоралар

АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк