📢 Жорий йил 30 июнь куни Республика ёшлар форуми бўлиб ўтади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров маълум қилди.
Маълум қилинишича, 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан июнь ойи Ёшлар ойлиги этиб белгиланиб, “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида “маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика” даражасида ёшлар фестиваллари ва форумлари, танлов ва мусобақалар ташкил этилади.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нон 1 июнь куни аввалроқ олинган ун ҳисобига 1500 сўмдан сотилгани учун талаш бўлган
Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар марказий Деҳқон бозори олдидаги "Саҳоват иссиқ нон" МЧЖ савдо дўконида тирбандлик бўлгани юзасидан видео тарқалди. Мазкур ҳолат Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, сектор раҳбарлари ҳамда масалага даҳлдор бошқарма ва бўлимлар мутахассислари иштирокида ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида кеча кун давомида аввал олинган ун ҳисобига нон нархи 1500 сўм бўлган. Шу боис нон маҳсулотлари эҳтиёждан кўп олингани учун тирбандлик юзага келган.
Аҳолига қулайлик яратиш, тирбандликни олдини олиш мақсадида бугундан бошлаб иссиқ нон корхонаси фаолиятини соат 8:00 дан эмас, 7:00 дан бошлади. Шунингдек, нон ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортди. Аҳоли талаби тўлиқ қондирилмоқда.

Тошкент вилоятида “одамларни тупуриб даволайдиган табиб пайдо бўлди” изоҳи билан тарқалган хабарлар юзасидан ТВИИББ ахборот хизмати маълумот берди
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Бўстонлиқ тумани ИИБ тезкор ходимлари ва туман ДСИ томонидан ҳамкорликда текширилди.
Ўрганишлар давомида видео тасвирдаги «табиб» – Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро Б.Й. (чорвачилик билан шуғулланувчи шахс) эканлиги ва у табиблик борасида маълумотга эга эмаслиги аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаро Б.Й. тахминан 2 йилдан буён Бўстонлиқ тумани, Оқтош қишлоғидаги, аҳоли орасида «Қуёшли» деб номланган тепаликда одамларга эчки сути сотиш билан шуғулланиб келаётган.
У ўзининг кўрсатмасида, 27 май куни “Доривор ўсимликлар ҳақида”ги китобдан Читтигул илдизини кукун шаклида томоққа сепилса «лоренгит» касаллигини даволаши ҳақида ўқиб, тоғдан «Читтигул» илдизини териб келганлигини ва кукун шаклида майдалаб, қуёш тафтидан нафас олиш учун келган фуқароларга трубка орқали сепиб (пуркаб), ҳар бир муолажаси учун 20 минг сўмдан пул олганлигини маълум қилган.
Шунингдек, текширув ҳаракати давомида фуқаро Б.Й. муолажа ўтказишда фойдаланиб келган буюмлар ашё тариқасида олинган ва ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

✍️ Яқинда ишлаб чиқилган Тадбиркорлик кодекси лойиҳасининг мазмун-моҳияти, жамоатчиликда туғилаётган саволлар
АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
✍️ Яқинда ишлаб чиқилган Тадбиркорлик кодекси лойиҳасининг мазмун-моҳияти, жамоатчиликда туғилаётган саволлар АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
#матбуотанжумани
💼 «Тадбиркорлик кодекси» — тадбиркор манфаатлари учун
Тадбиркорлик кодексининг қабул қилиниши тарқоқ ҳолда бўлган қонунчилик ҳужжатларини ягона ҳужжатга бирлаштириш, тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини барқарорлаштириш, давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини камайтириш, шунингдек тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасида ягона ёндашувни белгилашга хизмат қилади.
Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқишда мазкур соҳада илғор тажрибага эга бўлган хорижий давлатларнинг (АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Эстония, Жанубий Корея, Туркия, Россия, Қозоғистон, Украина, Озарбайжон ва бошқалар) амалиёти ўрганилган.
〰️〰️〰️〰️
❓Кодекс лойиҳаси билан нималар назарда тутилмоқда? Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича қандай йўналишлар белгиланмоқда?
АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди:
● Батафсил

⚡️⚡️2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИДА 1-СИНФГА ҚАБУЛ 20 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ
Умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июндан бошланади.
📝 Мактабларга бириктирилган микроҳудуд бўйича қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар амалга оширилади.
📌Умумтаълим мактабларининг ўқувчи ўрни, малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганлигидан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларининг бўш ўринларига микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари 2022 йилнинг 1-15 август кунлари амалга оширилади.
🌐 Шунингдек, ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА амалга оширилади.
🏫 Қолган ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқа туман (шаҳар)ларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул анъанавий шаклда, яъни бевосита мактабда амалга оширилади.
‼️Шу ўринда яна бир бор эслатиб ўтамиз! Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, умумтаълим мактабларининг 1-синфига болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
👭 Яъни, янги 2022-2023 ўқув йилида 2015 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади.
📢 Қабул жараёнлари ҳақида қўшимча маълумот олиш учун мактаб маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бошланди Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇺🇿🇹🇯 Кўксаройда Тожикистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Тожикистон давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтди.
Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.
● Батафсил
〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Тожикистон давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтди.
Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.
● Батафсил
〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари тор доирада учрашув ўтказдилар.
Давлат раҳбарлари биродар халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қарши шаҳридаги ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматчининг вафот этганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда
Ижтимоий тармоқларда “Икки ой олдин армияга кузатилган йигит юрак хуружидан ўлгани айтилмоқда, марҳумнинг яқинлари бунга ишонмаяпти” сарлавҳаси остида хабар тарқалган.
Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Қарши шаҳридаги ҳарбий қисмда хизматни ўтаган муддатли ҳарбий хизматчининг вафот этганлиги ҳолати юзасидан бугунги кунда Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат натижаси ҳақида қўшимча хабар қилинади.