Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
32K photos
7.21K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшни давлатлардан келган фуқароларимиз Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда алоҳида автотранспорт воситаларни жалб қилган ҳолда ИИВ ЙҲХХ ҳамроҳлигида марказлашган ҳолда автобусларда карантин масканларига етказилмоқда.
Forwarded from XORIJDA ISH
Корея Республикаси иш берувчилари томонидан шартнома лойиҳалари ва виза тасдиқномалари берилган ҳамда 2020 йил март-апрель ойларида Корея Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнатилиши режалаштирилган номзодлар диққатига!

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига коронавирус СОVID-19 (COronaVIrus Disease-19) инфекцион касаллиги кириб келганлиги сабабли 2020 йил 16 март кунидан карантин эълон қилинган. Ҳукумат Махсус комиссияси қарорига мувофиқ дунёнинг барча давлатлари билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида халқаро авиа, темир йўл ва автобус алоқалари ва барча чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон фуқароларининг хорижий давлатларга қатновлари вақтинчалик тўхтатилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, шартнома лойиҳалари келган Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасига меҳнат фаолиятини олиб бориш учун юборилиши номаълум муддатга қолдирилганлигини маълум қиламиз.

Эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиши билан шартнома лойиҳалари келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий ҳолда Корея Республикасига юборилишини ташкиллаштириш масалалари Агентлик ҳамда мутасадди ташкилотлар назоратига олинган.

Маълумот учун: Агентлик веб-сайти, Тел. 71-202-33-55

Каналга обуна бўлиш
👇🏼 👇🏼 👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Наманган вилояти аҳолисига мурожаатидан:

“28 мартдан бошлаб 5 апрелга қадар 9 кун мобайнида Наманган шаҳридаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот, муассаса ва идораларда таътил эълон қиламиз.

Бу тўққиз кун мобайнида Наманган шаҳри фуқаролари уйда, кўчага чиқмасдан ўтиришлари талаб этилади.

Бу чекловдан давлат ҳокимияти, ижро ҳокимияти тизимида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ва қолаверса солиқ идоралари, банклар каби иқтисодиёт идораларида ишловчиларгина мустасно қилинади.

Фуқароларимизга мана шу тўққиз кун мобайнида ўта заруриятсиз кўчага чиқиш таъқиқланади”
Биз биргаликда катта кучмиз!

Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини ихтиёрий равишда ўтказиб бердилар.

Азиз юртдошлар!

Бир куч бўлайлик! Ўз саломатлигимиз йўлида биргаликда курашайлик!

💪Биз биргаликда катта кучмиз!
Forwarded from Digital.uz
«Online-maktab» va «Online-bog’cha» televizion videodarslari test rejimida ish boshladi.

Batafsil: https://mitc.uz/uz/news/view/1289

Тelegram kanalga ulanish/Присоединиться к телеграм каналу https://t.iss.one/mitcuz
#антикоронавирус
#ваҳимасиз_карантин
#cаҳооват

💰Тошкент вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб берди.

***

💰Работники Ташкентского областного Управления по делам инвестиций и внешней торговли передали однодневную заработную плату в Общественный Фонд “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик”.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Feruza Madrakhimova
Видеодарслар қайси телеканаллар орқали эфирга узатилади?

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, ўқувчилар ва МТМ тарбияланувчиларига «online-maktab» ва «online-bog’cha» телевизион видеодарсларини:

- «Uzdigital TV» МЧЖ абонентлари National Geographic, Eurosport, Охота и Рибалка, Муз ТВ телеканаллари ўрнига томоша қилишлари мумкин;

- Кабел телевидение ҳамда IP-телевидение абонентлари RU.TV, Muzika Pervogo, Fashion TV, TVS телеканаллари ўрнига томоша қилишлари мумкин.

👉@fmadraximova👈
​​Хизматни ўтаб бўлган 280 нафар аскар махсус рейс билан ўз уйларига кузатилмоқда

27 март куни Марказий ҳарбий округда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган аскарларни ўз уйларига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Аслида аскарларни уйларига кузатиш тадбирлари 20 мартдан 10 апрел кунига қадар ўтказилиши кўзда тутилган эди. Хавфли инфекция сабаб, фақат бир кун 27 март куни Республикамизнинг барча йўналишлари бўйлаб, махсус рейслар йўлга қўйилди.

Марказий ҳарбий округга қарашли Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий гарнизонларида бир йиллик хизматни ўтаган жами 280 нафар аскарга олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун имтиёзли тавсиянома берилди. Улардан 40 нафари ўз истагига кўра, шартнома асосида ҳарбий хизматда қолди. Янги ташкил этилган Спорт взводида хизмат қилган 10 нафарга яқин спортчи аскарлар округ ҳамда Мудофаа вазирлиги номидан Халқаро тоифадаги спорт мусобақаларида қатнашиб, совриндор бўлди.

Округ қўмондонлиги оиласи бағрига қайтаётган аскарлардан маҳалла-кўй ва яқинлар олдида зиёфат уюштирмасликни сўради.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарига кўра, муддатли ҳарбий хизматчилар махсус рейс билан тунда, қаътий назорат остида “Самарқанд-Тошкент-Анжидон” ҳамда “Бухоро-Нукус” йўналишида ўз уйларига кузатилди.


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида​

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и

https://bit.ly/2UntUl9

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Айни вақтгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда.

Уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган. Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

------------------------------------------------

На сегодняшний день количество заразившихся коронавирусной инфекцией в Узбекистане увеличилось на 16 и составляет 104 человек.

Шестеро из них выявлены из тех, кого 26 марта привезли на чартерном рейсе Москва–Ташкент и поместили на карантин, семь — кто 26 марта приехал на чартерном рейсе Стамбул–Ташкент и помещен на карантин, а трое находились в контакте с больными. Также за последние сутки умер один человек (мужчина).

-------------------------------------------------

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Биз_биргамиз #Уйда_қолинг #Адлия_халқ_хизматида
#vahimasizkarantin

Биз биргамиз: аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли лойиҳага старт берилди

Фото ва видеолавҳалар👆🏻👆🏻👆🏻
Теннисчи Жокович коронавирусга қарши курашиш учун 1 миллион евро ажратди

Сербиялик теннисчи Новак Жокович ва унинг рафиқаси Елена коронавирусга қарши билан курашиш учун 1 миллион евро хайрия қилди, дея Reuters хабар берди.
Таъкидланишича, пуллар тиббий асбоб-ускуналар ва ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаларини сотиб олишга сарфланади.
Бундан олдин Англиянинг "Манчестер Юнайтед" футбол клуби дарвозабони Девид Де Хеа коронавирусга қарши курашиш учун 300 минг евро хайрия қилганди.
Аввалроқ Англиянинг "Ливерпул" футбол клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Мисрда коронавирусга қарши курашиш учун 1,17 миллион евро эҳсон қилгани ҳақида хабар қилган эдик.

@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
Forwarded from Sevara Urinbayeva
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатасининг
ҚЎШМА АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборотига асосланиб қатор электрон оммавий ахборот воситаларида (kun.uz, qalampir.uz ва бошқалар) “Прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотлари назорат қилинади” деган мазмундаги тарқатилган хабарлар кўпчилик адвокатларнинг ижтимоий тармоқларда эътирозли чиқишларига сабаб бўлди.

Адвокатлар палатаси ўз навбатида, адвокатларнинг қонун билан белгиланадиган мавқеи халқаро стандартларга мос келиши кераклигини таъкидлади.

Масала юзасидан Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги ўзларининг изоҳларини эълон қилди. Уларда “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига Жиноят-процессуал кодекси ва “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар ҳамда замонавий ахборот технологияларини инобатга олиб “... телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувларни, хабарлар ва маълумотлар узатилишини назорат қилиш” тушунчаларини аниқлаштириш мақсадида киритилаётганлиги ва бу ўзгаришлар адвокатларнинг дахлсизлигига таъсир қилмаслиги баён қилинди.

👉Тўлиқ ўқиш

@adliyangiliklari
Forwarded from Times.uz
Бугун соат 12:00да АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилади.

Брифинг "УзРепорт" ва "Ўзбекистон 24" телеканаллари орқали жони эфирда кўрсатилади.
⚡️⚡️⚡️Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган карантин зонасининг дастлабки ЛОТлари қурилиб фойдаланишга топширилди ва 27 март куни хориждан олиб келинган 650 нафар юртдошимизни қабул қилди. 👉t.iss.one/minstroyuz