Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️Ўзбекистонда кенг тарқалган онлайн фирибгарлик схемалари маълум қилинди

Марказий банк «Молиявий билим» лойиҳаси доирасида ҳозирги кунда кенг тарқалган фирибгарлик турлари ҳақида видеоролик тайёрлади.

〰️〰️〰️
📌 Катта мерос

Энг оммалашган фирибгарлик усулларидан бири — бу мерос ҳақидаги ваъда. Электрон почта ёки мессенжерлар орқали сизга қайсидир хорижлик узоқ қариндошингиз ёки фамилиянгиз ўхшаш инсон тасодиф туфайли сизга катта мерос қолдиргани ҳақида хабар келади.

Ушбу меросни қўлга киритишдаги дастлабки харажатлар сизнинг бўйнингизда бўлади. Ушбу маблағни тўлаб бўлганингизда эса алданганингизни биласиз.

〰️〰️〰️
📌 Совринли ютуқ

Бир қанча сайтларга кирганингизда сизга совринли ёрлиқлар таклиф этилади. Уларда қатнашиш орқали сиз қимматбаҳо техника воситаларини ютиб олганингиз ҳақида хабар келади.

Ушбу ютуқларни ўз юртингизга етказиб берилиши учун эса сиздан маблағ ёки турли саволлар орқали шахсий ҳисоб рақамингиз ҳақида маълумот киритишингиз талаб этилади.

Шу орқали ҳисобингиздаги маблағ фирибгарлар томонидан ечиб олинади.

〰️〰️〰️
📌 Telegram гуруҳлари

Охирги вақтларда авж олаётган фирибгарлик турларидан яна бири — телеграм гуруҳларга одам қўшиш орқали қанчадир маблағ билан тақдирланишдир.

Бу орқали фирибгарлар ўз гуруҳ ёки каналларида сунъий равишда фойдаланувчиларни кўпайтиришга ёки телефон номер ва пластик карта маълумотларини билиб олиб, ҳисобдан пул ечиб олишга уринади.

⚠️ Шу туфайли турли акция ва конкурсларга ишониб шахсий ҳисоб маълумотларини бегоналарга ошкор этмаслик тавсия этилади, акс ҳолда фирибгарлик қурбонига айланиб қолиш мумкин.

📹 Видео

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📍Апрель ойида кўчмас мулк бозорида фаоллик сезиларли даражада ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилишича:

🔹Жиззах (4,6 фоиз) ва Навоий (5,1 фоиз) вилоятларида юридик шахслар томонидан сотиб олинган кўчмас мулклар сони улушининг нисбатан юқорилиги мазкур ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти учун кўчмас мулк объектлари муҳим эканидан далолат беради.

🔹Ҳудудлар бўйича жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича энг кўп шартномалар Тошкент шаҳри (6,9 минг), Тошкент (2,5 минг) ва Фарғона (2,1 минг) вилоятларида кузатилди.

🔹Тошкент шаҳри бўйича апрель ойида ўртача ижара нархи — 8,6 доллар (1 кв метр учун) ни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,4 фоизга ўсган.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси “Жаҳон фармакопеялари ва фармакопея органлари индекси” дан ўрин олди

ЖССТ миллий ва ҳудудий фармакопеялар котибият ва фармакопея органлари директорати томонидан (Norms and Standards for Pharmaceuticals, Technology Standards and Specifications, World Health Organization) Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини биринчи нашрини ЖССТ “Жаҳон фармакопеялари ва фармакопея органлари индекси”га киритилганлиги тўғрисидаги маълумот соҳа мутахассислари томонларидан катта мамнуният билан қабул қилинди.

👉 Батафсил ўқиш


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Марупов Илҳом Исломович 1987 йил 24 майда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

И.Марупов 2015-2019 йилларда “Мовароуннаҳр” нашриётида, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада турли лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 24 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
"Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори ижроси бўйича
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Жавлон Нурматов, Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Маданий мерос обектларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Моҳинур Имомова, Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Кўп қаватли уйларнинг ертўла (цокол) қаватларидан яшаш майдони сифатида фойдаланишнинг умумий қоидалари ва шаҳарсозлик меъёрлари мазмун-моҳияти
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Қурилиш вазири ўринбосари ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатда спорт соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🛰 Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 274-сонли қарорига мувофиқ,

● космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқарув органларини космик суратлар билан таъминлаш

● космик технологияларни қўллаш орқали ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш

мақсадида «Ўзбеккосмос» агентлиги тизимида Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази ташкил этилади.

📄 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌎 Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 17,2 миллиард долларга етди

● Экспорт улуши $7,1 млрд.ни ташкил этди. Экспорт таркибида товарлар экспорти $6,2 млрд.ни, хизматлар ҳиссаси эса $836.8 млн.ни ташкил қилди.

● Ташқи савдода импорт ҳажми $10,1 млрд.га тенг бўлди. Айни пайтда $6,9 млрд.лик маҳсулотлар, $726,7 млн.лик хизматлар импорт қилинди.

〰️〰️〰️
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мамлакатимизнинг 2022 йил апрель ойидаги ташқи савдоси ҳақида шарҳ тайёрлади:

🔎 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Давлат божхона қўмитаси раиси А.Мавлоновнинг Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган амалий ташрифи мазкур мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилмоқда.

“Дубай божхонаси Ўзбекистон делегацияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда” деб ёзмоқда ушбу давлатнинг расмий ва нуфузли WAM – Амирликлар ахборот агентлиги.

«Биз ўзаро савдони ривожлантириш, билим ва тажриба алмашишга кўмаклашиш мақсадида дўст давлатлар божхона ташкилотлари билан алоқаларимизни кенгайтириш устида астойдил ҳаракат қиламиз» - дейди мақолада Дубай божхона бошқармаси бош директори, Портлар, божхона ва эркин зоналар корпорацияси бош директори Аҳмед Маҳбуб Мусабиҳ.

Шарджадаги нуфузли “Gulf Today” газетаси эса БААнинг нуфузли “DP World” компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўртасида эришилган келишувларга юқори баҳо берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
✍️ Вазирлар Маҳкамасининг «Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижроси

АОКАда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Жавлон Нурматов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
✍️ Вазирлар Маҳкамасининг «Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижроси АОКАда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Жавлон Нурматов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Чет тилини билиш бўйича малака сертификатига эга шахсларга қуйидаги имтиёзлар берилмоқда:

1️⃣ камида В2 даражадаги сертификатга эга шахсларга олийгоҳларга кириш имтиҳонларида чет тили бўйича максимал балл берилади;

2️⃣ чет тили фани ўқитувчиларига уларнинг малака сертификати С1 даражасига 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама тўланмоқда;

3️⃣ камида С1 даражадаги сертификатга эга чет тили фани ўқитувчилари навбатдаги аттестациядан озод этилади;

4️⃣ малака сертификатга эга давлат бошқарув идоралари ходимларига 20 фоизгача миқдорда қўшимча ҳар ойлик устама тўланилади.

💰Чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари ҳар ойда барча ҳудудларда ўтказилилади. Тўлови — 364 500 минг сўм. (1 мартдан олдинги нархи 405 минг сўм эди, бу нарх халқаро имтиҳонлардан 5 баравар арзон).

〰️〰️〰️

АОКАда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Жавлон Нурматов иштирокида ўтказилган
брифинг тафсилотлари ушбу ҳаволада

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
21-24 май кунлари Бухоро шаҳрида илк бора “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали” ўтказилди

✍️Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда 58 давлатдан келган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун 150 меҳмонхона, 49 та кафе ва ресторанлар тайёр ҳолатга келтирилиб, санитария эпидимиология маркази ходимлари бириктирилган.

Батафсил....

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🏛 Маданий мерос объектларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк