Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Сурхондарё вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Давлатов Муродбек Мухамадиевич 1988 йил 19 майда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Давлатов 2012-2021 йилларда Тошкент вилояти Янгийўл хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, Сариосиё тумани хокимлигида ва бошқа турли лавозимларида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 19 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Кимё фанидан ўтказилган 56-Халқаро Менделеев олимпиадаси якунлари ва натижалар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Кадастр соҳаси бўйича фуқаролардан келган саволларга жавоблар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ғалла етиштириш ва сотиш бўйича бошланган ислоҳотларнинг энг муҳим босқичи ва кутилаётган ўзгаришларнинг тафсилотлари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро каштачилик мактабининг жозибаси ҳақидаги лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Кеча юртимизда 13 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 29 нафар бемор касалликдан тузалди

🌀 Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Ҳозирда касалланганларнинг умумий сони 238 855 нафар, соғайганлар эса 237 086 нафарни ташкил этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️ШҲТга аъзо давлатлар туризм бўйича вазирлик ва идоралар раҳбарларининг йиғилиши бошланди

2022 йил 19 май куни
Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида раислиги доирасида ШҲТга аъзо давлатлар туризм вазирлик ва идоралари раҳбарларининг йиғилиши ўз ишини бошлади.

Тадбирда миллий туризм тармоқларининг бугунги ҳолати ва ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳаси салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар кўриб чиқилади.

Пандемиядан кейинги даврда туризм соҳасини тиклаш ва янада ривожлантириш ҳамда янги комбинацияланган туристик йўналишларни яратиш ҳамда мавжуд йўналишларни хавфсиз туризм нуқтаи назаридан оптималлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Учрашув якунлари бўйича Протокол имзоланиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌀Кимё фанидан ўтказилган 56-Халқаро Менделеев олимпиадаси якунлари ва натижалар

АОКАда Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Фақат ва фақат кўп миллатли халқимизни, Ўзбекистонимизни манфаатини ўйлашдан бошқа йўл йўқ бизда. Биз - мустақил Ўзбекистонмиз.

Манба

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️56-Халқаро Мендеелев олимпиадаси ғолиблари Москва давлат университетига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинади

АОКАда ўтказилган брифингда Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова кимё фанидан ўтказилган 56-Халқаро Менделеев олимпиадаси якунлари ва натижалари ҳақида маълумот берди.

🥇🥈🥉Олимпиада тартибига кўра, жами иштирокчиларнинг 10 фоизига олтин, 20 фоизига кумуш ва 30 фоизига бронза медаллари тақдим этилади.

🇺🇿Ўзбекистон терма жамоасидан иштирок этган ўқувчиларнинг 10 нафари медалларга сазовор бўлишди: 1 нафар ўқувчи олтин медал, 4 нафари кумуш медал ва 5 нафари бронза медал соҳиблари бўлишди.

🌀56-Халқаро Менделеев олимпиадасининг ғолибларига ДТМ томонидан кимё фанидан кириш имтиҳонларида максимум балл берилади. Бундан ташқари Москва давлат университети совриндорларни имтиёз асосида ўқишга қабул қилиши кўзда тутилган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📍Кадастр соҳаси бўйича фуқаролардан келган саволларга жавоблар

АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌀 Кўчмас мулкка бўлган ҳар қандай ҳуқуқ вужудга келгандан 1 ой муддатда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак

АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов соҳа бўйича келган долзарб саволларга жавоб берди.

Кўчмас мулкнинг бир қисми нотариус орқали олди-сотти қилинганда қолган қисми давлат рўйхатидан ўтказилиши шартми?

Кадастр ҳужжати рақамини билиш зарурати туғилганда қандай қилиб олиш мумкин?

Отамдан қолган ҳовлини ака-укалар бўлишмоқчимиз. Отам оламдан ўтган, уй эса отамнинг номида. Қаерга мурожаат қилиш лозим?

Кўчмас мулкка бўлган ҳар қандай ҳуқуқ вужудга келгандан сўнг қанча муддатда давлат рўйхатидан ўтказиш керак?

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун тўловларда кимларга имтиёзлар мавжуд?
〰️〰️〰️

📌Бошқа яна бир қатор муҳим саволлар ва уларга жавобларни қуйидаги ҳавола орқали билиб олинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌾 Ғалла етиштириш ва сотиш бўйича бошланган ислоҳотларнинг энг муҳим босқичи ва кутилаётган ўзгаришларнинг тафсилотлари

АОКАда Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🌾 Ғалла етиштириш ва сотиш бўйича бошланган ислоҳотларнинг энг муҳим босқичи ва кутилаётган ўзгаришларнинг тафсилотлари АОКАда Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари иштирокида…
🚚 Олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш маҳаллий ҳокимиятлар бюджетидан қопланади

Айни дақиқаларда АОКАда Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда ғалла етиштириш ва сотиш бўйича бошланган ислоҳотларнинг энг муҳим босқичи ва кутилаётган ўзгаришларнинг тафсилотлари ҳақида маълумот берилмода.

Жорий йилда республика бўйича суғориладиган ғалла майдонларнинг гектаридан ўртача 2,5 тонна, жами 2 550 минг тонна буғдойни “Ўздонмаҳсулот” АК корхоналари омборларига қабул қилиш кўзда тутилган.

Ҳар йили 1 августига қадар етиштирилган буғдой миқдори ва ички бозорда буғдойга бўлган талабдан келиб чиқиб, зарур ҳолларда қўшимча буғдой хорижий давлатлардан импорт қилинади.

📍Фермер хўжаликлари ихтиёрида қоладиган ғаллани турли важлар билан давлат ресурсларига олиб қўйиш ҳамда биржада сотилган ғаллани ҳудудлараро ташувларига ноқонуний чекловлар ўрнатиш қатъиян тақиқланди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️ “Бухоро декларацияси” халқаро конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинди

«Декларациялар мулоқоти»
халқаро форумининг якуний қисми Бухоро шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Форумда “Бухоро декларацияси” халқаро конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинди.

«Бухоро декларацияси»нинг қабул қилиниши — Ўзбекистон илгари Марокаш, Макка, Жакарта, Вашингтон, Пунто-дел-Эстеда қабул қилинган декларацияларда ўз ифодасини топган тамойилларга тўлиқ қўшилаётганининг ифодасидир», деди Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов. — Бунда Ўзбекистоннинг бой сиёсий-ҳуқуқий тажрибаси, ўзбек халқининг диний-фалсафий мероси муҳим аҳамиятга эга. Чунки Бухорода азалдан турли маданият ва дин вакиллари тинч-тотув бўлиб яшаб келган».

«Бухоро деклорацияси» қарама-қаршилик ва келишмовчиликларнинг олдини олиш, жаҳон миқёсида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда Ўзбекистоннинг етакчи ролини таъминловчи тарихий ҳужжатдир.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📍Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг ХIХ йиғилиши ўз ишини бошлади.

Учрашувда халқаро эпидемиологик инқирози даврида ШҲТ доирасида маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Кун тартибида ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида музей иши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим лойиҳаси юзасидан ҳам фикр алмашилди. Йиғилиш сўнггида тегишли протокол имзоланди.

Тадбирдан сўнг Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековнинг миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари учун брифинги бўлиб ўтди. Унда бугун эришилган келишувлар, делегациялар томонидан маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш бўйича билдирилган таклифлар, шунингдек, ШҲТ доирасида кутилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇺🇿🇰🇬 Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.

Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Минтақавий мулоқот масалалари муҳокама қилиниб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартибини ҳар томонлама тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

Етакчилар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
IT Park резидентлари экспорти ҳажми ўсишда давом этмоқда

IT Park резидентлари ўтган йилга нисбатан жуда юқори ўсишни кўрсатишмоқда. 2022-йил 1-чорак якунлари бўйича резидентлар томонидан кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми 814 млрд. сўмни ташкил этди (ўсиш шу даврга нисбатан 186%).

Таъкидлаш жоизки, резидентлар экспортининг 85,2% АҚШга, қолгани Буюк Британия, Корея, МДҲ ва БААга тўғри келади.

2022-йил охиригача экспорт ҳажми $100 миллионга етиши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарорига мувофиқ, хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган, етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшлари (ёш ватандошлар)га вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

Жумладан:
ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат турар жойлари билан таъминланади;
давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилади;
“Ёш ватандошлар реестри” электрон тизими ишга туширилиб, мазкур тизим хориждаги ватандош олимлар, экспертлар ва тадқиқотчилар очиқ рўйхатдан ўтадиган платформага интеграция қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк