Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норовнинг юртимизга ташриф билан келган Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан учрашуви бошланди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Етакчилар муқаддас Рамазон ҳайити билан бир-бирини самимий қутлаб, мамлакатларимизнинг биродар халқларига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Лидеры обменялись теплыми поздравлениями в связи со священным праздником Рамазан хайит, искренне пожелав братским народам наших стран мира, счастья, благополучия и процветания.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-таджикских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбек белбоғли кураши бўйича Пан Америка Конфедерацияси ташкил этилди

Спортни ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА) президенти А.Ғаниев раислигида ўтган конгрессда дастлаб, ассоциация томонидан белбоғли курашни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга оид ахборот тингланди. Ташкилий масалалар, хусусан, ижроқўм аъзолари сафини кўпайтириш, шунингдек, таъсис йиғилишидаги асосий масала - Пан Америка белбоғли кураш Конфедерациясини тузиш таклифи кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
✍️Бугун "Туркистон" санъат саройида журналистика соҳасида “Олтин қалам” XVI миллий мукофотининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

✍️Унда телевидение, радио, босма ОАВ, интернет-журналистика йўналишларида ҳамда чет эллик журналистлар томонидан эълон қилинган энг яхши материаллар учун "олтин қалам"лар ўз эгаларини топди, рағбатлантирувчи номинацияларнинг ғолиблари ҳам тақдирланди.

📣Батафсил...


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📣"Қамчиқ" довони вақтинча ёпилди. Огоҳ бўлинг

"Айни вақтда кучли ёғингарчилик оқибатида Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган 206 километрида сел оқимлари кузатилган. Шу сабабдан йўлнинг бир томонида йиғилиб қолган сел қолдиқларини тозалаш мақсадида "Қамчиқ" довони вақтинча ёпилди" дейилади Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

📌Ҳозирда ФВВ раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

📍Қисқа муддатларда довондаги ҳаракат қайта тикланиши маълум қилинди.


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🏞Огоҳликни йўқотманг. 📣"Қамчиқ" довони автомобиль ҳаракати учун қайта очилди

Хабарингиз бор, бир муддат аввал "Қамчиқ" довонида кучли ёғингарчилик оқибатида сел оқимлари кузатилганлиги боис, автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берилган эди.


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 5 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Қурилиш материаллари экспорт таҳлили
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятининг 2022 йил 1-чорак натижалари
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Малика Миржамолова, Қўмита ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Тадбиркорлик субъектларини кредитлаш тартиблари билан боғлиқ савол-жавоблар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Феруз Эрматов, Марказий банк масъул ходими

〰️〰️〰️
● Мавзу: "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштмришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠Яна 15 кишида коронавирус аниқланди

😷2022 йил 4 май
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238651 нафарни ташкил этмоқда.

📍Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 12 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236777 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🏗 Қурилиш материаллари экспорти таҳлили

АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Венгрияда ўзбекистонлик талабаларга ажратиладиган грант сони оширилди

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2020 йилда Ўзбекистон ва Венгрия давлатлари ўртасида имзоланган тегишли меморандумга кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун Венгрия олий таълим муассасаларида бакалавр, магистратура ва докторантура босқичларида ўқиш учун йилига жами 100 тадан таълим грантлари ажратиб келинмоқда эди.

Кеча Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто ҳамраислигида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг юқори даражадаги навбатдаги йиғилишида ушбу меморандиумга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома имзоланди.

Унга кўра 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, Венгрия томонидан ҳар йили ажратилаётган таълим грантлари сони 100 тадан 170 тага кўпаймоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍2022 йилда 600 млн доллар миқдоридаги қурилиш материаллари экспорти режалаштирилган

АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов қурилиш материаллари экспорти юзасидан маълумот берди.

💰Тезкор маълумотларга кўра январь-март ойларида тармоқ корхоналари томонидан 107,7 млн доллар миқдорида қурилиш материаллари ва хизматлари экспорти амалга оширилган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Сел хавфи сабабли Фарғона ва Наманганга қўшимча парвозлар амалга оширилади

✈️ Фарғона водийсида ноқулай об-ҳаво шароити юзага келганлиги сабабли ҳамда йўловчиларга ҳаракатланиш учун қулайлик яратиш мақсадида, фақат 2022 йил 5 май куни “Uzbekistan Airways” АЖ Фарғона ва Наманганга қўшимча қатновларни амалга оширади.

Қўшимча авиақатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

HY-085 Тошкент – Фарғона 15:00 / 16:00
HY-086 Фарғона – Тошкент 17:00 / 18:00

HY-095 Тошкент – Наманган 19:00 / 20:00
HY-096 Наманган – Тошкент 21:00 / 22:00

Авиачипталарни 3% чегирма билан авиакомпаниянинг расмий сайти www.uzairways.com дан сотиб олиш мумкин.

Шунингдек, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан ҳам чипталарни харид қилиш имконияти мавжуд.

☎️Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Жорий йилнинг 16-20 май кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида Шимолий Америка, Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва Африканинг турли диний конфессиялари вакиллари, таниқли уламолар, диншунос олимлар ва хуқуқшунослар иштирокида «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми ўтказилади.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🏭 Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2022 йил I чорагидаги фаолияти натижалари

АОКАда қўмита ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🏭 Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2022 йил I чорагидаги фаолияти натижалари АОКАда қўмита ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2022 йилнинг биринчи чорагида саноат, радиация хавфсизлиги талаблари ва ер ости бойликларидан фойдаланиш талаб ва қоидалари 13 минг мартадан кўпроқ бузилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолова маълум қилди.

Текширувлар вақтида аниқланган камчиликлар юзасидан бахтсиз ҳодиса ва аварияларни олдини олиш мақсадида 9 та корхонада ишлар вақтинча тўхтатиб қўйилди.

💰660 нафар муҳандис-техник ва раҳбар ходимларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди ҳамда 518 130 000 сўм жарима солинди.

▪️Назорат остидаги корхона ва ташкилотларда жорий йилнинг 1-чораги давомида 14 та бахтсиз ҳодиса рўй берди. Булардан 4 та ҳодиса оқибати ўлим билан тугаган (таққослаш учун: 2021 йилнинг шу даврида 18 та бахтсиз ҳодиса рўй берган бўлиб, уларнинг 3 таси ўлим билан тугаган).

● Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк