Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент ҳузурида қишлоқ хўжалигида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларнинг бориши ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Сўнгги беш йилда соҳага 2,5 млрд доллар хорижий ресурслар жалб қилинди. Шундан, 1,7 млрд доллар ўзлаштирилиб, 4 мингга яқин лойиҳа амалга оширилди.

Бунинг ҳисобига 2,5 минг гектар замонавий иссиқхоналар, 11 минг гектар интенсив боғлар, 6 та кўчатчилик хўжалиги ва 350 минг тоннали музлаткичли омборхоналар ташкил этилди.

Бугунги кунда, соҳада 810 млн доллар ўзлаштириладиган маблағ мавжуд.

Давлатимиз раҳбари ушбу маблағлар ҳисобига қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент ҳузурида қишлоқ хўжалигида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларнинг бориши ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинмоқда. Сўнгги беш йилда соҳага 2,5 млрд доллар хорижий ресурслар жалб қилинди. Шундан, 1,7 млрд доллар…
💰 Қишлоқ хўжалиги вазирлигига йил якунига қадар 400 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Бугунги кунда 580 та янги лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, кредитлар қисқа муддатга берилиши боис уларни амалга ошириш кечикмоқда. Шу муносабат билан:

● вазирликка лойиҳаларни ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати берилади.

● Боғдорчилик агентлигига 1 майга қадар 20 миллион доллар, натижага қараб, йил якунига қадар яна 45 миллион доллар ажратилади;

● бунинг ҳисобига жорий йилда 6 та вилоятда 1,8 минг гектарда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, тадбиркорларга камида 7 йил муддатга лизингга берилади;

● 1 майдан боғ ва токзорлар барпо этиш учун кредитлар тадбиркорларга камида 10 йил муддатга ажратилади;

● йил якунига қадар хусусий сектор билан бирга жами 115 минг тоннали 17 та кичик агрологистика марказини ишга туширилади. Улар “тайёр ҳолда” 5 йиллик имтиёзли давр билан камида 10 йилга лизинг асосида сотилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
💰 Қишлоқ хўжалиги вазирлигига йил якунига қадар 400 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш топширилди. Бугунги кунда 580 та янги лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, кредитлар қисқа муддатга берилиши боис уларни амалга ошириш кечикмоқда. Шу муносабат билан: ● вазирликка…
2022 йилда Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида агрохизматлар марказлари ташкил этилиб, 100 дан ортиқ хизмат йўлга қўйилади

〰️〰️〰️
Президент йиғилишда, шунингдек, қуйидаги топшириқларни берди:

👨🏻‍💻 қишлоқ хўжалигида маблағларни бошқариш ва мониторинг қилиш ахборот тизимини ишга тушириш;

🌱 ерлар ва экинлар ҳисоби ҳамда мониторингини юритишни рақамлаштириш;

💵 1 августга қадар 7 турдаги, 2023 йилда барча турдаги субсидия тўлашни электрон тизимга ўтказиш;

💧 сув баланси ва сарфи ҳисобини юритиш ҳамда ерларни тўғри суғориш ишларини масофавий мониторинг қилиш ахборот тизимини 1 декабргача Фарғона ва Самарқандда, 2023 йилда барча ҳудудларда жорий қилишга топшириқ берилди.

🏛 Президент янги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети 2022-2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлаши зарурлигини қайд этди. Биринчи ўқув йилида университетда 7 та мутахассислик бўйича 200 нафар талаба ўқитилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
2022 йилда Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида агрохизматлар марказлари ташкил этилиб, 100 дан ортиқ хизмат йўлга қўйилади 〰️〰️〰️ Президент йиғилишда, шунингдек, қуйидаги топшириқларни берди: 👨🏻‍💻 қишлоқ хўжалигида маблағларни…
Йиғилишда аграр соҳа учун замонавий билимга эга ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Аграр университет билан тизимдаги коллеж ва техникумларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди.

Бугунги кунда Жиззах, Тошкент ва Фарғонада 3 та қишлоқ хўжалиги техникумини модернизация қилиш бошланди.

📌 «Лекин қолган 31 та техникум ва коллеж билан, 83 та касб-ҳунар мактаби билан қачон шуғулланамиз?», — дея савол қўйди Президент.

Қишлоқ хўжалиги ва олий таълим вазирларига икки ой муддатда техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди. Бунда:

▫️аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилади;

▫️кластер ва бошқа йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ҳамкорликда техникумлардаги ўқув дастурлар, методологияси, дарсликлар ва амалиёт тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади;

▫️техникумлар янги ташкил этиладиган агрохизматлар марказлари билан узвий боғланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Йиғилишда аграр соҳа учун замонавий билимга эга ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Аграр университет билан тизимдаги коллеж ва техникумларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди.…
Қишлоқ хўжалигида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига лойиҳаларни ўзи ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати юклатилди.

Давлатимиз раҳбари соҳада хизматларни ривожлантириш, экинлар ҳисоби ва сув сарфини онлайн мониторинг қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

Аграр соҳада таълим сифатини яхшилаш, ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш чоралари белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔸Маданий мерос агентлиги фаолияти таҳлили, тизимдаги ўзгаришлар, Давлат дастури ижроси АОКАда Маданий мерос агентлиги директори ва мутасаддилар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:…
#матбуотанжумани

📌 Ҳозирги кунга қадар 8 минг 210 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти давлат муҳофазасига олинган бўлиб, шундан 4 788 таси археология, 2 265 таси архитектура объектлари, 625 таси монументал санъат асарлари, 530 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

💰 Жами 2703 та маданий мерос объектининг давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун 6,3 млрд. сўмлик тўғридан-тўғри шартнома имзоланди.

📄 Ҳозирги кунда 7557 та маданий мерос объектининг давлат кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. 561 та объектнинг кадастр ҳужжатлари тайёрланмоқда.

〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКАда Маданий мерос агентлиги директори ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Норов Владимир Имамович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди;

● Ўзбекистон Республикаси Президенти ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📊 Инфографика: 2022 йил март ойида Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдоси

Республика ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 30 фоизи МДҲ давлатларига тўғри келади.

МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси — (2022 йил январь-март ҳолатига кўра) 3,9 млрд. доллар.

▫️экспорт — 1 210,6 млн. доллар
▫️импорт — 2 738,0 млн. доллар

Батафсил

〰️〰️〰️
Марказий Осиё давлатларининг ташқи савдодаги улуши 1,5 млрд. долларни ёки 11,8 фоизни ташкил этди.

2022 йилнинг март ойи якуни билан Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасидаги ҳажми:

🇰🇿 Қозоғистон — 992,8 млн. доллар
🇰🇬 Қирғизистон — 226,4 млн. доллар
🇹🇲 Туркманистон — 186,8 млн. доллар
🇹🇯 Тожикистон — 141,7 млн. доллар

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 28 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Жамшид Ҳасанов, Бизнес омбудсман девони ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фондини ташкил этилганлигининг 5 йиллиги: фаолият таҳлили ва хулосалар
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Фонд раҳбарияти

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" умумхалқ хайрия ҳашари юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Дилшод Усманов, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ соҳасида жамоатчилик томонидан муҳокама қилинаётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ва мутасаддилар

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг аҳамияти ҳамда натижалари таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Молия вазирлиги мутасаддилари

🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official