Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Соғлиқни сақлаш тизимида “Электрон таълим”, “Вакцина логистикаси” электрон тизимлари жорий қилинади

АОКАда ўтказилган брифингда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова тизимда ахборот технологияларидан фойдаланиш хусусида маълумот берди.

Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “E-anticor.uz” электрон платформаси ҳам яратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида (давлат ташкилотлари) коррупцияга қарши курашиш бўйича тадбирларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш, баҳолаш имконини беради.

Бунда коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, фаолият самарадорлиги “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” тоифаларга ажратилади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌 2022-2023-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари юзасидан

АОКАда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриати таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1 млн.дан ортиқ абитуриент иштирок этиши кутилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

🌐 2020 ва 2021 йиллар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда 2022 йилда ҳам абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда 2 хил сценарий асосида 94 та катта сиғимли павилонлар ҳамда 53 та стадион ва хиёбонлар танлаб олинди. Уларнинг чизма лойиҳалари тайёрланиб, тегишли ташкилотлар билан келишилмоқда.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👩🏻 Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масалалари

АОКАда Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
👩🏻 Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масалалари АОКАда Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Қуйидаги…
#матбуотанжумани

📍Хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 34 330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган

Ҳимоя ордерларнинг 26 667 таси турмуш ўртоқлари, 1 559 таси қайноналар, 1 128 таси келинлар ҳамда 9 989 таси бошқа шахсларга нисбатан расмийлаштирилган.

Бу ҳақда АОКАда ИИВ, Бош прокуратура, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

〰️〰️〰️〰️
🔎 Умуман, 2021 йил давомида ички ишлар органларига хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлар юзасидан жами 39 343 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларни ўрганишда 106 та жинсий, 234 та иқтисодий, 18 777 та руҳий, 13 658 та жисмоний зўравонлик ҳамда 7 174 та тазйиқ ҳолатлар аниқланган.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда пандемия чекловлари юмшаётгани натижасида туризм индустрияси тикланишни бошлаётгани қайд этилди.

Жорий йил биринчи чорагида юртимизга хориждан 610 минг нафар ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баравар кўп туристлар келди. Май ойида ҳамкор давлатлардан сайёҳларнинг 20 фоизи мамлакатимизга келиши кутилмоқда (илгари бу рақам 2-3 фоиз бўлган).

“Лекин, ҳар бир ҳоким ҳудудимда тарихий обидалар ёки манзарали жойлар кўп, деб хотиржамликка берилмаслиги керак.

Меҳмонхона, музей, транспорт ва йўллар, сервис, овқатланиш жойлари келаётган туристларни қабул қилишга тайёрми? Бунинг учун қайси ҳоким тайёргарлик қилди?”, дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Президент юртимиз туризм салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган камчиликларни санаб ўтди.

Мисол учун, Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарёда мавжуд меҳмонхона ўринлари талабга нисбатан анча кам.
Вилоят ҳокимларининг туризм ишлари бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгиланди

Йиғилишда Қорақалпоғистон, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда ёшларга мос туристик хизматлар жуда камлиги таъкидланди.

Шнингдек, “Оилавий” ва “барчаси ичида” хизматларини жорий қилиш ишлари сустлиги, чўмилиш ҳавзаси 1,2 мингдан зиёд меҳмонхонанинг фақат 30 фоизида борлиги ҳам танқид қилинди.

"Мисол учун, Қамчиқ довонида (Оҳангарон тумани) 2,5-3 минг метр баландликда жойлашган Арашан кўллар тизимидаги сув ҳарорати қишин-ёзин 36 градус иссиқликда бўлиб, хорижий курортлардан қолишмайди", деди Давлат раҳбари ўз сўзи давомида.
〰️〰️〰️

Йиғилишда юртимизда мавжуд 122 та музей салоҳиятидан фойдаланилмаётгани таъкидланди.

Музейларда 2,5 млндан ортиқ ашё сақланиб, 112 мингтаси нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланади.

“Лекин қайси ҳоким музейлар муаммоси билан шуғулланди, деган саволга ижобий жавоб йўқ.

Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Фарғонада туризм бўйича ўринбосарлар яхши ишлаяпти. Қолган ҳудуд масъуллари ҳали "уйғонгани" йўқ", деди Президент.

Шу 4 та ҳудуддан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгилаш, якуни бўйича лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💼 Туризм ва унга турдош соҳаларда 200 мингта янги иш ўрни яратилади

Туризм вазири, унинг янги тайинланган ўринбосарлари, вилоят ҳокимлари ва туризм бўйича муовинлари олдидаги энг устувор вазифалардан бири - туризм соҳасида пандемиягача бўлган кўрсаткичларни тиклаш экани таъкидланди.

Туризм ва унга турдош соҳаларда камида 200 мингта янги иш ўринлари яратиш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун йил якунига қадар ҳар бир вилоятда туристлар учун жозибадор бўлган камида 20 миллион долларлик 1 тадан йирик лойиҳани бошлаш зарур.

Мисол учун, Наманганда ишга туширилган “Афсоналар водийси”, Бўстонлиқда “Амирсой мажмуаси”да ҳам болалар учун, ҳам катталар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, кунига минглаб хорижий ва маҳаллий туристлар келмоқда.

Бундай йирик лойиҳаларни қўшни давлатлар учун қулай бўлган Андижон, Тошкент вилояти, Қашқадарё ва Хоразмда барпо этиш учун барча имкониятлар етарли.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🏘 Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та ҳудудда 1 тадан “карвонсарой” барпо этилади

Йиғилишда
мамлакатимизда Чимён, Билдирсой ёки Зоминдан кам бўлмаган, лекин салоҳияти ҳали ишга солинмаган туристик манзиллар кўплиги таъкидланди.

Чорвоқ ва Тўдакўлдан бошқа бирорта ҳудудда чўмилиш жойлари йўқлиги қайд этилди. Бу борада Нукусдаги Ашшикўл, Бухородаги Зикрикўл, Жиззахдаги Айдаркўл ва Тузкон кўлининг имкониятлари ишга солинмай турибди.
〰️〰️〰️

Боғотнинг “Қалъа-жиқ” ва Элликқалъадаги Ақчакўлда санатория-курорт ташкил этиш, Бухорода “Қадимий Бухоро” ва “Ўнинчи аср этноқишлоғи”, Наманганда “Оазис”, Сирдарёда “Сирдарё экотуризм”, Тошкент вилоятида “Гарден” туризм кластерлари ва Фарғонада “Фарғона парки” тематик боғини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳаларни бошлаш кераклиги айтилди.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳудудларни белгилаб, салоҳиятли инвесторларни аниқлаш ва амалий ишларни бошлаш топширилди.

Жорий йилда Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та туман (шаҳар) ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида комплекс туризм хизматларини (автотураргоҳ, кемпинг, автосервис, овқатланиш, ёқилғи қуйиш) қамраб олган 1 тадан “карвонсарой” барпо этиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
«Эл-юрт умиди» жамғармасининг стипендия танловлари тўғрисида нималарни билиш керак

Жамғарма ахборот хизмати хабар беришича, хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш дастурлари Жамғарманинг асосий таълим дастурлари ҳисобланади.

✔️ Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларни саралаш танлови мунтазам равишда ва Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун, уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ тарзда амалга оширилади

✔️ Стипендия танловларида бакалавриат таълим дастури бўйича - 25 ёшгача, магистратура - 20 ёшдан 45 ёшгача, докторантура - 22 ёшдан 45 ёшгача бўлган номзодлар иштирок этишлари мумкин

✔️ Магистратура ва докторантура таълим дастурлари номзодларидан танланган мутахассислиги бўйича 2 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажи талаб этилади

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Йиғилишда Тошкент шаҳри ҳокимига бир қатор топшириқлар берилди

▫️Жумладан, йил давомида ишлайдиган замонавий аквапарк, аттракцион, сафари гуллар, чироқлар ва бошқа мавзули парклар;

▫️ туну-кун ишлайдиган камида 5 та гастрономик ва савдо кўчалари;

▫️ ресторан ва меҳмонхоналар, жамоат жойларида жонли ижро концертларини йўлга қўйиш;

▫️очиқ осмонда шоу (дорбозлик, мусиқа ва рақс дастурлари) ва фестиваллар (гуллар, гастрономик, музқаймоқ, опера) ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.
〰️〰️〰️

Давлатимиз раҳбари Ромитан туманидаги “Бухоро оазис”, Поп туманидаги Чодак ва Самарқанд туманидаги Конигил қишлоқларида ташкил этилган мажмуаларнинг ички туризмни ривожлантиришдаги ижобий натижаларини қайд этди.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари 85 та маҳаллада йўл, электр, ичимлик суви, алоқа масалалари ҳал қилиб берилса, 100 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириши ва камида қўшимча 3 миллион турист жалб қилиш ташаббусини билдираётгани қайд этилди.
〰️〰️〰️

Президент туризм қишлоқлари учун қўшимча имтиёзларни эълон қилди. 1 июлдан бошлаб:

📌 туризм қишлоқларида меҳмон уйлари, овқатланиш ва савдо шохобчалари, кўнгилочар жойлар ташкил этган тадбиркорлар 3 йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, мол-мулк, ер, сув солиқларини ҳисобланган суммадан бор йўғи 1 фоизини тўлайди;

📌 ҳар йили туризм қишлоқларининг 200 нафар ёшлари бюджет ҳисобидан туризм техникумларида бепул ўқитилади.

📌135 та ихтисослашган маҳаллада 2,5 мингта лойиҳа учун жорий йилда 250 миллиард сўм ва 50 миллион доллар ажратилади.

📌Меҳмон уйлари ташкил этиш учун 100 миллиард сўм йўналтирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилади – Президент

“Жорий йилда Наврўз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгилангани, 250 та меҳмонхона ва музейлар аҳолига чегирма бергани, зиёрат объектлари бепул қилингани ички туризм учун катта туртки берди.

Бу орқали Бухоро ва Самарқандга қўшимча 110 минг маҳаллий туристлар борди.

Келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилади.

Бу ҳудудларда ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча имконият, деди Давлат раҳбари.
〰️〰️〰️

Туризм вазирлигига хорижий туристларга кўмаклашувчи сайтлар, мобил иловалар яратиш бўйича танлов эълон қилиб, энг яхшиларига грант ажратиш топширилди.

186 та халқаро ва маҳаллий фестиваллар ташкил этиш орқали жорий йилда камида қўшимча 1 миллион хорижий ва 5 миллион нафар ички туристларни жалб қилиш мумкинлиги таъкидланди.
〰️〰️〰️

Бундан ташқари, 1 сентябрдан бошлаб, юртимиз бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга:

✔️ авиа, темир йўл ва автобус чипталари нархининг 15 фоизини (авиатранспортга 200 минг сўмгача, темир йўл ва автобусга 100 минг сўмгача);

✔️ меҳмонхона харажатининг 20 фоизини (бир кеча учун – 80 минг сўмгача);

✔️ музей ва бошқа маданият объектларига чипта нархининг 50 фоизини (битта объект учун – 20 минг сўмгача) қайтариш тизими жорий этилади.

Байрам кунлари ва фестивалларда аҳолининг фаол саёҳат қилишига қулай шароит яратиш учун қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновини ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунда чипталарга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🖇 Музейлардаги шароитларга вилоят ҳокимлари масъул этиб белгиланди

Йиғилишда туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга музейлар фаолиятини самарали ташкил этиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Ўтказилган текширишларда республика бўйича 14 та музейда 3 мингдан зиёд нодир ва ноёб маданий бойликлар талон-торож қилингани қайд этилди.

Барча музейлар экспонатларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, йил якунига қадар уларнинг электрон базасини яратиш;

музейлар раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаб, лавозимига нолойиқ раҳбарлар ўрнига билимли, ҳалол ва тадбиркор ёшларни қўйиш топширилди.

“Бундан буён музейлардаги шароитларга вилоят ҳокимлари жавобгар бўлади”, деди Президент.
〰️〰️〰️

Музейларнинг кўргазма майдонлари камлиги сабабли атиги 1 фоиз (143 мингта) экспонат намойишга қўйилган.

Бундан ташқари, барчанинг ҳам Савицкий каби музейларга бориш имконияти йўқ.

Шу муносабат билан “Санъатни халққа яқинлаштириш” дастури доирасида ҳудудларда музейларнинг кўчма кўргазмалари ташкил қилинади.
〰️〰️〰️

Янги музейлар ташкил этиш, хусусий музейлар барпо этишни қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион доллар жалб қилинади.

Шу билан бирга, “Музейда тун” каби 187 та йирик маданий-кўнгилочар, концерт-томоша тадбирлари ва уста-ҳунармандларнинг маҳорат дарсини ўтказиш имкониятлари бор.

Бунинг учун, музейларни ҳар куни соат 22-00 гача ишлашига рухсат бериш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
1 сентябрга қадар 2 қаватли мунтазам туристик автобуслар қатнови йўлга қўйилади

📌 Видеоселектор йиғилишида Президент транспорт харажатларининг юқорилиги хорижий туристларни жалб қилишда асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолаётганини танқид қилди.

🚆 Транспорт вазирлигига бир ой муддатда бажарилиши лозим бўлган топшириқлар берилди: батафсил. Хусусан, «Афросиёб» тез юрар поездининг Шаҳрисабзгача ҳаракати қайта тикланади.

1 сентябрга қадар ҳар куни 2 мингдан зиёд сайёҳга тарихий масканларни айланиб чиқиш имконини берадиган 2 қаватли мунтазам туристик автобуслар қатновини йўлга қўйишга кўрсатма берилди.

〰️〰️〰️
✈️ 1 октябрга қадар маҳаллий авиақатновларга мўлжалланган янги «Силк авиа» авиакомпанияси ташкил этилади

Йиғилишда хорижий ва ички сайёҳларнинг авиақатновларга талабини қондириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди:

● 1 июлдан «Зиёрат туризми» дастури доирасида хорижий авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади;

● йил якунигача маҳаллий авиақатновлар сони ҳафтасига 48 тадан 60 тага, туташувчи қатновлар сони 4 тадан 6 тага етказилади;

● авиаташиш харажатларини камайтириш мақсадида 9 та самолёт тўлиқ эконом-классга ўтказилади (бунда тарифлар 20 фоизга арзонлашади).

Бир ой муддатда Туризм соҳасида транспорт инфратузилмасини яхшилаш концепцияси тақдимот қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Биласизми

Киберхавфсизлик Қонун билан тартибга солинган

💻“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонун кўра, Киберхавфсизлик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини Президент белгилайди.

Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

💾 Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ҳамда ресурслари маълумотларининг сақланишини таъминлаш маълумотларнинг захира нусхаларини яратиш йўли билан амалга оширилади, уларнинг сақланиш муддати охирги 3 ойдан кам бўлмаслиги керак.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Янги Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, “Ҳайдовчиликни энди бошлаган” белгиси малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилик стажи 2 йилдан кам бўлган шахс бошқараётган транспорт воситасининг орқасида унинг хоҳишига кўра ўрнатилиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Туризмни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

“Ўзбекистон туризм магистрали” бўйлаб, 31 та туман ва шаҳар ҳудудидан ўтувчи йўллар бўйида “Карвонсарой”лар барпо этиш чоралари белгиланди.

Туризм қишлоқларида меҳмон уйлари, овқатланиш ва савдо шохобчалари, кўнгилочар жойлар ташкил этган тадбиркорларга қатор имтиёзлар берилди.

Ички туризмни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк