Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🖇«Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари» ишлаб чиқилди

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

🔎 Қабул қилинган мазкур ҳужжат билан тиббий фаолиятни юритишда бино ва иншоотларнинг ертўла кисмидан фойдаланиш ёки лаборатория ва диагностика бўлимлари фаолиятига қўйилган талаблар техник жиҳатдан тартибга солиш такомиллаштирилди. Умумий қоидалар ва қўллаш бобида қўйилган талаблар 13 тадан 5 тагача қисқартирилди.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистонда биринчи марта қишлоқ хўжалигида рўйхатдан ўтказиш тадбири амалга оширилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбири амалга оширилади.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

2022 йилнинг август ойида Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Паркент туманида синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш белгиланган.

Рўйхатдан ўтказиш қишлоқ хўжалиги фаолиятининг қуйидаги асосий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:

▫️қишлоқ хўжалиги объектларининг иқтисодий фаолият турлари;

▫️ меҳнат ресурслари ва уларнинг демографик хусусиятлари;

▫️ ер ресурслари ва улардан фойдаланиш ҳолати;

▫️ қишлоқ хўжалиги экинларининг майдони;

▫️ иссиқхоналар майдони ва бошқалар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченкони қабул қилди.

2019 йил август ойида Беларусга қилинган олий даражадаги ташрифда эришилган келишув ва битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Машинасозлик, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатида, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Машинасозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, кимё ва фармацевтика тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш соҳасида электрон тендер савдоларида иштирок этишни хоҳлайсизми?

Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеоролик шу ҳақда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси эълон қилинди

Президент қарорига кўра:

Нукус шаҳрида «Болалар тиббиёт кластери»;

● янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими;

● 2022 йил 1 майдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шунингдек, Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаларида болалар бўлими;

● туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида амалдаги штат бирликлари доирасида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда кечаю кундуз шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи педиатрия постлари;

● Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болаларда ирсий-генетик, шу жумладан, орфан касалликларга барвақт ташхис қўйиш бўйича Референс лаборатория ва ҳудудларда унинг 17 та минтақавий лабораториялари ташкил этилади;

● Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар перинатал марказлари ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 2022-2023 йилларда жами 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадалар фаолиятини йўлга қўйилади;

янги туғилган чақалоқларда эшитиш нуқсонларини эрта аниқлашга қаратилган аудиоскрининг тадбирларини Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва ҳудудлардаги барча туғуруқ комплексларида татбиқ этилади.

✔️ 2022 йил 1 майдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган бемор болаларга қаровчи шахслар (ота-она ва бошқалар) учун бепул овқатланиш йўлга қўйилади.

📄 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 26 апрель, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Интернет орқали қарздорлик ва тақиқ масаласида келиб тушаётган эътироз ва фикрлар юзасидан
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Коррупцияга қарши курашишда ахборот технологияларидан фойдаланиш хусусида
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Дурдона Очилова, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
2022-2023-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масалалари таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси мутасаддилари

🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
‼️Мирзо Улуғбек туманида яна 410 млн сўм талон-тарож қилинган

Мазкур туманда ширкатлар томонидан 311,6 млн сўм маблағ талон-тарож қилинганлиги аниқланган эди. Аҳоли мурожаатларига асосан, Уй-жой фонди инспекцияси томонидан Тошкент шаҳридаги уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 32 та ширкат томонидан 28 та ҳолатда, жами 3,5 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани ёки талон-тарож қилинганлиги аниқланди.
Хусусан, Мирзо Улуғбек туманида жами 409,9 млн сўм:
“Олмачи Биринчи коммуналчи " ширкатида - 58,9 млн сўм;
“Янги аср коммунал” ширкатида - 39,4 млн сўм;
“Нурчи коммуналчи биринчи”, “Олтин тепа Сервис” ширкатларида - 311,6 млн сўм
;
Юнусобод туманида жами 563,7 млн сўм:
“Орхидея Коммунал” ширкатида - 89,4 млн сўм;
“Устазода қурилиш" ширкатида - 71,6 млн сўм;
“Бахт қасири коммунал” ширкатида - 288,2 млн сўм;
“Техно коммунал Хизмат” ширкатида - 114,5 млн сўм
;
Яшнобод туманида жами 625,0 млн сўм:
“Чарос макони” ширкатида - 489,9 млн сўм;
“Келажак Люкс Коммунал” ширкатида - 65,0 млн сўм;
“Ал Ёқуб Коммунал” ва “Таманно Коммунал” ширкатларида
- 70,1 млн сўм;
Сергели тумани “Меҳнат Роҳат Сервис” ширкатида - 92,9 млн сўм;
Янги ҳаёт туманида жами 98,0 млн сўм:
“Навруз Файз коммуналчи Биринчи” ширкатида - 50,4 млн сўм;
“Равшан коммунал биринчи” ширкатида - 38,7 млн сўм;
“Файзобод Сервис” ширкатида - 8,9 млн сўм
Яккасарой туманида жами 377,0 млн сўм:
“Уста Хасан Термур бобо” ширкатида - 24,5 млн сўм;
“Сизга барака" ширкатида - 287,8 млн сўм;
“Шоший Коммуналчи Люкс" ширкатида - 64,7 млн сўм
;
Олмазор туманида жами 245,2 млн сўм:
“Обод Олмазор Таъмирлаш Компанияси” ширкатида - 176,3 млн сўм;
“Олтинобод Коммунал" ширкатида - 68,9 млн сўм
;
Чилонзор туманида жами 196,9 млн сўм:
“SILVER PARADISE” ширкатида- 10,9 млн сўм;
“Самира Сервис” ширкатида - 186,0 млн сўм
Учтепа туманидаги “Афросиёб сервис биринчи”, “Афросиёб сервис иккинчи”,”Афросиёб сервис”, ”Афросиёб сервис тўртинчи” ширкатларида жами 753,1 млн сўм;
Миробод туманидаги "Афросиёб Тракт"ширкатида - 15,2 млн сўм;
Бектемир туманида жойлашган "Афросиёб" ширкатида жами 176,6 млн сўм мажбурий бадал маблағлари мақсадсиз ишлатилган ёки талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔹Қарздорлик ва тақиқ масаласида интернет орқали келиб тушаётган эътироз ва фикрлар юзасидан

АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠Яна 7 кишида коронавирус аниқланди, 11 киши соғайди

😷 2022 йил 25 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238510 нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 11 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236526 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔎 “SMS-Хабарнома” автомат тизими орқали фуқароларнинг асоссиз қарздорлик ва тақиқлари аниқланмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

Маълум қилинишича, судлар томонидан келиб тушаётган ҳужжатларда қарздор ёки ундирувчилар ҳақидаги маълумотларда хатоликлар сабаб ижро этиш жараёнида фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

📲 Фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида, Telegram мессенджерида MibuzBot канали, мобиль андроид воситасида MIB.UZ иловаси ва “SMS-Хабарнома” автомат тизими каби бир қатор электрон дастурий тизимлар татбиқ этилган.

📨 Айнан, “SMS-Хабарнома” автомат тизими орқали фуқароларга юборилган хабарномалар сабабли, ижро ҳужжатларидаги хатоликлар, асоссиз қарздорлик ва тақиқлар аниқланмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда “Жанубий Корея меҳнат биржаси” номи билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини 6 000 АҚШ доллари эвазига Россия Федерацияси орқали Корея Республикасига ишга жўнатиш ваъда қилинмоқда. Бу масалага Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов аниқлик киритди.

Ҳурматли юртдошлар, Ўзбекистон ва Корея республикалари ўртасидаги келишувга мувофиқ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатга фуқароларни ташкилий тарзда ишга жўнатиш ваколатига эга ягона ташкилот эканини эслатиб ўтамиз.

Фирибгарлик ва одам савдоси қурбонига айланиб қолманг!

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💻Коррупцияга қарши курашишда ахборот технологияларидан фойдаланиш

АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия ва кафиллик берилади

“Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–214-сон, 21.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан касаначиликни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, шу жумладан пудрат шартномаси асосида ташкил этишга рухсат этилади.

🔘 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача:

▫️касаначиларга даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, 1 ойда кўпи билан 1 миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
▫️касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
▫️олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (жами 252 та) касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 3 ойдаги фаолияти учун 1 ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

☑️ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан касаначилар сони камида 10 нафар бўлган тадбиркорларга кредит суммасининг 75 фоизи миқдоригача кафиллик берилади.

💰2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорида субсидия ажратилади.

Шунингдек, “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси таркибида мавсумий ва касаначилик ишлари портали ишга туширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Соғлиқни сақлаш тизимида “Электрон таълим”, “Вакцина логистикаси” электрон тизимлари жорий қилинади

АОКАда ўтказилган брифингда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова тизимда ахборот технологияларидан фойдаланиш хусусида маълумот берди.

Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “E-anticor.uz” электрон платформаси ҳам яратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида (давлат ташкилотлари) коррупцияга қарши курашиш бўйича тадбирларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш, баҳолаш имконини беради.

Бунда коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, фаолият самарадорлиги “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” тоифаларга ажратилади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌 2022-2023-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари юзасидан

АОКАда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк