Расмий хабарлар I Официальные новости
27.9K subscribers
31.6K photos
7K videos
53 files
29.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
«Сўнгги 2 ойда Россиядаги ўзбек муҳожирларининг маошини вақтида ололмаётгани ҳақидаги мурожаатлари сони кескин ошди» — Ташқи меҳнат миграцияси

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошқарма бошлиғи Азим Ахматов маълум қилди.

«Февраль — март ойларида мигрантларимиздан келиб тушаётган мурожаатларнинг мазмуни кўпроқ ўзгарди. Масалан, ўтган икки ойда 2,2 мингдан ортиқ фуқарога ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган бўлса, бунинг 1,3 мингдан ортиғи иш ҳақини вақтида ололмаслик билан боғлиқ мурожаатлар ҳисобланади.

Илгари бу мазмундаги мурожаатлар 10-15 фоиз атрофида бўлган. Бироқ сўнгги ойда унинг даражаси кескин ошди», — дея таъкидлади Ахматов.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔰2022 йилнинг биринчи чорагида 3,5 минг нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди

Бу ҳақда АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2021 йилда 108 минг 592 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. Шундан 100 минг 111 нафари Россия Федерациясига, 6 минг 924 нафари Қозоғистон Республикасига, 1 минг 532 нафари Жанубий Кореяга, шунингдек, БАА, Туркия, Польша ва бошқа давлатларга ишлаш учун юборилган.

📈 2022 йилнинг биринчи чорагида 3 минг 522 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. Шундан 2 минг 183 нафари Россия Федерациясига, 44 нафари Қозоғистон Республикасига, 1 минг 293 нафари Жанубий Кореяга ва бошқа давлатларга ишлаш учун юборилган.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар бўйича йиғилиш ўтказади Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бошланади. Унда халқ таълими тизимини…
📌 Президент халқ таълими соҳасидаги ишлар аҳволи қониқарсизлиги учун вилоят ва туман ҳокимларини кескин танқид қилди

«Январь ойида мактаб таълимини ривожлантириш бўйича 5 та устувор йўналиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб, барча масалалар ҳал қилиб берилган эди. Лекин бирорта ислоҳот осон бўлмайди.

2022 йилни ҳокимларнинг мактабга эътибори йили деб эълон қилганимиз ва туман ҳокими «РайОНО» мудири бўлади, деган вазифаларни, афсуски, ҳамма ҳокимлар ҳам ҳали тўлиқ тушуниб етгани йўқ», — деди Президент.

Йиғилишда қайд этилишича, республикадаги 852 та мактабда таълим сифати, муаллимлар салоҳияти ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш даражаси анча паст экани аниқланган.

Бу борада энг оғир аҳвол Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда экани кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📌 Президент халқ таълими соҳасидаги ишлар аҳволи қониқарсизлиги учун вилоят ва туман ҳокимларини кескин танқид қилди «Январь ойида мактаб таълимини ривожлантириш бўйича 5 та устувор йўналиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб, барча масалалар ҳал қилиб берилган…
🔻 Республикада 1 526 та мактаб болалар тарбияси, давомат, маънавий муҳит бўйича «қизил» тоифага киритилган

«Бу туман ва шаҳар ҳокимлари мактаб масалалари ичига умуман кирмаганидан далолат. Январда ўтган селектордан кейин ҳам улар ўзига хулоса қилмаган. Ушбу ҳокимларни охирги марта огоҳлантираман. Агар уч ойда ўзгариш бўлмаса, жиддий чора кўрилади», — деди давлат раҳбари йиғилишда. 👉 БАТАФСИЛ

〰️〰️〰️
🔻 Маблағ ажратилган бўлса-да, 6 та ҳудудда мактабларни компьютер билан таъминлаш ишлар суст кетмоқда

Президент йиғилишда кўплаб мактаб филиалларининг аҳволи бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермаслигини ҳам танқид қилди. 👉 БАТАФСИЛ

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
HUMO ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклади

«Milliy banklararo protsessing markazi» МЧЖ ахборот хизмати хабар беришича, Бугун, 5 апрель соат 12:30дан 13:00гача терминалларни HUMO просессингига улашда қисқа муддатли қийинчиликлар юзага келди.

Соат 13:00га келиб бу ҳолат бартараф этилди ва HUMO карталари билан барча операциялар қайта тикланди.

Бироқ, соат 15:00дан кейин карталардан маблағларнинг икки маротаба ечиб олиш ва муваффақиятсиз транзакциялар натижасида ҳам икки маротаба ечиб олишлар кузатилди.

Келажакда бу каби хавфлар ва носозлик ҳолатлари такрорланмаслиги учун вазият сабаблари тўлиқ аниқланиб, бартараф этилгунига қадар HUMO ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

МБПМ юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.

Ҳозирда мобил иловаларнинг ишлаши қисман тикланган, яқин вақт ичида HUMOнинг бошқа барча хизматлари тўлиқ ҳажмда ишлай бошлайди, дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔻 Республикада 1 526 та мактаб болалар тарбияси, давомат, маънавий муҳит бўйича «қизил» тоифага киритилган «Бу туман ва шаҳар ҳокимлари мактаб масалалари ичига умуман кирмаганидан далолат. Январда ўтган селектордан кейин ҳам улар ўзига хулоса қилмаган. Ушбу…
❗️Мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича Умуммиллий лойиҳа бошланади

Ушбу янги тизим доирасида келгуси 3-4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади. Бунинг учун:

1 июнга қадар ҳар бир ҳудуддаги Малака ошириш марказлари негизида Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий таълим марказлари ташкил этилади;

ушбу марказларга математика, физика, кимё, биология, IT каби аниқ ва табиий фанлар бўйича хориждан энг малакали мутахассислар жалб қилинади;

хорижий мутахассислар ёрдамида олийгоҳ, миллий таълим марказлари ва мобиль гуруҳларнинг муаллимларидан иборат ҳар бир вилоят кесимида «тренерлар гуруҳлари» шакллантирилади;

мазкур тренерлар эса жойларда мактаб ўқитувчиларининг бевосита малакасини ошириб боради. Уларнинг ойлик иш ҳақига 100 фоизгача устамалар тўланади.

💰 Юқоридаги янги тизимларни жорий қилиш учун 100 миллион доллар қўшимча маблағ йўналтирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича Умуммиллий лойиҳа бошланади Ушбу янги тизим доирасида келгуси 3-4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади. Бунинг учун: 1 июнга қадар ҳар бир ҳудуддаги…
🏛 Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади

Шунингдек, Тошкент давлат педагогика университети билан ягона тизимга айлантирилади. Университет эса Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади.

Йиғилишда таъкидланишича, ҳудудларда фаолият юритаётган педагогика олийгоҳлари босқичма-босқич университетлар таркибидан алоҳида ажратиб чиқарилади ва мустақил таълим даргоҳига айлантирилади. 👉 Батафсил

〰️〰️〰️
❗️Президент: «Мактабларда давлатдан маош оладиган 15 мингга яқин маънавиятчи бор. Лекин ўқувчиларнинг тарбияси, Ватанга муҳаббат ёки ота-онага ҳурмат руҳини шакллантиришда намуна бўладиган мактаб йўқ»

Шу муносабат билан бир ой муддатда «қизил» тоифага кирган 1 526 та мактабни жойида ўрганиб, ҳар бири бўйича алоҳида йўл харита тасдиқлаш вазифаси қўйилди. 👉 Батафсил

〰️〰️〰️
📂 Мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича мутлақо янги концепция ишлаб чиқилади

Маънавиятчи лавозимига маҳалла ва жамоада обрўси бор кадрларни жалб этиш кераклиги, мактабларда илм ва санъат вакиллари, зиёли ва нуронийлар, илғор тадбиркорлар билан доимий учрашувларни ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди. 👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🏛 Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади Шунингдек, Тошкент давлат педагогика университети билан ягона тизимга айлантирилади. Университет эса Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади. Йиғилишда таъкидланишича, ҳудудларда…
Намунали ўқувчининг ота-онасига миннатдорлик хати ва совғалар топшириб боришни йўлга қўйиш керак — Президент

Ҳар чоракда энг намунали ота-оналарни рағбатлантириб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш муҳимлиги айтилди.

〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 5,5 мингта компьютер синфини янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади. Бунга республика бюджетидан 200 млрд сўм, маҳаллий бюджетлардан ҳам 200 млрд сўм йўналтирилади.Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд жараёнида блогерлик фаолияти билан шуғулланган О. Сатторий (1980 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган) га оид жиноят иши кассация тартибида берилган шикоят асосида кўриб чиқилди.

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 5 апрелдаги ажрими билан О. Сатторийга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукми ҳамда Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 15 июлдаги ажрими ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌀35 та университетга ректорларни лавозимга тайинлаш ёки озод этиш ваколати берилади

🔰ОЎМТВ ахборот хизмати хабарига кўра Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унга кўра:

✔️
илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи мазкур кенгашни тузган, илмий ташкилот ва таълим муассасасида фаолият юритаётган олимлардан иборат бўлиши шарти бекор қилинмоқда;

✔️ фақат давлат таълим муассасаларида ўқитиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлаш Вазирлар Маҳкамаси ваколатидан чиқарилмоқда;

✔️5 хил тоифадаги шахсларнинг таълим ташкилотларида педагог (профессор-ўқитувчи) сифатида фаолият олиб бориши тақиқланмоқда.

🔖 Шу ва яна бир қатор янгиликлар жамланган ҳужжат лойиҳаси муҳокамаларида фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz сайти орқали қолдиринг.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#statistika

Республика бўйича ижтимоий товарлар нархлари тўғрисида маълумот (4 апрель ҳолатига кўра)

Марказий банк

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Намунали ўқувчининг ота-онасига миннатдорлик хати ва совғалар топшириб боришни йўлга қўйиш керак — Президент Ҳар чоракда энг намунали ота-оналарни рағбатлантириб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш муҳимлиги айтилди. 〰️〰️〰️ 👨🏻‍💻 5,5 мингта…
🔖 1 сентябрдан мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилади

Директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади.

Жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш асосида 193 та таълим муассасаси негизида табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган мактаблар ташкил этиш таклифлари ишлаб чиқилди.

〰️〰️〰️
📝 Президент ҳузурида ўтган йиғилишда белгиланган топшириқлар бўйича масъуллар:

ҳар бир туманга бориб, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга муаммоларни ўрганади, ечимини топади, мактаб директорлари ва ўқитувчилари билан ишларни ташкил этади;

мактабларда таълим сифати ва шарт-шароитларни яхшилаш бўйича туман ва шаҳарларнинг рейтингини жорий қилади;

яхши ишлаган туман раҳбарларини мукофотлаш, ёмон ишлаганларини эса ишдан олиш бўйича таклиф киритади;

вилоят ҳокимлари билан бирга ҳар ҳафта Президентга ахборот бериб боради.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Пенсия жамғармаси томонидан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди

🔍Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда жамғарма ахборот хизмати маълум қилди.

✍🏻Учрашувда Пенсия жамғармаси раҳбарияти, тизимда самарали меҳнат қилаётган 250 нафар фаол ёшлар, шунингдек, жойларда эса ZOOM платформаси орқали қолган қатнашчилар онлайн иштирок этишди.

🎊Учрашув расмиятчиликдан ҳоли, айлана стол атрофида самимий кечди. Тизимдаги фаол ёшлар ўз ташаббусларини кўрсатиб, айрим тизимли муаммоларга ечим топиш мақсадида таклифларини билдиришди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 6 апрель, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси раҳбарияти

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
"Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Абдураҳим Муҳиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Самандар Ҳикматуллаев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда йил якунига қадар бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ўқитувчиларини қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа амалга оширилади

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Кеча 26 кишида касаллик аниқланди, 45 нафар бемор тузалди

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 таси – Тошкент вилояти, 17 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.

5 апрель ҳолатига кўра жами беморлар – 237932 нафар; соғайганлар – 235787 нафарни ташкил этмоқда.
〰️〰️〰️

💉Айни кунгача мамлакатимизда жами 48 924 620 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

▫️ 1-босқич эмланганлар 19 903 526 нафарни,
▫️ 2-босқичда эмланганлар 15 996 562 нафарни,
▫️ 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 13 024 532 нафарни ташкил қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк