Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.91K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Президент Урология, Онкология, Акушерлик ва гинекология маркази раҳбарларини қатъий огоҳлантирди Президент мавзуни давом эттирди: “Мисол учун, Урология ва Онкология марказлари апрель ойида вилоятларда бор-йўғи 5 тадан, Акушерлик ва гинекология маркази…
Йиғилишда 56 та тумандаги 243 та олис ва чекка маҳаллада 562 та оилавий шифокор лавозими вакант бўлиб турганига эътибор қаратилди.

Хоразм, Қашқадарё, Бухорода бўш ўринлар анча юқори бўлса-да, апрель ойида ушбу вакант лавозимларга мутахассис жалб этиш умуман режа қилинмагани кескин танқид қилинди.

Ёки, Тошкент вилоятида йил якунига қадар 70 та олис ва чекка маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил этиши лозим бўлса-да, бу борада апрель ойи режасида бирорта амалий вазифа йўқ.

Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади.

Энди, ҳар ой бошида қилинган ишлар ва янги ой режаларини ўзим эшитиб бораман.

Очиқ мулоқотдан кейинги ўзгаришларни
нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир хонадон сезиши шарт”, деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Йиғилишда 56 та тумандаги 243 та олис ва чекка маҳаллада 562 та оилавий шифокор лавозими вакант бўлиб турганига эътибор қаратилди. Хоразм, Қашқадарё, Бухорода бўш ўринлар анча юқори бўлса-да, апрель ойида ушбу вакант лавозимларга мутахассис жалб этиш умуман…
❗️Апрель ойида:

🔎 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади;

🛏 ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарлар ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига ётадиган беморларнинг навбати камида 20 фоизга қисқартирилади;

🏗 26 та оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланди, зарур штатлар, асбоб-ускуна ва дорилар билан таъминланади.

Умуман, йил якунига қадар жами 400 та маҳалла учун бундай пунктлар очилиши таъминланади.

🏥 Шунингдек, видеоселектор йиғилишида Президент апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 минг 700 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиши вазифасини қўйди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Апрель ойида: 🔎 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади; 🛏 ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарлар ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига…
🚑 «Тез ёрдам» тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама қўшишга оид қарор лойиҳаси тайёрланади

Йиғилишда 24 та олис ҳудудда тез тиббий ёрдам бригадаларини тузиш ҳақидаги топшириқ бўйича март ойида фақат Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 9 та бригада ташкил этилгани кўрсатиб ўтилди.

✖️ Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг 15 та олис ҳудудида бу ишлар бошланмаган. Давлатимиз раҳбари 10 апрелга қадар ушбу ҳудудларда тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

✖️ 2022 йил инвестиция дастури доирасида тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларига бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилди. Лекин бугунги кунга қадар 32 та поликлиника ва шифохоналарни таъмирлаш бўйича ишлар бошланмаган. Барча қурилиш ишларини 1 октябрга қадар якунига етказиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🚑 «Тез ёрдам» тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама қўшишга оид қарор лойиҳаси тайёрланади Йиғилишда 24 та олис ҳудудда тез тиббий ёрдам бригадаларини тузиш ҳақидаги топшириқ бўйича март ойида фақат Андижон, Бухоро, Қашқадарё…
🔬 Президент қайси шифохона ва лабораторияда қандай жиҳоз соз ёки носозлиги бўйича аниқ ҳисоб-китоб йўқлигини танқид қилди

📝 Вилоят ҳокимларига 25 апрелга қадар барча бирламчи муассасаларни хатловдан ўтказиб, уларга зарур бўлган ва таъмирталаб жиҳозлар рўйхатини шакллантириш топшириғи берилди.

🛠 Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бўйича таклиф киритадиган бўлди.

22 та республика маркази йил якунига қадар Ўзбекистонда илгари бажарилмаган камида 100 та юқори технологик даволаш усулларини йўлга қўйиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

🩸Мисол учун, Гематология марказида махсус операцион комплексни ташкил этиш ҳисобига оққон касаллигига чалинган беморлар учун илик кўчириш амалиётини йўлга қўйиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Жамоатчиликка масъул ходимлар учун тренинг ўтказилди

Президент таълим муассасалари агентлиги тизим мактаблаир ва "Янги Ўзбекистон" университетининг ОАВ ва жамоатчиликка масъул ходимлари учун ўқув-тренинглари ўтказмоқда.

Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича, семинар-тренинглар “Ахборот хизматини самарали ташкил этиш” мавзусига бағишланган.

Ўқув-тренингда, шунингдек АОКА Давлат бошқарув органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Садоқат Асланова ҳам иштирок этиб, маъруза қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🏥 Давлат ва хусусий шифохоналар учун касалликларни даволаш бўйича ягона тарифларни тасдиқланади

“Яқинда “ордер” тизими ислоҳ қилинди, бу борада хусусий сектор иштироки учун ҳам имконият яратилди.

Лекин, барча талаблар аниқ белгилангани билан ўтган 6 ой давомида бирорта хусусий шифохонага беморлар учун йўлланма берилмаган.

Ёки, республика марказларининг айрим филиалларида юқори технологик даволаш йўлга қўйилган бўлса-да, бошқа ҳудуддан бемор қабул қилинмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига икки ҳафта муддатда давлат ва хусусий шифохоналар учун касалликларни даволаш бўйича ягона тарифларни тасдиқлаш топширилди.

Очиқ танлов эълон қилиб, 15 майга қадар йўлланма асосида тиббий хизматлар кўрсатадиган хусусий клиникалар рўйхатини шакллантириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади.

Йиғилиш якунида мутасаддилар кўтарилган масалалар юзасидан ҳисобот берди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Божхоначилар картошка ичига яширилган нақд 154 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини фош қилишди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг навбатдаги яширин айланмасини фош қилишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси мамлакатимиз орқали чиқиб кетиши лозим эди. Ҳужжатларга кўра, унга 533 та қопда 22 тоннадан зиёд картошка юкланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 29 март, cешанба куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари, 2022 йилдаги режалар
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Миллий антидопинг агентлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолияти таҳлили, юклатилган вазифалар ижроси юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Давлат тест маркази мутасаддилари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Судьялар олий мактабининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Судьялар олий мактаби мутасаддилари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Халқ банки фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Халқ банки мутасаддилари

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Эргашева Гули Сорахон Илхомовна 1990 йил 29 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Г.Эргашева 2019-2021 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигида фаолият юритган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🧪 Миллий антидопинг агентлигининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари, 2022 йилдаги режалар

АОКАда шу мавзу юзасидан Агентлик мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Кеча юртимизда касалланишлар сони кескин камайиб, 8 нафар кишида инфекция аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 таси – Самарқанд вилояти, 1 таси – Фарғона вилояти, 3 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.

♻️Кеча 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235 520 нафарга етди. Жами беморлар сони эса 237687 нафарни ташкил этмоқда.
〰️〰️〰️

💉Айни кунгача мамлакатимизда жами 48 137 825 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 830 216 нафарни;
2-босқич эмланганлар 15 882 670 нафарни;
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 424 939 нафарни ташкил қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🧪 Миллий антидопинг агентлигининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари, 2022 йилдаги режалар АОКАда шу мавзу юзасидан Агентлик мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️
● 2018 йилда Миллий антидопинг агентлиги допинг-назоратчилари 2 та халқаро мусобақада допинг-синамалар олишган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 13 тани ташкил этди.

● Ўтказилган допинг-синовларнинг умумий миқдори, шакли ва турлари бўйича Агентлик RADO-CA (Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Монголия, Покистон ва Ўзбекистон давлатларидан иборат Марказий Осиё бўйича Минтақавий антидопинг ташкилоти) га аъзо-давлатлар ичида иккинчи ўринни эгаллади.

● Ўтган йили Ўзбекистон антидопинг ҳаракати тарихида илк бор қон допинг-синамалари олиниб, Анқара антидопинг лабораториясида таҳлил қилинди.

● Ҳозирда Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг ADEL электрон таълим платформасини давлат тилига ўгириш ишлари бошланган.

〰️〰️〰️
АОКАда Миллий антидопинг агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжумани тафсилотлари:

📌 Батафсил
________________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк