Расмий хабарлар I Официальные новости
108K subscribers
33.7K photos
7.89K videos
53 files
31.7K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилди

“Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–74-сон, 17.02.2022 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан:

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.

Парваришлаш нафақаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги, 2022 йил 1 октябрдан ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон тақдим этиб борилади.

2022 йил октябрдан
18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинланади.

Фармон билан шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати (34 та) тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔎 Коронавирус: касалланишлар яна ортмоқда (+52)

ССВ ахборот хизмати:

● 26 мартдаги янги ҳолатларнинг 1 таси — Андижон, 1 таси — Самарқанд, 17 таси — Тошкент вилоятида, 33 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Республикада жами соғайганлар 235 430 нафарга етди (+86). Касалланганлар — 237 641 та.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🏃🏻‍♂️ Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро ярим марафони ҳамда «Наврўз» IV халқаро марафони юқори даражада ўтказилди

Иштирокчиларнинг 100 нафардан зиёдини профессионал спортчилар ташкил этган бўлса, қолгани ҳаваскор ва марафонга қизиқувчилардан иборат бўлди.

Шунингдек, марафонда бир қатор хорижий давлат дипломатлари, чет эллик меҳмонлар, санъаткорлар билан бир қаторда спорт соҳасининг таниқли намояндалари ва юлдузлари, қолаверса югуриш билан шуғулланаётган фахрийлар ҳам қатнашди.

Бу йилги марафонда иштирокчилар классик марафон (42 км 195 м.), ярим марафон (21 км 97,5 м), 10 км, экиден (жамоавий эстафета) ҳамда 3 км масофада ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Баҳсларда эркаклар ва аёллар ўртасида 1-5-ўринларни эгаллаган қатнашчилар пул мукофотига сазовор бўлишди. Жумладан, 1-ўрин соҳиби 30 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Марафон масофасини белгиланган вақт ичида босиб ўтган иштирокчиларга марра медали тақдим этилди.

🥇 Ғолиб ва совриндорлар рўйхати — батафсил.

Расмий хабарлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Tashkent Index Industrial Export Center - Ўзбекистондаги энг йирик тижорат мажмуаси Биринчи бўлимининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️1-Тошкент халқаро инвестиция форумида 7,8 млрд долларлик аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини якунлади.

Тадбир 2 мингдан ортиқ иштирокчиларни – жаҳоннинг 56 мамлакатидан йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонларни бирлаштирган бизнес дунёсидаги муҳим воқеага айланди.

Форум якунлари бўйича 7,8 млрд долларлик аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди. Шунингдек, қиймати 3,5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Кеча 5 та вилоятда 38 кишида коронавирус аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 таси – Андижон вилояти, 1 таси – Наманган вилояти, 3 таси – Фарғона вилояти, 5 таси – Тошкент вилояти, 28 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча 71 нафар бемор тузалди. Жами соғайганлар – 235 501; беморлар эса –237 679 нафарни ташкил этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“Инсон ҳуқуқлари уйи” ташкил этилди

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–180-сон, 25.03.2022 й.) қабул қилинди

☑️ Қарор билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази“Инсон ҳуқуқлари уйи” ташкил этилди.

🔰Шунингдек, Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базани тизимлаштириш, ўқув, илмий-услубий ва оммабоп нашрлар ҳамда халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари доимий чоп этилишини таъминлаш;

инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид ислоҳотларнинг хронологиясини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған 29-30 март кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Олий мартабали меҳмон ташриф доирасида олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔎 Илгари ҳар 3 соатда рация орқали узатилган кузатув натижалари энди ҳар 10 дақиқада узатилмоқда — «Ўзгидромет»

АОКАда "Ўзгидромет" мутасаддилари иштирокида марказ томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда соҳадаги ўзгаришлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

📎 Жаҳон метеорология ташкилоти ва Корея метеорология администрацияси билан кўшма ҳамкорлик шартномаси асосида I босқичда Ўзгидромет мавжуд (қоғоз шаклидаги) метеоархив маълумотларни электрон шаклга ўтказиш ишлари якунланди.

✔️Илгари кузатув натижалари ҳар 3 соатда рация орқали узатилган бўлса, соҳада IT-технологияларни такомиллаштириш натижасида маълумотлар марказга автоматик тарзда 10 дақиқада GSM/спутник орқали узатиб борилиши таъминланди.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔘 Судьялар корпусини шакллантириш: очиқлик, шаффофлик ва натижа

АОКАда шу мавзу юзасидан Судьялар олий кенгаши раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🧑‍⚖️ 2022 йилнинг биринчи чорагида 76 нафар судья лавозимга тайинланди, 22 нафари вазифасидан озод этилди, 80 нафари эса интизомий жавобгарликка тортилган

Бу
ҳақда АОКАда Судьялар олий кенгаши мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

🔰Қайд этилишича, 2021 йилда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар фаолияти ўрганилиб, камчиликка йўл қўйган 220 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилди. Бундан ташқари 19 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилди.

2022 йилнинг биринчи чорагида эса 22 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилган бўлса, интизомий жавобгарликка тортилганлар 80 нафарни ташкил этади.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади.

Йиғилиш кун тартибидан иккита масала — соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ўрин олган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌 “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор вазифалар тўғрисида

АОКАда шу мавзу юзасидан “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💰Доллар нархи яна пасайди

Марказий банк 29 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 474,30 (-12,57) сўм;
1 Евро – 12 598,78 (-42,52) сўм;
1 Россия рубли – 117,53 (+0,91 ) сўм бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк