Расмий хабарлар I Официальные новости
108K subscribers
33.7K photos
7.89K videos
53 files
31.7K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🇺🇿🇵🇰#Инфографика: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо ҳажми

📌"Иқтисодий шарҳ" журнали Ўзбекистоннинг Покистон билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлари ҳақида инфографика тайёрлади.

📊2021 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо ҳажми 181,5 млн.долларни ташкил этди.

✔️Шундан 130,0 млн.доллари экспорт, 51,5 млн.доллари импортга тўғри келади.

▪️Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ўзаро савдо улуши:

▫️Озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари 49%;
▫️Саноат моллари 33%;
▫️Кимёвий маҳсулотлар ва буюмлар 12%;
▫️Хизматлар 2%;
▫️Ноозиқ-овқат хом ашёси 2%ни ташкил этди.

Батафсил:


Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Исломободда Покистоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Давлатимиз раҳбари Покистон компанияларини биргаликдаги лойиҳаларни кўпайтиришга чақирди. Учрашувда ҳамкорликнинг янги йўналишлари, турли соҳаларда мавжуд имкониятлар юзасидан фикр алмашилди. Истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Президентимиз ишбилармонларнинг режаларини маъқуллаб, тегишли “йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев “Покистон монументи” миллий ёдгорлик мажмуасида бўлди.

Исломобод шаҳридаги мажмуа қарийб 3 гектар майдонни эгаллаган, уч йил давомида қурилиб, 2007 йилда очилган. Ёдгорликнинг шакли гул баргларига ўхшайди. Тўртта йирик барг Покистоннинг тўрт провинциясини ифодалайди.

Эътиборлиси, мажмуа бобурийлар меморчилиги анъаналари асосида барпо этилган.

Давлатимиз раҳбарига мажмуадаги суратлар тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
👨🏻‍💻 Мактаб ўқувчилари учун яратилган таълим платформалари фаолияти

АОКАда шу мавзуда Халқ таълими вазири ўринбосари ва бошқа мутасаддилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
___________________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент Шавкат Мирзиёев “Покистон монументи” миллий ёдгорлик мажмуасида бўлди. Исломобод шаҳридаги мажмуа қарийб 3 гектар майдонни эгаллаган, уч йил давомида қурилиб, 2007 йилда очилган. Ёдгорликнинг шакли гул баргларига ўхшайди. Тўртта йирик барг Покистоннинг…
Исломобод шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Президенти Ориф Алвийнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз раҳбарининг ушбу юртга давлат ташрифи тарихий аҳамиятга эга экани ҳамда ҳамкорликни янада кенгайтиришга кучли туртки бўлиши таъкидланди.

Давлат раҳбарлари Покистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни олқишладилар. Айни пайтда ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Шу билан Ўзбекистон Президентининг Покистонга давлат ташрифи якунланди, Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔎 Республика бўйича ижтимоий товарлар нархлари тўғрисида маълумот

Марказий банк

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
👨🏻‍💻 Мактаб ўқувчилари учун яратилган таълим платформалари фаолияти АОКАда шу мавзуда Халқ таълими вазири ўринбосари ва бошқа мутасаддилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли…
4000 га яқин электрон ва аудио китобни ўз ичига олган бепул онлайн кутубхона, 7500 дан ортиқ видеодарс жамланган платформа ва бошқа муҳим лойиҳалар

Бугун АОКАда Халқ таълими вазири ўринбосари ва бошқа мутасаддилар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мактаб ўқувчилари учун яратилган таълим платформалари фаолияти ҳақида маълумот берилди:

📌 Батафсил
_______________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ҳудудий сув таъминоти корхоналари ахборот хизмати ходимларига махсус сертификатлар топширилди

1-3 март кунлари “Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентилиги билан ҳамкорликда ҳудудий сув таъминоти корхоналари ахборот хизмати ходимларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ўтказди.

Уч кун давом этган ўқув семинарларида иштирокчилар ташкилот раҳбарининг индивидуал имиджи ва корпоратив имидж компонентлари, шахсий имиджни яратиш, мақсадли аудиторияни аниқлаш ва у билан ишлаш усуллари, коммуникация жараёнларида фактчекинг технологиялари ва бошқа кўплаб йўналишлар тўғрисида батафсил маълумотлар олдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк