💠Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Қорақалпоғистон Республикасидаги бир қатор тиббиёт муассасалари билан шартнома имзолади
📊Қорақалпогистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Академик В.Воҳидов номли республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари
шулар сирасида.
📊Жамғарма ахборот хизмати хабарига кўра, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Жиззах вилоятидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий - амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда вилоят КТТМлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйди.
📝Имзоланган шартномалар асосида тиббиёт муассасалари имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволашади.
📌Ҳар бир беморни даволаш билан боғлиқ сарф-харажатларни Жамғарма кўрсатилган тиббий ёрдам сифатини баҳолаган ҳолда қоплаб беради. Натижада имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга қулайлик яратилади ҳудудлардан Тошкент шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасаларига келиб, вақт ва маблағ сарфлашининг олди олинади.
✅Энди имтиёзли тоифага кирувчи бемор электрон ахборот тизими орқали навбатга қўйилиб, шакллантирилган йўлланмалар асосида ўз вилоятида ёки яқин ҳудудда жойлашган ва Жамғарма билан шартнома тузган тиббиёт муассасасида бепул, юқори технологик тиббий ёрдам олади.
📝Ҳамкорлик борасида шартномалар тузиш тадбирлари эртага ҳам давом этади.
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️РЕЙТИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШДА ИНСОН ОМИЛИНИНГ АРАЛАШУВИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ
Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати шу мавзуда ролик тайёрлади.
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати шу мавзуда ролик тайёрлади.
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Франциянинг нуфузли “Энергия дунёси” нашри “Uzbekistan GTL” заводи ҳақида мақола чоп этди.
Мақолада ушбу йирик “Uzbekistan GTL” заводи Ўзбекистон раҳбарининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш ташаббуси доирасидаги ривожланиш тенденциясига тўлиқ мос келиши эътироф этилган.
Яъни заводда экология масаласига жиддий аҳамият қаратилаётгани, технологиялар халқаро талаблар, меъёрлар ва стандартларга тўлиқ мос келишини, GTL маҳсулотидан фойдаланилганда атмосферага чиқадиган зарарли моддалар анъанавий ёқилғига қараганда 40 фоизга камайишини, аниқроғи, ҳавога 13 минг тонна карбонат ангидрид чиқишининг олди олиниши алоҳида тилга олишган.
Youtube’да кўриш
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Мақолада ушбу йирик “Uzbekistan GTL” заводи Ўзбекистон раҳбарининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш ташаббуси доирасидаги ривожланиш тенденциясига тўлиқ мос келиши эътироф этилган.
Яъни заводда экология масаласига жиддий аҳамият қаратилаётгани, технологиялар халқаро талаблар, меъёрлар ва стандартларга тўлиқ мос келишини, GTL маҳсулотидан фойдаланилганда атмосферага чиқадиган зарарли моддалар анъанавий ёқилғига қараганда 40 фоизга камайишини, аниқроғи, ҳавога 13 минг тонна карбонат ангидрид чиқишининг олди олиниши алоҳида тилга олишган.
Youtube’да кўриш
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ қутқарувчилари томонидан “Қамчиқ” довонида юк автомобилда содир бўлган ёнғин бартараф этилди
Бугун, 16-феврал куни соат 10:40 да А-373 “Тошкен -Ўш” халқаро автомабил йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 228-километрида текстил маҳсулотлари ортилган “Тошкент–Водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “ДАФ” русумли юк автомобилнинг мотор қисмида ёнғин келиб чиққани бўйича "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ФВВ қутқарувчилари 2 та ёнғин-қутқарув автомашинаси ва 3 та махсус техникада воқеа жойига етиб келиб, ёнғинни тўлиқ бартараф этишган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида юк автомобилига ортилган маҳсулотларнинг асосий қисми ёнғиндан асраб қолинган.
Ёнғин натижасида юк автомобилининг салон ва қисман юкхонаси зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлган фуқаролар йўқ.

⚡️1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ўқувчиларнинг қишки таътил муддати мавсумий грипп касаллиги кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида қишки таътил кунларини жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилгани муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ўтказилаётган "Ёшларнинг 100та илғор ғоялари” танловига аризалар қабули давом этмоқда!
💡Стартап ғоянгиз учун $ 100 000 гача бўлган маблағга эга бўлишингиз мумкин!
Бунинг учун:
✅ www.fursatloyiha.uz сайти орқали онлайн ариза юборинг;
✅лойиҳангиз бизнес-режасининг тақдимотини тайёрланг;
✅ўз лойиҳангизни экспертлар гуруҳи олдида ҳимоя қилинг.
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
💡Стартап ғоянгиз учун $ 100 000 гача бўлган маблағга эга бўлишингиз мумкин!
Бунинг учун:
✅ www.fursatloyiha.uz сайти орқали онлайн ариза юборинг;
✅лойиҳангиз бизнес-режасининг тақдимотини тайёрланг;
✅ўз лойиҳангизни экспертлар гуруҳи олдида ҳимоя қилинг.
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
📢 17 февраль, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
📍Брифинг
●Мавзу: Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими соҳасидаги янгиликлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Брифинг
● Мавзу: Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Бекзод Умматов, Қўмита раиси ўринбосари
〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани
● Мавзу: Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимида олиб борилаётган ишлар, “Менинг уйим” биллинг тизими ва бошқа масалалар юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ва вазирлик мутасаддилари
〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Фарғонада қуёш батареялари ёрдамида ишлайдиган кўчма светофорлар ўрнатилмоқда
ЎзА хабар беришича, шу кунга қадар йўл бўйларида янги қурилган умумтаълим мактаблари олдига 22 та қуёш панелли светофорлар ўрнатилди.
Вилоятда аҳоли гавжум жойлар, хусусан, бозорларнинг кириш қисми ва мактаблар яқинига қуёш батареялари ёрдамида ишлайдиган кўчма светофорлар ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда.
Мазкур қурилма лойиҳаси Фарғона политехника институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган. Дастлаб Ёзёвон туманида синовдан ўтказилган кўчма светофор ижобий самара бериб, унинг энергия тежамкорлиги, исталган ерга ўрнатиш имконияти мавжудлиги ҳар жиҳатдан маъқулланган.
Бугунги кунда “ақллли светофор”лар “Олтиариқ-инновация” корхонаси мутахассислари томонидан тайёрланмоқда.

#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Фанлар академияси президенти матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Жуманова Моҳира Юлдошбоевна 1989 йил 17 февралда Хоразм вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
М.Жуманова 2012-2019 йилларда 91-мактабда маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, “Sabo” газетаси ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

⚡️Соғайганлар сони ортиб бормоқда, касалланиш эса пасайишда давом этмоқда
🌀16 февраль куни 241 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. 1244 нафар бемор касалликдан соғайди. Афсуски яна 3 нафар бемор вафот этди.
Жами беморлар – 234600 нафар; соғайганлар – 221710 нафар; вафот этганлар –1612 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари – Қорақалпоғистон Республикаси, 6 нафари – Андижон вилояти, 10 нафари – Бухоро вилояти, 5 нафари – Жиззах вилояти, 4 нафари – Навоий вилояти, 7 нафари – Наманган вилояти, 14 нафари – Самарқанд вилояти, 5 нафари – Сирдарё вилояти, 15 нафари – Сурхондарё вилояти, 9 нафари – Фарғона вилояти, 8 нафари – Хоразм вилояти, 60 нафари – Тошкент вилояти, 94 нафари – Тошкент шаҳрида аниқланган.
Кеча, шунингдек, 47 нафар кишида пневмония аниқланди.

“Uzbekistan GTL” ва “ExxonMobil” Ўзбекистондаги GTL заводи негизида синтетик мойлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганмоқда
Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистондаги GTL заводи негизида 100 минг тоннагача синтетик мойлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконияти мавжуд бўлиб, бу келажакда республикада юқори сифатли мотор мойларини тўлақонли ишлаб чиқаришни яратиш имконини беради.
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистондаги GTL заводи негизида 100 минг тоннагача синтетик мойлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконияти мавжуд бўлиб, бу келажакда республикада юқори сифатли мотор мойларини тўлақонли ишлаб чиқаришни яратиш имконини беради.
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
💰Жисмоний шахсларнинг валюта операцияларига доир инфографика
Марказий банк ахборот хизмати
〰️〰️〰️
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Марказий банк ахборот хизмати
〰️〰️〰️
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖇 2021 йилда алимент тўламаслик бўйича 8345 та маъмурий 591 та жиноий иш қўзғатилган
МИБ иш юритувида 300 мингдан зиёд алимент ва моддий таъминот ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд . Ҳар бир МИБ ижрочисига ойига 120 тадан шу тоифадаги ижро ҳужжати тўғри келади.
〰️〰️〰️
Тезкор хабар, сигнал ва ташаббускорлик асосида ўтказилган хизмат текширувлари натижаларига кўра, қонунбузилишига йўл қўйган 69 нафар ходим интизомий жазо тариқасида Бюро органларидан бўшатилган.
Қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 24 нафар ходимга жиноят иши қўзғатилган, шундан 18 таси шахсий хавфсизлик тармоқ ходимларининг ташаббуслари асосида фош этилган.
〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов алимент мажбуриятларини ижро этиш ва тизимга оид ишлар ҳақида маълумот берди.
📌 Батафсил

МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди
Миллий Олимпия қўмитаси Ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.
Кун тартибидан ўрин олган асосий масала 2019 йилнинг май ойидан бери МОҚ раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз ҳоҳишига кўра ёзган аризасини кўриб чиқиш эди.
Ўз навбатида Р.Шоабдураҳмонов аризаси Ижроқўм аъзолари томонидан қабул қилинди.
Миллий Олимпия қўмитасига янги раҳбар МОҚнинг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси йиғилишда сайланади.

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
🚧 Божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиётига боғлайдиган кўприк – Президент
Президент ҳузуридаги йиғилиш бошланди.
“Сўнгги беш йилда мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмаси 2 баробарга - 2016 йилдаги 24 миллиард доллардан 2021 йилда 42 миллиард долларга ошди.
Божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиётига боғлайдиган кўприк ҳисобланади.
Бу тизим тўғри ва очиқ-ошкора ишламаса, тадбиркорлик, инвестицияга тўсиқ бўлади ҳамда аҳолининг норозилигини келтириб чиқаради.
Шунинг учун бу соҳада 2019 йилда катта ислоҳотларни бошладик”, деди Президент йиғилиш аввалида.
Жумладан:
✔️ божхона постларида “яшил йўлак”лар жорий этилиб, ҳозирда улар орқали 95 фоиз йўловчи ва 75 фоиз юк ўтмоқда;
✔️ аввал 12 та идорадан олинган 60 турдаги рухсатномалар “ягона дарча” орқали электрон шаклга ўтказилди;
✔️ натижада божхонада юкларни расмийлаштириш вақти 10 баробаргача қисқарди.

Расмий хабарлар I Официальные новости
🚧 Божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиётига боғлайдиган кўприк – Президент Президент ҳузуридаги йиғилиш бошланди. “Сўнгги беш йилда мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмаси 2 баробарга - 2016 йилдаги 24 миллиард доллардан 2021 йилда 42 миллиард долларга…
Экспортни 30 млрд долларга, хорижий туристлар сонини 7 миллионга етказиш белгиланган, бунинг учун божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак — Президент
Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда қўмитанинг янги раиси бевосита постларда ходимлар, аҳоли ва тадбиркорлар билан юзма-юз гаплашиб, ҳар бир масалани ичига кириб ўргангани таъкидланди:
«Вилоят ҳокимлари бир нарсани аниқ тушуниши керак. Божхона постлари — давлатимиз юзи, биринчи таассурот ҳам айнан божхонадан бошланади.
Божхона постига қараб, ҳар бир ҳокимнинг маданиятига баҳо берилади. Улар атрофида равон йўллар, манзарали дарахт ва гуллар, аҳоли учун қулай шароитлар бўлиши шарт», — деди давлатимиз раҳбари.
📌 Йиғилишда, шунингдек, мамлакатимиздаги айрим божхона постлари ичимлик ва электр энергияси билан таъминланмагани, уларга олиб борувчи йўллар таъмирталаб экани, бу аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани қайд этилди.
Шу муносабат билан Президент ҳар бир чегара божхона постида манзилли ишларни амалга ошириш вазифасини қўйди.
✔️ Ҳокимларга авваламбор йўловчиларнинг 90 фоизи, юк автомобилларининг 70 фоизи ўтадиган 22 та чегара постига олиб борувчи йўллар ва бошқа инфратузилмани яхшилаш юзасидан кўрсатма берилди.
Шунингдек:
🛒 «Дўстлик» ва «Яллама» постлари олди ҳудудларида ташқи савдо марказларини ишга тушириш;
📡 «Олот» постига туташ ҳудудда логистика, сервис ва бошқа инфратузилма объектларини ташкил этишни бошлаш;
✈️ 1 апрелга қадар Самарқанд халқаро аэропортида, кейинчалик барча аэропортларда «божхоначисиз назорат» тизимини ишга туширишга топшириқ берилди.

⚡️2023 йилгача божхона хизматлари 100 фоиз рақамлаштирилади
"Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак" - деди Президент.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари божхона тизимида “коррупциядан холи” дастурини амалга ошириш соҳа раҳбарларининг энг устувор вазифаси бўлиши шартлигини кўрсатиб ўтди.
Авваламбор, топшириққа кўра соҳада замонавий комплаенс тизими жорий қилинади. Бунда:
- 1 майдан бошлаб юк декларациясини расмийлаштириш постлардан чиқарилади ва тадбиркор билан бевосита мулоқотсиз, масофавий амалга оширилади;
▫️ 1 июлдан товарлар коди ва қийматини белгилаш, божхона кўригини ўтказиш, имтиёзли декларация расмийлаштиришда коррупцион хавфлар автоматлашган тизим орқали аниқланади;
▫️ 1 сентябрдан бошлаб барча электрон божхона хизматлари “ягона дарча” тизими орқали кўрсатилади;
▫️ йил якунига қадар божхона кўриги жараёнларини тўлиқ қамраб олган электрон тизим ишга туширилади.
Умуман, божхона хизматларини рақамлаштиришни 2022 йилда 70 фоизга, 2023 йилда 100 фоизга етказиш бўйича дастур қабул қилиш вазифаси қўйилди.

🌀Божхона тизими ходимларининг даромади ва мол-мулклари декларация қилинади
Йиғилишда божхона ходимларининг ҳалол ишлашини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш - коррупцияга қарши курашишда энг муҳим масала эканлиги таъкидланди. Шу муносабат билан:
📌 бир ой муддатда битта постда 3 йил ишлаган ходимлар ротация қилинади;
📌 1 мартдан барча божхона ходимлари фақат очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади;
📌божхона тизимида ходимлар даромади ва мол-мулкини декларация қилиш жорий этилади;
📌 божхона ходимларининг фаолияти самарасига қараб, иш ҳақига 50 фоизгача қўшимча устама тўланади. Бу устамалар аниқ кўрсаткичлар (KPI) асосида белгиланади;
📌 олис ва шароити оғир постларда ишлаётган ходимлар иш ҳақига қўшимча устамалар жорий этилади;
📌 божхона ходимларига махсус унвон учун устамалар миқдори оширилади.

🔰 Божхона ходимлари ва уларнинг фарзандларига ОТМга киришда алоҳида квота ажратилади
Йиғилишда, шунингдек, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш чора-тадбирлари белгилаб берилди:
✔️ Олот, Гулистон, Термиз ва бошқа ҳудудлардаги олис постларда ишлайдиган ходимлар учун хизмат уйлари барпо этилади;
✔️жорий йилда уй-жойга эҳтиёжи бор 100 нафар ва ҳар йили камида яна шунчадан ходим имтиёзли ипотека билан таъминланади;
- божхона ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун олий ўқув юртларига киришда алоҳида квота ажратилади.
Яна бир масала – бугунги кунда божхона органларида аёлларнинг улуши бор-йўғи 8 фоизни ташкил этади.
"Соҳада адолат, ҳалоллик ва тартибни жорий қилишни хоҳлар эканмиз, тизимга аёл ходимларни жалб қилиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишимиз шарт", деди давлатимиз раҳбари.
Шу муносабат билан келгуси икки йилда аёллар улушини камида 2 баробарга ошириш бўйича ишларни ҳозирдан бошлаш вазифаси қўйилди.

🔰 Божхона ходимлари ва уларнинг фарзандларига ОТМга киришда алоҳида квота ажратилади Йиғилишда, шунингдек, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш чора-тадбирлари белгилаб берилди: ✔️ Олот, Гулистон, Термиз ва бошқа ҳудудлардаги олис постларда ишлайдиган…
Контрабандага қарши кураш, 3D-сканер билан жиҳозлаш, халқаро жўнатмалар бўйича ахборот алмашиш тизими — божхона соҳасидаги устувор вазифалар
Президент мамлакатимиз минтақа марказида бўлгани боис, контрабандага қарши курашиш ўта муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Бу борада бир қатор ишлар амалга оширилаётгани, мисол учун:
● 2018 йилда 13 мингта уяли телефон қонуний олиб кирилган бўлса, 2021 йилда бу рақам 3 миллиондан ошгани;
● йил бошидан 364 кг гиёҳвандлик воситалари, 88 минг дона психотроп дорилар ҳамда 181 млрд сўмлик товарлар ноқонуний кириб келиши олди олингани қайд этилди.
〰️〰️〰️
Йиғилишда соҳада қилинадиган ишлар ҳали кўплиги қайд этилди. Президент имзолаган қонунга кўра, божхона органларининг ваколатлари кенгаяди.
🛠 80 фоиз товар кириб келадиган 22 та асосий постни 3D-сканер, рентген аппарати, видеокузатув камераси, сервер, транспорт тарозиси каби ускуналар билан жиҳозлаш топшириғи берилди. Ушбу мақсадлар учун 370 млрд сўм йўналтирилади.
🌐 Бундан ташқари, темир йўл орқали келадиган товарлар бўйича маълумотларнинг электрон алмашинувини йўлга қўйиш вазифаси қўйилди. Тегишли мутасаддиларга халқаро жўнатмалар бўйича ахборот алмашиш тизимини жорий этиш топширилди.