Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🔰Йўл-ҳаракат хавфсизлиги соҳаси бўйича Илмий-амалий марказ ташкил этилади

Соҳани илмий ёндашув асосида такомиллаштириш мақсадида Транспорт университети билан ҳамкорликда уч ой муддатда Илмий-амалий марказ ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Вилоятлардаги транспорт коллежларида худди шундай ҳудудий марказлар очилади, уларга ЙХҲБ бошлиқлари раҳбарлик қилади.

"Умуман олганда, масалани муҳимлигини инобатга олиб, Бош вазир раҳбарлигида Республика комиссияси ташкил этилади ва ички ишлар вазири унга ўринбосар бўлади", деди Президент.

Ҳудудий комиссияларга вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда ички ишлар бошқармалари ва бўлимлари бошлиқлари раҳбарлик қилади.

Комиссиялар йўллар ҳолати ва мавжуд инфратузилма, авария ўчоқлари, содир этилган қоидабузарликлардан келиб чиқиб, ҳар ойда ҳаракат хавфсизлиги, транспорт ва йўл соҳаларига масъул идора раҳбарларининг ҳисоботини танқидий эшитиб, маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилиб борадилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент ЙХҲ инспекторлари фаолиятига қаршилик кўрсатиш муаммосига алоҳида эътибор қаратди.

Президент обратил особое внимание на проблему неподчинения требованиям инспекторов БДД.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
АОКАда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров, "Ўзбекчорванасл" агентлиги бошқарма бошлиғи Наргиза Аманбаева, Молия вазирлиги бўлим бошлиғи ўринбосари Шерзод Алламуратов ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Отажон Пирмонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

📌 Ўтган йилда 2,6 млн тонна тирик вазндаги гўшт етиштирилган. Шунингдек, 535,4 тонна (3 115,1 минг АҚШ доллари) гўшт маҳсулотлари импорт қилинган.

▫️Батафсил
〰️〰️〰️〰️

📌 Аҳоли жон бошига гўшт – 45,5 кг; парранда гўшти – 7,2 кг; сут – 322 кг; тухум – 227 дона; балиқ – 4,2 кг ва асал 400 гр билан таъминланмоқда.

▫️Батафсил
〰️〰️〰️〰️

📌 2022 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январгача ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 2500 сўмдан субсидия берилади.

▫️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Келаси беш йилликда пилла етиштириш учун 623 миллион тупдан зиёд тут кўчати экилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Аҳмедова 2022-2026 йилларда амалга ошириладиган устувор йўналишлар ҳақида маълумот берди.

2022-2026 йилларда жами 2 млн 190 минг қути уруғ тайёрланиши кўзда тутилган. Шу йилларда тут генофондини кўпайтириш мақсадида хориж давлатлари билан тузилган меморандумлар асосида янги навларни маҳаллийлаштириш режалаштирилган.

Ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш мақсадида 2022-2026 йилларда жами 623 млн 260 минг туп тут кўчати экилади, шундан, 2022 йилда 122 млн 680 минг туп экилади.

🔘Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сизни ёшлар тадбиркорлиги ва инновацион ривожланишини қўллаб - қувватлашга қаратилган "Ёшларнинг 100та илғор ғоялари” танловида иштирок этишга таклиф этди.

Бунинг учун:

www.fursatloyiha.uz сайтида орқали онлайн ариза юборинг;
лойиҳангизнинг бизнес-режаси тақдимотини тайёрланг;
ўз лойиҳангизни экспертлар гуруҳи олдида ҳимоя қилинг;

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим яратилади

Президент: Будет внедрена новая система обучения вождению и выдачи водительских удостоверений

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🕋 Юртдошларимиз Умра ибодатини кўтаринки кайфиятда адо этмоқдалар

📝 Аввал хабар берганимиздек, ҳозирда 4000 дан ортиқ зиёратчиларимиз Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб турибдилар.

🕌 Мадина шаҳридаги "PullMan Zam Zam" меҳмонхонасида юртдошларимиз карантин талабларига мувофиқ ҳар бир хонага 2 кишидан қилиб жойлаштирилиб, тиббий ниқобда юришлари таъминланмоқда.

📍Айни пайтда Маккаи мукаррамада Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Андижон вилояти ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган зиёратчиларимиз 5 вақт намозларини Ҳарами шарифда адо этиш бахтига муяссар бўлмоқдалар. Бу ерда зиёратчиларимиз Савр ва Нур тоғлари, Арафот майдони, Мино, Муздалифа водийлари каби мўътабар қадамжоларга ташриф буюрмоқдалар.

Зиёратчиларимизнинг барчалари соғ-саломат.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди.
Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўтган йил декабрь ойидаги саммитда Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари эришган келишувларнинг амалга оширилишини таъминлаш борасида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан қабул қилинаётган чоралар кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан ўзгартиришга қаратилган бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Давлат хизматчиларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича ўқув курсларида ўқитиш тизими жорий этилади

Адлия вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Бош прокуратура Академияси томонидан давлат хизматчиларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича ўқув курсларида мунтазам равишда ўқитиш тизимини яратиш тўғрисида келишув имзоланди.

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, баъзавий махсус малака ошириш курслари 12 соатдан, махсус чуқурлаштирилган ўқув курслари эса 50 соатдан кам бўлмаган ҳажмда ташкил этилади.

Давлат хизматчиларига базавий ва махсус чуқурлаштирилган ўқув курсларда иштирок этганлик учун тегишли шаклдаги сертификатлар тақдим этилади.

➡️Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Академик Эдвард Ртвеладзе вафоти муносабати билан ҳамдардлик.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
​​ФВВ Чимёнда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда қор кўчиш хавфини эълон қилди.

Маълум қилинишича, 12 февраль соат 08:00 дан 13 февраль соат 08:00 гача Чимён тоғ зонасида қор кўчиш хавфи бор.

«Ҳурматли фуқаролар, эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», — дея огоҳлантиради вазирлик.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🦠Кеча юртимизда 504 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 2 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди

😷2022 йил 11 февраль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 233000 нафарни ташкил этмоқда.

📌Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Қорақалпоғистон, 18 нафари Андижон, 12 нафари Бухоро, 8 нафари Жиззах, 15 нафари Қашқадарё, 9 нафари Навоий, 8 нафари Наманган, 34 нафари Самарқанд, 6 нафари Сирдарё, 21 нафари Сурхондарё, 16 нафари Фарғона, 19 нафари Хоразм, 88 нафари Тошкент вилояти ва 229 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 856 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 216153 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Афсуски, яна 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1599 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 89 нафар кишида пневмония аниқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#жиноят

Сирдарёда «Матиз» ўғрилари ушланди

9 февраль куни Гулистон шаҳар Янги ҳаёт МФЙда яшовчи 35 ёшли М.Д. Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзига тегишли «Матиз» русумли транспорт воситасини Гулистон шаҳар И.Каримов кўчаси 57-уй олдида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, номаълум шахс автомашинанинг эшигини очиб, номаълум томонга олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида аниқланишча, қонунбузарлар мазкур автомашинани олиб қочиб, ҳодиса жойидан 300-400 метр ҳаракатланган вақтида, шу йўналишга бириктирилган Гулистон шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатилиб, автомашинанинг ҳужжатлари сўралганда, мазкур автомашина уларга тегишли эмаслиги ва олиб қочилганлиги маълум бўлган. Жиноятчилар шу вақтнинг ўзидаёқ қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жисмоний шахслар халқаро курьерлик жўнатмаларида 1 чоракда 1000 АҚШ доллари қийматидаги товарларни божсиз қабул қилиб олишлари мумкин.

Лекин, курьерлик жўнатмалари орқали республикамизга жўнатилаётган товарларнинг барчаси ҳам шахсий фойдаланиш учунми?

❗️Эҳтимол, шахсий фойданиш ниқоби остидан келтириб, сўнгра тижорат учун фойдаланилмаяптими?

Ҳаттоки вафот этган фуқаролар номига ҳам курьерлик жўнатмалари келаётганини қандай изҳолаш мумкин?

Тафсилотлар Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг навбатдаги репортажида.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЎЙХАТИ

Бугунги кунда Ўзбекистонда 159 та, шу жумладан Тошкент шаҳрида 72 та, ҳудудларда 87 та олий таълим муассасаси мавжуд. Шундан:

🏛Университет — 28 та;
🏛Институт — 47 та;
🏛Академия — 3 та;
🏛Консерватория — 1 та;
🏛Филиал — 26 та;
🏛Хорижий ОТМ ва унинг филиаллари — 30 та;
🏛Нодавлат ОТМ — 24 та.

✔️Давлат олий таълим муассасалари тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар тасарруфига бириктирилган:

🔹Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги - 53 та;
🔸Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - 5 та;
🔹Соғлиқни сақлаш вазирлиги - 11 та;
🔸Маданият вазирлиги - 9 та;
🔹Бадиий академия - 1 та;
🔸Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги - 7 та;
🔹Адлия вазирлиги - 2 та;
🔸Транспорт вазирлиги - 1 та;
🔹Навоий кон-металлургия комбинати - 2 та;
🔸Ташқи ишлар вазирлиги - 1 та;
🔹Дин ишлари бўйича қўмита - 1 та;
🔸Қурилиш вазирлиги - 2 та;
🔹Туризм ва спорт вазирлиги - 4 та;
🔸Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - 3 та;
🔹Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси - 1 та;
🔸Давлат солиқ қўмитаси - 1 та;
🔹Президент таълим муассасалари агентлиги - 1 та.

Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний олий таълим муассасалари, жумладан, магистратура мутахассисликлари ташкил этилган ташкилотлар киритилмаган.

💾 ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЎЙХАТИ

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️⚡️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Раҳмонов Шавкат Наврўзович бошқа ишга ўтганлиги боис вилоят ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Маматов Рахмат Тошназарович Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
ЯНГЛИШ СМС-ХАБАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИНМИ?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган икки фуқаронинг фарзандли бўлгани ҳақида янглиш смс-хабар олганлиги билан боғлиқ ҳолат Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўрганилди ва қуйидагилар маълум қилинади.

ДХА ахборот хизмати хабарига кўра, Давлат хизматлари агентлиги томонидан ФҲДЁ соҳасидаги давлат хизматларини такомиллаштириш, ортиқча бюрократия ва қоғозбозликни олдини олиш ҳамда фуқароларнинг хабардорлигини ошириш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда. Хусусан, туғилганликни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишда ҳам ота-оналардан ортиқча маълумотномалар талаб қилиш бекор қилиниб, тиббиёт муассасаси томонидан туғилган бола ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритилганда дарҳол ота-онага смс-хабарнома юборилиши жорий қилинди.

Айрим ҳолатларда муассасалар масъуллари томонидан фуқарога тегишли телефон рақами хато киритилиши (техник хато ёки фуқароларнинг ўзлари томонидан нотўғи рақамлар берилиши) натижасида смс-хабар бошқа шахсга юборилиши мумкин.

Бироқ, ўрганиш давомида ижтимоий тармоқда тарқалган смс-хабар Давлат хизматлари агентлиги ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот тизимлари орқали юборилмаганлиги аниқланди.

❗️Давлат хизматлари агентлиги томонидан “боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси тайёр бўлганлиги” мазмунидаги смс-хабар юборилмайди.

(Маълумот учун: туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома фуқаронинг ФҲДЁ бўлимларига қилган мурожаатига асосан расмийлаштирилади ва ўша вақтнинг ўзида чоп қилиб берилади)

⚡️Шунингдек, ФҲДЁ соҳасига оид смс-хабарлар “FHDYO” ёки “SMSINFO” алфа номларидан юборилиши маълум қилинади.

Ижтимоий тармоқларда қайд этилган ҳолатда эса, смс-хабар “FHDYo” алфа номидан юборилган.❗️ Яъни қайд этилган смс-хабар Давлат хизматлари агентлиги ахборот тизими орқали юборилмаган. Мазкур ҳолатда, смс-хабар бошқа шахслар томонидан (эҳтимол, шахснинг танишлари томонидан ҳазил тариқасида) юборилган бўлиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар!

Агар Сизга, юқорида келтирилган мазмундаги хабарлар келса ва бу сизни шубҳалантирса (Сиз давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат этмаган бўлсангиз), Давлат хизматлари агентлигига 1148 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Мамлакатда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди;
- Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрига ташрифи - Президент ишга туришилган ва қурилаётган объектлар билан танишди, маҳалла фаоллари билан учрашди ҳамда ҳокимлар ва сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди;
- Йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш масаласи - ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастури амалга оширилади
.

Кўрсатувни бугун, 12 февраль куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 13 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк