📢 9 февраль, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
📍Брифинг
●Мавзу: Ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар билан боғлиқ вазиятлар, уларнинг олдини олиш тадбирлари
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Самандар Ҳикматуллаев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати бошлиғи ўринбосари
〰️〰️〰️
📍Брифинг
● Мавзу: Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Гулшан Ботирова, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани
● Мавзу: Аҳолини сифатли ва хавфсиз ёғ-мой маҳсулотлари, хусусан, ўсимлик мойи билан таъминлаш борасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва 2022 йилнинг устувор вазифалари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси мутасаддилари
〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

💉 ССВ ўзбекистонликларни коронавирусга қарши ўз вақтида эмланишга чақирмоқда
Шу йилнинг январь ойида Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига мурожаат қилганларнинг 96 фоизи (8243 нафар) коронавирусга қарши вакцина олмаган.
Касалланганларнинг бор-йўғи 4,1 фоизи (358 нафар) COVID-19га қарши эмланган. Уларнинг орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган.
Аксинча, вакцина олмаган беморларда касаллик оғир ва ўта оғир даражада кечиб, ҳатто, ўлим ҳолатлари ҳам кузатилган.
❗️Шундан келиб чиқиб, ССВ яна бир бор аҳолини ўз саломатлигига эътиборли бўлиб, коронавирусга қарши вакцина олишга ҳамда бустер доза билан эмланишга чақирмоқда.

⚡️ССВ: 8 февраль ҳолатига кўра коронавирус инфекциясига чалинганлар, касалликдан соғайганлар ва вафот этганлар статистикаси
🔺Кеча 778 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган ( Жами касалланганлар – 231179 нафар); Шунингдек, 613 нафар бемор касалликдан соғайди (Жами тузалганлар – 213736 нафар).
Янги касалланиш ҳолатларининг 27 таси –Қорақалпоғистон Республикаси, 19 таси – Андижон вилояти, 17 таси – Бухоро вилояти, 9 таси – Жиззах вилояти, 7 таси – Қашқадарё вилояти, 8 таси – Навоий вилояти, 13 таси – Наманган вилояти, 37 таси – Самарқанд вилояти, 8 таси – Сирдарё вилояти, 45 таси – Сурхондарё вилояти, 23 таси – Фарғона вилояти, 15 таси – Хоразм вилояти, 175 таси – Тошкент вилояти, 375 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.
▪️4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1592 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 133 нафар кишида пневмония аниқланди.

🌐 Республика маънавият ва маърифат маркази
«Oyina.uz» электрон порталини юритмоқда
Марказ маънавий-маърифий, илмий-ижтимоий мавзулардаги долзарб мақолалар, жамоатчилик вакилларининг илғор фикрлари, шунингдек, мафкуравий жараёнлар таҳлили, соҳага оид янгиликларни тўплаш, тайёрлаш ва тарқатиш мақсадида oyina.uz электрон порталини ташкил этган.
Порталнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
● Веб-сайт
● Телеграм
● Фейсбук
● Инстаграм

#NavoiyTavalludining581yilligiga
ҲАЗРАТ НАВОИЙ ҲАЙКАЛИ ПОЙИДА
Мен бу жойга минглаб келдим, юзлаб келдим,
Кўнгил куйин тинглаб келдим, бўзлаб келдим,
Ҳазратдан сўз қарз олиб, сўнг, сўзлаб келдим,
Қақраб келдим, ёниб келдим, музлаб келдим,
Бу даргоҳга мен ўзимни излаб келдим,
Нигоҳингиз сел қилди-ку, оҳ, Навоий,
Сўз мулкида султон бобом – шоҳ Навоий.
Бобо, дейман, вужудларим титроқ тортиб,
Тўзғиб ётган дунёларга берган тартиб,
Кафтидадир сайёралар, Машриқ, Мағриб,
Ҳазрат сабаб шу тупроққа меҳрим ортиб,
Бахтиёрман пойларини кўзга суртиб,
Ким ул зотга талпинса гар – ёр Навоий,
Иймондир ҳам, номусдир ҳам ор Навоий.
Баъзан хурсанд, баъзан эса нолиб келдим,
Баъзан нафсга мағлуб, баъзан ғолиб келдим,
Ғазал тинглаб, дилга меҳр солиб келдим,
Энг покиза туйғуларим олиб келдим,
Ул кишига шогирд тушиб – толиб келдим,
Шогирдларин ҳар дам қўллар – боғ Навоий,
Забт этилмас юксак чўққи, тоғ Навоий.
Одам десам, ёлғон бўлгай, фариштадир,
Еру кўкни боғлаб турган оқ риштадир,
Ҳазрат мисол пок яшаб, пок қаришни бил,
Муборак тут ёдларини – ҳар ишда бил,
Пок номларин пок тутгай ҳар қарични бил,
Қабоҳатга қарши турган – дов Навоий,
Разолатнинг йўлин тўсар – ғов Навоий.
Кел, набирам, деса, бир бор боқиб қўйса,
Ғайрат қилгин, деб, елкамга қоқиб қўйса,
Назар ташлаб қалбимга ўт ёқиб қўйса,
Ёшим дарё, қани унда оқиб бўлса,
Авлиё зот ҳар онимдан воқиф бўлса,
Мадад бўлинг, ё, Ҳазратим – ё, Навоий,
Олам бутун – бор эканки то Навоий.
Этагидан маҳкам тутиб ўтингайман,
Назаридан қолмай дея ютингайман,
Ул сиймога содиқ навкар тутингайман,
Бир қарасам, тўзғиб ётган тутундайман,
Исмин айтсам, бошдан оёқ бутундайман,
Қуёш янғлиқ зиё сочар – нур Навоий,
Икки дунё баҳоси йўқ – дур Навоий.
Бахтимиз шу – ўзбек бўлиб туғилганмиз,
Юлдузларга нарвон қўйиб, туғ илганмиз,
Душман келса кўкрагига тиғ илганмиз,
Бутун миллат бир мушт бўлиб тугилганмиз,
Бор оламда Навоий деб ўқилганмиз –
Эл дегандан, юрт дегандан шод Навоий,
Қайтиб жаҳон кўрмас шундай зот – Навоий!
Жўрабек Жаҳон,
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Транспорт воситаларидан ечиб олинган яроқсиз газ баллонларидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда
АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати бошлиғи ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар билан боғлиқ вазиятлар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, жорий йил 9 февраль ҳолатига кўра 21 ҳолатда 19 нафар фуқаро заҳарланган ва 36 нафар фуқаро вафот этган.
〰️〰️〰️
📌 Мавсумни беталофат ўтказиш ва бахтсиз ҳодисалар олдини олиш чора-тадбирлари
📌Ис газини келтириб чиқарувчи омиллар
🔘 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати бошлиғи ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар билан боғлиқ вазиятлар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, жорий йил 9 февраль ҳолатига кўра 21 ҳолатда 19 нафар фуқаро заҳарланган ва 36 нафар фуқаро вафот этган.
〰️〰️〰️
📌 Мавсумни беталофат ўтказиш ва бахтсиз ҳодисалар олдини олиш чора-тадбирлари
📌Ис газини келтириб чиқарувчи омиллар
🔘 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
📈 2021 йилда озиқ-овқат маҳсулотлар импорти 2,2 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 % ёки 441 млн. долларга ошди.
🌱 2022 йилга мўлжалланган Ҳудудий инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 1 035 млн. доллар бўлган 1 699 та агросаноат лойиҳаси ишга туширилади.
❓Озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини бартараф этиш мақсадида қандай ишлар амалга оширилади?
〰️〰️〰️
Бугун АОКАда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилди:
● Батафсил

Бухоро вилояти ҳокими номига дам олиш куни мажлис ўтказилгани сабабли тақдимнома киритилди
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими дам олиш куни учта туманда йиғилиш ўтказгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида Бухоро вилояти ҳокими томонидан 2022 йил 6 февраль куни (якшанба дам олиш кунида) Бухоро, Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида учрашув ўтказилгани сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланган.
Қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, дам олиш кунлари ишга жалб этилган ходимларга икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг истагига қараб бошқа дам олиш куни («отгул») бериш бўйича Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ёзма кўрсатма ва вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари томонидан вилоят ҳокими номига тақдимнома киритилган.

🌻Ўтган йилда мамлакатда 22 миллиард сўмдан ошиқ ҳажмда ёғ-мой ишлаб чиқарилган ва 2,1 млн долларлик импорт ўрни қопланган
АОКАда «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида аҳолини сифатли ва хавфсиз ёғ-мой маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди.
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
АОКАда «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида аҳолини сифатли ва хавфсиз ёғ-мой маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди.
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Ўзбекистон фуқаролари ва ОАВ вакиллари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 1213 қисқа рақамли Call-марказ фаолиятини йўлга қўйилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.
❗️Агар сизда:
▫️Ахборот-кутубхона фаолияти, китоблар ва бошқа зарур архив-ҳужжатлар билан электрон ишлаш тартиби;
▫️нашриёт-матбаа, оммавий ахборот воситаларининг муайян турини очиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш;
▫️лицензия бериш тартиби;
▫️мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, Ахборот агентликларининг ишлари юзасидан юридик саволларингиз туғилса 1213 рақамли Call-марказга қўнғироқ қилишингиз мумкин.
🔰Саволларга Агентлик юридик бўлим мутахассислари амалдаги қонунчилик доирасида жавоб беришади. Жавоблар Агентлик расмий сайтида эълон қилинади.
🌐 Веб-сайтга www.aoka.uz ҳаволаси орқали кириш мумкин.

📄 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси муҳокамаларида фаол иштирок этган 2 мингдан ортиқ фуқарога «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан ташаккурномалар юборилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 10 февраль, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
📍Брифинг
●Мавзу: Қурилиш соҳасида смета - давлат маблағларини самарали сарф этилишига хизмат қиладими?
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Даврон Адилов, Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари
〰️〰️〰️
📍Брифинг
● Мавзу: Миллий ўқув дастури асосида 1-2-синфлар учун яратилган "Она тили ва ўқиш саводхонлиги" дарслиги бўйича ўқитувчилардан келиб тушган саволлар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Моҳира Нуруллаева, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани
● Мавзу: Қурилиш материаллари саноатининг 2022-2026 йилларда ривожланиш стратегияси юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси мутасаддилари

#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Туризм ва спорт вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Раҳманбаева Лола Самигджановна 1980 йил 10 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Л.Раҳманбаева 2016-2021 йилларда “Kun.uz” Интернет нашрида, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

💼 Рақобат ривожланган соҳаларда фаолият юритаётган давлат муассасалари тугатилади
Президент қарори билан бир товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда давлат муассасалари фаолияти тугатилади ёки хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда хусусий секторга сотилади.
🔎 2022 йил 1 мартидан 2023 йил 1 августига қадар тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 минг бараваридан ошадиган давлат муассасалари ташқи аудиторлик текширувидан ўтказилади.
✔️ Президент ва ҳукумат қарорларида кўзда тутилмаса, давлат муассасалари хўжалик жамиятлари ташкил қилиш ва уставида иштирок этиши тақиқланади.
📌 Батафсил

🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон – Туркия бизнес форуми бўлиб ўтди
9 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли бошчилигида ташкил этилган Форумда икки давлат ташкилотлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди. Мулоқот мобайнида янги савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, бизнес форум давомида уруғчилик, интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича қатор келишувларга эришилиб, икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида савдо битимлари имзоланди.