Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
​​Қалин қор туфайли Тахтақорача довони яна ёпилди

Ургут туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг Тахтақорча довони 6 февраль куни соат 17:30 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, бунга йўлнинг довон қисмида тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар хосил бўлгани сабаб бўлган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ерга футбол стадиони катталигидаги астероид яқинлашяпти

8 февраль куни диаметри 150 метр бўлган “2007 UY1” астероиди ерга яқинлашади. Бу ҳақда АҚШ Миллий Аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) хабар берди.

Маълум қилинишича, ерга яқинлашаётган жисм сайёрамиз атрофидан минимал масофада яқин учиб ўтади.У ерга 5,3 миллион километр, яъни Ер ва Ой орасидаги масофадан 14 марта катта масофагача яқинлашади.

Олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, учар жисмнинг ер билан тўқнашиш эҳтимоли жуда кам.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 7 февраль,душанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

●Мавзу: МИБ томонидан эҳтиёжманд фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари учун ўтказилаётган очиқ танловлар юзасидан таҳлил
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Аббос Акрамов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

● Мавзу: “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан 2021 йилда Республика аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш тизимларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Тахтақорача довонида автомобиллар ҳаракати тикланди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг Тахтақорача довони 6 февраль куни соат 17:30 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилганди.

Самарқанд вилояти ИИБнинг маълум қилишича, айни вақтда довон йўли автомобиллар ҳаракати учун очилган.

Тахтақорача довонида автомобиль йўлини қордан тозалаш ишлари олиб борилиб, айни вақтларда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат берилди. Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрини оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Кунлик касалланишлар пасайишда давом этмоқда. 2 нафар бемор вафот этди

🔺6 февраль
куни 832 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Жами беморлар – 229628 нафар.

Янги касалланиш ҳолатларининг 30 таси – Қорақалпоғистон Республикаси, 20 таси – Андижон вилояти, 19 таси – Бухоро вилояти, 10 таси – Жиззах вилояти, 27 таси – Қашқадарё вилояти, 12 таси – Навоий вилояти, 16 таси – Наманган вилояти, 43 таси – Самарқанд вилояти, 6 таси – Сирдарё вилояти, 41 таси – Сурхондарё вилояти, 46 таси – Фарғона вилояти, 26 таси – Хоразм вилояти, 101 таси – Тошкент вилояти, 435 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча 466 нафар бемор касалликдан соғайди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз.

▪️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Кеча 134 нафар кишида пневмония аниқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Иккиламчи бозор учун кредитлар қачон қайта очилиши маълум қилинди

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

📈 2022 йилнинг 1 чорагида тижорат банклари томонидан ажратилган ипотека кредитлари 42 млн. АҚШ долл. миқдорида қайта молиялаштирилади. Компания томонидан халқаро молия ташкилотларидан қўшимча маблағлар жалб этилиши бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда ва 2022 йилнинг иккинчи ярим йиллигида ўзлаштирилишини бошланиши кутилмоқда.

💰Айни пайтда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Молия вазирлиги ресурларини жалб этилиши назарда тутилмоқда. Компания томонидан тақдим этиладиган ресурс талаблари асосида иккиламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун 2021 йилда 1,9 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилди, 2022 йил давомида 2,0 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Русланбек Давлетов Юнусободда «снос»га тушган дўконларнинг аслида нимага бузилганлигини тушунтириб берди

Манба

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💼 МИБ органлари томонидан 45 800 нафар ишсиз алимент тўловчининг бандлиги таъминланди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

Бюро органлари томонидан ўтган йил давомида жами 23,8 трлн сўмлик ундирувлар амалга оширилган. Шундан 10,5 трлн. сўм давлат фойдасига, 7,8 трлн сўм тадбиркорлик субъектларига, 4 трлн сўм банклар ҳисобига ва 1,5 млрд сўм фуқаролар манфаатлари учун ундирилган.

Шунингдек, алимент тўлаш учун истаги бўлиб, иш масаласида ечим тополмаган 45 минг 800 нафар ишсиз алимент тўловчининг иш бандлиги ҳал қилинди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қимор анча муаммоларга сабаб бўляпти, тўғри. Лекин уларнинг сайтлари, базалари хорижда жойлашган. Техник жиҳатдан блоклаш самарасиз, VPNлар бор" — Адлия вазири Русланбек Давлетов онлайн қиморлар ҳақида

Манба

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Контракт тўловлари 1 мартга қадар узайтирилди

Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

➡️ Ушбу муддат қуйидагилар:

тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар куни ўртача 35-40 киши очиқ танлов орқали ишга жойлашмоқда

АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Аббос Акрамов иштирокида брифинг ўтказилди.

——
🔰Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали орқали 60 дан ортиқ вазирлик ва идоралари ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликлардаги мавжуд вакант лавозимлар бўйича 41 687 та танлов эълон қилиниб, ушбу вакант лавозимларга жами 512 359 нафар номзод томонидан ҳужжат топширилди.

🔎 Танловларда 15 492 нафар номзод давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллади. Танлов ғолибларининг 7 102 нафари, яъни 46 фоизи 30 ёшгача бўлган, шунингдек, 1 100 нафари давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинган.

🔗 Портал фаолияти йўлга қўйилгандан буён, ўрта ҳисобда 1 кунда 35-40 нафар давлат фуқаролик хизматчиси очиқ танлов орқали лавозимни эгалламоқда.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

💧Сўнгги икки йилда ичимлик суви билан тўлиқ таъминланган маҳаллалар сони 35 фоизга, яъни 988 тага ошди

● 2021 йилда республикамиздаги 1,5 млн аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сув билан таъминланди.

● Аҳоли пунктларида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш тизимларини ривожлантириш мақсадида 649 та объектда қуриш ва реконструкция ишлари (2 трлн. 328,7 млрд. сўм) амалга оширилди.

〰️〰️〰️
Бу ҳақда бугун АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

📄 Батафсил
_______________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
"Тадбиркор мулкини бузиш, унга зарар етказиш бизнинг мақсадимиз эмас". Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаат қилди

Мурожаатда қайд этилишича, туман (шаҳар) ҳокимларининг тўғридан-тўғри ер майдони ажратиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати бекор қилинди. Шунга қарамасдан, жойларда ҳанузгача ер майдонларини тўғридан-тўғри ажратиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний ва енгил қурилмаларни ўрнатиш, автобус бекатлари ўрнида ҳеч бир рухсатсиз савдо дўконларини қуриш каби салбий ҳолатлар кўплаб учрамоқда.

Тадбиркор мулкини бузиш, унга зарар етказиш бизнинг мақсадимиз эмас.

Аммо амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерда қурилган бино ва иншоотларнинг мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди. Аксинча, ушбу ерни давлат заҳирасига қайтариш учун қурилган бинолар ҳеч қандай компенсация тўланмасдан бузилади ҳамда айбдор шахслар жазога тортилади.

Тўлиқ текст

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
#брифинг 📈 Пластик карталардан ноқонуний пул ечиш ҳолати бўйича сўровлар кўпайган Бугун АОКАда Ўзбекистон Банклари ассоциацияси ахборот хизмати раҳбари Ҳадия Абдуллаева иштирокида ўтказилган брифингда 2021 йил давомида ишонч телефони орқали келиб тушган…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Телефонингизга келадиган махсус смс-кодни ҳеч кимга берманг

ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йилда 2700 дан ортиқ фуқаро интернет фирибгарларининг қурбонига айланган.

Унутманг, пластик картангиз бўйича телефонингизга келадиган смс-кодни ҳеч кимга бериш мумкин эмас, бу кодларни сўрашга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

📌 Кимда-ким Сиздан пластик картангиз билан боғлиқ смс-кодни сўраса, билингки, у — фирибгар!

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🚗 Spark автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатиш режалаштирилмаган — «UzAuto Motors»

Ижтимоий тармоқларда «General Motors» 2022 йил август ойида Chevrolet Spark автомобили ишлаб чиқарилишини тўхтатиши ҳақида хабарлар тарқалди. Баъзи манбаларда эса, бу хабар «Ўзбекистонда Spark автомобили ишлаб чиқарилиши тўхтатилди» деб изоҳланди.

«UzAuto Motors» компанияси ахборот хизмати ушбу хабар Ўзбекистон автомобил ишлаб чиқариш режасига таалуқли эмаслигини расман маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
ССВ ахборот хизмати 10 ойда қанча фуқаро коронавирусга қарши эмлангани тўғирисида маълумот берди.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари 10 ойдан бери давом этмоқда. Шу вақт давомида юртимизга келтирилган ва ўзимизда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 49 846 818 дозани ташкил қилди.

Эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 19,3 миллион нафардан ортиғи 2021 йилнинг 1 апрелидан 2022 йилнинг 1 февралига қадар коронавирусга қарши биринчи доза вакциналарини олди.

Энг кўп эмланган аҳоли Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳиссасига тўғри келиб, бу ҳудудларда 1-босқичда эмланган фуқаролар сони 2 миллион нафардан ошган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати айрим электрон-нашрлар, “Телеграм” мессенжеридаги каналларда ахборотлар нотўғри ёки бир томонлама талқин қилиниб, «фалон ишни кўрган фалончи судья интизомий жавобгарликка тортилди», мазмунида материаллар эълон қилинаётгани юзасидан расмий баёнот берди

🔎 Қайд этилишича, Кенгаш томонидан тарқатилган, лавозимидан озод этилган, шунингдек фаолиятида камчиликларга йўл қўйган судьялар интизомий жавобгарликка тортилгани ҳақидаги хабарлар гўёки муайян ишни кўришдаги хато ва камчиликлари учун интизомий жавобгарликка тортилгандай тасаввур уйғотмоқда. Ваҳоланки, ижтимоий тармоқлардаги мақолалар ўрганилганда уларда тилга олинган аниқ ишлар бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари қонуний кучда экани ойдинлашмоқда.

📈 Шундан келиб чиқиб, Кенгаш ахборотида исми-шарифи келтирилган судьяларнинг аксарияти қабул қилган суд ҳужжатларии қонунийлигига таъсир кўрсатмайдиган бошқа сабабга кўра, масалан, Судьялик одоби кодекси талабларини бузгани ёки ишни ташкил этишда муайян камчиликларга йўл қўйгани боис интизомий жазога тортилган.

❗️Судьялар олий кенгаши журналист ва блогерларни ахборотларни бир томонлама ёки нотўғри талқин қилмасликка чақиради.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Зиёратчиларимиз Мадинаи мунавварада

Тошкент шаҳридан куни кеча Мадина шаҳрига йўл олган юртдошларимиз Жидда шаҳрига соғ-омон етиб келдилар. Уларни ишчи гуруҳ ва ҳамкор ширкат вакиллари кутиб олиб, махсус автобусларда Мадинаи мунаввара томон йўл олдилар. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қабрлари жойлашган масжиди Набавийга яқин масофадаги 5 юлдузли "Pull Man Zam Zam" меҳмонхонасида зиёратчиларимиз юқори савияда кутиб олинди. Қулай ва шинам хоналарга жойлашган юртдошларимиз дастлабки ташрифларини муборак равзани зиёрат қилишдан бошладилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ижтимоий тармоқларда “Чор Бакр” мажмуидаги ер ауцион савдога қўйилганлиги тўғрисида эълон қилинган маълумотлар юзасидан Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданий мерос инспекцияси ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 17-январдаги Бухоро вилоятида Хизмат текшируви ўтказиши натижасида Бухоро тумани Шергирон МФЙ ҳудудида жойлашган давлат муҳофазасига олинган “Чор Бакр” (мажмуаси) маданий мерос обектининг муҳофаза теграларида ер участкалари ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида ноқонуний электрон онлайн-ауционга қўйилганлиги аниқланди.

Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан 2022-йил 7-январ куни (03-м/21-сонли) Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармасига йўлланган мурожаат хатига кўра “Чор Бакр” мажмуаси қўриқланадиган теграсидан 0.018 га 6 та жами (0.10,8 га) бўш турган ер участкасини “ЕРЕЛЕКТРОН” автоматлаштирилган ахборот тизимидан чиқариб ташлаш чораларини кўришни билдирган.

Ушбу мажмуа ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси обектлари рўйхатига киритиш мутахассислар иштирокида, илғор ва юқори технологик ускуналардан фойдаланган холда номзодлик ҳужжатлари тайёрланиб, белгиланган тартибда ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилган.

Ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Маданий мерос инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги томонидан ХВИ-ХХ асрларга мансуб бўлган ушбу тарихий ёдгорликнинг муҳофаза қилинадиган тегралар ҳудудидан ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида 6 та ҳар бири 0,018 га дан иборат ер участкалари берилиши амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда электрон онлайн-ауцион орқали сотувга қўйилганлигини инобатга олиниб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органи идораларига юборилган.

Ўрганиш натижалари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси, Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси ва Жалолиддин Мангуберди мажмуаси, Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси, Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчаси, Бўстонлиқ туманидаги экотуризм зонаси лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
Президентимиз лойиҳаларни такомиллаштириш ва сифатли қуриш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по строительству ряда объектов.
Представлена информация о проектах возведения комплекса Имама Бухари, квартала Аль-Хорезми и комплекса Джалолиддина Мангуберди в городе Ургенче, Военно-медицинской академии Вооруженных Сил, Олимпийского городка в Ташкенте, экотуристической зоны в Бостанлыкском районе.
Даны указания по доработке и качественной реализации проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter