Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жариманинг 70%ни 1 ой ичида ихтиёрий тўлаган ҳуқуқбузар қолган қисм тўловидан озод этилади

✔️“Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга кўра:

📌 Саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик шахслар томонидан жаримани тўлаш тартиби белгиланди;

📌 Жисмоний шахслар ҳам ўз номига товар белгисини рўйхатдан ўтказишлари мумкинлиги белгиланди;

📌 Интелектуал мулк ҳимояси борасида жарималар миқдори оширилди;

📌 Жариманинг 70%ни 1 ой ичида ихтиёрий тўлаган ҳуқуқбузар қолган қисм тўловидан озод этилиши белгиланди.
〰️〰️〰️

АОКАда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати раҳбари Феруз Жўраев иштирокида бўлиб ўтган брифинг тафсилотлари.

📍Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинлари очилишида иштирок этиш учун Пекинда бўлиб турибди. Президент матбуот котибининг маълум қилишича, бугун «Қуш уяси» миллий стадионида ўтадиган маросимда давлатимиз раҳбари тоғ чанғичимиз Комилжон Тўхтаевни шахсан қўллаб-қувватлайди.

🇺🇿 Спортчимиз юртимиз спорт делегацияси билан биргаликда Ватанимиз байроғини Миллатлар парадида тантанали олиб ўтади. У 13 февраль куни гигант слалом ва 16 февраль куни слалом йўналишида беллашади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда ўтказилган брифингда Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш марказининг асосий вазифалари ҳақида маълумот берди.

Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш марказида Cambridge Assessment International Education (Буюк Британия) ҳамда PDQ (Professional Development Qualification) билан касбий ривожланиш лойиҳаси устида ишлар олиб борилмоқда.

Лойиҳанинг биринчи босқичида Президент мактабларида, кейинги босқичларда эса ихтисослаштирилган ва ижод мактабларида, истиқболда барча умумтаълим мактабларига жорий этиш режалаштирилган.

Шунингдек, Портсмут ва Ноттингем Трент университетлари билан раҳбар кадрлар ва инглиз тили фан ўқитувчилари малакасини ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан келишувга эришилган.

📍Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Олий ва ўрта махсус таълим вазири волейбол федерацияси президенти этиб сайланди

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов федерация президенти этиб сайланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌀 Ўтган йилда аҳолига қарийб 35 млрд сўм суғурта товони тўланган

АОКАда “UZINSURANCE” компанияси раиси ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва 2022 йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот тақдим этилди.

Таъкидланишича, 4 февраль ҳолатига мамлакат суғурта бозорида расмийлаштирилган 74 мингдан зиёд электрон полисларнинг 30 минг 504 таси (41%) “UZINSURANCE” ҳиссасига тўғри келади.

💰 2021 йил давомида таъминланган суғурта мукофотлари 44,5 миллиард сўм аҳоли суғуртаси ҳиссасига тўғри келади. Қишлоқ хўжалигини суғурталаш бўйича 2 миллиард сўм, қолган 214 миллиард сўмлик суғурта тушумлари бошқа суғурта турлари бўйича амалга оширилган.

📍Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Пекинда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси очилиш маросими бошланди!

Хитой пойтахти Қишки олимпиада ўйинларига мезбонлик қилмоқда. Айни вақтларда Олимпиада очилиш маросими бошланди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ХХР раиси таклифига биноан мартабали меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

📺 Тўғридан-тўғри эфир

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Пекин Олимпиадаси очилиш маросимида Ўзбекистон делегацияси чиқиши

🇺🇿 Хитойдаги қишки Олимпиадада Ўзбекистон номидан иштирок этаётган ягона спортчи, тоғ чанғиси бўйича иштирок этувчи Комилжон Тўхтаев очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини кўтариб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Марказий банк 2022 йил январь ойи учун инфляция динамикаси шарҳи тақдим этди

🔸Унга кўра, 2022 йил январь ойида асосий истеъмол товар ва хизматлари нархлари ўсиши 0,9 фоизни (2021 йилда 1 фоиз), йиллик инфляция даражаси эса 9,8 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилди.

🔸Январь ойида нархларда ўсувчи динамикани юзага келишига озиқ-овқат маҳсулотларининг 1,3 фоизга ошиши (умумий инфляцияга таъсири 0,5 фоиз банд) асосий омиллардан бўлди. Бунда, йиллик ҳисобда ушбу гуруҳ маҳсулотлари 13,1 фоизга қимматлашди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Сенатнинг ялпи мажлиси якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Сенат ахборот хизмати хабар беришича, видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали онлайн ёритилган ялпи мажлисда жами 20 та масала кўриб чиқилди.

Уларнинг 8 таси халқ фаровонлигини таъминлаш ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қиладиган қонунлардир. Бундан ташқари, Сенат қўмиталари томонидан олиб борилган ўрганишлар, Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш каби бир қатор муҳим масалалар ҳам сенаторлар муҳокамаси марказида бўлди.

Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида олиб борилган ўрганишлар мобайнида моддий маданий мерос объектларига жуда катта миқдорда зарар етказиш ҳолатлари аниқланганлиги ҳақида маълумот берилиб, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2020-2021 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилгани билдирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Қурилиш вазирлиги интернетда тарқалган хабарга изоҳ берди

Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Хоразмда қурилиш назорат ҳудудий инспекцияси инспектори 1000 АҚШ доллари миқдорида пора билан қўлга тушди” мавзусида хабарлар тарқалган.

❗️Маълум бўлишича, Р.Р. 2020-йил 29-апрелда Хоразм вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг бинолар ва қурилмаларнинг техник ҳолатини ўрганиш бўлимига етакчи мутахассис лавозимига қабул қилинган.
2021-йил 15-сентябрда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш назорати инспекциясида аттестациядан ўтказилиб, унга қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат қилиш махсус гувоҳномаси берилган. 2020-йил 21-сентябрдан Қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат бўлими етакчи инспектори лавозимига ўтказилган.

➡️2022-йил 28-январдан Хоразм вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг буйруғига асосан Р.Р. билан тузилган меҳнат шартномаси ўз ихтиёри билан бекор қилинган. Қўлга олинган пайтда Р.Р. ушбу лавозимда фаолият юритмаётган бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
✍️ «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори эълон қилинди. Қарорга мувофиқ қатор янгиликлар жорий этилмоқда.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

📍Мактабларда

● миллий мусиқа чолғуларидан камида биттасида куй ижро этиш маҳорати ўргатилади, бу ҳақда уларнинг шаҳодатномасига тегишли қайд киритилади;

● мусиқа фани учун ҳафтасига белгиланган бир ўқув соати ҳамда унга қўшимча равишда ҳар ҳафта миллий мусиқа чолғуларида куй ижро этиш амалий тўгараклари ва факультатив дарслари ўтказилади.

📍Коллеж, лицей ва ОТМларда

● давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан лекторий концертлари ўтказилиши йўлга қўйилади;

● маданият ва санъат соҳасидаги давлат мукофотлари билан тақдирланган ижодкорлар раҳбарлигида уларнинг «маҳорат мактаблари» ташкил этилади.

🥇 Ўқувчи ва талабалар ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги республика кўрик-танловлари ташкил этилади.

〰️〰️〰️
🪕 Ўзбекистон миллий ва давлат симфоник оркестрлари, Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли ва «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси ижодий (бадиий) жамоаларининг ҳудудларга гастроль сафарлари ташкил этилади.

🚌 «Маданият карвони» шаклида ҳудудларда концерт-томоша тадбирлари ўтказилади, ушбу карвон учун мўлжалланган, тегишли мусиқа техникаси ва саҳнага эга 2 дона махсус автотранспорт воситаси (20 млрд сўм) харид қилинади.

〰️〰️〰️
«Инсон қадри учун» эзгу ғояси асосида ҳар йили қуйидагилар учун давлат буюртмалари берилади:

🎭 театрларда саҳналаштириладиган камида 40 та янги спектаклга;

🎹 композитор ва бастакорларга 40 та янги мусиқа асари яратишга;

🎧 камида 100 та юксак бадиий савиядаги Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратишга;

🎤 камида 150 та энг яхши миллий қўшиқларни караоке ёрдамида ижро қилиш учун қайта ишлашга.

〰️〰️〰️
🌐 Аҳоли орасида кенг оммалашган сайтлар ва ижтимоий тармоқларда ўзбек халқи миллий маданиятини тарғиб этувчи танловлар жорий этилади.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбир хорижий давлатлар, расмий делегация ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида «Қуш уяси» стадионида бўлиб ўтди.

Иштирокчи мамлакатларнинг спорт делегациялари, шу жумладан Ўзбекистон жамоаси стадион бўйлаб юрди. Ўйинларда ўзбекистонлик тоғ чанғичиси Комилжон Тўхтаев юртимиз байроғини тантанали кўтариб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк