Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таълим жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодовнинг расмий баёноти.

HD форматда кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌 Энди интеллектуал мулк ҳуқуқини бузган шахслар жаримага тортилади

Президент имзолаган қонунга кўра, тегишли патентланган саноат мулки объектини ўз ичига олган маҳсулотни ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш каби ҳаракатларни содир этган юридик шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача (27 млн сўмдан — 54 млн сўмгача) жарима солиниши мумкин.

📌 Энди барча юридик ва жисмоний шахслар ўз номига товар белгисини рўйхатдан ўтказиши мумкин

Батафсил
_____________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
2022 йил 4 февраль куни соат 15:00да Сенат янги биносида Олий Мажлис Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлиси якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманига ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилади.

Матбуот анжуманида журналистлар ва блогерлар Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисидаги муҳокамалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
"Ўзсувтаъминот" АЖ "Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими" ISO 37001:2016 ва "Сифат менежменти тизими" ISO 9001:2015 бўйича халқаро сертификатларга эга бўлди.

Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖга "YUTONG BUS СО., LTD" компаниясида ишлаб чиқарилган экологик тоза, ҳар томонлама қулай ва замонавий бўлган "ZK6126BEVG" русумли 20 та электробус келтирилди.

Ушбу янги, замонавий ва қулай электробуслар тез кунларда йўналишларга чиқарилади, дейилади компания ахборот хизмати хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📍Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекин шаҳрига ташриф буюрди.

Хитой пойтахтининг «Шоуду» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини ушбу мамлакатнинг расмий шахслари кутиб олди.

Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан соат 17:00 да Пекиндаги «Қуш уяси» миллий стадионида бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати томонидан Давлат архивлари томонидан "Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш бўйича давлат хизмати" кўрсатишнинг инфографик кўриниши тақдим этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠 Коронавирус: кеча 961 киши касалликка чалинди, 4 бемор вафот этди, 195 кишида пневмония аниқланди

ССВ ахборот хизмати:

● 3 февралдаги янги ҳолатларнинг 40 таси — Қорақалпоғистон, 27 таси — Андижон, 24 таси — Бухоро, 20 таси — Жиззах, 24 таси — Қашқадарё, 16 таси — Навоий, 24 таси — Наманган, 57 таси — Самарқанд, 10 таси — Сирдарё, 48 таси — Сурхондарё, 71 таси — Фарғона, 27 таси — Хоразм, 116 таси — Тошкент вилоятида, 457 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Кеча ҳудудларда 348 нафар бемор соғайди (жами — 211 274 та). Касалланганлар — 226 997 та.

〰️〰️〰️
📌 Кеча Ўзбекистонда 91 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Эмлаш бўйича юқори кўрсаткичлар қайд этилган ҳудудлар:

▫️Андижон вилояти (18 305 доза),
▫️Қашқадарё вилояти (11 813 доза),
▫️Тошкент шаҳри (11 077 доза).

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Давлат экология қўмитаси раиси Юнусобод туманидаги дарахт экилган участокни 24 соат назоратга олиш вазифаси топширди

Кеча пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Шахристон ва А. Темур кўчалари кесишмасида дарахтларнинг таг қисми бетон қилинганлиги, сўнг таги бетондан тозаланганлиги юзасидан хабарлар тарқалди.

Қўмита ахборот хизмати хабар беришича, қўмита раиси Н.Обломурадов жойига чиқиб, ҳолат билан яқиндан танишди. Экология, Экопатруль ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида мазкур ҳудудда навбатчилик ташкил этилиб, 24 соат назоратга олиш вазифаси топширилди.

Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жариманинг 70%ни 1 ой ичида ихтиёрий тўлаган ҳуқуқбузар қолган қисм тўловидан озод этилади

✔️“Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга кўра:

📌 Саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик шахслар томонидан жаримани тўлаш тартиби белгиланди;

📌 Жисмоний шахслар ҳам ўз номига товар белгисини рўйхатдан ўтказишлари мумкинлиги белгиланди;

📌 Интелектуал мулк ҳимояси борасида жарималар миқдори оширилди;

📌 Жариманинг 70%ни 1 ой ичида ихтиёрий тўлаган ҳуқуқбузар қолган қисм тўловидан озод этилиши белгиланди.
〰️〰️〰️

АОКАда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати раҳбари Феруз Жўраев иштирокида бўлиб ўтган брифинг тафсилотлари.

📍Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинлари очилишида иштирок этиш учун Пекинда бўлиб турибди. Президент матбуот котибининг маълум қилишича, бугун «Қуш уяси» миллий стадионида ўтадиган маросимда давлатимиз раҳбари тоғ чанғичимиз Комилжон Тўхтаевни шахсан қўллаб-қувватлайди.

🇺🇿 Спортчимиз юртимиз спорт делегацияси билан биргаликда Ватанимиз байроғини Миллатлар парадида тантанали олиб ўтади. У 13 февраль куни гигант слалом ва 16 февраль куни слалом йўналишида беллашади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда ўтказилган брифингда Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш марказининг асосий вазифалари ҳақида маълумот берди.

Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш марказида Cambridge Assessment International Education (Буюк Британия) ҳамда PDQ (Professional Development Qualification) билан касбий ривожланиш лойиҳаси устида ишлар олиб борилмоқда.

Лойиҳанинг биринчи босқичида Президент мактабларида, кейинги босқичларда эса ихтисослаштирилган ва ижод мактабларида, истиқболда барча умумтаълим мактабларига жорий этиш режалаштирилган.

Шунингдек, Портсмут ва Ноттингем Трент университетлари билан раҳбар кадрлар ва инглиз тили фан ўқитувчилари малакасини ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан келишувга эришилган.

📍Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Олий ва ўрта махсус таълим вазири волейбол федерацияси президенти этиб сайланди

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов федерация президенти этиб сайланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌀 Ўтган йилда аҳолига қарийб 35 млрд сўм суғурта товони тўланган

АОКАда “UZINSURANCE” компанияси раиси ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва 2022 йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот тақдим этилди.

Таъкидланишича, 4 февраль ҳолатига мамлакат суғурта бозорида расмийлаштирилган 74 мингдан зиёд электрон полисларнинг 30 минг 504 таси (41%) “UZINSURANCE” ҳиссасига тўғри келади.

💰 2021 йил давомида таъминланган суғурта мукофотлари 44,5 миллиард сўм аҳоли суғуртаси ҳиссасига тўғри келади. Қишлоқ хўжалигини суғурталаш бўйича 2 миллиард сўм, қолган 214 миллиард сўмлик суғурта тушумлари бошқа суғурта турлари бўйича амалга оширилган.

📍Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Пекинда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси очилиш маросими бошланди!

Хитой пойтахти Қишки олимпиада ўйинларига мезбонлик қилмоқда. Айни вақтларда Олимпиада очилиш маросими бошланди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ХХР раиси таклифига биноан мартабали меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

📺 Тўғридан-тўғри эфир

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк