Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📍Буйрак трансплантацияси операциялари барча вилоятларда амалга оширилади

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида соҳани ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида:

🔸пойтахтда амалга оширилаётган юқори технологик операциялар вилоят ва туман даражасида амалга оширилади;

🔸бунинг учун бюджетдан 600 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 100 мингдан зиёд беморда вилоятнинг ўзида юқори технологик операциялар бажарилади.

Мисол учун, ўтган йили Тошкентда 229 нафар беморда буйрак трансплантацияси амалга оширилган бўлса, Наманган, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида бундай имкониятдан 30 киши баҳраманд бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📲 «Smart mahalla» ахборот дастурини ишга тушириш режалаштирилмоқда

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, бугун бир қатор вазирликлар масъуллари иштирокида маҳалла тузилмасига оид электрон платформалар (маълумотлар базаси, дастурлар)ни ишлаб чиқиш, уларни интеграция қилиш масалалари юзасидан учрашув бўлиб ўтган.

Қайд этилишича, таклифлар асосида барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун фойдаланиш мажбурий бўлган, идентификациялашнинг уникал (ID) рақамига эга маҳалла маълумотнома ва классификаторлар ягона регистри ҳамда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинининг рақамли паспортлари ягона базасини ишлаб чиқиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинган.

▫️Батафсил

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Мактабларни ривожлантириш Миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш бўйича вазифалар:

Янги мактаблар қуриш, хусусий миллий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўқув ўринлари сонини 2026 йил якунига қадар 6,4 миллионгача етказиш;

● Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи ташкилотларга шароит ва имкониятларни кенгайтириш орқали уларнинг улушини 2026 йилда 8 фоизга, шу жумладан, 2022 йилда 3 фоизга ошириш;

● 2022-2026 йилларда 217 та «Баркамол авлод» болалар мактабини ривожлантириш бўйича Дастурни амалга ошириш;

● Ёшларни санъат дунёсига ошно этиш, компьютер ва IТ технологиялар соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚖️ Олий суд Кинематография агентлиги бош директори билан боғлиқ суд жараёни ҳақида расмий ахборот берди

Кинематография агентлиги бош директори Ф.Абдухаликовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-8-моддаси (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) нинг 4-қисми билан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг иш юритувига 2022 йил 26 январь куни келиб тушган ва ишни суд мажлисида кўриш учун 2022 йил 27 январь кунига тайинланган.

2022 йил 27 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида Ф.Абдухаликов иштирок этиб, кўрсатма берди.

Суд ишни кўриш бўйича 2022 йил 31 январга қадар танаффус эълон қилган бўлиб, шу куни Ф.Абдухаликов судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўраган.

Суд жараёни давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 2 февраль, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

●Мавзу:
Республикада озиқ-овқат маҳсулоти таъминоти ва хавфсизлигини таъминлаш йўналашидаги ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Нигора Хўжаева, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
2022 йилда ҳунармандчилик йўналишида режалаштирилган халқаро фестиваллар, кўргазма ва тадбирларга тайёргарлик ишлари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Нилуфар Ҳотамова, "Ҳунарманд" уюшмаси ахборот хизмат раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ва “Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: "Ўзгидромет" маркази раҳбарияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Усмонов Саидносир Саидкаримович Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

С.Усмонов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда ишлаган.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига асосан амалга оширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Амир Темур қонхўр сифатида таърифланган видеороликка муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда «Индиана Жонс Ўзбекистонда» номли видеоролик муҳокамаларга сабаб бўлди. Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдириб, ушбу видеоролик вазирлик ташаббуси билан тасвирга олинмаганини маълум қилди.

Хабар берилишича, ролик муаллифлари билан бу бўйича ҳеч қандай келишув ҳам бўлмаган.

«Вазирлик видеоролик аввалида соҳибқирон Амир Темур ҳақида айтилган фикрларга хайрихоҳ эмас. Шундай бўлса-да, қайд этиш жоизки, видеороликларда томошабиннинг эътиборини жалб қилиш учун ҳам ‘бадиий тўқима’ қўлланган бўлиши мумкин, бу аудиторияни жалб қилиш мақсадида тез-тез ишлатиладиган услубдир. Видеороликнинг ўзини умумий оладиган бўлсак, бу каби видеолар мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишда ижобий хизмат қилади», — дейилади муносабатда.

Туризм ва спорт вазирлиги ОАВ вакиллари ва блогерлардан одамларни чалғитувчи, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатмасликка, савол туғилган тақдирда, вазирлик матбуот хизматига мурожаат қилиб, аниқлик киритишга чақирган.

«Шу ўринда мазкур видеоролик бўйича саволлар билан ролик муаллифларига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаган ҳолда, Туризм ва спорт вазирлиги соҳани ривожлантириш йўлида хизмат қилувчи қизиқарли ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қиламиз», — дея қайд этди вазирлик матбуот котиби.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠Февралнинг биринчи кунида 1087 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 3 нафар бемор вафот этди

😷Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 225110 (+1087) нафарга етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 41 нафари Қорақалпоғистон, 30 нафари Андижон, 30 нафари Бухоро, 27 нафари Жиззах, 33 нафари Қашқадарё, 18 нафари Навоий, 11 нафари Наманган, 63 нафари Самарқанд, 9 нафари Сирдарё, 39 нафари Сурхондарё, 71 нафари Фарғона, 12 нафари Хоразм, 114 нафари Тошкент вилояти, 589 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида 301 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210647нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоиз.

▪️Афсуски, яна 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1571 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 209 нафар кишида пневмония аниқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Халқаро ислом академияси ректори Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Президентнинг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар берди.

Музаффар Комилов, шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади.

Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Миноваров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби тайинланди

Мўмин Мамуржонович Ибодов
вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби этиб тайинланди.

Мўмин Ибодов 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Узоқ йиллар давомида ОАВ ва Ахборот хизматларида фаолият юритиб, катта тажриба орттирган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Давлат активларини бошқариш агентлигида ахборот сиёсати масалалари бўйича фаолият олиб борган.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига асосан амалга оширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Баҳор ойида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат билан таъминлаш учун қарийб 627 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти жамғарилган

АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева Республикада озиқ-овқат маҳсулоти таъминоти ва хавфсизлигини таъминлаш йўналашидаги ишлар борасида маълумот берди.

🥔Белгиланган тиббий меъёрга (52,6 кг) кўра, аҳолининг картошкага 1 йиллик эҳтиёжи 1,9 млн тоннани ташкил этади. Жорий йилда 90 минг тонна картошка импорт қилинади.

🌀Тошкент шаҳридаги 12 та асосий деҳқон бозорида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари жорий йил 1 майга қадар давом этади.

▫️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Дин ишлари бўйича қўмита раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Махсудов Давронбек Рустамович
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Махсудов Давронбек Рустамович 2004-2012 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходими, 2012-2018 йиллар - Тошкент ислом университети илмий котиби, магистратура бўлими бошлиги, Исломшунослик кафедраси мудири, 2018-2020 йиллар - Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедраси мудири ҳамда ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси биринчи проректори ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йилда Республикада қандай ҳунармандчилик фестиваллари ўтказилади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ҳунарманд" уюшмаси ахборот хизмат раҳбари Нилуфар Ҳотамова бу ҳақда батафсил маълумот берди.

📌Қўқон шаҳрида II Халқаро Ҳунармандчилик фестивали. Ушбу фестивалга иқтидорли ҳунарманд ва истеъдодли ёшларни танлаб олиш мақсадида икки босқичдан иборат “Мен Қўқонга бораман” шиори остида кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилади;

📌бу йилдан эътиборан ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси;

📌Халқаро Зардўзлик ва заргарлик фестивали;

📌Бухоро шаҳрида “Ипак ва зираворлар” анъанавий халқаро фестивали;

📌Мустақиллик байрами арафасида Сайилгоҳ кўчасида «Тошкент сувенирлари» кўргазма-ярмаркаси

📌«Ёш ҳунармандлар» фестивали;

📌Февраль ойида ўтказиладиган “Ҳикматлар олами” II халқаро ҳаттотлик фестивали шулар жумласидандир.

▫️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасининг саноат ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

🔶 Автомобил бензини – 1,1 млн. тонна
🔶 Кўмир – 5,1 млн. тонна
🔶 Нефт – 774 минг тонна
🔶 Газ конденцати – 1,3 млн. тонна
🔶 Енгил автомобил – 236 667 дона
🔶 Автобус – 1003 дона
🔶 Юк автомобиллари – 3979 дона
🔶 Трактор – 213 дона
🔶 Автомобил двигателлари – 160,4 минг дона

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
✍️ Халқ таълими вазири таълим сифатини юксалтиришга оид асосий йўналишлар ва стратегик мақсадлар ҳақида фикр билдирди:

〰️〰️〰️
Вазирлик ахборот хизмати вазир Бахтиёр Саидовнинг мулоҳазаларини тақдим этди:

«Жорий йилнинг 28 январь куни давлатимиз раҳбари мактаб таълимини ривожлантириш масалаларига бағишланган мамлакатимиз келажаги учун юксак аҳамиятга молик йиғилиш ўтказди. Йиғилишда муҳим қарорлар қабул қилингани ва кўплаб вазифалар белгилаб берилгани бугун халқ таълим тизимининг давлат сиёсати даражасидаги асосий масалаларидан бири эканлигини ифодалади. Қайд этиш жоизки, мактаблар инфратузилмасини яхшилаш, қурилиш ишларини олиб бориш Халқ таълими вазирлиги зиммасидан ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгани бизга барча эътиборни таълим-тарбияга, мактабда таълим сифатини оширишга қаратиш учун яна бир имкониятлар эшигини очиб берди. Зеро, келажак авлоднинг таълим-тарбияси пойдевори айнан мактаб саналади.

Таълим сифатини юксалтиришда иккита асосий йўналиш мавжуд. Биринчиси — ўқитувчиларнинг билим савияси, касб маҳоратини ошириш. Давлатимиз Раҳбари эндиликда юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш, маҳоратли педагоглар тажрибасидан самарали фойдаланиб, уларнинг ўқитиш методикасини оммалаштириш каби вазифаларни илгари сурди. Президентимиз ўқитувчи билимли бўлмаса келажак авлодга ҳеч нарса бера олмаслигини куюниб қайд этар экан, бугун айрим педагоглар сифатли дарс ўтишга эмас, кўпроқ соат олишга интилишини алоҳида қайд этиб ўтди. Дарҳақиқат, шундай, афсуски, бугун ўқитувчиларни болаларнинг таълим олиши эмас, кўпроқ ўз манфаати қайғуга солади, гўё. Шу сабабли, ҳар биримизга таълимга бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқиш вазифаси топширилди. Шу билан бирга халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга барча вазирлик ва идоралар бирдек масъул экани алоҳида таъкидланди. Эндиликда мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилиши ва уларга шахсан Президентимизнинг ўзи раҳбарлик қилиши соҳада кескин бурилиш кутилаётганидан дарак беради.

Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, бой тажрибага эга педагоглар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган Халқ таълими вазирининг махсус жамғармаси ўқитувчиларнинг иш фаолиятини янада ривожлантириш учун ўзига хос мотивация беради.

Иккинчи асосий йўналиш — ўқувчилар учун замонавий дарсликлар яратиш. Давлатимиз раҳбари томонидан яна бир муҳим топшириқ бўлдики, унда дарсликларни янгилаш кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Айни вақтда янги авлод дарсликларини илғор тажрибалар асосида тўлиқ янгилаш учун Англия, Франция, Германия каби давлатлардан қирққа яқин халқаро экспертлар жалб қилинган. Мазкур дарсликлар ўқувчиларнинг назарий билимларини ошириб, фикрлашга чорлайдиган методикалар сирасига киради.

Келгуси беш йилда 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилиши юзасидан берилган топшириқ ҳам таълимда амалга оширилиши кутилаётган туб ислоҳотлардан бири. Нега айнан 1 млн. 200 нафар ўқувчи ўрни? Бу дегани — яқин беш йилликда аҳоли сони ўсиши билан бир қаторда мактаб ўқувчиларининг сони ҳам ўсади. 2025 йилга бориб, ўқувчи сони 7 млн. дан кўпроқни ташкил этади. Табиийки, мактабларда шунча ўқувчи ўрни ҳам бўлиши керак. Шуларни инобатга олган ҳолда, ҳурматли Президентимиз 2022 йилнинг ўзида 527 та янги ва таъмирталаб мактабни реконструкция қилиш йўли билан керакли ўқувчи ўрни яратилишини режага киритиш бўйича топшириқ берди.

Бир сўз билан айтганда, мактаб таълимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш учун улкан ислоҳотлар сари дадил қадам қўйилди. Галдаги марра ушбу қадамларни жадал суратларда босиб ўтиш. Зеро, давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, ушбу ислоҳотлар — Ватанимиз келажаги ва бу йўлда шошқалоқлик қилиш ярамайди. Шундай экан, мазкур масъулиятли йўлда барчамиз стратегик мақсадларни тўғри белгилаб олишимиз лозим».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌 «Кўпчилик томошабин бўлиб қолмоқда» — Президент экологик муаммоларга бефарқликни танқид қилди

Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди:

〰️〰️〰️
«Ҳаммангиз яхши биласиз, халқимиз азалдан табиатни муқаддас деб билган. Тупроқни, сувни, ҳавони, остонасини пок сақлашга интилган. Халқимизда «Бирни кессанг, ўнни эк» деган доно мақол ҳам бежиз айтилмаган.

Оилада янги фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экилган. Афсуски, мана шу эзгу одатлар бугун деярли йўқолиб кетди. Одамларимиз ҳатто эшиги ва ҳовлиси атрофини тозалашдан, дарахт, гул, кўчат экиб, саранжом-саришта қилиб қўйишдан эринадиган бўлиб қолди.

Нега бу масалада ОАВ орқали ҳамда маҳаллаларда бонг урилмаяпти? Қани маҳалла фаоллари, нуронийларимиз ва жамоатчилигимиз? Афсуски, кўпчилик томошабин бўлиб қолмоқда», — деди давлатимиз раҳбари.

〰️〰️〰️
📌 «Энг муҳим масала — аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур.

Бугун кўчага ёки исталган жойга қаранг. Ҳамма жойда одамлар ташлаб кетган чиқиндиларни кўрасиз.

Биз она юртимизни муқаддас деймиз. Агар шу юрт, шу тупроқ биз учун муқаддас бўлса, нима учун уни тоза-озода сақламаймиз?» — дея мавзуни давом эттирди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#матбуот_анжумани

📡 Давлат органлари, иқтисодиёт тармоқлари, фуқароларни гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш ва ушбу фаолиятни молиялаштириш тартиби белгиланмоқда

Бу ҳақда АОКАда «Ўзгидромет» Марказ бош директори ўринбосари Ибратжон Каримов, Вазирлар Маҳкамаси мутасадди ходими Дониёр Турғунов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Хўжаева иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

Батафсил
_____________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк