Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.7K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️Кеча юртимизда 1104 кишида коронавирус инфекцияси, 217 кишида пневмония аниқланди

🌀2022 йил 29 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 221919 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 67 нафари Қорақалпоғистон Республикаси, 30 нафари Андижон вилояти, 47 нафари Бухоро вилояти, 34 нафари Жиззах вилояти, 30 нафари Қашқадарё вилояти, 19 нафари Навоий вилояти, 41 нафари Наманган вилояти, 59 нафари Самарқанд вилояти, 15 нафари Сирдарё вилояти, 39 нафари Сурхондарё вилояти, 116 нафари Фарғона вилояти, 52 нафари Хоразм вилояти, 102 нафари Тошкент вилояти, 453 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча нафар 242 бемор касалликдан соғайганди. Жами тузалганлар 210022 нафар (95 %).

▪️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1561 нафарни ташкил қилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Долзарб саволларга жавоблар

⚡️ Бир аттестацияда бир нечта фанлардан малака тоифасини олиш мумкинми ?

Жавоб – https://t.iss.one/uztdi/3968

Малака тоифасини олиш учун иш тажрибасини оммалаштириш талаб қилинадими?

Жавоб – https://t.iss.one/uztdi/3763

Малака тоифаси олиш учун Олий маълумотли бўлиш шартми?

Жавоб – https://t.iss.one/uztdi/3905

Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган тўловларни қандай амалга ошириш мумкин?

Жавоб – https://t.iss.one/uztdi/3989

Ўқитувчи pedkadr.tdi.uz сайтида рўйхатдан ўтолмаса, нима бўлади?

Жавоб – https://t.iss.one/uztdi/3832

👉 Педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун pedkadr.tdi.uz сайтида рўйхатдан ўтиш бўйича видеойўриқнома – https://youtu.be/wywWf7_Hd0k

👉 Ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар – https://t.iss.one/uztdi/3908

Навбатдаги аттестация учун рўйхатдан ўтдим. Кўрсатилган хатоларни ҳам тўғриладим. Аризам қабул қилинганлигини қандай билишим мумкин?

Жавоб – https://t.iss.one/uztdi/3946

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг халқимиз манфаати йўлида қилган ишлари, мардлик, одиллик, камтаринлик ҳислатлари ёдга олинди.
Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту Исламу Каримову в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о делах Ислама Каримова во благо и в интересах нашего народа, его высоких человеческих качествах - мужестве, справедливости и скромности.
В церемонии приняли участие представители палат Олий Мажлиса, Администрации Президента и правительства, деятели науки и культуры, представители интеллигенции и общественности.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тиббиёт кластерлари ташкил этилади

Ҳудудларда тиббий хизмат кўрсатиш барча йўналишлар бўйича бир жойга мужассамлаштирилиши — илғор ва самарали амалиёт. Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида бу борада ҳам тегишли вазифалар мавжуд. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

Хусусан:

Наманган, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тиббиёт кластерлари ташкил этилади;

Қашқадарёда болалар шифохонаси, туғруқ комплекси, скрининг маркази, репродуктив саломатлик маркази жойлашган мужассам бир комплекс “Она ва бола” кластери барпо этилади.

❗️Ушбу кластер бола туғилишидан бошлаб, то 18 ёшга тўлгунга қадар бир жойда комплекс тиббий хизмат олиш имкони яратилади.

📌 Чирчиқ, Янгийўл, Олмалиқ, Нурафшон шаҳарларида ҳамда Шайҳонтаҳур туманида поликлиника ва стационар муассасаларни бирлаштирган ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда қулайликлар яратилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Ижтимоий тармоқларда хориждан "перевод" қилиш ҳақида ЁЛҒОН АУДИОХАБАР тарқалмоқда

Ижтимоий тармоқларда хориждан ўқишни кўчириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов иштирокида видеоселектор йиғилиш ўтказилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ЁЛҒОН. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.

Вазир иштирокида ўқишни кўчириш мавзусига оид ҳеч қандай видеоселектор йиғилиши бўлгани йўқ. Хориждан ўқишни кўчириш амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги тартибга кўра амалга оширилмоқда.

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фаоллари!

Ҳар хил сохта ахборотларга ишониб қолмасликларингизни яна бир бор сўраб қоламиз ва ОТМга ўқишни кўчиришга доир ҳар қандай хабарнинг ҳақиқийлигини аввал вазирликнинг телеграмдаги @eduuz расмий канали орқали текшириб кўришингизни тавсия этамиз.

Шу билан бирга, асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун қонунчилигимизда жавобгарлик белгиланганини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда Россияда бўлиб турган ўзбекистонликлар эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириши мумкин.

Бу имконият юртдошларимизнинг хизматдан фойдаланиш мақсадида юртимизга келиб кетиши учун сарфлаши мумкин бўлган вақти ва нақдини тежашга хизмат қилади. Бу ҳақда ДХА ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу қулайликдан фойдаланиш тартиби қандай?

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси Россия Федерациясида тан олинадими?

Хизматдан фойдаланиш учун тўлов қанча?

Бугунги кунга қадар неча фуқаро ушбу хизматдан фойдаланиб улгурди?

❗️Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги масъуллари юқоридаги масалаларга аниқлик киритади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар, спорт, соғлиқни сақлаш, электр энергияси соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маҳалла марказларини барпо этиш, мактаб таълими қамровини ошириш, онкология марказини қуриш доирасида режалаштирилган ва амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Электр таъминоти барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган қарор лойиҳасини тайёрлашга кўрсатма берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов в сферах молодежи, спорта, здравоохранения и электроэнергетики.
Доложено о проводимой и запланированной работе по содержательной организации досуга молодежи, строительству махаллинских центров, расширению охвата школами, возведению онкологического центра.
Дано указание подготовить проект поставления, нацеленный на повышение стабильности и безопасности системы электроснабжения.

#Mirziyoyev #taqdimot #mahalla #iqtisodiyot #ijtimoiysoha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги “Adliya mobile" иловасини ишлаб чиқди

Мобил илованинг мақсади: ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳоли ва адлия органлари ўртасида самарали алоқа ўрнатиш, мобил қурилмалар орқали юридик ва давлат хизматларини кўрсатилиш, мобил илова ёрдамида давлат хизматларни электрон шаклда олиш имкониятини яратишдан иборат.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 31 январь, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Стратегик ривожланиш агентлиги томонидан амалга оширилаетган лойиҳалар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Манзура Ҳасанова,
Стратегик ривожланиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмат раҳбари

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official