Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ҳисоботи

2021 йилда:

📈26 249 та
мурожаат келиб тушган

🔎 ҳуқуқлари тикланган истеъмолчилар сони - 6,8 млн.

🔎истеъмолчиларга етказилган зарар миқдори 150,5 млрд. сўм

🔎истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилинган маблағ миқдори 106,9 млрд сўм.

📌Булар ва Агентлик томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган асосий ишлар тўғрисида маълумот юқоридаги видеода тақдим этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Умра зиёратчилари учун муҳим эслатма!

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар беришича, Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган карантин талабларига кўра, Масжиди Набавий зиёрати ва Умра тадбирини амалга ошириш “Tawakkalna” ва “Eatmarna” мобил дастурлари орқали амалга оширилмоқда.

❗️Шунга кўра, Сизлардан, сафардан олдин ушбу мобил иловаларни қуйидаги ҳаволалар орқали смартфон телефонингизга юклаб олишингизни сўраймиз:

Ҳаволалар:

"Andriod" дастури учун:

🔹Tawakkalna:
https://play.google.com/store/apps/details?id=sa.gov.nic.tawakkalna&hl=ru&gl=US

🔹Eatmarna: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.sejel.eatamrna&hl=en_US&gl=US

"IOS" дастури учун:

🔹Tawakkalna:
https://apps.apple.com/uz/app/tawakkalna-covid-19-ksa/id1506236754

🔹Eatmarna: https://apps.apple.com/uz/app/eatmarna/id1532669630

❗️Яна бир муҳим янгилик!
Умра сафари
Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати ходимлари томонидан расмий саҳифалар орқали онлайн ёритиб борилади.

❇️Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик биринчи гуруҳ зиёратчилар шу йилнинг 22 январь куни Умра зиёратини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли учун сув истеъмоли меъёрлари соддалаштирилди

❗️Бугунги кунга қадар истеъмолчилар ичимлик ва оқова сув ҳизматларидан фойдаланишида қарийб 200 турдан ортиқ тасдиқланган истеъмол меъёрлари мавжуд эди.

"Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида сув ҳисоблагичсиз ичимлик сувидан фойдаланувчи истеъмолчиларга 4 турдаги қуйидаги истеъмол меъёрлари қўлланилади.

Хусусан:

1️⃣ичимлик сувини кўча колонкасидан ташиб ичувчилар учун киши бошига кунлик - 50 литр;

2️⃣ичимлик сув тармоғига уланган, сув бериш жадвали асосида сув бериладиган хонадонлар учун киши бошига кунлик - 200 литр;

3️⃣ичимлик суви тармоғига уланган хонадонлар учун киши бошига кунлик – 350 литр;

4️⃣сув сепиш ва суғориш майдонининг ҳар 1 метр квадрати учун кунлик 15 литр этиб белгиланди.

Батафсил "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовнинг расмий баёнотида
👆

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон бўйлаб барча МТТлар ўз фаолиятини қатъий карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда давом эттиради

МТВ ахборот хизмати маълум қилишича, COVID-19 пандемияси даврида касаллик аломатлари аниқланган МТТлар гуруҳлари СанЭпидхизмат (СЭС) хулосасига кўра вақтинчалик карантинга ёпилади.

Касаллик аломатлари бартараф этилганидан сўнг, МТТ ёки гуруҳлар ўз фаолиятини яна давом эттиради.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” ҳафталиги ташкил этилади

Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамкорлигида “Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” ҳафталиги ташкил этилади.

Ҳафталикни ташкил этишдан мақсад турли соҳаларда фаолият юритаётган мутахассис хотин-қизлар ҳамда талаба ва ўқувчи қизлар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш, уларнинг ташаббуслари ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

▫️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Эндиликда ҳар йили мактабларда хорижий тилларни ўқитилишини такомиллаштириш учун маҳаллий бюджетдан 1 млрд сўм ажратилади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Гулисора Эргашева маълум қилди.

Жорий йил 19 январда қабул қилинган “Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 34-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар йили туман (шаҳар)даги мактабларни хорижий тилларни ўқитиш учун зарур бўлган адабиётлар, асбоб-ускуналар, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетлардан 1 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда ажратилган маблағлар Агентлик билан келишилган манзилли дастурлар асосида сарфланади.

▫️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, пойтахт ҳокимлигидаги вазиятларни бошқариш маркази имкониятлари билан танишади ҳамда маҳалла фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари билан маҳаллабай ишлашнинг янги тизимига бағишланган учрашув ўтказади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА Республика Таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда янги ташкил этилган Табиий фанлар юзасидан туғилган саволларга жавоб қайтарилди.

"Табиий фанлар" — қайси фанларни ўз ичига олади? Уни ташкил этишдан мақсад нима?

6-синфларда Табиий фанлар дарсини қайси ўқитувчи ўтади?

Табиий фанлар (Science) сертификатини олиш учун ўқитиладиган қисқа муддатли курс биология ёки география, физика ўқитувчиларини бир ойда тайёрлай оладими?

Табиий фанлар (Science) ни бошланғич синфларга география ўқитувчиси ўтиши мумкинми?

Янги фан киритилиши ўқитувчиларга қандай имконият яратади?

Нима учун 8 ва 9-синфдаги “География” фанидан 0,5 соатдан олинди?

—————

🔰 Саволларнинг жавоблари билан шу ерда батафсил танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Кеча “Тошкент” халқаро аэропорти орқали юртимизга келган 3480 нафар йўловчининг 66 нафарида коронавирус аниқланди

ССВ ахборот хизмати хабар беришича, жорий йил 15 январдан мамлакатимизга кириб келувчилар учун халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва чегара пунктларида экспресс-антиген тест топшириш тартиби жорий қилинганидан хабарингиз бор.

Айни пайтда бу амалиёт янги штамм кенг тарқалишининг олдини олиш ва касалликни ўз вақтида ҳамда тезкор аниқлаш имконини бермоқда.

Хусусан, кеча “Тошкент” халқаро аэропорти орқали юртимизга келган 3480 нафар йўловчидан тест синамалари олинди. Натижада улардан 66 нафарида коронавирус инфекцияси қайд этилди.

Ушбу беморлар касалликнинг кечишига кўра, уй шароитида ва меҳмонхоналарда даволанишга йўналтирилди.

Амбулатор шароитида муолажа оладиган фуқароларга аэропортнинг ўзида 4 хилдаги бепул дори-дармон воситалари берилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️“Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг расмий муносабати:

‼️VivaDiag PRO SARS-CoV-2Аg Экспресс-тест аҳолининг барча ёшдаги қатлами учун мўлжалланган!

“Dori-Darmon”
акциядорлик компаниясининг ижтимоий дорихоналарида сотувга чиқарилган VivaDiag PRO SARS-CoV-2Аg - Ковид-19 ни 15 дақиқада уй шароитида аниқлашга мўлжалланган экспресс-тест ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига маълумот жойлаштирилган эди.

Хабардаги Ушбу тест 16 ёшдан 69 ёшгача бўлган шахсларда бурунда тўпланган намуналарини тампон билан уйда текшириш учун мўлжалланган, 16 ёшдан кичик ва 69 ёшдан ошган одамлардан намуна олиш ва текшириш катталар раҳбарлигида ўтказилиши керак” деган жумлани айрим сайтлар ва ижтимоий тармоқлардаги каналларда нотўғри талқин қилиш ҳолати кузатилди.

Яъни “ушбу тест 16 ёшдан 69 ёшгача бўлган шахсларда бурунда тўпланган намуналарини тампон билан уйда текшириш учун мўлжалланган” дея асл хабардаги жумланинг маълум бир қисми олиниши натижасида маълумот мазмуни ўзгартирилган.

Шу ўринда юртдошларимизга Ковид-19 ни уй шароитида аниқлашга мўлжалланган VivaDiag PRO SARS-CoV-2Аg экспресс-тест аҳолининг барча ёшдаги қатлами учун мўлжалланганлигини, фақат болалар, кекса ёшдаги қариялар, ногирон ва имконияти чекланган ватандошларимиз, беморлар мустақил тест ўтказа олмаганликлари сабабли катталар (қаровчилар) кўмагида тест амалиётини бажаришлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.

📌1 дона экспресс-тест нархи 15 000 сўм.
Қадоқда 5 дона экспресс-тест мавжуд.


✔️Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ҳамда блогерлардан маълумотларни асл манбадан тўлиқ ва аниқ олиб, аҳолига тўғри ахборот тарқатишларини сўраб қоламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
2021 йилда Ўзбекистонга 8,1 млрд. АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди

2021 йилнинг январь-декабрь ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 8,1 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2019-2020 йилларга нисбатан 34 фоизга ошган (6,0 млрд. АҚШ доллар).

Шунингдек, ўтган йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикадан 1,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари четга жўнатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚖️ Блогер М.Базаров Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди. Мазкур ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, судланувчи ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари ёки прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Давлатимиз раҳбари “Tashkent Central Park” ва “Tashkent city mall” мажмуалари қурилиши ҳамда пойтахт ҳокимлигида барпо этилган вазиятларни бошқариш маркази имкониятлари билан танишди.

Маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Президент маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан суҳбатлашди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пул ва телефон устки кийимингизнинг ташқи чўнтагидами? Уларнинг ҳаммаси ёнингизда қолишига ишончингиз комилми? Огоҳликни йўқотманг!

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official