Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Uzbekistan Airways Қозоғистон шаҳарларига парвозларни қайта тикламоқда

2022 йил 15 январдан бошлаб, Uzbekistan Airways Тошкент – Олмаота – Тошкент, Самарқанд –Олмаота – Самарқанд, Нукус – Актобе – Нукус, Урганч – Оқтов – Урганч, Нукус – Оқтов – Нукус йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўяди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Олмаота халқаро аэропорти халқаро қатновларни соат 08:00 дан 21:00 гача (Олмаота вақти билан) қабул қилади.

Шу муносабат билан Тошкент – Олмаота – Тошкент йўналиши бўйича HY-765/766 қатнови 16 январь куни бекор қилинади.

Мазкур парвоз йўловчилари 17 январь куни Тошкент – Олмаота – Тошкент йўналиши бўйича HY -763/764 авиақатнови орқали манзилга етказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Мудофаани бошқариш миллий марказини бориб кўрди.

Ушбу марказ барча куч тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириб боришга ихтисослашган.

Олий Бош Қўмондон ушбу марказда яратилган шароитлар ва техник имкониятлар билан танишди. Мутасаддиларга унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш, мудофаа тизимига тезлик билан интеграция қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати биланҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти ҳақида ташкилот ахборот хизматининг "Агентлик лойиҳалари ҳақида" видеолойиҳасида мутахасислар сўзлаб беришади

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌 Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган лойиҳаларга кўра, 2022 йилда ичимлик ва оқова сув тизимларига оид барча дастурлар доирасида 2,7 трлн. сўмга тенг 500 дан зиёд лойиҳалар ҳаётга тадбиқ қилинади.

✔️ Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев айрим давлат раҳбарларининг сўзларига муносабат билдирди:

"Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди.

Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз.

Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз", деди давлатимиз раҳбари.
Президент раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Қуролли Кучлар тизими ва ҳарбий-маъмурий секторларнинг 2021 йилги фаолияти якунлари таҳлил қилиниб, галдаги устувор вазифалар белгиланди.

2022-2026 йилларда Қуролли Кучларни янада ривожлантириш бўйича концептуал дастур қабул қилиш вазифаси қўйилди. ҚК Бош штаби фаолиятини сифат жиҳатдан янги поғонага олиб чиқиш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агентлик 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан юрт муҳофазаси, халқ осойишталиги, Ўзбекистон равнақи йўлида фидокора хизмат қилаётган барча соҳа вакилларини муборакбод этади ҳамда шарафли касбларида куч ва матонат тилайди!

https://t.iss.one/aoka_uz
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шукуров Ғайратулла Самикович 1953 йил 14 январда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ғ.Шукуров 1970-2019 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Дунё” ахборот агентлиги ва бошқа масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Миллий гвардия «Халқлар дўстлиги» санъат саройи яқинида ёниб кетган ҳарбий техника юзасидан изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Халқлар дўстлиги» санъат саройи яқинига олиб келинган ҳарбий техникалардан бири ёниб кетгани акс этган видеолар тарқалди.

Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси мазкур ҳолатга изоҳ бериб, ёнғин нима сабабдан келиб чиққанини маълум қилди.

Таъкидланишича, 13 январь куни соат 22:20 ларда «Халқлар дўстлиги» санъат саройи майдонига 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб чиқилган Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникасининг салон қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин қисқа вақтда тўлиқ бартараф этилган. Содир бўлган ҳодиса натижасида фуқароларга жабр етказилмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк