Ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланади
Бунда рейтинг баҳолаш 5 та йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилади.
Рейтинг баҳолаш тизими 2022 йил 1 февралдан бошлаб, эксперимент тариқасида, ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган 26 та давлат ташкилотлари фаолиятига, 2022 йил 1 июлдан барча давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.
Рейтинг баҳолаш “E-Anticor.uz” электрон платформаси орқали ташкил этилади.
Рейтингда ташкилотлар 0 баллдан 100 баллгача баҳоланиб, фаолият самарадорлиги “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” тоифаларга ажратилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда "Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Фирдавс Хайриддинов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда Инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаси ҳақида маълумот тақдим этилди.
“Темир йўл транспорти ходимларининг рейс олди ва смена олди тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” давлат тилида (янги таҳрирда)ги қарори лойиҳасидан кўзланган мақсад – темир йўл транспорти хавфсизлигини таъминлашда “инсон омили”нинг салбий таъсирини камайтиришдан иборат.
▫️Батафсил

Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги воқеалар юзасидан Россия Президенти билан суҳбатлашди
Ўзбекистон ва Россия Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.
Яқинда Қозоғистонда рўй берган воқеалар нуқтаи назаридан Марказий Осиёдаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Қозоғистон раҳбарияти томонидан ушбу мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш, вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди.
“Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучларимиз ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти самарадорлигини таҳлилий кўриб чиқиш ва келгусидаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш яхши анъанага айланган.
Ушбу мажлис улуғ сана – Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг шонли 30 йиллиги арафасида ўтказилмоқда”, деди давлатимиз раҳбари ҳамда йиғилганларни, Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийларимиз ва соҳа фахрийларини байрам билан самимий табриклади.

Президент Қуролли Кучларимизнинг шаклланиши ва ислоҳ қилиниши ҳақида:
“Албатта, Қуролли Кучларимизнинг шаклланиш жараёни дунёда ва минтақамизда мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият ҳукм сурган даврга тўғри келди.
Ислоҳотларимиз натижасида мамлакатимиз хавфсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир бўлган, ҳар томонлама замонавий қуролланган, қудратли армиямиз шаклланмоқда.
Биз 2016 йилда Қуролли Кучларимиз фаолиятини чуқур ўрганган ҳолда, ҳарбий қурилишнинг барча йўналишлари бўйича муҳим қарорлар қабул қилдик. Ва беш йиллик истиқболга мўлжалланган, кечиктириб бўлмайдиган комплекс чораларни кўрдик.
Аниқ мақсадга қаратилган ана шундай ишлар натижасида, армиямиз қиёфаси ҳам, ҳарбий хизматнинг маъно-мазмуни ҳам тубдан ўзгармоқда. Қўшинларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлик даражаси кескин ошмоқда”, деди давлатимиз раҳбари.

«Ишга марҳамат» мономаркази ҳузуридаги «Ўқув-маслаҳат офиси»га Туркиядан етти нафар мутахассис жалб этилган. Улар апрель ойигача фаолият юритади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Президент қарори асосида ташкил этилган «Ўқув-маслаҳат офиси»:
👉 ишсиз аҳолини касбга тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати, ахборот-коммуникация технологиялари, қурилиш, жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, болалар, қариялар, беморларга ғамхўрлик қилиш ва бошқа соҳаларда малакали хорижий ўқитувчиларни, шу жумладан хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни жалб этиш;
👉 жалб қилинган чет эллик ўқитувчиларни малакали мутахассислар етишмайдиган касб-ҳунар таълими марказларига юбориш;
👉 хорижлик ўқитувчилар иштирокида «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва қисқа муддатли курслар ўқитувчилари учун «маҳорат дарслари»ни ўтказиш вазифаларини бажаради.

Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда давом этаётган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди:
"Сўнгги кунларда биз учун яқин қўшни ва қардош бўлган Қозоғистон Республикасида содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди.
Биз минг йиллар давомида қозоқ халқи билан яқин қўшни бўлиб, биргаликда ёнма-ён яшаб келганмиз. Бизни умумий тарих, урф-одат ва маданият боғлаб туради. Келажагимиз ҳам ўзаро чамбарчас боғлиқдир.
Шу кунларда мен Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан бир неча бор телефон орқали мулоқот қилдим. Ўзбекистон халқи номидан бутун Қозоғистон эли ва раҳбарига барқарорлик ҳамда фаровонликни таъминлаш борасидаги барча саъй-ҳаракатларини қатъий қўллаб-қувватлашимизни билдирдим.
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу воқеаларда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига яна бир бор чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор қиламан. Жабрланган инсонлар ҳам тез орада соғайиб кетишига тилакдошман.
Яратганга шукрки, қўшни мамлакатдаги вазият аста-секин ўз изига тушиб бормоқда, давлат тузилмалари ва ижтимоий муассасалар ўз фаолиятини қайта тикламоқда, одамлар осойишта ҳаётга қайтмоқда.
Ўз ўтмишида кўплаб мураккаб синовларни бошидан кечирган донишманд қозоқ халқи бу оғир кунларни ҳам тез орада мардона енгиб ўтишига ҳамда янада якдил ва ҳамжиҳат бўлишига ишонаман", деди давлатимиз раҳбари.

Uzbekistan Airways Қозоғистон шаҳарларига парвозларни қайта тикламоқда
2022 йил 15 январдан бошлаб, Uzbekistan Airways Тошкент – Олмаота – Тошкент, Самарқанд –Олмаота – Самарқанд, Нукус – Актобе – Нукус, Урганч – Оқтов – Урганч, Нукус – Оқтов – Нукус йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўяди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Олмаота халқаро аэропорти халқаро қатновларни соат 08:00 дан 21:00 гача (Олмаота вақти билан) қабул қилади.
Шу муносабат билан Тошкент – Олмаота – Тошкент йўналиши бўйича HY-765/766 қатнови 16 январь куни бекор қилинади.
Мазкур парвоз йўловчилари 17 январь куни Тошкент – Олмаота – Тошкент йўналиши бўйича HY -763/764 авиақатнови орқали манзилга етказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Мудофаани бошқариш миллий марказини бориб кўрди.
Ушбу марказ барча куч тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириб боришга ихтисослашган.
Олий Бош Қўмондон ушбу марказда яратилган шароитлар ва техник имкониятлар билан танишди. Мутасаддиларга унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш, мудофаа тизимига тезлик билан интеграция қилиш бўйича кўрсатмалар берди.