Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Аёллар дафтари"га республикадаги барча ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар рўйхатга олинади

АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

✔️Таъкидланишича, ҳозирги кунда “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 3-босқичи бошланди.

Айни вақтда республикамиздаги барча маҳаллаларда яшовчи 30 ёшдан ошган хотин-қизларни хонадонма-хонадон юриш орқали қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган.

“Аёллар дафтари”нинг 3-босқичида аёлларнинг муаммолари қайтадан ўрганилади. Бунда ҳеч бир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз четда қолиб кетмаслигига алоҳида эътибор берилади.

“Аёллар дафтари”нинг 3-босқич ишлари жорий йил 10 февралида якунланади.
〰️〰️〰️

“Аёллар дафтари”нинг 3-босқичида кимлар истисно қилинади?

2021 йилда 9 та тоифа бўйича хотин-қизлар "Аёллар дафтари"га киритилган эди. Бу йил эса 6 та тоифага кўра киритилади, рўйхат нега камайтирилди?

📍Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
"Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича онлайн рухсатнома бериш тартибини инфографик кўринишда тақдим этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиа
‼️Жорий йилдан самолёт ва поезд вагонларига ҳунарманд ва уларнинг маҳсулотлари ҳақида маълумот жойланади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Республика «Ҳунарманд» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Ҳотамова маълум қилди.

💰2022 йилда ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштиришга 500 млрд сўм йўналтирилади. Шундан келиб чиқиб, ҳунармандларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 6 ойгача имтиёзли давр билан 225 млн сўмгача кредит берилади. Улар маблағларни нақд пул кўринишида олиши ҳам мумкин.

🌐 Имтиёзли кредит ажратиш бўйича «oilakredit.uz» электрон платформасида ҳунармандларни онлайн навбатга қўйиш ва уларнинг лойиҳаларини кредитлаш учун алоҳида бўлим ишга туширилади.

🔘2022 йилдан бошлаб “Ўзэкспомарказ” павильонларида “Craft fair Uzbekistan” халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси ташкил этилади.

🛩🚃Доимий равишда “Ҳунармандчилик марказлари” ва “Уста-шогирд” мактаблари туристик маршрутларга киритиб борилади. Ҳунармандлар ва уларнинг маҳсулотлари бўйича маълумотлар самолиёт ва поезд вагонларда жойлаштириб борилади.

📌2022 йилдан «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун фаолият юритиш жойидан қатъи назар, коммунал инфратузилма хизматлари ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.

✔️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиа
АОКАда Тошкент кимё-технология институт раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

📎 Президент қарорига асосан молиявий, академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллиги берилган 35 та етакчи давлат олий таълим муассасалари қаторида Тошкент кимё-технология институти ҳам бор. Анжуманда институтнинг 2022 йилдаги мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берилди:

институтни халқаро талабларга мослаштириш;

турли ҳисобот ва маълумотлар сонини камайтириш, ҳужжатларнинг қоғоз шаклидан воз кечиш, барча жараёнларни рақамлаштириш;

илмий фаолиятни яхшилаш ва салоҳиятни ошириш;

талаба-ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш, талабалар турар жойларидаги яшаш хоналарини оптималлаштириш, барча шароитларни яратиш;

институтни «Коррупциядан ҳоли институт»га айлантириш;

юртимизда илк таълим кластери иштирокчиси сифатида фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини самарали амалга ошириш.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиа
⚡️Тошкент кимё-технология институти келгуси ўқув йилидан бошлаб «супер-контракт»дан воз кечмоқчи

Бу ҳақда Тошкент кимё технология институти ректори Ботир Усмонов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Институтга молиявий мустақиллик берилди. Энди тўлов-контракт миқдорида ўзгариш бўладими? Бу бўйича қарор — 2022-2023-ўқув йили учун қабул қилинади. Бу йил иккинчи семестр учун нархлар ўзгармайди.

Биз кейинги йилдан бошлаб супер-контрактга талаба қабул қилишдан воз кечишга ҳаракат қиламиз. Чунки биз таълим сифатига асосланган «бренд» яратишни мақсад қилганмиз. Шу боис фақат иқтидорли ва ишлаб чиқарувчиларга маъқул келадиган номзодларни талабаликка қабул қиламиз», — дея таъкидлади ректор.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Энергетика вазирлиги: Бухоро вилоятидаги қуввати 270 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, вилоятнинг 80 фоиз истеъмолини қоплайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
«Uzbekistan Airways» талабалар учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, қўшимча рейслар 20 – 23 январь кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

20 январь

Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20

Тошкент – Нукус 19:00/20:40
Нукус – Тошкент 21:20/22:40

21 январь

Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20

Тошкент – Бухоро 07:30/08:40
Бухоро – Тошкент 09:20/10:20

23 январь

Тошкент – Фарғона 12:50/13:40
Фарғона – Тошкент 14:20/15:10

Тошкент – Қарши 08:00/09:00
Қарши – Тошкент 09:40/10:40

Тошкент – Термиз 07:30/08:50
Термиз – Тошкент 09:30/10:40

Тошкент – Бухоро 07:30/08:40
Бухоро – Тошкент 09:20/10:20

Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20

Тошкент – Андижон 12:30/13:30
Андижон – Тошкент 14:10/15:00.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади

Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди:

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида «КОВИД-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади;

давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;

ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);

йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;

мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиа
📢 12 январь, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

●Мавзу:
Фуқаролардан қимматбаҳо металлар, пул маблағларини инвестиция сифатида ташкилот ҳисобига жалб қилиш, юқори фоизларда йиллик даромад беришни ваъда қилиб, молиявий “пирамида” ташкил этилган айрим ноқонуний ташкилотлар фаолиятини олдини олиш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: ИИВ, Бош прокуратура, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан 2021 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Мастура Ҳайитова, "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Аҳолидан тушган мурожаатлар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Холида Шодиева, "Ўзагроинспекция” ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун 2022 йилги 1-стипендия танловини ўтказиш юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Жамғарма мутасаддилари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Бош вазири Қозоғистон Бош вазирини табриклади

Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Смаиловни Қозоғистон Республикаси Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан самимий табриклади.

Суҳбат давомида Олий ва юқори даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни биргаликда изчил амалга ошириш, очиқлик, анъанавий дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган кўп қиррали стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришни давом этириш таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиа
⚡️Кеча Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 600 нафардан ошди. Ярмидан кўпроғи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади

🦠ССВ: 2022 йил 11 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201759 (+604) нафарни ташкил этмоқда.

😷Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 11 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Бухоро вилоятида, 41 нафари Жиззах вилоятида, 24 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Наманган вилоятида, 42 нафари Самарқанд вилоятида, 13 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Фарғона вилоятида, 17 нафари Хоразм вилоятида, 97 нафари Тошкент вилоятида, 331 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 167 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197475 (+167) нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Афсуски, яна 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1505 нафарни ташкил қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Марказий банк 2021 йил давомида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот тақдим қилди

Telegram | Facebook | Instagram | Медиа
⚡️Тошкентда молиявий пирамида ташкил қилган украиналик фуқаро қамоққа олинган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълумот берилди.

2020 йил 15 январда Украина фуқароси М.М, Тошкентда “Golden Cash story” МЧЖ хорижий корхонасини таъсис этган.

❗️Корхонанинг асосий фаолияти улгуржи савдо амалга ошириш бўлса-да, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот-ташвиқот уюштириб, ушбу корхонага тилла ва кумуш буюмларини инвестиция тариқасида киритганларга ҳафтасига 2,3%, йилига 40% дан 262% гача даромад бериб бориш билан қизиқтирган. Натижада минглаб фуқаролардан 100 АҚШ долларидан 10.000 АҚШ долларигача бўлган нархдаги тилла ва кумуш буюмларни қўлга киритишган.

📎 Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва гумондорларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

📍Жабрланганлар асосан Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Бухоро, Қарақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларидан.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йилда умумий қуввати 3 600 МВт бўлган 10 та қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича битимлар имзоланади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Эльмира Бекмуродова маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йилда Бухоро, Наманган, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона ва бошқа вилоятларда умумий қуввати 1 900 МВт бўлган 8 та қуёш фотоэлектр станциялари ҳамда Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1 700 МВт бўлган 2 та шамол электр станцияларини қуриш учун лойиҳа битимлари имзоланиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, 2023 йилда Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 1 097 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станциялари ва Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1 600 МВт бўлган 4 та шамол электр станциялари “яшил” энергия ишлаб чиқаришни бошлайди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Инфографика: "Янги Ўзбекистон" стратегияси 2022 - 2026: макроиқтисодий барқарорлик

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида "Янги Ўзбекистон"нинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари келтирилган.

✔️Келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 1,6 баробар ошиши, 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад эса 4 минг долларга етиши кутилмоқда, бунинг натижасида Ўзбекистон қатор "ўртача даромад даражаси юқори бўлган давлатлар"қаторига кириши мумкин.

✔️2023-2025 йилларда ўртача йиллик ЯИМ ўсиш суръати 6,5% ни ташкил этади ва иқтисодиётни кредитлашнинг йиллик ўсиш суръати 16-18% даражасида режалаштирилган.

✔️Йиллик инфляция даражасини 2022 йилдаги 9 фоиздан 2023 йилгача 5 фоизга босқичма-босқич пасайтириш кўзда тутилмоқда.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзкимёсаноат” АЖда мурожаатлар ечими қай даражада?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Мастура Ҳайитова бу борада батафсил маълумот берди.

📧 2021 йил давомида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ижро аппаратига жами 495 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 115 таси юридик шахслардан, 380 таси эса жисмоний шахслардан келган.

✔️Мурожаатларнинг 97 таси қаноатлантирилган, 387 таси бўйича тушунтириш берилган, қолган 11 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда.

🌀Мурожаатларнинг 153 таси ишга кириш, 63 таси қонун ва тартиб бузилиш ҳолатлари, 59 таси ҳомийлик ёрдами кўрсатиш, 42 таси ҳамкорлик қилиш, 29 таси минерал ўғит сотиб олиш, 14 таси иш ҳақини ошириш, 9 таси имтиёзли нафақага чиқиш ва 126 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзагроинспекция” ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева аҳолидан келган саволларга жавоб берди.

Мен ўз фермер хўжалигимда етиштирилган уруғлик картошкани бошқа фермер хўжалигига сотмоқчи эдим, Агроинспекция ходимлари ушбу уруғлик картошкани сотишим мумкин эмаслигини ҳамда агар уруғликни реализация қиладиган бўлсам Маъмурий жавобгарликка тортилишим ҳақида огоҳлантириш берди, шу тўғрими?

Республикамизда картошка уруғликлари кўп миқдорда импорт қилинмоқда, хориждан олиб келинаётган уруғликларни ўрнини босадиган юқори авлодли уруғликларни ўзимизнинг шароитда етиштиришнинг имкони йўқми?

Мен ҳар йили фермер хўжалигимда ғалладан бўшаган майдонларга 20-25 гектар такрорий экин сифатида картошка экаман. Мен уруғликни хорижий давлатлардан ўзим олиб келмоқчиман, олиб келишимда нималарга эътибор қилишим талаб этилади?

Мен ўзимнинг фермер хўжалигимда янгидан интенсив усулда мевали боғ барпо этмоқчиман, ушбу майдонда экиладиган кўчатларга давлат томонидан субъсидия ажратиладими?

✔️Батафсил жавоблар билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Техникум битирувчиларини ОТМга суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (17-сон, 11.01.2022 й.) билан Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилиб, тўлов миқдори бир талабани ўқитиш билан боғлиқ харажатлар миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари “5 (аъло)” ва “4 (яхши)”, бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) “5 (аъло)” бўлган битирувчилар киради.

Низомга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан битирувчиларни ОТМ бакалавриат таълим йўналишига кириш имтиҳонларисиз, суҳбат орқали қабул қилиш тартиби техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида татбиқ этилади.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️"Эл-юрт умиди" жамғармаси жорий йилда ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшларга устувор эътибор қаратади

Айни дақиқаларда АОКАда "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Жавоҳир Аҳмедов ҳамда
ахборот хизмати раҳбари Мирзиё Содиқов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Жамғарма томонидан 140 дан ортиқ вазирлик, идора ва ташкилотнинг хорижда таълим олиш учун реал эҳтиёжи ўрганилганда жами 2068 ўринга, жумладан бакалавриатга 253 ўрин, магистратурага 1259 ўрин ва докторантурага 556 ўринга эҳтиёж мавжудлиги аниқланди.

Мазкур эҳтиёжлардан келиб чиқиб, хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун 2022 йилга мўлжалланган стипендиялар квотаси 420 ўрин этиб тасдиқланган.

Жамғарма дастурлари кесимида бакалавриатга 120 ўрин, магистратурага 180 ўрин ва докторантурага 120 ўрин ажратилган.

Стипендияга номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш жорий йил 10 январдан 10 февралга қадар, саралаш танловини ўтказиш эса 10 февралдан 10 мартга қадар амалга оширилади ҳамда стипендия танловларида Ўзбекистон фуқаролари меҳнат фаолияти ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ ва барча учун ягона тартибда иштирок этиш учун барча шароитлар яратилади.

Таъкидланишича, 2020 йилдан бошлаб ҳар йили танлов асосида танлаб олинган 20 нафаргача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар хорижий давлатга таълим олишга юборилган. Жорий йилда ушбу кўрсаткични оширишга устувор эътибор қаратилади.

✔️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Эмланганлар қимматбаҳо совғалар ютиб олишлари мумкин

Эмланганлар ўртасида бонусли ўйинлар ташкил этилади. Айни пайтда мазкур ташаббус юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бу ҳақда мамлакатимизда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, хусусан, эмлаш жараёнларини кенг ёритиш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди, дейилади Инновацион ривожланиш вазирлигининг "Vaksinauz" каналида.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
III чоракдан “Жисмоний тарбия” фани барча мактабларда ҳафтасига 2 соатдан ўқитилади

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида қишки давр (декабрь, январь, февраль ойлари)да ўтиладиган "Жисмоний тарбия" фани дарслари ўқув соатларини 10 ҳафта давомида 5-10-синфларда ҳафтасига 2 соатдан 1 соатгача камайтирилган эди.

11 январь куни мазкур тартибни бекор қилиш ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилиши жараёнларини такомиллаштириш тўғрисида Халқ таълими вазирининг буйруғи имзоланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра ўқувчиларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида умумтаълим мактабларида қишки даврда ҳам “Жисмоний тарбия” фани барча синфларда ҳафтада 2 соатдан ўқитилиши белгиланди.

2021-2022 ўқув йилининг 3-чорагидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумтаълим муассасаларида ҳам “Жисмоний тарбия” фани барча синфларда ҳафтада 2 (икки) соатдан ўқитилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк