Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление народу Узбекистана
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ 2021 йилнинг сўнгги кунида юртимизда 125 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, кетма-кет учинчи кун касалликдан ўлим ҳолати қайд этилмади
📍2021 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199 030 (+127) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 12 таси – Андижон вилояти, 7 таси – Бухоро вилояти, 3 таси – Жиззах вилояти, 1 таси – Навоий вилояти, 4 таси – Наманган вилояти, 14 таси – Самарқанд вилояти, 2 таси – Сурхондарё вилояти, 7 таси – Фарғона вилояти, 13 таси – Хоразм вилояти, 30 таси – Тошкент вилояти, 34 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 196218 (+206) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилади.
Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармонига кўра, мораторий даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда:
а) ҳуқуқбузарларга:
мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори беш бараварга;
дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилади;
б) мораторий талабларини бузган қурилиш-пудрат ташкилотларининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилади. Бунда:
даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилган қурилиш-пудрат ташкилотлари бир йил мобайнида даражасини (рейтинг баҳосини) кўтариш имконидан маҳрум бўлади;
даражасини (рейтинг баҳосини) бир поғонага пасайтириш имкони бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари бир йил муддатга қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингидан тўлиқ чиқариб ташланади;
в) янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда уларга туташ ҳудудларнинг кўкаламзорлаштириш (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни экиш) майдонлари лойиҳа учун ажратиладиган ер участкалари умумий майдонининг 25 фоизидан кам бўлишига йўл қўйилмайди;
г) давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишни назарда тутувчи кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳукумат фармойишлари, баённомалар, ёзма топшириқлар, идоравий ҳужжатлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг кўрсатмалари ва қарорларини қабул қилиш қатъиян тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги қарори билан Давлат экология қўмитасининг янги асосий вазифалари белгиланди.
Улар:
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш;
атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, улар турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш, қайта тикланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчиликни фаол жалб қилган ҳолда тизимни ташкил этиш;
атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини ўрнатиш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашиш.

Йил номларини биласизми?
▫️1996 йил — “Aмир Темур йили”
▫️1997 йил — “Инсон манфаатлари йили”
▫️1998 йил — “Оила йили”
▫️1999 йил — “Aёллар йили”
▫️2000 йил — “Соғлом авлод йили”
▫️2001 йил — “Она ва бола йили”
▫️2002 йил — “Қарияларни қадрлаш йили”
▫️2003 йил — “Обод маҳалла йили”
▫️2004 йил — “Меҳр-мурувват йили”
▫️2005 йил — “Сиҳат-саломатлик йили”
▫️2006 йил — “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”
▫️2007 йил — “Ижтимоий ҳимоя йили”
▫️2008 йил — “Ёшлар йили”
▫️2009 йил — “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”
▫️2010 йил — “Баркамол авлод йили”
▫️2011 йил — “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”
▫️2012 йил — “Мустаҳкам оила йили”
▫️2013 йил — “Обод турмуш йили”
▫️2014 йил — “Соғлом бола йили”
▫️2015 йил — “Кексаларни эъзозлаш йили”
▫️2016 йил — “Соғлом она ва бола йили”
▫️2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
▫️2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
▫️2019 йил — “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”
▫️2020 йил — “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”
▫️2021 йил — “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”
2022 йил — «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини Тошкент вилоятида жойлашган тоғ-чанғи курортларида дам олиш вақтида барча эҳтиёт чораларига риоя қилишларини сўраб қолади. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув отрядлари Чимён тоғ дам олиш масканларида кечаю кун навбатчилик олиб бормоқда.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентда ўт ўчиргич портлатилгани бўйича 4 кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
«Самарқанд дарвоза» савдо мажмуаси олдида 1 январь куни фуқаролар Янги йилни нишонлаш мақсадида қўлбола «огнетушитель» портлатгани, оқибатда ҳолатни видеога олаётган 3 киши жароҳатланган. Шаҳар ИИББ ахборот хизмати бу бўйича қўшимча маълумот берди.
Портлаш шу куни соат 00:45 атрофида Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасида содир бўлган. Байрам баҳона йиғилган бир нечта фуқаролар автойўлни ажратиб турувчи тўсиққа мушакбозлик қилиш мақсадида қўлбола усулда ясалган ўт ўчириш мосламасини жойлаштирган. Тагидан олов ёқилиши оқибатида мослама портлаб, бўлакларга бўлиниб кетган.
Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, портлаш оқибатида М.С. (1997 йилда туғилган) қорин юмшоқ тўқималари лат ейиши, М.А. (1999 йилда туғилган) ўнг оёқ болдир, товон соҳалари йиртилган жароҳати ҳамда Х.Н. (2006 йилда туғилган) ўнг оёқ панжа қисми йиртилган, мажақланган жароҳати, оёқ бармоқлари нотўлиқ ампутацияси ташхиси билан турли кўринишдаги тан жароҳати олган.
Тошкент ИИББ эса икки фуқаро (1996 йилда туғилган М.А. ва 2006 йилда туғилган Х.Н.) жароҳатланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан И.А., У.М., А.Л., З.Х. исмли фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 250-моддаси (портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

#Биласизми
Пенсияларни тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар (иш ҳақи ва меҳнат стажи электрон базаси юритилмаган давр) учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида бошқа ҳужжатлар талаб қилмасдан ҳисобланади.
3 йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш мумкин эмас.

❗️ Кеча юртимизда 2021 йил март ойидан буён коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича энг паст кунлик кўрсаткич қайд этилди
🌀2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199 118 (+88) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг
7 нафари Андижон вилояти,
8 нафари Бухоро вилояти,
3 нафари Жиззах вилояти,
3 нафари Наманган вилояти, 17 нафари Самарқанд вилояти,
1 нафари Сирдарё вилояти,
7 нафари Фарғона вилояти,
9 нафари Хоразм вилояти,
4 нафари Тошкент вилояти,
29 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
🛏 Касалликдан соғайганлар жами 196337 (+119) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати қанчага узайтирилди?
Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчи фуқароларимиз фикрларини инобатга олган ҳолда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 3 ойдан 1 йилгача узайтирилганлигини эслатиб ўтишни лозим деб топдик.
2021-йил 17-ноябрда “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.
🔰Унга мувофиқ, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилиши белгиланди:
● 2010-йилгача берилганлари – 2022-йил 31-мартгача;
● 2010 – 2012-йилларда берилганлари – 2022-йил 30-июнгача;
● 2013 – 2015-йилларда берилганлари – 2022-йил 30-сентябргача;
● 2015-йилдан кейин берилганлари – 2022-йил 31-декабргача.
❕Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

2022 йилнинг 1 январь куни 2316 нафар чақалоқ дунёга келди
Янги йилнинг биринчи суткасида 2316 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда эса 1644 нафар чақалоқ туғилган эди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
2022 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 1118 нафари қиз, 1198 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида (270 нафар) туғилди.
Шунингдек:
👶иккинчи ўринда Фарғона вилояти (239 нафар),
👶учинчи ўринда Наманган вилояти (218 нафар),
👶тўртинчи ўринда Сурхондарё вилояти (213 нафар чақалоқ) қайд этилди.
❗️Дунёга келган болаларнинг 12 тасини икки ҳомилали, 1 тасини тўрт ҳомилали эгизаклар (жами 28 нафар чақалоқ) ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, юртимизда давом этаётган дам олиш кунлари мамлакатимиздаги қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, 238 та туғруқ комплексларида жами 3807 нафар тиббиёт ходими, жумладан, 509 нафар акушер-гинеколог, 315 нафар неонатолог, 1159 нафар доя, 1824 нафар ҳамшира навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда, дейилади хабарда.

⚡️⚡️⚡️Айрим ҳудудларда мактаб ўқувчилари учун бепул овқат берилиши кўзда тутилмоқда
Тараққиёт стратегиясида камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш йўлга қўйилади.
Бу ҳақда Президентнинг "Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги фармони лойиҳаси айтилган.
Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда 2022 йил 1 апрелдан бошлаб бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Бунда, лойиҳада ажратиладиган маблағлар сарфланиши устидан кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва коррупциявий омилларнинг олдини олиш бўйича аниқ механизмлар назарда тутилади.
Лойиҳа муҳокамасида иштирок этиш: 👉https://2022-2026.strategy.uz/farmonuz.php!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиндан мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табрик мактуби келди.
Мактубда давлатимиз раҳбарига муваффақиятлар ва мустаҳкам соғлик, дўст Ўзбекистонга равнақ ва куч-қудрат, халқимизга бахт-саодат ва фаровонлик тилаклари изҳор этилган.
—
На имя Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева поступило поздравительное послание Председателя Китайской Народной Республики Си Цзиньпина в связи с 30-летием установления дипломатических отношений.
В послании выражаются искренние пожелания успехов и крепкого здоровья главе нашего государства, процветания и могущества дружественному Узбекистану, а его народу – счастья и благополучия.
#Mirziyoyev #maktub #XXR #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Деҳқонободдаги мактаб ўқитувчиси МДҲнинг “Энг ёш олим-2021” “Йилнинг энг яхши педагоги-2021” танловлари ғолиби бўлиб, “Халқаро тоифадаги ўқитувчи” мақомини қўлга киритди
Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Деҳқонобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли 69-ИДУМнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, 1-тоифали ўқитувчи Дилноза Мадраҳимова Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида МДҲ миқёсида ўтказилган “Йил педагоги-2021” ҳамда “Энг ёш олим-2021” халқаро илмий-амалий онлайн мақолалар кўрик танловида “Таълимга оид инноватцион ёндашувлар” йўналиши бўйича илмий мақолалалари билан иштирок этиб иккита йўналиш бўйича 1- ва 2-ўринларни қўлга киритиб кўкрак нишон, диплом билан тақдирланди.
Шунингдек, илмий мақолалалари журналда чоп этилиб, “Халқаро тоифадаги ўқитувчи” мақомини қўлга киритди.

⚡️ 2022 йилда ТОИФАСИ мавжуд ўқитувчиларнинг маоши алоҳида оширилиши мумкин
2022 йилда олий тоифадаги ўқитувчиларнинг маоши камида 15 фоизга оширилиши мумкин.
Бу ҳақида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида" Фармони ЛОЙИҲАСИнинг 6-бандида маълумот берилди.
Лойиҳага кўра 2022 йилда иқтидорли ўқитувчиларнинг иш ҳақларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда қуйидаги миқдорларда қўшимча ошириш режалаштирилган:
📌 Олий тоифали ўқитувчилар учун – камида 15 фоизга;
📌Биринчи тоифали ўқитувчилар учун – камида 10 фоизга;
📌Иккинчи тоифали ўқитувчилар учун – камида 5 фоизга.
Шунингдек, лойиҳада 2022 йил 1 июлга қадар халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ўқитувчи ва шифокорларга малака тоифаларини бериш тартибининг тубдан қайта кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда малакани баҳолаш услубиёти асосида адолатли ва шаффоф тизимини жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш таклиф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига кўра педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 30 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тасарруфдаги ташкилотларда “Кучайтирилган иш режими” ташкил этилди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати расман маълум қилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғига асосан, Янги йил байрами муносабати билан берилган дам олиш кунлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ишлари узлуксиз ташкил этилди.
Қиш мавсумида ҳамда байрам кунлари аҳоли, саноат ва халқ хўжалиги исътемолчиларини табиий газ, суюлтирилган газ, бензин ва дизель ёнилғилари билан таъминлашда узулишларни олдини олиш, барча қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш корхоналарининг бир маромда ишлашини навбатчилар тўлиқ мониторинг қилиб боришади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати 2021 йилда амалга оширилган ишлар бўйича айрим таҳлилларни тақдим қилди.
Ўтган йил давомида 121 та кўп квартирали уйларни бошқарувчи компания ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 134 та ташкил этилди.
1 503 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Кўп квартирали уйларнинг ертўлаларидан самарали фойдаланиш мақсадида, 2 730 та ертўла тадбиркорлик субъектларига шартнома асосида ажратиб берилди.
Кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудларида ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ташкил этилиб, 3 203 та ноқонуний қурилма бартараф этилди.

Қадрли ёшлар!
🏆 2022-йил 3-январ куни, соат 12:00да Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси биносида шахматнинг рапид йўналиши бўйича Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти ва 2 хонали хонадон калити топшириш маросими ҳамда 13:00да "Янги Ўзбекистон" боғида ёш чемпионимиз билан учрашув бўлиб ўтади.
💥Мамлакат ифтихори, ёш иқтидор эгасини қўллаб қувватлашга барчани Янги Ўзбекистон боғига чорлаймиз!