Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
“UzAuto Motors” 2021 йил 5-17 декабрда ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини чақириб олиш дастурини эълон қилди

Компания ахборот хизмати хабар беришича, бу “Чақириб олиш” дастури автомобилларнинг орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқ.

Барча ишлар "UzAuto Motors” АЖ ходимлари томонидан дилерлик марказларининг сервис хизматида ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

“UzAuto Motors” ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сифати ва мижозлар талабини қондиришни ўзининг асосий устувор вазифаси деб билади. “UzAuto Motors” АЖ бош директори Бо Андерссон бу йил компанияга келганида сифатни кескин оширишни ва ҳар қандай камчиликларга мутлақо муросасиз муносабатда бўлишни эълон қилди, дейилади хабарда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Фарходжонович Омонов Президент Администрацияси шўъба мудири этиб тайинланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озиқ-овқат захирасини яратиш - ҳар бир ҳокимнинг асосий вазифаси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ ССВ: Чангли ҳаво шароитида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур чоралар кўрилган!

Гидрометеорология хизмати 21 декабрь, яъни бугун шамол тезлиги баъзи жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиб, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида чанг бўрони ва ғуборлар кўтарилиши мумкинлигини прогноз қилганди. Айни пайтда мамлакатимизнинг айрим ҳудудларда ушбу табиат ҳодисаси кузатилмоқда.

Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур чораларни кўрган.

Жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 179 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиаллари домий шай ҳолатда.

Бундан ташқари, мамлакатимиз бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизимида фаолият кўрсатаётган қарийб 17 минг нафарга яқин шифокор ва 52 минг нафардан зиёд ҳамшираларга зарур кўрсатмалар берилган.

Қолаверса, аҳоли Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази малакали мутахассисларидан чангли ҳаводан қандай ҳимояланиш бўйича туну кун керакли маслаҳат ва тавсиялар олишлари мумкин.

Хусусан, бундай вазиятда нафас йўли сурункали касалликлари бор юртдошларимизга чангли ҳавода ташқарига чиқмасликларини тавсия қиламиз.

Хона ёки иншоотларни нам латта билан тозалаб туриш, уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, бундай вазиятда нам сочиқларни осиб қўйиш, кондиционер ва ҳавони тозалаш тизимлари ҳам асқатади.

Деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, кўпроқ сув ичиш, тез-тез душ қабул қилиш нафас олишни енгиллаштиради. Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб туриш ҳам катта самара беради.

Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни ҳар икки соатда алмаштириш шарт. Ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва ёши катта инсонлар ҳам бундай вазиятда эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.

Агар юртдошларимизда ташқи муҳитдаги чанглар туфайли нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда қичишиш ва қизариш, томоқда кучли қичишиш, қичишиш билан кузатиладиган йўтал белгилари юзага келса, тезда оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиникаларга мурожаат қилишлари лозим.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 2023 йилга бориб миллий эталонлар сони 94 тага етказилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов синов лабораторияларини халқаро талабларга мослаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

Институтда миллий эталонлар базаси ҳозирда 22 тани ташкил этиб, 2022 йилда қўшимча 39 та, 2023 йилда эса қўшимча 32 тага кўпайтирилади. Ҳар йили 30 – 40 нафар ходимлар қайта тайёрланиб халқаро методларни ўзлаштириш кенгайтирилмоқда. Ушбу йил якунида 60 дан ортиқ халқаро методлар ўзлаштирилди. Бу ишлар келгуси йилда 25 тага 2023 йилда эса 32 тага кўпайтирилиши кўзда тутилган.

▫️Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

Кескин танқидий руҳда ўтиши кутилаётган йиғилишда янги ташкил этилган Кадастр агентлиги томонидан ерларни ялпи хатловдан ўтказиш ва электрон рўйхатга олиш ишларининг бориши, хатлов жараёнида аниқланган муаммолар, ер ажратиш ва ҳисобини юритишдаги коррупция ҳолатлари эътибор марказида бўлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда ўтказилган брифингда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати раҳбари Феруз Жўраев контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш ва контрафактсиз ҳудудларни кенгайтиришнинг аҳамияти ҳақида маълумот берди.

Контрафакт маҳсулотларга қарши курашишдан асосий мақсад тадбиркорларнинг интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бозор иқтисодиёти шароитида ноҳалол рақобатнинг олдини олиш, товар белгиларидан рухсатсиз фойдаланиш ва ўзлаштиришни кескин камайтириш ҳамда аҳолини контрафакт маҳсулотлардан огоҳ этишдан иборат.

▫️Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
📍23 млн гектар қишлоқ ерларининг электрон хариталари яратилди

Президент матбуот котиби маълум қилишича, давлат раҳбари раислигидаги йиғилиш бошланди.

Янги ташкил этилган Кадастр агентлиги жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон тарихида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини ялпи хатловдан ўтказиб, электрон рўйхатдан ўтказишни бошлагани ва 23 миллион гектар қишлоқ ерларининг электрон хариталари яратилгани таъкидланди.

✍️ Шундан, бугунги кунга қадар 22 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтказилди. Бундан ташқари, ҳисобга олинмаган 412 мингта кўчмас мулк кадастр базасига киритилди, 478 мингта объектда қўшимча қурилмалар аниқланиб, кадастр баҳоси қайта кўриб чиқилди.

🔎 Шу билан бирга, хатловда кўплаб муаммолар ҳам аниқланди. Мисол учун, электрон ҳисобга олинаётган қишлоқ хўжалиги ерлари қоғоз шаклида юритиб келинган Ер фонди ҳисоботи амалиёт билан фарқ қилмоқда.

Жумладан, ҳақиқатда аҳоли яшаш пунктига айланиб кетган 830 минг гектар майдон бошқа ер тоифаларида ҳисобда турибди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️«Бунинг орқасида пора ва коррупция турибди», — Президент кадастр соҳасидаги муаммолар ҳақида

Йиғилишда йўл, электр, газ таъминоти, сув хўжалиги, ободонлаштириш объектлари, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар кадастрида ҳам кўплаб муаммолар мавжудлиги қайд этилди.

"Бу жуда катта ва муаммоли масала, жаноб ҳоким ва прокурорлар. Бунинг орқасида пора ва коррупция турибди.

Юқоридаги натижалар ер кадастри соҳасида бошлаган ишларимизнинг 50 фоизи, холос. Ҳали олдимизда қилинадиган ишлар кўп.

Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Биз келгуси йилда 80 минг гектар пахта ва ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб беришни режа қилганмиз.

Агар ернинг ҳисоби, аниқ чегараси бўлмаса, бу ишларни амалга ошириб бўлмайди", деди Президентимиз.

Қаерда бўш ер борлиги тўғрисида ҳам аниқ маълумот йўқлиги, бу билан 30 йил ҳеч ким шуғулланмагани қайд этилди. Оқибатда кадастр ҳужжати бўлмагани боис 2 миллиондан зиёд оилалар уй-жойларини на кредит гарови сифатида қўя олади, на уни сота олади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчиларни газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилиш лозимлиги ҳақида илтимос қилмоқда

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фуқаролардан ёпиқ газ ускуналари, хусусан, газ плиталари, иситиш ва иссиқ сув ускуналари ҳамда дудбуронлардан фойдаланишдан олдин уларга техник хизмат кўрсатиш кераклигини сўрамоқда.

Шуни ёдда тутиш керакки, ис гази билан заҳарланиш, ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмаси ва бошқа шунга ўхшаш ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар кўпинча қўлбола иситиш мосламалари («таракан» печкаси, “қозонли печка”, «сандал»), шунингдек, бинолардаги вентиляция ва дудбуронлардаги носозликлар туфайли содир бўлади.

Агар сизда газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келганда, кеча-кундуз ишловчи 1104 колл-марказига, 104 авария-диспетчерлик хизматига, шунингдек, туман, шаҳар ва вилоят газ таъминоти ташкилотларининг телефон рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Деҳқон хўжаликларини кадастр рўйхатидан ўтказиш ишларига 20 миллиард сўм ажратилади - Президент

Президент ҳузуридаги йиғилишда мутасаддиларга ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этишга топшириқ берилди:

✔️ келгуси йил 1 апрелга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини ҳисобга олиш ишларини якунига етказиш;

✔️ ер балансидаги фарқ бўйича ер майдонларининг эгаси ва аниқ тоифасини белгилаб бериш;

✔️ 38 мингта субъектга тегишли ер ажратиш ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 1 миллион гектар майдоннинг ижара шартномаларини расмийлаштириш;

✔️ ер ажратиш тўғрисидаги барча қарорларни хатловдан ўтказиб, уларнинг эгаси, манзили ва чегарасини аниқ белгилаб, кадастр идораларига бериш;

✔️ деҳқон хўжаликларини кадастр рўйхатидан ўтказиш ишларига 20 миллиард сўм ажратиш.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Келгуси йил якунига қадар 6 миллионта кўчмас мулк объектлари “хонадонбай” хатловдан ўтказилади

Ер
балансида аҳоли яшаш пункти ерлари 223 минг гектар бўлсада, амалда 1 миллион гектардан ошиб кетгани таъкидланди.

Масалан, Асака ва Шаҳрихон туманларида ўтказилган хатловда 74 мингта хонадоннинг (жами хонадонларнинг 65 фоизи) ер ажратиш қарорлари йўқлиги, 4,5 мингтаси (4 фоиз) муҳофаза зоналарда қурилгани маълум бўлди. Демак, ушбу туманлар ер балансида аҳоли пункти ерлари 2 минг гектар деб кўрсатилган бўлсада, ҳақиқатда 10 минг гектар ерлар уй-жой билан банд бўлиб турибди (бунга йўл, ариқ, хиёбон ва бошқа объектлар киритилмаган).

Шу муносабат билан келгуси йил якунига қадар 6 миллионта кўчмас мулк объектларини “хонадонбай” хатловдан ўтказиш топширилди. Бунда, ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудидаги ҳолатни таҳлил қилиб, кадастр идораларига беради.

Хатлов натижаси билан бино-иншоотларнинг электрон харитаси яратилиб, аҳоли учун қулай ва очиқ-ошкора онлайн платформага жойлаштирилади.

"Ер балансини тўғри юритиш, ерни асраб-авайлаш ҳокимларнинг конституциявий мажбурияти ва асосий вазифасидир. Буни уддалай олмайдиган ҳоким менга керак эмас", деди давлатимиз раҳбари.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти ҳокими ажримларга йўл қўймаган маҳалла раиси ойлигига 10 миллион сўмгача қўшиб бермоқчи

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

«Депутатларимиз қарши бўлмаса, янги йил якунида ажримлар содир этилмаган ҳар бир маҳалла раисига, маҳаллий бюджетдан 5 млн сўмдан 10 млн сўмгача мукофот пули берамиз.

Шунингдек, ажримлар кузатилмаган маҳалла раисларини юртимиздаги энг яхши санаторияларга ҳам юборамиз», - дейди Қашқадарё вилоят ҳокими в.б Муротжон Азимов.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Аҳолига моддий ёрдам кўрсатилади

Шавкат Мирзиёев "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзоланди
.

2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;

18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📹 «Илк бор 23 миллион гектар қишлоқ ҳўжалиги ерлари электрон харитага киритилди»

📹 «Ер ажратиш: Қоғоз ва амалда фарқ кўп»

📹 «Ер кадастрида коррупция ҳолатлари бор»

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишдан.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда ерларни ялпи хатловдан ўтказиш, ер ажратиш ва ҳисобини юритиш масалалари юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

📊 Батафсил инфографикада.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат активларини бошқариш агентлиги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси сотувга қўйилганини эълон қилди

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Қаландаров Жамолиддин Бекмуҳамматович 1982 йил 22 декабрда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ж.Қаландаров 2006-2021 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида ва Қурилиш вазирлигида фаолият юритган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official