Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Олий таълим муассасаларининг умумий рейтинги эълон қилинди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати маълум қилишича, рейтинг натижаларига кўра, етакчи ўринларни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд давлат университети, Тошкент молия институти эгаллади.

Сўнгги ўринлардан эса Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, Навоий давлат педагогика институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Нукус давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти ўрин олди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов аҳоли ва тадбиркорлардан келган саволларга жавоб берди:

Аукционда қатнашиб ерни ютиб олган ғолибга ҳокимият томонидан қарор чиқариладими?

Қандай сабабларга кўра янги ПФ-6243-сон Фармонда умрбод ерга эгалик қилиш ҳуқуқи бекор қилинган?

Менга ер керак тадбиркорлик қилмоқчиман. Ҳокимиятга борсам кадастрга жўнатди, кадастрга борсам бизда ер беришга ваколат йўқ деяпди. Кимга ишонай?

Мен тадбиркорлик билан шуғулланиш учун аукциондан ер майдони ютиб олдим. Мазкур ер участкасига кадастр ҳужжатини шакллантирсам бўладими?

Аукцион савдосини кадастр ўтказадими?

Битта шахс бир нечта ер олиши мумкинми?

〰️〰️〰️

👉 Шу ва бошқа долзарб саволларга жавобларни ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

Расмий хабарлар | Медиабанк
“Бош вазир кубоги-2021” мусобақасига қуръа ташланди, жамоалар ўз рақибларини билиб олишди

Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу мусобақа ўйинлари бу сафар 5-10 ноябрь кунлари оралиғида ўтказилади. Шу муносабат билан бугун, 4 ноябрь куни Туризм ва спорт вазирлигида “Бош вазир кубоги-2021” мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилги мусобақада 43та жамоа иштирок этадиган бўлди.

Қуйида “Бош вазир кубоги-2021” анъанавий футбол мусобақасининг 1/32 финал босқичидаги жуфтликлар билан танишинг:

5 ноябрь (1/32 финал). Ўйинлар соат 10:00дан бошланади

1. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги – Таълим маркази

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги – Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги

3. Олий Мажлис Сенати – Энергетика вазирлиги

4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – АОКА

5. Мактабгача таълим вазирлиги – Агро марказ

6. ЎзЛиДеП – ЎзА

7. Агроинспекция – Давлат статистика қўмитаси

8. Адлия вазирлиги – Молия вазирлиги

9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – Сув хўжалиги вазирлиги

10. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Маданият вазирлиги

11. Ёшлар ишлари агентлиги – Халқ таълими вазирлиги

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Янги лойиҳаларни ўз вақтида бажариш ва аввал ишга тушганларини тўлиқ қувватга чиқариш бўйича топшириқлар берилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига йил якунига қадар 139 та йирик ва 3 мингта ҳудудий лойиҳаларни ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Хорижий инвестиция ва экспорт ҳажмини оширишда чет давлатлардаги элчилар фаолияти муҳимлиги таъкидланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
WEBINAR: “Канаданинг топ университетларига кириш учун нима қилиш керак?”

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 20:00 (Тошкент вақти) “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Канадада ўз фаолиятини олиб бораётган ватандошимиз, Канада давлатининг иммиграцияси, тижорат ва авиация бўйича эксперт Р.Собиров ҳамкорлигида “Канаданинг энг топ университетларига кириш учун нима қилиш керак” мавзусида вебинар ташкил этилади.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзгидромет ахборот хизмати маълум қилишича, бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ ва салқин об-ҳаво кутилмоқда. Баъзи жойларда чангли ғубор кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва 3-8° илиқни ташкил этади.

🔹Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Чангли ғубор кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-7° илиқ бўлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева Президент ҳужжатлари ижроси юзасидан маълумот берди:

2021 йил 4 ноябрь куни ҳолатига кўра, Республика миқёсида жами 4 100 та Президент ҳужжатларидаги назоратга олинган 61 186 та топшириқ мавжуд бўлиб, шулардан 48 341 таси назоратдан ечилган, 12 473 таси ижро жараёнида.

2016-2021 йилларда қабул қилинган 145 та Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган жами 4 294 та топшириқларнинг ижроси мониторинг қилиниб, натижаси бўйича таҳлилий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Шунингдек, ҳужжатлар лойиҳалари пухта ҳамда профессионал даражада тайёрланганлиги ўрганилиб, уларнинг ижро этилмаслик хавфи лойиҳа босқичидаёқ экспертиза қилинмоқда.

Натижада ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган 878 та лойиҳаларнинг ҳар тўрттадан биттаси (250 та) бу борада камчиликлар мавжудлиги сабабли ташаббускор идораларга қайтарилди.

Батафсил

〰️〰️〰️

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятлар идоралари раҳбарларининг навбатдаги Минтақавий форуми ўз ишини давом эттирмоқда.

Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️2-3 соатда Тошкент шаҳри сув таъминоти ўз маромига қайтади

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ ахборот хизмати маълум қилишича, пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди.

Шу туфайли Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланди, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. 2-3 соатда Тошкент шаҳри сув таъминоти ўз маромига қайтади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📌 Кеча коронавирус инфекцияси 296 кишида аниқланди ( жами 187 381); соғайганлар – 248 нафар (жами - 183 305 ) 2 нафар вафот этди (жами 1334)

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари –Қорақалпоғистон Республикасида, 19 нафари – Андижон вилояти, 8 нафари – Бухоро вилояти, 6 нафари – Жиззах вилояти, 5 нафари – Қашқадарё вилояти, 2 нафари – Навоий вилояти, 15 нафари – Наманган вилояти, 21 нафари –Самарқанд вилояти, 3 нафари – Сирдарё вилояти, 3 нафари – Сурхондарё вилояти, 25 нафари – Фарғона вилояти, 16 нафари – Хоразм вилояти, 79 нафари Тошкент вилояти, 91 нафари – Тошкент шаҳрида қайд этилган.

〰️〰️〰️
📌 Пневмония: кеча 5 кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар 27 643 нафарга етди. Умумий соғайганлар 26 145 нафар.

〰️〰️〰️
📌 4 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 271 535 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Жами 27 260 924 доза вакцинадан фойдаланилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ССВ: аҳолига чангли ҳавода ниқоб тақиш, аллергик ва астма касаллиги бор беморларга ташқарига чиқмаслик тавсия этилади

Кеча юртимизда кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисалари кузатилганидан хабарингиз бор. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробар ошди.

— Бундай вазиятда имкон қадар очиқ ҳавода юрмаслик зарур, — дейди Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Айниқса, бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик коньюктивит, томоқ қичишиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак.

ССВ маслаҳат беришича, ним таъсир қилувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни чайиш, хоналарни ёпиқ сақлаш, хўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш зарур.

Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни ҳар икки соатда алмаштириш шарт. Ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва ёши катта инсонлар ҳам бундай вазиятда эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.

Юртимиз аҳолиси бундай об-ҳаво шароитида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

🎙Бугун, 5 ноябрь, соат 13:00да АОКАда "Ўзгидромет" маркази ахборот хизмати раҳбари Муниса Асилхўжаева иштирокида брифинг ўтказилади.

🌫 Брифингда кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисалари юзасидан ахборот берилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Тошкент шаҳридаги сув таъминоти соат 18:00 га қадар босқичма босқич тикланади" – "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official