Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.89K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқаро пресс-клуб "Кластер – Янги Ўзбекистоннинг янги иқтисодий тизими" мавзусида ўзининг сайёр сессиясини ташкил этди

📈 Бугун кластерлар қандай ривожланмоқда? Яқин келажакда кластерларга қандай шарт-шароитлар, имкониятлар яратиб берилади? Ва бу мамлакат иқтисодиёти, юрт равнақида қандай из қолдиради? Соҳанинг келажаги қай даражада?

🎥 Эфирни сиз бугун, 4 ноябрь соат 11:15 да “Ўзбекистон 24” телеканаллари орқали томоша қилишингиз мумкин!

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Кеча пневмония касаллиги аниқланмади, коронавирус инфекцияси бўйича ҳам ўсиш кузатилмади

🔺
3 ноябрь куни 292 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилганди, жами касалланганлар сони 187085 нафарни ташкил этмоқда. 3 нафар бемор касалликдан вафот этди (жами - 1332 нафар)

📊 Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари –Қорақалпоғистон Республикасида, 15 нафари – Андижон вилоятида, 5 нафари – Бухоро вилоятида, 8 нафари – Жиззах вилоятида, 2 нафари – Қашқадарё вилоятида, 3 нафари –Навоий вилоятида, 17 нафари – Наманган вилоятида, 27 –нафари Самарқанд вилоятида, 4 нафари – Сирдарё вилоятида, 19 нафари – Фарғона вилоятида, 19 нафари – Хоразм вилоятида, 74 нафари –Тошкент вилоятида, 97 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

⚠️ Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ССВ: Эмланиши керак бўлган аҳолининг 65 фоиздан ортиғи 1-доза вакциналарини олиб бўлди

💉
3 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 260 992 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Жами 26 989 389 доза вакцинадан фойдаланилди.

📌 Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 65,1 фоизни ташкил қилмоқда.
〰️〰️〰️

⚡️246 минг нафардан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (61 287 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (24 122 доза) вилоятларида юқори.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистонда меҳмонхона ва умумий овқатланиш масканларидаги хизматлар учун ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Республикадаги 223 та жойлаштириш воситаси (меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари) хизматлари учун - 50 фоизгача, 204 та умумий овқатланиш масканларидаги хизматлар учун 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.

Шунингдек, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан 1-30 ноябрь кунлари Республика ичидаги авиақатновларда 60 ёшдан юқори эркаклар ва 55 ёшдан юқори бўлган аёллар учун эконом ва бизнес тоифаларининг (LPR3M, UPR3M, SPR3M, OPR3M ташқари) жорий нархларга 25 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар жорий этилган.

Бундан ташқари, ноябрь ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан мамлакат ичидаги амалдаги тарифларга 10 фоиз миқдорда ҳамда “Uzautotrans Service” МЧЖ томонидан маҳаллий йўналишларда қатновчи автобус чипта нархларига 10 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар амал қилади.

Чегирмалар ҳақида батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️"Яшил макон" умуммиллий лойиҳа доирасида вилоятлар учун белгиланган дарахтлар "Долзарб 40 кунлик"да экиб бўлиниши керакми?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан қўмитага юкланган вазифалар бўйича батафсил маълумот берди.

🖇 Жорий йил 2-ноябрдан 10-декабргача кунлари бутун мамлакат бўйлаб дарахт экиш бўйича "Долзарб 40 кунлик" тадбири ўтказилади.

🌳 Мутахассисларнинг тавсиясига асосан, ҳудудларда экиш учун 27 турдаги дарахт кўчатлари таклиф этилмоқда. Дарахт кўчатлари қайси ҳудудга мос келиши олимлар хулосаси асосида ҳар бир туманнинг шарт-шароитини ҳисобга олган ҳолда танланади.

🌐 Давлат экология қўмитасининг daraxt2020.uz электрон платформаси барча вилоятларда ташкил этилаётган “Яшил макон” умуммилий лойиҳасини амалга ошириш штаби билан интеграция қилинади.

⚠️ Вилоятлар учун муайян квота тариқасида белгиланган 14-16 миллион донадан кўчат “Долзарб 40 кунлик”да экиб бўлинадими? Йўқ, ундай эмас. Бу жараён келаси йил баҳорида ҳам олимлару уста боғбонлар тавсия этган муддатларда изчил давом эттирилади. Бунда ҳар бир ҳудуд кузда ва баҳорда қанча экилишини ўзига аниқ режа қилиб олган.

▫️Батафсил

_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
Олий таълим муассасаларининг умумий рейтинги эълон қилинди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати маълум қилишича, рейтинг натижаларига кўра, етакчи ўринларни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд давлат университети, Тошкент молия институти эгаллади.

Сўнгги ўринлардан эса Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, Навоий давлат педагогика институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Нукус давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти ўрин олди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов аҳоли ва тадбиркорлардан келган саволларга жавоб берди:

Аукционда қатнашиб ерни ютиб олган ғолибга ҳокимият томонидан қарор чиқариладими?

Қандай сабабларга кўра янги ПФ-6243-сон Фармонда умрбод ерга эгалик қилиш ҳуқуқи бекор қилинган?

Менга ер керак тадбиркорлик қилмоқчиман. Ҳокимиятга борсам кадастрга жўнатди, кадастрга борсам бизда ер беришга ваколат йўқ деяпди. Кимга ишонай?

Мен тадбиркорлик билан шуғулланиш учун аукциондан ер майдони ютиб олдим. Мазкур ер участкасига кадастр ҳужжатини шакллантирсам бўладими?

Аукцион савдосини кадастр ўтказадими?

Битта шахс бир нечта ер олиши мумкинми?

〰️〰️〰️

👉 Шу ва бошқа долзарб саволларга жавобларни ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

Расмий хабарлар | Медиабанк
“Бош вазир кубоги-2021” мусобақасига қуръа ташланди, жамоалар ўз рақибларини билиб олишди

Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу мусобақа ўйинлари бу сафар 5-10 ноябрь кунлари оралиғида ўтказилади. Шу муносабат билан бугун, 4 ноябрь куни Туризм ва спорт вазирлигида “Бош вазир кубоги-2021” мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилги мусобақада 43та жамоа иштирок этадиган бўлди.

Қуйида “Бош вазир кубоги-2021” анъанавий футбол мусобақасининг 1/32 финал босқичидаги жуфтликлар билан танишинг:

5 ноябрь (1/32 финал). Ўйинлар соат 10:00дан бошланади

1. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги – Таълим маркази

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги – Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги

3. Олий Мажлис Сенати – Энергетика вазирлиги

4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – АОКА

5. Мактабгача таълим вазирлиги – Агро марказ

6. ЎзЛиДеП – ЎзА

7. Агроинспекция – Давлат статистика қўмитаси

8. Адлия вазирлиги – Молия вазирлиги

9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – Сув хўжалиги вазирлиги

10. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Маданият вазирлиги

11. Ёшлар ишлари агентлиги – Халқ таълими вазирлиги

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Янги лойиҳаларни ўз вақтида бажариш ва аввал ишга тушганларини тўлиқ қувватга чиқариш бўйича топшириқлар берилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига йил якунига қадар 139 та йирик ва 3 мингта ҳудудий лойиҳаларни ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Хорижий инвестиция ва экспорт ҳажмини оширишда чет давлатлардаги элчилар фаолияти муҳимлиги таъкидланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
WEBINAR: “Канаданинг топ университетларига кириш учун нима қилиш керак?”

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 20:00 (Тошкент вақти) “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Канадада ўз фаолиятини олиб бораётган ватандошимиз, Канада давлатининг иммиграцияси, тижорат ва авиация бўйича эксперт Р.Собиров ҳамкорлигида “Канаданинг энг топ университетларига кириш учун нима қилиш керак” мавзусида вебинар ташкил этилади.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзгидромет ахборот хизмати маълум қилишича, бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ ва салқин об-ҳаво кутилмоқда. Баъзи жойларда чангли ғубор кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва 3-8° илиқни ташкил этади.

🔹Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Чангли ғубор кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-7° илиқ бўлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева Президент ҳужжатлари ижроси юзасидан маълумот берди:

2021 йил 4 ноябрь куни ҳолатига кўра, Республика миқёсида жами 4 100 та Президент ҳужжатларидаги назоратга олинган 61 186 та топшириқ мавжуд бўлиб, шулардан 48 341 таси назоратдан ечилган, 12 473 таси ижро жараёнида.

2016-2021 йилларда қабул қилинган 145 та Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган жами 4 294 та топшириқларнинг ижроси мониторинг қилиниб, натижаси бўйича таҳлилий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Шунингдек, ҳужжатлар лойиҳалари пухта ҳамда профессионал даражада тайёрланганлиги ўрганилиб, уларнинг ижро этилмаслик хавфи лойиҳа босқичидаёқ экспертиза қилинмоқда.

Натижада ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган 878 та лойиҳаларнинг ҳар тўрттадан биттаси (250 та) бу борада камчиликлар мавжудлиги сабабли ташаббускор идораларга қайтарилди.

Батафсил

〰️〰️〰️

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятлар идоралари раҳбарларининг навбатдаги Минтақавий форуми ўз ишини давом эттирмоқда.

Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️2-3 соатда Тошкент шаҳри сув таъминоти ўз маромига қайтади

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ ахборот хизмати маълум қилишича, пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди.

Шу туфайли Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланди, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. 2-3 соатда Тошкент шаҳри сув таъминоти ўз маромига қайтади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official