Forwarded from Times.uz
Жиззахликлар, баракалла!
Жиззахда ўзига хос ва айни пайтда ажойиб бир челленж бошлашибди: «Бизда коронавирус нархга таъсир қилмайди!»
Бутун Ўзбекистон синовдан ўтаётган ва бирлашиш вақти келган пайтда озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси осмонга сакрагани рост. Лекин Жиззахда эмас.
Браво, жиззахликлар, браво, Эргаш Алибекович!
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Forwarded from Qashqadaryo xabarlari ™
Вилоятимиз бозорларида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўрилишида фуқароларимиз томонидан ҳам @voha_matbuoti телеграм рақамига асосли аудио ва видеоёзувлар келиб тушмоқда.
Вазирлар Маҳкамасида коронавирус мавзусига бағишланган брифингда Бош вазир Абдулла Арипов таъкидлаганларидек, "Вазиятдан фойдаланиб қолишга уринган тадбиркорларнинг “бойиши”га йўл қўйилмайди."
Вилоятимизда ҳам юқоридаги жараёнга Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва вилоят Солиқ бошқармаси жалб қилинган бўлиб, фуқаролар томонидан келаётган мурожаатлар зудлик билан ўрганилмоқда.
Энг асосий масала - ваҳима ва қўрқувга тушмаслик!
Синовли кунларда бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишдан, холис шахс сифатида Сизлар томонингиздан нарх-наволар юзасидан келаётган ҳар бир мурожаатга эътибор қаратишдан чарчамайман.
Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими.
👉https://t.iss.one/qashqadaryopress

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов "Ўзбекистон 24" телеканалида диний маросимларни ўтказиш тартиби ҳақида баёнот берди.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан юртимиздаги мусулмонларга мурожаат ва чақириқ билан чиқди.
1. Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача жума намозлари ўрнига уйда пешин намозини ўқисинлар. Шунингдек, беш вақт намозларни ҳам уйда адо этсинлар.
2. Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилсин.
3. Масжидларда намоз вақтини билдириш учун азон ўз вақтида айтилсин.
4. Мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликни тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшсинлар.
5. Ҳар бир мусулмон ибодатлар ва дуоларда Аллоҳ таолодан ушбу касалликни даф қилишини сўраб, ихлос билан илтижо қилишлари лозим.
6. Динимиз покликка буюрар экан, касалликнинг олдини олиш борасидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган кўрсатмаларга қатъий амал қилиш ҳар бир мусулмоннинг вазифасидир.
7. Карантин даврида масжидлар ва таҳоратхоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари асосида даврий дезинфекция ишлари ўтказилсин.
8. Бундай вазиятларда озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларни нархини ошириш, сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.
❗️Ушбу фатво вирус аниқланган мусулмон мамлакатлар ҳамда бошқа ўлкалардаги йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг ушбу масаладаги фатво ҳамда хулосаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.

UZ: Ўз навбатида, бошқа диний конфессияларда ҳам ўрнатилган тартибда оммавий ибодатлар, маросимлар вақтинчалик тўхтатилди. Шунингдек, уларга қарашли диний таълим муассасаларининг (семинария ва монастыр) талаба-ўқувчилари ҳам таътилга чиқарилганини маълум қиламиз.
Карантин даврида барча диний ташкилотларда, жумладан масжидларда, черков ва ибодатхоналар, диний таълим муассасалари, мадрасалар, семинария ва монастырларда тўлиқ дезинфекция ишлари амалга оширилади.
Дин ишлари бўйича қўмита
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Карантин даврида барча диний ташкилотларда, жумладан масжидларда, черков ва ибодатхоналар, диний таълим муассасалари, мадрасалар, семинария ва монастырларда тўлиқ дезинфекция ишлари амалга оширилади.
Дин ишлари бўйича қўмита
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Йўлкира ҳақининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўйилмайди
Транспорт вазирлигининг Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ва ИИББ ЙХҲБ инспекторлари билан биргаликда ўтказган
ўрганишда аниқланишича, айни дамда Тошкент- Фарғона йўналишида йўлкира ҳақи 50 - 60 минг, Тошкент-Қўқон йўналишида 40-50 минг, Тошкент - Наманган йўналишида 50 – 60 минг, Тошкент- Андижон йўналишида эса 70-80 минг сўм атрофида.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Манба
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Транспорт вазирлигининг Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ва ИИББ ЙХҲБ инспекторлари билан биргаликда ўтказган
ўрганишда аниқланишича, айни дамда Тошкент- Фарғона йўналишида йўлкира ҳақи 50 - 60 минг, Тошкент-Қўқон йўналишида 40-50 минг, Тошкент - Наманган йўналишида 50 – 60 минг, Тошкент- Андижон йўналишида эса 70-80 минг сўм атрофида.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Манба
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
#tayinlov
полковник Ташпулатов Азиз Анварович
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари - Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А.Ташпулатов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
#назначение
полковник Ташпулатов Азиз Анварович
назначен на должность заместителя министра внутренних дел Республики Узбекистан - начальника ГУВД города Ташкента.
До назначения А.Ташпулатов работал первым заместителем министра внутренних дел Республики Узбекистан.
Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover

генерал-майор Собиров Шухратжон Уринбаевич
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ш.Собиров, Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

назначен на должность первого заместителя министра внутренних дел Республики Узбекистан.
До назначения Ш.Собиров работал Начальником УВД Андижанской области.

генерал-майор Джураев Рустам Мирзаевич
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Р.Джураев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари - Тошкент шахар ИИББ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
#назначение
генерал-майор Джураев Рустам Мирзаевич
назначен на должность Командующего Национальной Гвардии Республики Узбекистан.
До назначения Р.Джураев работал заместителем министра внутренних дел Республики Узбекистан - начальником ГУВД города Ташкента.

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАР САККИЗ НАФАРГА ЕТДИ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 8 нафарга етди.
Шу йилнинг 15 март куни Вирусология илмий текшириш институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида, шунингдек, унинг ўғли ва қизи, турмуш ўртоғи ва набирасида коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилган эдик.
Олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, ушбу бемор билан мулоқотда бўлган қариндошида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 14 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Лондон–Тошкент йўналишидаги 201- рейс билан келган юртимиз фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 15 март куни соат 05:15 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиа компаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция қайд этилган эди.
Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди.
Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали - @ssvuz

Forwarded from Bandlik vazirligi
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг карантин даврида иш берувчиларга тавсиялари
- йиғилишлар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш таъқиқланади (7-10 кишидан кўп бўлмаган иш тартибидаги йиғилишлар бундан мустасно);
- шошилинч хизмат сафарларидан ташқари, чел элга ва ҳудудларга хизмат сафарларини тўхтатиш мақсадга мувофиқ;
- хорижий ҳамкорлар, шунингдек, давлат ва ижро ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан аудио ва видео алоқа орқали дистанцион ҳолатда музокаралар олиб бориш;
- биноларга қўллар учун антисептик воситалар жойлаштириш, ходимларни инфекциядан ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш, шунингдек, дезинфекция чораларини амалга ошириш;
- иш жойида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун шароит яратиш, иш жойида иситмаси бўлган ходимларни ишдан четлатилишини таъминлаш.
#тавсия
#иш_берувчи

2020 йил 16 мартдан Республикадаги барча мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, халқ таълими, ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларига таътил эълон қилинганлиги муносабати билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларнинг ота-оналарига таътиллар берилиши тартиби юзасидан қатор саволлар келиб тушмоқда.
Хусусан, ота-оналар карантин сабаб мактабгача таълим муассасига бора олмаётган, белгиланган муддатдан вақтли таътилга чиққан ўқувчи-фарзандларига қаровни амалга ошириш уларнинг меҳнат муносабатларига қай тарзда таъсир ўтказиши, бунда уларга имтиёзлар бериш-берилмаслиги билан қизиққан.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги юзага келаётган ҳолатлар бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Фарзанди мактабгача таълим муассаси тарбияланувчи ёхуд бошланғич синф ўқувчиси бўлган, ишлайдиган она ёки отага иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра, фойдаланилмаган йиллик меҳнат таътили (Меҳнат кодекси 133-модда) таътиллар жадвалидан қатъий назар берилади.
Агар ходим йиллик меҳнат таътилидан аввал фойдаланган бўлса ёки карантин тадбирлари ўтказилаётган даврда йиллик меҳнат таътилидан фойдаланиш истагини билдирмаса, ёки биринчи иш йилида йиллик меҳнат таътилини олиш учун зарур бўлган иш стажи (олти ойдан кам бўлмаган меҳнат фаолияти)га эга бўлмаса, (Меҳнат кодекси 143,144-модда) иш берувчи томонидан ходимларга уларнинг розилиги билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади (Меҳнат кодекси 150-модда) ёки улар иш вақти тўлиқ бўлмаган (Меҳнат кодекси 119-модда) ишга ўтказилади. Бунда ишланган иш вақтига мутаносиб равишда иш ҳақи тўланади.
Шунингдек карантин тадбирлари даврида иш берувчи ходим (айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар, сурункали касалликларга чалинган шахслар)ни уларнинг розилиги билан масофавий (дистанцион) меҳнат ва касаначилик асосидаги меҳнатга ўтказиши мумкин.
Бунда ходим томонидан масофавий меҳнат доимий иш жойидан ташқарида, техник воситалар (компьютер, алоқа воситалари, шу жумладан Интернетга уланиш ва ҳ.к.) мавжуд бўлган тақдирда электрон ҳужжатлар алмашинувидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйилади. Касаначилик асосидаги меҳнат эса қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг масофавий таълим жараёнига жалб этилган ходимлар, шунингдек, карантин чоралари даврида таълим ташкилотларининг ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган ходимларнинг иш ҳақи сақланиб қолинади.
Таълим муассасаларининг бошқа ходимларига меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда йиллик меҳнат таътили ёки иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътил берилади, ёки иш вақти тўлиқ бўлмаган ишга ўтказилади.
Юқоридаги ҳолатларнинг бари иш берувчи ҳамда ходимнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилади.
Каналга уланиш 👉 https://t.iss.one/mehnatvazirligi
Вазирликнинг расмий саҳифалари 👇
Facebook I Instagram I Telegram

Telegram
Bandlik vazirligi
Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi
100060 Toshkent shahar, Mirobod tumani, Nukus ko'chasi 8-uy. Tel: (71) 200 00 61 e-mail: [email protected], [email protected]

Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (SEO agentligi)
#Коронавирус
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақланиб туради, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланади. Агар шу даврда кўп сув ичилса, туз ва уксусли сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолади” мазмунида тарқалаётган хабарлар хақиқатга тўғри келмайди.
Коронавирус инфекциясига хос клиник белгилардан бири қуруқ йўтал хисобланади. Оғиз бўшлиғини доимо хўллаб туриш организм учун жуда фойдалидир, чунки оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватдан иборат бўлиб, суюқлик ичиш хисобига доимо нам холатда бўлиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ташқи мухитдан таъсир қилаётган микроорганизмлардан, шу жумладан коронавирусдан химоя қиладиган қобиқ сифатида таъсир кўрсатади.
Туз ва уксусли сув юқорида айтиб ўтилганидек, оғиз шиллиқ қавати бутунлигини бузулишига ва оқибатда турли-хил касалликларни оғиз орқали юқишига олиб келади.
Шуни унутмаслик керакки, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар, материаллар, фейк хабарлар ва умуман, ишончсиз ахборотни ҳар қандай шаклда тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽
@seo_agentligi
www.rses.uz
Facebook|Instagram|Twitter|Youtube

Forwarded from Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Давлат солиқ хизмати ходимлари бозорларда бўлиб, турли миш-мишларга ишониб, ортиқча маҳсулотлар ғамлашга асос йўқлиги ва энг муҳими, ваҳимага тушмаслик зарурлиги юзасидан тадбиркор, харидор ва бозор масъуллари билан суҳбатлар ўтказди.
Forwarded from Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️Государственная налоговая служба Узбекистана изучает цены на рынках столицы. Причин для паники нет - баланс спроса и предложения сохраняется!
Forwarded from Uzbekistan Airways
Mart oyida bekor qilingan Uzbekistan Airways aviakompaniyasining Moskvadan Toshkentga va O'zbekistonning boshqa shaharlariga bo'lgan qatnovlarga chipatalarni xarid qilgan yo'lovchilar diqqatiga.
2020-yil 17-mart kuni Toshkent-Moskva-Toshkent yo'nalishi bo'ylab chet el fuqarolarini Moskvaga va O'zbekiston fuqarolarini Moskvadan Toshkentga olib chiqish uchun qatnov amalga oshiriladi. Toshkentdan ketish vaqti — soat 10:00 da, Moskvadan — soat 13:00 da, mahalliy vaqt bilan.
Tushunmovchiliklarni bartaraf etish uchun biz birinchi navbatda 16, 17, 18-mart kunlari bekor qilingan qatnovlarning yo'lovchilari qabul qilinishini ma'lum qilamiz.
Ushbu reys bilan Toshkentga kelgan yo'lovchilar kelishi bilan vaqtincha joylashtirish punktiga jo'natiladi. Shu munosabat bilan ularni Toshkent shahri aeroportida kutib olmaslikni so'raymiz.
Yo'lovchilarning vaqtincha joylashtirish punktida turishi masalalari bo'yicha O'zbekiston Respublikasi sog'liqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologiya osoyishtalik agentligining bosh qarorgohiga +998 (71) 276-49-66 telefon raqami orqali murojaat qiling.

#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси “Ўзэнергоинспекция” бошлиғининг матбуот котиби Норбобоев Наврўз Бердиқобилович 1990 йил 17 мартда Қашқадарё вилоятида туғилган.
Наврўз Норбобоев 2012 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
2011-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Фан” нашриётида ҳамда “Соғлом авлод” газетасида меҳнат қилган.
2020 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси “Ўзэнергоинспекция” бошлиғининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Forwarded from O’zagrolizing
“Ўзагролизинг” АЖ Самарқанд вилоят филиали томонидан мижозларга кўрсатилаётган лизинг хизматлари
“Ўзагролизинг” АЖ Самарқанд вилоят филиали томонидан вилоятдаги фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, машина трактор парклари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига жорий йилнинг бугунги даврига қадар 89 дона 12 280,6 млн. сўмлик қишлоқ хўжалик техникалари етказиб берилди. Шундан:
- 24 дона TD-5.110 русумли тракторлар;
- 7 дона чопиқ тракторлар;
- 18 дона пуркагичлар;
- 14 дона минерал ўғит сепгичлар;
- 6 дона чигит экиш сеялкалари;
- 20 дона бошқа турдаги техникалар етказиб берилган.
"Ўзагролизинг" АЖ
матбуот хизмати
https://t.iss.one/uzagroleasingjsc

O’zagrolizing
❗️"O‘zagrolizing” AJ rasmiy kanaliga o'tish✅✅✅
https://t.iss.one/uzal_uz
https://t.iss.one/uzal_uz
Forwarded from Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Айни пайтда Қўқон Деҳқон бозорида картошка 3200 сўмдан, пиёз 1200 сўмдан ва сабзи 700 сўмдан сотилмоқда.