Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.6K photos
7.02K videos
53 files
29.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
EFFECT.UZ сайтида эълон қилинган “Сохта МХХчилар минглаб АҚШ долларларимни тортиб олиб “яйраб” юрибди. Ўзбекистондаги биронта органнинг тиши ўтмаяпти” сарлавҳали материал юзасидан Олий суд ахборот хизмати маълумот берди

Унга кўра, жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2021 йил 9 мартдаги ажрими билан Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а” банди билан айбланган Комил Сагдуллаев ва Собир Сагдуллаевга оид жиноят ишининг К. Сагдуллаевга тегишли қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, у соғайгунга қадар тўхтатилган.

Жиноят ишининг С. Сагдуллаевга оид қисми жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2021 йил 26 мартдаги ажримига асосан айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилган.

Кейинчалик Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 3 августдаги ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2021 йил 10 июндаги К. Сагдуллаевга нисбатан чиқарилган ажрими ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Метрода вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахс ушланди

ИИВ ахборот хизмати
маълум қилишича, Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган шахсга нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этиб, қидирилаётган шахс қўлга олинган.

У илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғирлик) ҳамда 127 (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 1989 й.т., фуқаро К.Ш. эканлиги аниқланди.

📌Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ёки яқинларингиз ушбу фотосуратда кўрсатилган шахснинг ҳаракатларидан жабрланган бўлсангиз, дарҳол 102 рақамига ёки яқин орадаги ички ишлар органига хабар беришингиз сўралади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#брифинг #экоқўмита

📢 Жорий йил 15 сентябрь куни Қуйи Aмударё давлат биосфера резервати ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғига киритилгани расман эълон қилинди.

🗺 ЮНЕСКОнинг биосфера резерватлари ҳозирда ер юзи ҳудудининг 5 фоиздан ортиғини эгаллайди ҳамда биологик-хилмахилликни сақлаш, экологик таълим, тадқиқот ва барқарор ривожланиш йўналишидаги интилишларни бирлаштиради.

🪴Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида 419 та юксак ўсимлик тури учраши аниқланган бўлиб, шундан 2 тур Ўзбекистон “Қизил Китоби” га киритилган ноёб ўсимлик турлари ҳисобланади.

Ушбу ҳудудда 36 тур сут эмизувчи, 246 тур қушлар, 29 тур судралиб юрувчилар, 2 тур сувда ва қуруқликда яшовчи, 43 тур балиқ синфига мансуб ҳайвонлар учраши қайд этилган. Мазкур турлардан 36 тур ҳайвон Ўзбекистон Республикасининг “Қизил Китоби” га, 18 тур эса Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига киритилган ноёб ҳайвонлардир.
〰️〰️〰️〰️

АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов иштирокида ўтказилган брифингдан.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Метрода вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахс ушланди ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган шахсга нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этиб, қидирилаётган шахс қўлга олинган. У илгари Ўзбекистон…
Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонлик ва қирғизистонлик тадбиркор аёллар учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Қирғизистонда ўзбекистонлик ва маҳаллий тадбиркор аёллар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

“B2B” учрашувлари якунида томонлар ўртасида умумий қиймати 13,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 15 га яқин шартнома ва меморандум имзоланди.

Шартномаларда қурилиш, саноат, ишлаб чиқариш, таълим, текстил маҳсулотларини етказиб бериш ва бошқа кўплаб тадбиркорлик соҳалари қамраб олинган.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#қабул #лицей

Ўзбекистондаги академик лицейларда ўтказилган кириш имтиҳонлари жавоби эълон қилинди

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Ўқувчилар якуний натижаларни:

✔️вазирликнинг litsey.edu.uz расмий веб-сайти;

✔️ ОТМ тасарруфидаги академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари орқали аниқлаш мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Марказий сайлов комиссияси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Усманов Жалолиддин Қудратович 1983 йил 24 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ж.Усманов 2017-2021 йилларда “Халқаро Пресс-клуб”да, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
24 сентябрь, жума куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
2022 йил учун стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ва мақсадли докторантурага қабул масаласи юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Республикада экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил майдонларни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар мавзуси юзасидан очиқ мулоқот
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазирлиги @ijronazorati_bot телеграм ботини ишга туширди

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, Президент ҳужжатларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига эришиш, уларнинг ижро этилмаётганлиги ҳолати бўйича тезкор мурожаат йўллаш имконини яратиш ҳамда вазирликка берилган ваколатлар доирасида чоралар кўриб бориш мақсадида @ijronazorati_bot телеграм боти ишга туширилди.

Президент ҳужжатлари бажарилмаётганлиги ҳолатларига бефарқ бўлманг ва ўзингиз дуч келган шундай ҳолатлар бўйича ушбу бот орқали мурожаат йўлланг, дейилади хабарда

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📍Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашиш мақсадида ушбу вилоятга жўнаб кетди.

〰️〰️〰️
📍Шавкат Мирзиёев отбыл в Самаркандскую область для встречи с избирателями.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#COVID19 #Пневмония

ССВ: Коронавирус юқтирганлар сони қарийб яна олти юзга қараб кетмоқда

🦠 Кеча юртимизда 550 нафардан зиёд кишида коронавирус (жами 171080 нафар) аниқланди, касалликдан қарийб 670 нафарга яқин бемор тузалди (жами соғайганлар 165282 - 97% ). 5 нафар бемор вафот этди (жами вафот этганлар 1212 нафар).

📊 Янги касалланиш ҳолатларининг 34 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 8 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 5 нафари Жиззах вилоятида, 7 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 8 нафари Наманган вилоятида, 57 нафари Самарқанд вилоятида, 16 нафари Сирдарё вилоятида, 23 нафари Сурхондарё вилоятида, 23 нафари Фарғона вилоятида, 4 нафари Хоразм вилоятида, 127 нафари Тошкент вилоятида, 238 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
〰️〰️〰️〰️

Пневмония: кеча 134 нафар кишида пневмония аниқланди, (жами 26 711 нафар). 427 нафар бемор соғайди, 1 нафар бемор вафот этди ( жами вафот этганлар 221 нафар).

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Вакцинация

💉19 миллион дозадан ошиқ вакцина билан 4 миллиондан ортиқ аҳоли тўлиқ эмланди

🔘23 сентябрда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 216 853 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

🔺1-босқич эмланганлар 84 398 нафарни,

🔺2-босқич эмланганлар 75 418 нафарни,

🔺3-босқич эмланганлар 57 037 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 197 082доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 007 732 нафарни ташкил қилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати 2021 йилда энергетика соҳасида амалга оширилаётган Ўзбекистон тарихидаги 10 та энг йирик лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Сайлов

"Дунё" АА чет элдаги сайлов комиссияси участкалари манзилининг электрон харитасини ишлаб чиқди

🏬 МСК маълум қилишича, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловларида чет элда яшовчи ўзбекистонлик фуқароларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида дипломатик ва бошқа ваколатхоналарда 54 та участка сайлов комиссияси фаолият кўрсатмоқда.

🚌 Шунингдек, Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлмаган 11 та давлатда сайёр сайлов пунктлари ташкиллаштирилади.

📢 Чет элда яшовчи юртдошларимиз хориждаги сайлов комиссияси участкасига рўйхатга олиш борасида ТИВнинг расмий сайти орқали ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилишлари мумкин.

🗺 "Дунё" АА сайлов комиссияси участкалари манзилининг электрон харитасини ишлаб чиқди.

✔️ Хорижда яшовчи фуқаролар сайтда кўрсатилган ҳавола орқали яқин орада жойлашган сайлов комиссияси участкаси ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#брифинг #инновационривожланиш

📈 2022 йил учун олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул квоталари 3600 тага оширилди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.

Сунъий интеллект соҳасида таянч докторантура ва стажёр-тадқиқотчиликка жами 28 та мақсадли квоталар ажратилди, жумладан, таянч докторантурага 14 та, стажёр-тадқиқотчиликка 14 та. Шундан, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ихтисослиги бўйича 4 та таянч докторантурага, 6 та стажёр-тадқиқотчиликка мақсадли квоталар ажратилди.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш учун республиканинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот институтларида 2022 йилда мақсадли докторантурага жами 67 та қабул квота ажратилди.

👇Квоталар қандай мезонларга асосан тақсимланганлигини қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин:

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Метал заводидаги ёнғин ва бунинг натижасида жароҳатланганлар борлиги ҳақида видео тарқалди. "Ўзметкомбинат" АЖ ахборот хизмати раддия берди

Ижтимоий тармоқларда “Иш пайти рўй берган бахтсиз ҳодиса яширилмоқдами?” номли мақола ва видео тарқалган. Унда 13 сентябрь куни "Ўзметкомбинат" АЖга қарашли, Оҳангарон шаҳридаги “ЛиДа металл” корхонаси металл эритиш печида кучли ёнғин содир бўлганлиги ва натижада бир неча ходим жароҳат олганлиги тўғрисида хабар берилган.

Яна шу видеода комбинат раҳбарияти эса ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисани яшириб, тегишли ҳисоботга киритмаган ва рўйхатга олмаганлиги билдирилган. Жароҳатланган ходимлар ҳам маъмурият тазйиқи билан шифохонага олиб борилмай уйида даволанмоқда, деган маълумотлар келтирилган.

Комбинат ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу ҳодиса аслида 11 сентябрь куни соат 01:15 да бўлган. Бунга сабаб печда эритилган металлнинг кимёвий таркибидаги углерод миқдори 0,93%ни ташкил этгани ва бу ҳолатда углерод миқдорини камайтириш учун технологик жараёнда печга кислород юборилиши кўзда тутилади.

Видеода тасвирланган ҳолат технологик жараёнга киради ва мазкур ҳодисада тан жароҳати олган деб айтилган Нуриддин Ҳайдаров ва бошқа ишчилар аслида ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ва шу куннинг ўзида ишларини давом эттиришган ва бугунги кунда ҳам саломатликлари яхши.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига хабар берилган ва бугунги кунда қўмита мутахассислари ўрганиш ишларини давом эттиришмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#брифинг #инновационривожланиш

⚡️ Жорий йилда докторантура имтиҳонлари анъанавий тарзда ўтказилади

📝 Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузованинг брифингда маълум қилишича, бу йилги имтиҳонлар онлайн эмас, одатдагидек анъанавий тарзда бўлиб ўтади.

🎥 Докторантурага кириш имтиҳонлари ва суҳбат жараёнларини видео кузатув остида (онлайн трансляция) ўтказиш чораларини кўрилади.

⛔️ Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари бўйича топшириладиган биринчи фан (мутахассислик ёки чет тили) умумий балининг 50 фоизидан кам балл тўплаган талабгорлар кейинги босқичга ўтказилмайди.
〰️〰️〰️〰️

Бир таянч докторант ўз йўналишидан бошқа йўналишга «перевод» қилиши мумкинми?

Таянч докторантурага кириш имтиҳонларидаги саволлар бир ихтисосликдан бошқа ихтисосликка тўғри келмаганлиги сабабли кўчириш мумкин эмас.
〰️〰️〰️〰️

Мустақил тадқиқотчи бўлган изланувчи таянч докторантурага ўқишга топшириши мумкинми?

🔰Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустақил изланувчиликка расмийлаштирилган шахс таянч докторантурага ҳужжат топшириши мумкинлиги ва мумкинмаслиги тўғрисида нормалар берилмаган. Шу муносабат билан, ҳужжат топширишда мустақил изланувчиликка расмийлаштирилган илмий ёки таълим ташкилотларининг рухсатига асосан топшириш мақсадга мувофиқ.
〰️〰️〰️〰️

Стажёр-тадқиқотчиликда ўқийман. Илмий мақолаларим, илмий ишим анча олдинлаган. Докторантурага киришга менда имтиёз борми?

⛔️ Стажёр-тадқиқотчилик ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли ҳисобланиб, ушбу шаклда ўқиган шахсга ҳеч қандай имтиёз берилмайди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Адлия вазирлиги: таклиф этилаётган қонун лойиҳасида тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш бўйича таклифлар мавжуд эмас

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси бўйича ижтимоий тармоқлар орқали “ҳайдовчиларни тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш таклиф этилмоқда” ёки “учар” ҳайдовчиларга жарима камайтирилади” каби турли хил фикр ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Адлия вазири Р. Давлетов мазкур Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида, ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтларида кенг тарқалган тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш бўйича таклиф мазкур Қонун лойиҳасида мавжуд эмаслигини қайд этди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Сайлов

🇺🇿 Хориждаги ватандошларимизга қулайлик яратиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси "Одноклассники" ижтимоий тармоғида ҳам ўз саҳифасини ишга туширди.

🔹 "Одноклассники" орқали кузатиб бориш учун қуйидаги ҳаволага босинг: https://ok.ru/group/62826545938592

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Республика бўйича ичимлик суви таъминоти учун тасдиқланган тариф даражалари
〰️〰️〰️〰️

Тарифы, утвержденные по республике для питьевого водоснабжения

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official