Расмий хабарлар I Официальные новости
27.6K subscribers
32K photos
7.23K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Туризм ва спорт вазирлиги “Халқаро автомобилсиз кун” танлови ҳақида эълон қилади

Туризм ва спорт вазирлиги “22 сентябрь – Халқаро автомобилсиз кун” муносабати билан танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади! Танловда оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамда барча фуқаролар иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Автомобилсиз кун акциясида иштирок этиб, унинг доирасида олинган сурат ва видеоларни қуйидаги хештегларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий тармоқлар (Instgram, Facebook, Twitter, Tik-Tok, Telegram)да жойлаган ҳамда энг кўп кўрилган постлар эгалари велосипед ва спорт экипировкаларини қўлга киритади:
#carfreeday_uzbekistan
#shaxsiynamunakursat
#avtomobilsizbirkun
Бунда 5 нафар биринчи ўрин эгалари – велосипед, 5 нафар иккинчи ўрин эгалари спорт экипировкалари билан мукофотланади.

Шу билан бирга, автомобилсиз кун акциясини энг фаол тарғиб қилган 5 нафар оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар велосипед билан мукофотланади.

Ғолибларга мукофотлар 27 сентябрь – Бутунжаҳон туризм куни Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов томонидан тантанали равишда топширилади.

Автомобилсиз кун акциясини ўтказишдан мақсад мамлакатимиз аҳолиси ўртасида экологик маданият ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, йўл ҳаракати хафсизлигини янада такомиллаштиришга йўналтирилган.

Шундай экан, барчангизни юқоридаги хештегларни қўллаган ҳолда танловда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📍Коронавирус: Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари юқорилигича қолмоқда

ССВ ахборот хизмати:

● 21 сентябрь куни республикамизда 522 кишида коронавирус аниқланди, 6 нафар бемор вафот этди.

● Ҳудудларда 687 нафар бемор соғайди (жами 163 985 та).

〰️〰️〰️
🔎 Пневмония: беморлар 26 459 тага етди, шундан 23 553 нафари соғайди

● Кеча яна 103 кишида касаллик аниқланди, 2 нафар бемор вафот этди. Бир суткада 478 бемор соғайди.

Жадвал: касаллик қайд этилиши ва соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
22 сентябрь, чоршанба куни ташкил этилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
24-29 сентябрь кунлари ўтказиладиган Тошкент халқаро бошқарув форуми юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Фазилат Юнусова, Банк-молия академияси проректори

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Электр энергияси таъминотидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари таҳлили ва жорий йилда амалга оширилган лойиҳалар
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Наврўз Норбобоев, «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
«Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори мазмун-моҳияти
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Таълим сифатини назорати қилиш инспекцияси мутасаддилари

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💰Ўзбекистон 350 млн. долларга яқин электротехника маҳсулотларини экспорт қилди

📈 8 ой якунларига кўра, тармоқ корхоналари экспорти 350,0 млн. долларни ташкил этди. 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан Бу кўрсаткич 1,3 баробарга кўп.

📊 Электротехника маҳсулотларининг 🇮🇷Тожикистонга экспорти 1,4 баробарга, 🇰🇿Қозоғистонга - салкам 1,8 баробарга, 🇷🇺Россияга - 2,0 баробарга ҳамда 🇬🇪Грузияга - 1,9 баробарга ошган.

Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электротехника маҳсулотлари экспорт қилинган давлатлар қаторига Яман, Руминия, Албания ва Молдова ҳам қўшилди.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда Қоракўлчилик ривожи ҳақида видео лавҳада

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🏗 Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини якунлаб, Амударёда қурилаётган кўприкни кўздан кечирди.

📍Шундан сўнг Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашув ўтказиш учун Урганч шаҳрига келди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📊Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Хоразм вилоятининг сўнгги беш йилликдаги ривожланиш натижаларини тақдим қилди.

▫️2017-2020 йиллар давомида вилоят #ЯҲМ 17% га ошиб, 21,6 триллион сўмни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,8 триллион сўмдан 9,6 триллион сўмгача (ўсиш 46%) ошди.

▫️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,7% га, 2016 йилдаги 7,7 трлн. сўмдан 2020 йилда 17 трлн. сўмгача ўсди.

▫️Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 19,4 мингдан 2020 йилда 24,1 минггача 25% га ўсди.

▫️Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 50 км газ қувурлари ва 3 304 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди.

▫️Шу давр мобайнида 109 мингга яқин иш ўрни яратилди.

▫️Ўтган беш йил давомида вилоятдавилоятда 3 930 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 12,3 минг, мактабларда 45,9 минг, шифохоналарда 2,2 минг ўринга мўлжалланган коекалар ташкил этилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Банк-молия академияси проректори Фазилат Юнусова иштирокида бўлиб ўтган брифингда 24-29 сентябрь кунлари ўтказиладиган Тошкент халқаро бошқарув форуми юзасидан маълумот тақдим этилди.
〰️〰️〰️〰️

24-29-сентабрь кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро бошқарув форуми Банк-молия академияси томонидан ташкил этилмоқда.

Форум икки ялпи мажлис ва саккизта интенсив маҳорат дарсдан иборат.

Шунингдек, форум давомида Қозон (Волга вилояти) федерал университети билан биргаликда бакалавр ва магистратура учун иқтисодиёт (молия ва кредит) мутахассисликлари ва молиявий таҳлил магистратура йўналиши бўйича қўшма таълим дастурларининг тақдимотлари бўлиб ўтади.

Журналист, мухбир ва блогерлар www.forum.bfa.uz веб-сайтда аккредитациядан ўтган ҳолда халқаро тадбирда иштирок этишлари мумкин.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️Мўйноқ аҳолисига 5 млн сўмдан пул тарқатилмоқда

❗️Орол денгизи қуришидан энг кўп зарар кўрган Мўйноқ аҳолисига 5 миллион сўмдан пул тарқатилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Орол денгизи фожиаси оқибатларидан ҳаммадан кўп жабр кўрган Мўйноқ тумани халқи ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш президентимизнинг эътиборида», — дейилади хабарда.

Бир марталик пул ёрдами қишлоқ фуқаролар йиғинлари кесимида сайёр кассалар орқали, «Халқ банки»нинг Мўйноқ туман филиали томонидан, шунингдек, уйларга автомашиналарда бориб тарқатилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Электр тармоқларига ноқонуний уланган истеъмолчилар тизимга 5,9 млрд.сўмлик зарар келтирган

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.

📩 Қайд этилишича, Электр энергетика назорат инспекциясига тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 13 879 та объектнинг электр таъминоти лойиҳаларини экспертизадан ўтказиб бериш юзасидан мурожаат келиб тушган бўлиб, ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиб берилди. Шу билан бирга умумий қуввати 705,11 минг.кВт бўлган 3 837 та тадбиркорлик субъектининг электр қурилмалари тармоққа уланиб амалий ёрдам кўрсатилди.

🔎 Шунингдек, электр энергетика соҳасидаги корхоналарда 107 та назорат тадбири ўтказилиб, электр тармоқ хўжаликларида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат талабларига жавоб бермаслик ҳолатлари бўйича 2 333 та қоидабузилиш аниқланди. Техника хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган 68 та бригада ишлари тўхтатилди ва юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар олди олинди.

💡Электр тармоқларига ноқонуний равишда уланган истеъмолчилар юзасидан 265 та тадбир ўтказилиб, тизимга 5,9 млрд.сўмлик зарар келтириш ҳолатлари аниқланди.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
16 минг 500 та аттестация комиссияси фаолияти тугатилмоқда

Бугун АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев, бош бошқарма бошлиқлари Анваржон Маҳмудов, Дилшод Темиров, бўлими бошлиғи Сафарали Ҳамроев иштирокида ўтказилган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Вазирлар Маҳкамаси қарори мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берилди:

〰️〰️〰️
«Вазирлик ва идоралар ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссияларини тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинмоқда. Бунинг ўрнига ўқитувчи аттестациядан ўтиш учун давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг веб-сайти орқали мурожаат қилиш тартиби жорий этилмоқда».

Батафсил
_____________

Расмий хабарлар | Медиабанк
Нодавлат таълим ташкилотлари педагогларига ҳам аттестациядан ўтиб тоифа олиш ҳуқуқи берилади

Бу ҳақда АОКАда Таълим сифатини назорати қилиш инспекцияси мутасаддилари бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
〰️〰️〰️〰️

✔️ Қайд этилишича, бир тоифадан кейинги тоифага ўтишдаги 5 йиллик муддат чеклови олиб ташланиб, ўқитувчилар эндиликда ҳар йили тоифа синовларида иштирок этишлари мумкин.

📲 Шунингдек, педагогларга уйда ёки ишхонада туриб ўзи электрон тизим орқали тўғридан-тўғри ҳужжат топшириш имконияти яратилди.

📉Ўқитувчилардан талаб қилинадиган ҳужжатлар сони 9 тадан 3 тагача қисқармоқда. Бунда, Таълим инспекцияси зарур ҳужжатларни электрон ахборот алмашинуви орқали бошқа вазирликлардан мустақил олади.

⛔️15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар, уч ёшгача болалари бор аёл ўқитувчилар, пенсионерлар ҳамда ҳомиладор аёллар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

⚠️ Педагог кадрларга ушбу қарор қабул қилингунга қадар берилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ўз кучида қолади ҳамда амалдаги малака тоифасини (лавозимини) тасдиқлашда ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифлар танлаб олинади

Ҳукумат қарори (592-сон, 21.09.2021 й.) билан Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

💰 Маъмурий регламентга кўра, йирик инвестиция лойиҳаси дейилганда қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция лойиҳаси тушунилади.

☑️ Лойиҳани амалга ошириш учун энг яхши таклифлар Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан танлаб олинади.

🔰 Лойиҳа доирасида:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда – фақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун қишлоқ хўжалиги мақсадларида;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда – қонунчилик билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш мумкин.

⚠️ Якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйлар қурилишини назарда тутувчи лойиҳалар йирик инвестиция лойиҳаси ҳисобланмайди ва кўриб чиқилмайди.

Танланган ерга бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан кам қийматдаги йирик инвестиция лойиҳаси бўйича таклифлар кўриб чиқилмайди.

🖥 Бўш турган ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилди Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан “YERELEKTRON” AAT орқали тайёрланади.

📝 Талабгор йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича фақат ДХМ ва ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат этади.

💰 Ариза ДХМ орқали тақдим этилганда БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

🌐 ЯИДХП орқали мурожаат этилганда бу миқдор 243 минг сўмни ташкил этади.

Ишчи орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) ариза ва ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади.

🔎 Камчиликлар аниқланмаса, лойиҳа Ҳукумат комиссиясига киритилиб, 10 иш кунида концептуал жиҳатдан кўриб чиқилади.

📌 Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, Давлат кадастрлари палатасига бўш турган ер участкасини аниқлаш бўйича сўров юборилади.

🔄 Давлат кадастрлари палатаси сўров келиб тушган кундан бошлаб 20 иш куни ичида электрон шаклда ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлайди ҳамда ваколатли ташкилотлар билан келишилади.

📲 Йирик инвестиция лойиҳасига муқобил таклифлар Ишчи органнинг расмий веб-сайтида эълон берилган кундан бошлаб 60 кун давомида (60-кун соат 24:00 гача) қабул қилинади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов видеоконференция орқали БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси доирасида ташкил этилган Марказий Осиё ва АҚШ ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг “C5+1” шаклидаги учрашувида
иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов
қуйидаги фикрларни билдирди:

– Биз БМТнинг Женева конференцияси натижаларини, жумладан Афғонистон эҳтиёжлари учун 1,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида гуманитар ёрдам ажратилганини олқишлаймиз.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official