Москва метросида тажриба тариқасида ўзбек ва тожик тилларидаги ёзувлар пайдо бўлди
Тожик тилидаги ёзувлар кирилл алифбосида, ўзбек тилидагилар эса лотинчада эканлиги қайд этилган.
Ушбу янгилик ҳозирча фақат Чертаново Южное туманидаги «Лесопарковая» бекатида жорий қилинганига эътибор берилган. Мазкур бекатдан миграция марказига автобуслар қатнови мавжуд.
Манба
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

📣Иқтидорли хотин-қизларларни қўллаб-қувватлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2021 йил 28 майда тасдиқланган “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси” асосида “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2021–2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” қабул қилинган.
Дастурда қатор вазифалар қаторида тегишли вазирлик ва идоралар олдига “Иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш ва раҳбарлик лавозимларига тайёрлашни тизимлаштириш ва яқин келажакка мўлжалланган стратегик вазифаларни белгилаш” бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.
➡️ Батафсил
Каналга аъзо бўлиш👇👇

Ўзбекистонда сўнгги суткада 531 кишида — коронавирус, 93 кишида — пневмония аниқланиб, 5 бемор вафот этди
ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 165421 нафарга етган.
● 13 сентябрдаги янги ҳолатларнинг 14 таси — Қорақалпоғистон Республикасида, 19 таси — Андижон, 10 таси — Бухоро, 13 таси — Жиззах, 9 таси — Қашқадарё, 4 таси — Навоий, 17 таси — Наманган, 41 таси — Самарқанд, 22 таси — Сирдарё, 8 таси — Сурхондарё, 55 таси — Фарғона, 12 таси — Хоразм, 93 таси — Тошкент вилояти, 214 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.
● Ҳудудларда 620 нафар бемор коронавирусдан соғайди (жами 157759 та). 5 нафар бемор вафот этди (жами 1164 та).
〰️〰️〰️
● Пневмония билан касалланганлар 25 571 тага етди. Кеча беморларнинг 250 нафари соғайди (жами 20072 та). 1 нафар бемор вафот этди (жами 206 та).
⬆️ Жадвал: касаллик қайд этилиши ва соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида.

⚡️Ўзбекистон президентлигига барча номзодлар рўйхатга олинди
Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодлар рўйхатга олинди.
✅ Ўзбекистон президентлигига номзодлар билан танишинг:
🔹 Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров;
🔹 Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов;
🔹 Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова;
🔹Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов;
🔹 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мукофот жамғармаси 500 млн сўм бўлган «Дуэл» ижодий танловининг республика босқичи 14-16 сентябр кунлари ўтказилади
Бу ҳақда АОКАда Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи Бибижан Аралбаева, Республика ёш ижодкорлар кенгаши раиси Меҳриноз Аббосова иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:
✔️ «Ушбу танлов Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг «Ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш»га йўналтирилган банди ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилди.
📌 Жорий йилнинг июн-июл ойлари давомида танловнинг ҳудудий босқичлари ташкил этилиб, уларда жами 5320 нафар ёш ижодкор назм, наср, бадий таржима ва тасвирий санъат йўналишларарида иштирок этди. Қизғин баҳслардан сўнг республика босқичига 67 нафар ёш ижодкор йўл олди».
Расмий хабарлар | Медиабанк

❓«Дуэл» ижодий танловида кимлар ҳакамлик қилади?
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Республика ёш ижодкорлар кенгаши раиси Меҳриноз Аббосова ушбу масалага изоҳ берди:
〰️〰️〰️
📄 «Танловнинг шаффоф ва адолатли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий тармоқлар орқали ёш ижодкорлар ўртасида ҳар бир йўналиш бўйича «Ким ҳакам бўлишини истайсиз?» деган мазмунда сўровномалар ўтказилди. Иштирокчиларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда, аниқ тўхтамга келдик.
📍«Дуэл» танлови республика босқичи ҳакамлари:
🔹Назм йўналиши — Усмон Азим, Азиз Саид, Эшқобил Шукур;
🔹Наср йўналиши — Хуршид Дўстмуҳаммад, Назар Эшонқул, Мурод Муҳаммад Дўст;
🔹Таржима йўналиши — Мирзо Кенжабек, Одил Икром, Аъзам Обид;
🔹Тасвирий санъат йўналиши — Ортиқали Қозоқов, Алишер Алиқулов, Василий Хапов.
💰 Бугун танлов доирасида адабий, илмий анжуманлар бўлиб ўтади. Эртага саралаш жараёнлари ўтказилади. Республика босқичига ўтган 67 нафар қатнашчининг ҳар бирига 5 млн сўмдан тақдим этилади. Ҳар бир йўналишнинг финалчилари, яъни 2-ўрин эгалари — 15 млн сўмдан, 1-ўрин соҳиблари — 25 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади».

🇺🇿 🇷🇺 Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди.
📞 Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.
📎 Шунингдек, Президентлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқдилар.

❗️Жорий йилда қурилиш материаллари соҳасида жами 306 млн. долларлик 12 та лойиҳани ишга тушириш ва 1 625 та янги иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган.
✔️ Йилнинг биринчи ярим йиллигида 39 та инвестиция лойиҳаси бўйича жами 115,3 млн. доллар, шундан 84,3 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерматов маълум қилди.
👉 Батафсил
Расмий хабарлар | Медиабанк
✔️ Йилнинг биринчи ярим йиллигида 39 та инвестиция лойиҳаси бўйича жами 115,3 млн. доллар, шундан 84,3 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерматов маълум қилди.
👉 Батафсил
Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💉 Ўзбекистонда шу кунга қадар қўлланилган вакциналарнинг:
● 79 фоизи — ZF-UZ-VAC2001,
● 14 фоизи — Moderna,
● 5 фоизи — AstraZeneca,
● 2 фоизи — Спутник V вакцинаси ҳисобланади.
Бугуни кунда халқ билан бевосита мулоқотда бўладиган барча тоифадаги соҳа вакиллари 1 сентябрга қадар вакцинанинг 1-дозаси, 1 октябрга қадар 2-дозаси (ўзбек-хитой вакцинаси бўлса, 1 ноябргача 3-дозаси) билан тўлиқ эмланган бўлишлари керак.
Агар қайсидир муассаса, корхона ходими кўрсатилган тартибда вакцина олмаган бўлса, меҳнат қонунчилигига мос равишда ушбу шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бир томонлама бекор қилиниши белгилаб қўйилган. Шу тариқа ташкилот раҳбари жамоа орасида касаллик тарқалишининг олдини олишга масъул ҳисобланади.
〰️〰️〰️
АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингдан.

⚡️Ўзбекистон Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдамини топширди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида "Толибон" ҳаракати вакиллари билан учрашди.
ТИВ ахборот хизмати маълум қилишича, у ерда Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами топширилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Инсонпарварлик ёрдами турли озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур товарлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва пойафзаллардан иборат.
Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили З.Мужоҳид бутун афғон халқи номидан Шавкат Мирзиёевга бугунги синовли даврда қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Ижтимоий тармоқларда "Андижон шаҳрида автомашиналар ҳаракатланиш вақтида тарафлар ўртасида тортишув келиб чиққан. Андижон шаҳар ИИБ 4-бўлим ходимлари томонидан фуқаролар калтаклангани, ҳақорат қилингани айтилмоқда" номли видеохабарлар тарқалган.
Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 14 сентябрь куни Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 14 сентябрь куни Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда ўтказиладиган саммитга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, шунингдек, иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда ўтказиладиган саммитга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, шунингдек, иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлмоқда?
Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида CCВ Матбуот хизмати вазирлик тасарруфидаги IT-Med корхонаси ходими Шоҳрух Қурбонов билан мулоқот қилди.
➖ Кимгадир эмлангани ҳақидаги SMS-хабар келиб тушади, лекин у эмланмаган бўлади. Ёки кимнингдир рақамига бошқа бир фуқаронинг эмлангани ҳақида хабар келади. Бундан ҳам ҳайрон қоларлиси, ҳатто вафот этган одамга эмланганлик хабари келган ҳолатлар ҳам бор, деди Ш.Қурбонов.
Тизим электрон бўлгани билан унда инсон омили иштирок этади. Ҳозирда эмланган фуқароларнинг маълумотларини тизимга киритаётган тиббиёт ходими катта ҳажмдаги информация билан ишлашига тўғри келмоқда.
Фуқароларга эмлаш бригадаси ходими журнал ёки компьютерга паспорт маълумотлари ва телефон рақамини тўғри киритаётганлигига эътибор қаратиш тавсия этилади.
Баъзи эмлаш пунктларида маълумотлар қоғоз журналларга киритилганлиги боис, маълумотлар базасини тўлдирадиган тиббиёт ходимининг хато қилиш эҳтимоли мавжуд.
Мисол учун, яқинда ижтимоий тармоқларда Янгийўл туманида яшаган Б.Йўлчиев номига вакцинанинг биринчи дозасини олгани ҳақида SMS-хабар келгани, лекин бу инсон вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бунда ўша ҳудудга бириктирилган тиббиёт ходими эмланганлик ҳақидаги маълумотларни тизимга киритишда хатога йўл қўйган бўлиши мумкин.
Чунки ҳудуд аҳолиси ҳақидаги маълумотлар оилавий шифокор пункти қайдномаларида мавжуд бўлади. Эмлаш ҳолатларини рўйхатга олишда фуқарoларнинг паспорт серияларидан фойдаланилади. Айрим ҳолатларда ушбу паспорт сериялари хато бўлиши ёки бошқа фуқарога тегишли сериялар билан киритиш ҳолатлари учрайди.
Юқоридаги ҳолатда адашиб киритилган паспорт серияси туфайли вафот этган фуқаро номига SMS-хабар борган.
Бошқа одамга хабар бориши масаласига келсак, фуқаронинг телефон рақамини киритишда хатоликка йўл қўйиш ҳолатлари учраб турибди.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун, энг аввало, тиббиёт ходимлари ўз ишларига масъулиятли бўлиши, тизим имкониятларидан тўғри фойдаланишлари баробарида фуқаролалардан ҳам ўз телефон рақамларини эмлаш ҳамширасига тўғри айтганига ишонч ҳосил қилиб олишларини сўраб қоламиз.

⚡️Газ қувури ўғирлари аниқланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, Газлида нефть ва газ конларидаги қувурларни ўғирлаётган тўрт нафар шахс ашёвий-далиллар билан қўлга олинди.
Ушбу ўғирлик воқеасидан сўнг, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли конлар ва қудуқлардаги талон-тарожликлар ҳамда ўғирликларни олдини олиш учун қўриқлаш ишларини олиб борувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси Ромитан тумани бўлими ходимлари билан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси масъул ходимларидан иборат гуруҳ ташкил қилиниб, махсус қўриқлаш-қидирув тадбири ўтказилган.