Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.9K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📊 Инфографика: Қорақалпоғистон Республикасининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази:

▫️Ялпи ҳудудий маҳсулот беш йил давомида 23% га, яъни 21,9 трлн. сўмга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,3 трлн. сўмдан 14 трлн. сўмгача (22%) ўсди.

▫️Ҳудудда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 17,2 мингдан 2020 йилда 26,4 минггача 54% га ўсди.

▫️Шу давр мобайнида 105 мингга яқин иш ўрни яратилди.

Батафсил

〰️〰️〰️
📊 Инфографика: Социально-экономическое развитие Республики Каракалпакстан за пять лет

Центр экономических исследований и реформ:

▫️Валовой внутренний продукт региона за пять лет увеличился на 23% составил 21,9 трлн сумов, промышленное производство выросло с 4,3 трлн сумов до 14 трлн. сумов (рост 22%).

▫️Число действующих предприятий в регионе выросло на 54% с 17,2 тыс. в 2016 году до 26,4 тыс. в 2020 году.

▫️За этот же период создано порядка 105 тыс. рабочих мест.

Подробно

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон қарийб 200 тонна кофе импорт қилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 27 та хорижий давлатлардан қиймати 1,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 196,4 тонна кофе маҳсулотларини импорт қилган.

Кофе маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,8 тоннага ошган.

Ўтган 7 ой мобайнида импорт қилинган кофе маҳсулотларининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

🔷 Россия – 57,4 тонна
🔷 Италия – 52,6 тонна
🔷 Бразилия – 34,0 тонна
🔷 Вьетнам – 22,6 тонна
🔷 Белорусь – 13,1 тонна
🔷 Германия – 2,8 тонна
🔷 Туркия – 2,7 тонна
🔷 Колумбия – 1,7 тонна

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Маҳаллалар сони 9 255 тага етди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йил 1 сентябрь ҳолатига республика бўйича фуқаролар йиғинлари сони 5 тага кўпайиб, 9 255 тани (2021 йил 1 июль ҳолатига 9 251 та) ташкил этмоқда.

Шундан 41 таси шаҳарча, 81 таси қишлоқ, 164 таси овул, 8969 таси маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил этади.

Шунингдек, жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган маҳаллалар 6 тани (Андижонда – 1 та, Сурхондарёда – 2 та, Тошкент вилоятида –
3 тани) ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда умумий қуввати 500 МВт.гача бўлган 3 та янги қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун инвестор танловини эълон қилди

Қайд этилишича, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” AЖ мустақил қуёш энергиясини ишлаб чиқарувчилар (инвесторлар) учун 3 та қуёш фотоелектр стансиясини (ҚФЭС) қуриш лойиҳаларига инвестор танлов-тендерининг биринчи босқичи бўлган Талабларга мувофиқлик сўровнома жараёни бошланганини эълон қилди.

Тендер Халқаро молия корпорацияси кўмагида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.

Лойиҳада Наманган (150 МВт), Бухоро (250 МВт) ва Хоразм (100 МВт) вилоятларида умумий қуввати 500 МВт гача бўлган учта қуёш фотоелектр стансиясини қуриш назарда тутилган.

Тендерда ғолиб келган инвестор қуёш фотоелектр стансиясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, 25 йил давомида ишлатиши ва техник хизмат кўрсатиши кутилмоқда. Бухоро вилоятидаги ҚФЕС лойиҳаси учун электр энергиясини сақлаш батареяларини қуриш ва ишлатиш учун нархлар сўрови ҳам ўтказилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
8 сентябрь чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш билан боғлиқ масалалар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Шавкат Хўжақулов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўрмон хўжалиги соҳасида илмий тадқиқотларни кучайтириш, Тошкент шаҳриини кўкаламзорлаштириш бўйича режалаштирилаётган ишлар ва бошқа долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари

〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида берилган имтиёзлар ҳақида
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Бобур Ҳамраев, Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий сайлов комиссиясининг 6 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишидан No Comment

〰️〰️〰️
No Comment с очередного заседания ЦИК, прошедшего 6 сентября

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда сўнгги суткада 660 кишида коронавирус, 138 кишида пневмония аниқланиб, 11 бемор вафот этди

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 161 768 нафарга етган.

● 7 сентябрдаги янги ҳолатларнинг 48 таси — Қорақалпоғистон Республикасида, 18 таси — Андижон, 17 таси — Бухоро, 21 таси — Жиззах, 14 таси — Қашқадарё, 5 таси — Навоий, 17 таси — Наманган, 62 таси — Самарқанд, 15 таси — Сирдарё, 14 таси — Сурхондарё, 58 таси — Фарғона, 18 таси — Хоразм, 116 таси — Тошкент вилояти, 237 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.

● Ҳудудларда 713 нафар бемор коронавирусдан соғайди (жами 153 651 та). 7 нафар бемор вафот этди (жами 1132 та).

〰️〰️〰️
● Кеча 138 кишида пневмония аниқланди (жами беморлар 24 821 та). Уларнинг 302 нафари соғайди (жами 18 321 та). Пневмониядан 4 нафар бемор вафот этди (жами 196 та).

📎 Жадвал: касаллик қайд этилиши ва соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🏢🔎 Талабалар турар-жойлари тезкор ўрганилди

Шу кунларда ижтимоий тармоқ ва интернет сайтлари орқали талабалар турар-жойларида жойлар чеклангани, ОТМлар талабаларга сабабсиз ётоқхоналардан жой берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати тарқалган хабарлар юзасидан тезкор ўрганишлар ташкил қилингани ҳақида маълумот берди.

Вазирлик масъул раҳбарларидан иборат тезкор гуруҳ бир қатор ОТМ ётоқхоналарида талабаларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. Вазир Aбдуқодир Тошқулов хоналарда 2 қаватли кроватлар сонини кўпайтириш эвазига яна кўплаб ўринлар ажратиш мумкинлиги таклифини берди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритилиши” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ва масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитациядан ўтган хорижий журналистлар иштирок этди.

Тадбирда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Юсуп Қобулжонов Ўзбекистон муҳим сиёсий воқеа – 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови арафасида турганини қайд этди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ташқи ишлар вазирлигининг тавсияси асосида 50 га яқин хорижий ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказди.

Давра суҳбати доирасида хорижий журналистларга аккредитация карталарини топшириш маросими бўлиб ўтди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Экспортёр корхоналарга 5 миллион АҚШ долларигача бир марталик молиявий ресурслар тақдим этилади

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

“Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди

🔘 Фармонга кўра, 2021 йил 1 октябрдан:

● Йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган корхоналарга экспорт савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун бир марталик молиявий ресурслар 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда, бир йилгача муддатга тақдим этилади;

● Охирги 12 ой давомида 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарга асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунга кечиктириш имконияти берилади.

📌 Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши 2021 йил 31 декабргача тўхтатилади.

☑️ Шунингдек, 2021 йил 1 октябрдан юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлардан сертификатланган ва декларацияланган асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, хомашё, ўлчов воситалари, кимёвий реагентлар, кўтариш мосламалари ва транспорт воситалари импортида миллий сертификат олиш талаби бекор қилинади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманидан:

〰️〰️〰️
📝 Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан амалиётга жорий этилган ишланмалар: 2016-2017 йилларда — 13 та йўналишда 1,4 млрд сўмлик илмий лойиҳалар; 2018-2021 йилларда — 3,5 млрд сўмлик 14 та илмий лойиҳа: шундан 11 та инновацион ишланма амалиётга татбиқ этилди.

🌱 Натижада дунё селекциясига оид 76 турдаги ёғочбоп дурагай терак, павловниянинг 2 та «шанг-тонг» ва «томентоза» навини ин-витро лабораторияларида кўпайтириш технологиялари қўлланди.

💧2018-2019 йилларда қуриган Орол денгизи тубининг 1,2 млн.га. майдонида ҳимоя ўрмонлари барпо этиш: кўчатларни комбинациялашган ҳолда экиш усулидан фойдаланилди.

🌳 Орол денгизи тубида ихота ўрмонзорларини барпо этиш учун чўл ўсимликларининг ниҳол ва кўчатларини автоматик экувчи агрегат машинаси яратилиб, 25 та нусхаси татбиқ этилди. Бу иш самарадорлигини соатига 4000 донагача (4 км) оширишга имкон берди.

Инфографика

Расмий хабарлар | Медиабанк
АОКАда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.

〰️〰️〰️

🔰Брифингда қуйидаги саволларга жавоб қайтарилди:

📎 Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан бериладиган диплом давлат олийгоҳлари дипломи билан бир хил кучга эгами?

📎 Хорижий олий таълим муассасасининг дипломи Ўзбекистонда тан олиниши учун нималарга эътибор қаратишим лозим ?

📎 Дипломга апостиль қўйдириш қандай амалга оширилади? Бу жараён қанча вақт олади?

📎 Қайси ҳолатларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинмайди?

✔️ Барча саволларнинг жавоблари — ушбу линкда

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
29-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи" мавзусидаги Форум ўтказилади.

Форумда иштирок этиш ва батафсил маълумот билан economic-forum.uz ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Бобур Ҳамраев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида берилган имтиёзлар, белгиланган вазифалар ҳақида сўз юритилди.

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлади

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили баёнот берди.

Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади.

Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз
, — дейилади вазирлик баёнотида.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿🇹🇯 Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар. Давлатимиз раҳбари биродар Тожикистон Президенти ва халқини мамлакат мустақиллигига эришилганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этди.

Президентлар 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ саммити тадбирларига тайёргарликнинг боришини кўриб чиқдилар, шунингдек, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Батафсил

〰️〰️〰️
🇺🇿🇹🇯 Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор. Глава нашего государства сердечно поздравил Президента и братский народ Таджикистана с 30-летием независимости страны, выразил искренние пожелания мира, благополучия, больших успехов и процветания.

Президенты рассмотрели ход подготовки к предстоящим мероприятиям саммита ШОС 16-17 сентября в городе Душанбе, а также обменялись мнениями по ситуации в Афганистане.

Подробно

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official