Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️ ҲОЗИРГИНА ЮРТИМИЗГА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ZF-UZ-VAC2001 ВАКЦИНАСИНИНГ ЯНА 1,5 МИЛЛИОН ДОЗАСИ КЕЛТИРИЛДИ.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 19 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉460 000 дозаси "Sputnik V",

💉986 480 дозаси AstraZeneca,

💉15 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тест синовлари натижаси бўйича апеллация шикоятларини кўриб чиқиш тартиби қандай?

🔰 Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати маълумот берди. Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апеллация комиссиясига апеллация шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

📅 Aпеллация шикоятини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Aбитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши шарт.

🔖 Aпеллация шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.

🗓 Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апеллация комиссиясига тақдим этади.

Aпеллация шикояти апеллация комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Aбитуриентнинг ёзма жавоблари ўз тасдиғини топмаган бўлса, апеллация комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апеллация шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

📋 Aбитуриент мурожаат қилганда унга апеллация шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади.

❗️ Aбитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апеллация шикояти кўриб чиқилмайди.

Aпеллация комиссиясининг қарори бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига апеллация шикоятларини кўриб чиқиш тўлиқ якунланганидан сўнг, беш иш куни ичида тақдим этилади.

📌 Aпеллация комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🥇Гулжаной Наимова — Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасидаги финал жангида вакилимизга бразилиялик Менезес Безерра рақиблик қилди. Ҳамюртимиз мусобақанинг иккинчи рақамли спортчисини 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди.

〰️〰️〰️
Делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 19 тага етди — 8 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Коронавирус: қаторасига учинчи кун суткалик касалланиш ҳолатлари 700 дан кам бўлмоқда

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 159 871 нафарга етган.

● 4 сентябрдаги янги касалланиш (+662) ҳолатларининг 66 таси — Қорақалпоғистон Республикасида, 21 таси — Андижон, 14 таси — Бухоро, 17 таси — Жиззах, 10 таси — Қашқадарё, 8 таси — Навоий, 17 таси — Наманган, 52 таси — Самарқанд, 16 таси — Сирдарё, 11 таси — Сурхондарё, 53 таси — Фарғона, 19 таси — Хоразм, 119 таси — Тошкент вилояти, 239 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.

● Ҳудудларда 558 нафар бемор коронавирусдан соғайди (жами 151 655 та). 6 нафар бемор вафот этди (жами 1112 та).

〰️〰️〰️
● Кеча 140 кишида пневмония аниқланди (жами беморлар 24 479 та). Уларнинг 223 нафари соғайди (жами 17 505 та). Пневмониядан 3 нафар бемор вафот этди (жами 187 та).

⬆️ Жадвал: касаллик қайд этилиши ва соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистон "AрМИ – 2021” Халқаро армия ўйинларида 2 ўринни эгаллади

🔹 Жорий йилнинг 22 август кунидан 4 сентябрига қадар ўтказилган “AрМИ – 2021” Халқаро армия ўйинларида иштирок этган миллий армиямиз ўғлонлари жонажон юртимизнинг қудрати ва салоҳиятини яна бир бор, тўла-тўкис кўрсата олди.

🔸Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, дунёнинг 11 та давлати ҳудудида ўтказилган мусобақаларда 42 та давлатнинг жами 277 та жамоаси, бошқача айтганда 5000 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ўзаро куч синашди.

☑️ Мазкур беллашувлар давомида вакилларимиз 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида мусобақа ташкилотчисидан кейин фахрли 2 ўринни эгаллади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️⚡️Эртага, 6 сентябрь соат 16:00 да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати хабар берди.

Кун тартибидаги масалалар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш;

Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалар юзасидан маълумот берилади.

⬇️Ушбу мажлисини сиз МСКнинг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали жонли кузатишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ДТМ магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг якуний натижаларини эълон қилди.

ДТМ ахборот хизмати хабар беришича, имтиҳонларда иштирок этган талабгорлар танлов натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин.

1️⃣ https://magistr.dtm.uz сайти орқали:

https://magistr.dtm.uz сайтига талабгорнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2️⃣ https://mandat.dtm.uz сайти орқали:

https://mandat.dtm.uz сайтининг «Магистратура-2021» бўлимидан талабгорнинг ИД рақамини киритган ҳолда.

3️⃣ Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (талабгорнинг ИД рақамини юборган ҳолда):

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

4️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
6 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19 га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар ижроси
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу: Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетида янги ўқув йили муносабати билан амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиликлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети раҳбарияти

〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Яна 3 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси юртимизга келтирилди

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 22 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
460 000 дозаси — «Sputnik V»,
986 480 дозаси — AstraZeneca,
18 000 000 дозаси — ZF-UZ-VAC2001,
3 000 060 дозаси — Moderna вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🌳 Тошкент шаҳри ҳудудида 1 миллион туп дарахт экилади

🎡 Истироҳат боғлари 24 соат, туну кун фаолият юритишига рухсат берилади

〰️〰️〰️
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Тошкент шаҳар умумий майдонининг кўкаламзорлаштирилиши 2023 йилгача 30%га етказилади, бу шаҳар ва туманлар ҳокимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланади. Дарахт кўчатлари илмий-тадқиқот натижаларига кўра иқлимга мослари танлаб олинади.

Тошкент шаҳрининг камида 60 гектар ер майдонида аттракционлардан холи бўлган жамоат истироҳат боғи ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғлари ташкил этилади.

Тошкент шаҳар истироҳат боғлари 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишига рухсат берилади.

Бектемир ва Учтепа туманларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифалари аутсорсинг асосида тадбиркорларга берилади. Бу борада келаси йил ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида Тошкент шаҳрида 1 млн туп кўчат экилади. Акция ўтказилади.

Тошкентда 2021–2022 йилларда 1500 та қудуқ қазилади. Ушбу мақсадларга 225 млрд сўм сарфланади.

Пойтахтда 131 км узунликда пиёдалар йўлаклари, 127 километр велойўлаклар қурилади. Ушбу мақсадларга 62 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган.

Тошкент шаҳри маҳаллаларида 12 та сайилгоҳ ва 25 км узунликда велойўлак қурилади. Бунга 30 млрд сўм сарфланиши кўзда тутилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚖️ 4 йилда судлар томонидан маҳаллий ҳокимларнинг 7 680 та қарори ноқонуний деб топилган

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, Ҳаракатлар стратегияси доирасида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қарорлари ҳамда ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш амалиёти йўлга қўйилди.

Жумладан, 2017-2020 йилларда судлар томонидан маҳаллий ҳокимликлар қарори устидан кўриб чиқарилган 17 402 та ишдан 7 680 тасида маҳаллий ҳокимликлар томонидан чиқарилган қарор ҳақиқий эмас деб топилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Паралимпия ўйинларини
16-ўринда якунлади

Ўзбекистон жамоаси 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медалга сазовор бўлди. Шундай қилиб Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 162 делегация орасида мусобақани 16-ўринда якунлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати маълум қиллди.

Бу кўрсаткич Осиё жамоалари (Хитой, Япония ва Эрондан сўнг) ва МДҲ (Россия, Украина ва Озарбайжондан кейин) мамлакатлари орасида тўртинчи, Марказий Осиё ва Туркий халқлар орасида биринчи бўлди.

Маълумот учун, Рио-2016 Паралимпия ўйинларида ҳам 8 та олтин медаль билан
16-ўринни банд этган эди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябрда ЎзЛиДеП қурултойида иштирок этади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ўтган ҳафта бўлиб ўтган тадбир ва воқеалар ҳақида қўшимча ахборот берди ва бу ҳафтанинг иш графигини маълум қилди:

🗓 Бугун фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

🗓 Ҳафта давомида стратегик соҳалардаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти;

🗓“1 миллион дастурчи” лойиҳасининг ижроси, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.

🗓 Давлат раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.

🗓 9 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида кенг кўламли реалити-шоу суратга олинмоқда

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, Наманганга 100 кишидан иборат суратга олиш гуруҳи етиб келди. Улар 16 кун давомида Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида - Қўқондан Нукусгача шоу-кўрсатувини тасвирга олади.

Лойиҳа туризм соҳасидаги тадбиркорларнинг даромадини ошириш имконини беради, чунки уни яратишга гидлар, туроператорлар, меҳмонхоналар ва ҳунармандлар жалб қилинган.

Шоу-кўрсатувнинг Франция телевидениесидаги тақдимоти 2022 йилнинг баҳорига режалаштирилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан COVID-19 билан боғлиқ саволларига жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️
Расмий статистикага кўра, касаллик камаймоқда. Демак, яна бир тўлқин ортда қолдими, вазият барқарорлашаяптими?

✔️Дарҳақиқат, 1 сентябрдан ҳозирги кунга қадар расмий статистик маълумотларга кўра янги касалланганлар сони 650 ва ундан пастроқ бўлмоқда. Лекин бу рақам ҳали юқори, касаллик тўлқини ортда қолди, деб хулоса чиқариш учун ҳали вақт бор.

🔎 Касалликнинг яширин даври 2 кундан 14 кунгача, яъни инсон организмига тушган вирус 2 кундан кейин ёки 10 узоғи 14 кунгача ҳам касаллик аломатини келтириб чиқариши мумкин, касалликни келтириб чиқариш муддатини ўртача олганда 5-7 кунга тўғри келмоқда. Яна 10-14 кунда янги касалланишни аниқланишини ўсиши ёки тушишини динамик кузатувини олиб бориб, кейин бир хулосага келсак бўлади.

❗️Аҳоли орасида тўлиқ эмланган ва бу касалликдан ҳимояланганларни ҳам назарда тутадиган бўлсак, бугунги кунда касалланмаган ва эмланмаганлар орасида касаллик тарқалиши эҳтимоли жуда юқори. Карантин қоидаларига риоя қилмайдиган, эмланмаган одамлар ҳисобига рақамлар яна кўтарилиши ҳам мумкин.

〰️〰️〰️
Мактабларда анъанавий шаклда дарслар бошлангани касалликни янада авж олишига олиб келмайдими?

🔰Тўғри, болалар коронавирус инфекциясининг тарқатувчиси эканлиги тўғрисида кўп бора таъкидлаб келамиз. Қачонки болалар ва уларнинг мураббийлари ҳамда ота-оналар карантин қоидаларига риоя қилмаса, бу омил касаллик тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.

📈Биламизки, ҳар бир мактабда болалар саломатлиги ва ҳолатини назорат қилувчи фильтрлар мавжуд. У ерда ўқувчиларнинг тана ҳарорати ўлчанади. Болалар мактабга ниқобда бориш, қўлларни совунлаб ювиш каби қоидаларга тўлиқ риоя қилиши зарур.

🚰Болаларга тушлик учун ота-оналар уйдан имкон қадар витаминларга бой овқатларни бериб юборишлари мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, ўқувчиларда кўпроқ суюқлик ичиш имкони бўлиши керак.

🦠Ота-оналар фарзандларига мактабдан қайтгач, албатта, юз-қўлларини совун билан яхшилаб ювиши зарурлигини ўргатиши лозим. Шунингдек, болалар уйда устки кийимларини ечганларидан кейин, томоқ ва бурунларини оддий илиқ сувда 2-3 марта чайганидан сўнггина оила аъзолари ёнига кирсалар, уларни ҳимоялаган бўлади.

💉 Шу ўринда, мамлакатимизда вакцинация жараёнларининг дастлабки босқичларида халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари ходимларини эмлашга бежиз алоҳида эътибор қаратилмаганлигини таъкидлаш керак. Ҳозирда мактаб ўқитувчилари ва бошқа ходимларнинг деярли барчаси вакцина олган. Табиийки, бу уларнинг COVID-19 коронавирус инфекциясидан ҳимояланганлигини билдиради.

Расмий хабарлар | Медиабанк
«Вакцинадан кейин ножўя таъсирлар ёки ўлим ҳолати кузатилиши мумкин, бу ҳақда вакцина ишлаб чиқувчилар томонидан йўриқномада ёзилган.

Бироқ вакцинадан сўнг кузатиладиган ўлим ҳолати вакцина олгандан кейинги 1 соат оралиғида кузатилиши мумкин.

Ўтиб кетувчи ножўя таъсирлар эса, вакцина олгандан кейинги 3 кунлик давомида кузатилиши мумкин, лекин улар кейин ўтиб кетади. Шуни унутмаслик керакки, бундай ҳолатлар инсон организмининг индивидуал хусусиятидан келиб чиқиб кузатилади.

Барча вакциналарда кейинги 1 соат оралиғида агарда анафилактик шок ёки кучли реакция бўлса тиббий ёрдам кўрсата олинмаса ўлим ҳолати кузатилиши мумкин. Бошқа ҳолатлар вакцина билан боғлиқ бўлмаган ўлим ҳолатлари бўлади.

Турли ножўя оқибатлар келиб чиқмаслиги учун вакцина олгандан кейинги кунларда ўз саломатлигингизни муҳофаза қилинг», — Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

АОКАда ўтказилган брифингдан

Расмий хабарлар | Медиабанк