❓Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: Штабга энг кўп қайси масалалар бўйича мурожаат келиб тушган?
АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова мавзу юзасидан маълумот берди:
〰️〰️〰️
«20 август куни илк марта Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар ва инвесторлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Мазкур учрашувга тайёргарлик кўриш доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда қатор масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда махсус «Call-марказ»лар ва Тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш Республика Штаби ташкил этилган эди.
⏳ Тадбиркорлар мурожаатлари 20 июлдан 10 августга қадар «Call-марказ»лар томонидан қабул қилинди. Уларни таҳлил қилиш учун ташкил этиш этилган Республика Штаби дам олиш кунларисиз куну-тун фаолият кўрсатди.
✍️ Штабнинг 9 та ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорларнинг фаолияти давомида юзага келаётган муаммолар, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар, бизнесни кенгайтириш ва ривожлантиришга доир мурожаат ва ғоялар таҳлил этилди. Сўнг, мурожаатлар тегишлилиги бўйича вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда маҳаллий ҳокимликларга етказилди.
📄 Келиб тушган мурожаатлар бўйича Ишчи гуруҳлар тадбиркорлар билан боғланиб, индивидуал ҳарактерга эга бўлган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Худди шунингдек, вилоятларда ҳам ҳудудий Штаблар ташкил этилиб, ҳар бир тадбиркорнинг мурожаати алоҳида ўрганилди.
Ўтган давр мобайнида Республика Штабига жами 15 309 та мурожаат келиб тушган. Шундан:
▫️12 140 та — индивидуал муаммолар;
▫️1 236 та — тизимли муаммолар ҳал этилиши бўйича таклифлар;
▫️1 804 та — ташаккурномалар;
▫️128 та — бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган.
Ушбу мурожаатларнинг ҳар бирини ҳал этилиш бўйича назорат ўрнатилиб, бугунги кунда 12 мингдан ортиқ, яъни 92 % масалалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва ижобий ҳал этилди.
Мурожаатларнинг барчаси 16 та асосий соҳаларга ажратилган.
📊 Энг кўп мурожаатлар — асосан, бизнесни молиялаштириш, кредитлаш ва субсидиялар, ер ажратиш масалалари, бино ажратиш ва хусусийлаштириш ҳамда солиқ тизими бўйича келиб тушган.
📍Мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда Тошкент шаҳар (1 672 та), Сурхондарё (1 456 та), Тошкент (1 429 та), Қашқадарё (1 364 та), Фарғона (1 309 та) вилоятлари тадбиркорлари фаол бўлишганини кўришимиз мумкин.
Расмий хабарлар | Медиабанк

⚡️Вакцинадан кейин фуқаронинг аҳволи оғирлашгани айтилаётган ҳолатни ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди
Бугун ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видео лавҳа тарқалди.
🔎 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу вазият назоратга олинган. Беморнинг аҳволини ўрганиш ва бу ҳолат нима сабабдан юз берганига аниқлик киритиш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилди.
📌 Ишчи гуруҳ таркибига мамлакатимизнинг тажрибали инфекционист, реанематолог, офтальмолог, вирусолог, иммунолог, невропатолог, психолог каби мутахассислари киритилди.
📄 Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
● Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача юртимизда қўлланилаётган вакциналар билан эмланган аҳоли вакилларида бирорта жиддий салбий таъсир кузатилмаган.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Паралимпия ўйинлари: ўзбек спортчилари 2 та олтин ва битта бронза медални қўлга киритди 🥇 Токиодаги мусобақаларда пара енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида F13 классида ўзбекистонлик Нозима Қаюмова 42,59 м натижа билан биринчи бўлди ва икки карра Паралимпия…
⚡️Яна 2 та кумуш медал — Паралимпиада: ўзбек спортчилари юқори натижаларни қайд этмоқда
🥈Пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Рўза Қўзиева 130 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди.
🥈Пара дзюдо баҳсларида аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Парвина Самандарова финалда озарбайжонлик Севда Валиевага қарши баҳсда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
〰️〰️〰️
Делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 8 тага етди: 3 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза.

❗️ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижалари эълон қилинди
Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Хитой Фанлар Академияси, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. компанияси ҳамда Ўзбекистон олимлари жамоаси ҳаммуаллифлигида яратилган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 рекомбинанант вакцинасининг III фаза синовлари натижаларининг дастлабки статистик таҳлиллари якунланди.
Вакцинанинг III фаза халқаро кўпмарказли клиник тадқиқотлари 2020 йилнинг 10 декабридан бошланган бўлиб, 18 ёшдан катта бўлган жами 29 000 нафар кишини қамраб олди. Мазкур тадқиқотларда Хитойнинг Хунан провинциясида, шунингдек Ўзбекистон, Индонезия, Покистон ва Эквадор давлатларида ўтказилди.
Кўнгиллилар вакцина билан 0, 1, 2 ой оралиғида 3 дозада эмландилар. 2021 йилнинг 30 июнь санасига келиб жами 28 500 нафар кўнгилли рўйхатдан ўтказилган бўлиб, улардан 14 249 нафари вакцина ва 14 251 нафари плацебо олганлги қайд этилган. Мазкур кўнгиллилардан 647 нафарида касаллик аниқланди, улардан 221 нафарида касаллик 3 та доза вакцина олгандан сўнг 7 кундан кейин аниқланди (ЖССТ протоколига кўра, 156 ҳолда касаллик аниқланиши керак).
📌 Дастлабки статистик таҳлил тўлиқ вакцинациядан 7 кун кейин касалланганларнинг 35 нафари вакцина билан, 186 нафари плацебо билан эмланганини кўрсатди. Бу вакцинанинг 81,76% самарали эканини англатади. ЖССТ талабларига кўра вакцина камида 70 фоиз самара бериши лозим.

⚡️Яна 2 та кумуш медал — Паралимпиада: ўзбек спортчилари юқори натижаларни қайд этмоқда 🥈Пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Рўза Қўзиева 130 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди. 🥈Пара дзюдо баҳсларида…
⚡️Токио-2020: Феруз Саидов олтин, Парвина Самандарова бронза медал билан Ўзбекистонни медаллар жамғармасида юқори ўринга олиб чиқди
🥇Пара дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруз Саидов финалда қозоғистонлик Темиржан Даулетга қарши муросасиз курашда иппон баҳоси эвазига 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медалга сазовор бўлди.
🥉Пара дзюдо баҳсларида аёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Нафиса Шерипбоева испаниялик Марта Арчега қарши татамига чиқди. Қизиқарли кечган баҳсда Шерипбоева иппон баҳоси эвазига 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медалга сазовор бўлди.
〰️〰️〰️
Делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 10 тага етди — 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Еврокенгаш Президенти давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Бўлажак олий даражадаги саммитнинг кун тартибини ишлаб чиқиш, шу жумладан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тузишга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Европейского совета Шарлем Мишелем.
Президент Евросовета искренне поздравил главу нашего государства и народ Узбекистана с 30-летием независимости, пожелав мира, благополучия и процветания.
Особое внимание уделено подготовке повестки предстоящего саммита на высшем уровне, включая заключение Соглашения о расширенном партнерстве и сотрудничестве.
#Mirziyoyev #muloqot #YeI #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

🇪🇺🇺🇿 Европа кенгаши Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Давлатимиз раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов мактуб матнини ҳавола қилди:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ҳурматли Президент жаноблари!
Европа Иттифоқи номидан Сизни мамлакатингиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан муборакбод этишга ижозат бергайсиз.
Ўзбекистон ёш давлат бўлса-да, ҳар қанча фахрланишга арзигулик қадимий меросга асоланган. Мустақиллик йилларида мамлакатингиз кўп ютуқларга эришди, минтақада ва жаҳонда ўз мавқеини мустаҳкамлади.
Сизнинг раҳбарлигингиз остида Ўзбекистон қўшнилар билан кўприкларни тиклади ва минтақангизда барқарорлик ва тинч ҳамкорликни илгари суришда етакчиликни ўз зиммасига олди. Глобал ва минтақавий таҳдидларни енгиб ўтиш йўлида шериклик қилиш ўзаро ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади ҳамда Афғонистондаги сўнгги воқеалар нуқтаи назаридан ғоятда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Европа Иттифоқи уч ўнйиллик давомида мамлакатингиз билан Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим асосида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Муносабатларимиз мустаҳкамланишда давом этиб, шу йилнинг баҳорида биз юртингизнинг атроф-муҳитни бошқариш ва инсон ҳуқуқлари каби соҳалардаги халқаро конвенцияларга қўшилиш борасидаги муваффақиятларининг эътирофи сифатида Ўзбекистоннинг савдо преференцияларини олиш бўйича GSP+ тизимидан фойдаланиш имкониятига эга бўлганини олқишладик.
Муносабатларимизни янги, фаол ҳамкорлик босқичига кўтариш ниятидамиз, зеро, Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битими бўйича музокараларимиз якунига етмоқда. Ушбу битимнинг қабул қилиниши Ўзбекистон мустақиллиги ва икки томонлама муносабатларимизнинг 30 йиллигини нишонлаш учун муносиб натижа, Сиз амалга ошираётган модернизация ва ислоҳотлар дастури эришаётган ютуқларнинг ифодаси бўлади.
Шуни ҳисобга олиб, мен Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги тайинланган Махсус вакили, элчи Терхи Хакаладан унинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида муҳим соҳалардаги минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятларини ҳукуматингиз билан муҳокама қилишни сўрадим.
Ҳурматли Президент жаноблари, мамлакат етакчиси сифатида Сизга ушбу табрик мактубини йўллар эканман, яқин келажакда Брюсселга режалаштирилаётган ташрифингиз доирасида Сиз билан учрашамиз, деб умид билдираман.
Муҳтарам Президент жаноблари, Сизга бўлган юксак ҳурмат-эътиборимни қабул қилгайсиз.
Чуқур ҳурмат билан,
Шарль Мишель,
Европа кенгаши Президенти».

● Январь-июль ойларида Бизнес-омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги ходимларига тадбиркорлик субъектларидан 499 та мурожаат тушган, 148 таси ижобий ҳал этилган, 239 тасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар орқали тушунтириш берилган.
● Мурожаатларнинг 11,5 фоизи — ер, кадастр, архитектура соҳасида, 13,6 фоизи — солиқ соҳасида, 7,9 фоизи — рухсатномалар, лицензиялар ва ҳужжатлар расмийлаштириш соҳасида, 9,2 фоизи — суд қарорлари, суд ҳужжатлари ижроси юзасидан, 3,7 фоизи — банк ва кредит соҳасида.
● Таъсир чораларини кўриб чиқиш натижаларига кўра, 7 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди. 6 млрд сўмдан ортиқ маблағ тадбиркорлар фойдасига ундирилиши белгиланди.
● Тузилган маъмурий баённомаларга асосан 100 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгар деб топилди ва улардан 155 миллион сўм жарима давлат фойдасига ундирилиши таъминланган.
〰️〰️〰️
АОКАда Бизнес-омбудсман девони етакчи инспектори Жамшид Бекмуҳамедов иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:
👉 Батафсил

🔸Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган олтин ва кумуш эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилмоқда
Марказий банк ахборот хизмати маълум қилишича, эсдалик тангалар 30 августдан сотувга чиқарилади. Тангаларнинг дизайни Бадиий академия мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Олтин ва кумуш эсдалик тангаларини тижорат банкларининг филиалларида сотиб олиш мумкин.
📎 Батафсил
〰️〰️〰️
🔸Запускается продажа золотых и серебряных памятных монет, посвященных тридцатилетию государственной Независимости Республики Узбекистан
Центральный банк с 30 августа текущего года начинает реализацию памятных монет. Дизайн памятных монет разработан совместно со специалистами Академии художеств Узбекистана. Золотые и серебряные памятные монеты можно приобрести в филиалах коммерческих банков.
📎 Подробнее

ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси клиник тадқиқотларида 29 000 нафар киши иштирок этган
Бугун ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида Хитой-Ўзбек вакцинаси олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видео лавҳа тарқалди.
Хўш, Хитой-Ўзбек вакцинаси атрофидаги шов-шувлар ва бу вакцинага ишончсиз қараётган айрим юртдошларимизнинг фикрлари қай даражада асосли?
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мазкур мавзу юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, халкаро миқёсдаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг III фаза кўпмарказли клиник тадқиқотлари 2020 йилнинг 10 декабридан бошланган бўлиб, синовларда 18 ёшдан катта бўлган жами 29 000 нафар кишини қамраб олинди. Мазкур тадқиқотлар Хитойнинг Хунан вилоятида, шунингдек Ўзбекистон, Индонезия, Покистон ва Эквадор давлатларида ўтказилган.
Клиник тадқиқотларда Ўзбекистондан жами 6966 нафар кўнгилли иштирок этди, улардан 214 нафари 60 ёшдан катта кишилардир.
Тадқиқотлар давомида ҳар бир кўнгилли иштирокчи 28 кун оралиғи билан 3 та дозада «вакцина/плацебо» схемасида эмланди. Улардан 13 кишида ўрта даражадаги ножўя таъсир аниқланган бўлиб, 0,002 фоиздан кам кўрсаткичдир. Алоҳида ажратилган гуруҳларда 95% ҳолатларда етарли даражада антитаналар ишлаб чиқарилгани аниқланди.
Агентлик юртдошларимизни Хоразмда юз берган ҳолат бўйича вазиятни тўлиқ ўрганмасдан турли ўринсиз, асосланмаган хабарларни тарқатмасликка чақирди.

#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бекмуҳаммедов Муҳаммаджон Рўзимуродович 1983 йил 29 августда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
М.Бекмуҳаммедов 2005-2019 йилларда “Камолот” ЁИҲ Самарқанд вилояти бўлимида, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциациясида ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида меҳнат қилган.
Каналга уланиш:👇

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Нуруллаева Моҳирахон Дилшод қизи 1993 йил 29 августда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
М.Нуруллаева 2012-2021 йилларда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясида ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг ушбу сонида Бадиий академия раиси, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур мустақилликнинг аҳамияти тўғрисида ўз ҳаёти ва ижоди мисолида сўзлайди.
—
В этом выпуске проекта, посвященного 30-летию независимости Узбекистана, председатель Академии художеств, народный художник Узбекистана Акмаль Нур на примере своей жизни и творчества расскажет о значении независимости.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
В этом выпуске проекта, посвященного 30-летию независимости Узбекистана, председатель Академии художеств, народный художник Узбекистана Акмаль Нур на примере своей жизни и творчества расскажет о значении независимости.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢Эртага, 30 август куни соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
✅ Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш;
✅ Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш;
✅ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот маркази фаолиятининг самарадорлигини ошириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади.
🌐 МСК йиғилишини Марказий сайлов комиссиясининг "Facebook"даги расмий саҳифаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.
____
📢 Завтра, 30 августа в 11:00 состоится очередное заседание ЦИК.
✅ В повестку дня заседания войдут вопросы аккредитации наблюдателей от международных организаций, участвующих в выборах Президента Республики Узбекистан;
✅ Процесс аккредитации местных представителей СМИ;
✅ А также будут рассмотрены вопросы исключения из списка членов Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан и повышения эффективности деятельности Пресс-центра Центральной избирательной комиссии Республики Узбекистан.
🌐 Смотреть заседание ЦИК вы можете на официальной странице Центральной избирательной комиссии в Facebook.

⚡️ССВ: ХОРАЗМЛИК АЁЛНИНГ САЛОМАТЛИГИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ ЭМАС
📲 Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан сўнг аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видеолавҳа тарқалганлиги хамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вазиятни назоратга олганлиги, унинг аҳволини ўрганиш, бу ҳолат нима сабабдан юз берганига аниқлик киритиш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилганлиги юзасидан хабар берилган эди.
🔎Аниқланишича, хоразмлик аёлнинг саломатлигидаги ўзгаришлар коронавирусга қарши эмлаш билан боғлик эмас.
Батафсил

🏆 Шариф Ҳалилов – икки карра Паралимпия ўйинлари совриндори!
🥉Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг бугунги кун дастурида Шариф Ҳалилов пара-дзюдо бўйича -100 кг вазн тоифасида навбатдаги бронза медалини қўлга киритди.
🥈Шариф Ҳалилов 2012 йил Лондон Паралимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган эди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🥉Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг бугунги кун дастурида Шариф Ҳалилов пара-дзюдо бўйича -100 кг вазн тоифасида навбатдаги бронза медалини қўлга киритди.
🥈Шариф Ҳалилов 2012 йил Лондон Паралимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган эди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан мустақилликнинг илк йилларида қабул қилинган ҳужжатларни ўзида жамлаган mustaqillik.archive.uz веб-сайти ишга туширилди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, кеча ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан сўнг аҳволи оғирлашган фуқаро С.Ё. ҳақида видеолавҳа тарқалгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вазиятни назоратга олиб, фуқаронинг аҳволини ўрганиш, бу ҳолат нима сабабдан юз берганига аниқлик киритиш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилган эди.
Ишчи гуруҳ таркибига мамлакатимизнинг тажрибали инфекционист, реаниматолог, офтальмолог, вирусолог, иммунолог, невропатолог, психолог каби мутахассислари киритилди.
Фуқаро С.Ё.ни тиббий кўрикдан ўтказган мутахассисларнинг якуний хулосаларига кўра, унинг соғлиғидаги ўзгаришлар эмлаш билан боғлиқ эмаслиги маълум бўлди.
Қуйидаги телелавҳада шу ҳақида батафсил сўз юритилади.